Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Stadion.uz muxlislari

Muxlis minbari

Футбол ва жамият

Баҳо:
+0; -0

Ҳозирги ёзадиганларимни қандай номлашни билмайман, ким қандай номласа, демак, шундай ҳуқуққа эга. Мен буни ҳар бир ўқувчининг ўзига хавола қиламан. Шарҳловчиларда ҳам шундай одат бор-ку, бирор бир шубҳали вазиятда фикр билдиришга иккиланиб қолганда, “қандай хулосага келиш бу ўзингизга ҳавола”, деб вазиятни томошабинларга йўналтириб қутулишади, бу мақолам ҳам худди шундай, ўзингизга хавола.

Хўш, бугун ёзмоқчи бўлганларим нафақат футболимиз, балки жамиятимиз ҳақидадир. Бу ҳақда олдинам жуда кўплаб мақолалар, фикрлар ёзилган, демак бошладик.

Футбол сайтларини кузатиб бораман, шунингдек, одамлар орасида юраман, юртимизда бўлаётган жараёнларни кузатиб бораман. Айнан юртимиздаги ютуқларимиз, ривожланишимиз, бир қатор ижобий ғояларни амалга ошиши футболимизда ҳам акс этиб боргани сари, камчиликларимиз ҳам айнан футболимизда ярқ этиб кўзга кўриниб қолмоқда. Миллий терма жамоамизнинг бош мураббийи М.Қосимовни роса танқид қиламиз, лекин у ҳам шу жамиятимизнинг бир бўлаги, муруввати эканлигини эсламаймиз, буни бизга кераги ҳам йўқ, бизга чиройли футбол ва яхши натижалар керак. Нима демоқчи эканлигимни мисоллар орқали тушунтирсам, юртимизда Президентимиз ташаббуси билан катта кўламда бунёдкорлик ишлари, машинасозлик, аграр соҳада олиб борилаётган ижобий ислоҳотлар, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш борасида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Айнан шундай хайрли, ижобий ислоҳотлар бизни шу даражага чиқишимизга сабаб бўлди, ҳозирги кунда юртимизда ишлайман, изланаман, ўқийман деган ҳар бир инсон учун ҳар қандай шароит мухайё. Нолиш ўрнига изланиб ҳаракат қилган инсон ўйлаган ниятларига эришмоқда. Энг муҳими юртимиз тинч, лекин мустақилликка эришганимиздан сўнг собиқ тузумдан шундай бир иллат бизга мерос бўлиб қолдики, бундан қутулишимиз бироз қийин кечмоқда. Шу қадар миямизга сингиб кетган эканки, бу дардисар юкдан ҳамон ҳоли бўла олмаяпмиз. Энг ёмони бу борган сари ёш авлодни ҳам шундай иллат билан заҳарланишига сабаб бўлмоқда. Бу касалликнинг номи — Коррупция.

Таниш-билишчилик ва қўшиб ёзиш каби иллатлардир. Давлатимиз раҳбари Мустақилликка эришган илк йилларимиздаёқ ҳар бир нутқларида бу иллатга қарши курашиш, таниш-билишчилик, сансалорлик, қоғозбозликни йўқотиш ҳақида кўп бора жон куйдириб айтиб ўтганлари бежиз эмас. Биз ривожланиш дастуримизни ҳаётга тадбиқ этиш билан биргаликда шу иллатларга қарши курашиб келмоқдамиз. Айнан шу иллат бошқа соҳаларда бўлгани каби футболимизда ҳам бор. Биз мухлисларга асосан футболимиздаги ҳолатлар кўринади, уларни танқид қиламиз, сўкамиз, лекин ҳаётимизда учраб турган ҳодисаларга кўз юмамиз, энг ёмонни шундай бўлиши керакдак қабул қиламиз.

Ачинарлиси, ўзимиз ҳам шундай ишларда қатнашамиз, бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Футболда таниш-билишчилик босиб кетган деймизу, ўзимиз ўғлимиз ёки қизимизни таниш билиш қилиб яхши ўқишга ёки ишга жойлаштиришга ҳаракат қиламиз. ПФЛ келишилган ўйинлардан иборат деб сайтларда комент ёзамизу, эшигимизни тақиллатиб келган газ ёки электр энергия инспектори билан келишамиз, ҳисоблагичларимизни орқага айлантирамиз. Футболчилар жон куйдириб ўйнашмайди, мадҳияни баралла куйлашмайди деймизу, ўзимиз давлат ишхонасида кун ўтарга ишлаймиз, бориб келсак бўлди, ТВда мадҳиямиз янграса бошқа каналга оламиз. Шифохоналарда бирор яқинларимизни даволатиш учун ётқизсак, шифокор чўнтагига атаганимизни соламиз, гарчи у ўз хизмат вазифасини бажараётган бўлса ҳам. Яхшироқ қарасин деймиз, ўзимиз ўргатамиз, кейин дод соламиз, ҳаммаёқ пул бўлиб кетди, пулинг бўлмаса ишинг битмайди ва ҳок.

Ишхонамизда Сантехник ва Электрик гуруҳлари бор. Хонамизда чироқ ёниб турса, иссиқлик манбаи қиш мавсумида ишлаб турса, совуқ ва иссиқ сув бор бўлса, уларни ҳеч ким эсламайди, уларга раҳмат айтилмайди, худдики шундай бўлиши шарт. Қўшимчасига ғирт бекорчи деб ўйлашади, турли бошқа ишларга жалб қилишади, кутилмаганда авария содир бўлса, қувур ёрилиб хоналарга сув оқса, ичимлик суви ўчиб қолса, чироқ ўчиб қолса бирдан ҳаммаси эсига сантехник, электриклар тушади. Улар устидан шикоятлар ёғилади, дангасалар деб сўкишади, қарамагансанлар, давлатдан ойлигини олишни биласанлар деб арзимаган маошини худди ўзи тўлаётгандек совуқ муомала қиладиганлар кўпаяди, холбуки бино қурилгандан бери қувурлар ва электр симлари алмашмаган, эскириб, яроқсиз ҳолда бўлганлиги, сантехниклар бошлиғини бу ҳақда бир неча бор огоҳлантириб ёзган билдиргиларига ҳеч ким эътибор бермаганлигини ҳеч ким эсига ҳам олмайди. Қисқаси, ҳеч ким миннатдор бўлмайдиган, русчасига неблогадарний касб эгалари.

Миржалол Қосимовни ҳам сантехниклар бошлиғига ўхшатаман. Ютиб турсак, худди шундай бўлиши лозимдай, ютқазак ундан ёмон одам йўқ, ҳаммасига у айбдор. Нега шундай бўлди деб ўйламаймиз, балки чириган қувурлар айбдордир, носоз электр кабеллари туфайлидир, бу ҳақда Қосимов “янги қон қуйиш керак, янги қувур, кабель симлари ўтказиш керак”, деб айтганини эсламамаймиз. Деҳқон эккан тарвузим оғирроқ бўлсин деб пишиб етилган ҳосилни қўшимча суғориб кейин узиб бозорга тарқатиб, ғирромлик қилиб уйга қайтгач ТВда футболни кўриб, бизни футбол одам бўлмайди деб сўкса, айтинг-чи, бу инсофдами?

Хулосамиз шуки, ҳар биримиз аввало ҳалолликни, инсофни, ижобий ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифаси бўлган ДАН ходими хавфсизликни таъминласин, чўнтагини эмас, шифокор Гиппократ қасамига содиқ бўлсин, инсонларни даволасин, соғлиғига қарасин, қўлига эмас, хонанда яхши қўшиқ айтишни ўйлаб излансин, тўйлар ҳақида эмас, ўқитувчи мураббийлар болалар тарбиясини биринчи ўринга қўйсин, уларни ўқитсин, мактабда кийим кечак, атир-упа сотишни ўйламасин, сотувчи тарозидан уришни эмас, ҳалол ризқ топишини ўйласин. Ҳамма ҳеч ким билмаяпти деб нопок ишлар қилмасин, ҳеч ким кўрмасаям, Яратган кўриб билиб турибдию деб ҳалол, виждонли бўлишга интилсин, ҳаромдан хазар қилсин. Ватан учун жон куйдириб ишласин. Ота-оналар ўз фарзандини қизиқан соҳасида ишлашига йўл очиб берсин. Шифокорликка қизиқан болани қасоб, қасобни шифокор қилмасин. Футболчи бўламан деган болани, шаштини синдириб дипломат, тил ўрганишга қизиққан болани футболчи қилманг, тили осилиб қолади ахир. Мен эришолмадим, болам шу касб эгаси бўлсин деб мажбурлашни йиғиштирайлик, шу одат туфайли юртимиз яхши агроном ўрнига ёмон ўқитувчи, яхши сартарош ўрнига ёмон дурадгор, яхши қўшиқчи ўрнига ёмон менежер, яхши футболчи ўрнига ёмон таксист, яхши бизнесмен ўрнига ёмон футболчига эга бўлмоқда. Бир донишманд “Фарзандингизни тарбиялаш ўрнига олдин ўзингизни тарбияланг, фарзандингиз барибир ўзингизга тортади”, деган экан. Аввало ўзимизни тарбиялайлик, ўзимиз ҳалол бўлайлик, иллатлардан ҳоли бўлайлик, ана шунда нафақат футболимиз, балки юртимиз ҳам жадаллик билан ривожланади, жаҳон чемпионатларида ўйнаш одатий ҳолга айланади, ҳозирча эса Р.Инилеев айтганидек, Боримиз шу. Саломат ва ҳалол бўлинг.

Маъмур Тиллабоев

Киритилган сана: 23.09.2014 21:56. Ўкилди: 8056 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:56. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:56. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:54. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:54. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


BBOZOROV
Сана: 30.09.2014 23:05. BBOZOROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BBOZOROV
Сана: 30.09.2014 22:59. BBOZOROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BBOZOROV
Сана: 30.09.2014 22:58. BBOZOROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 24.09.2014 02:53. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FARASMAN
Сана: 23.09.2014 23:42. FARASMANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SNAYPERS
Сана: 23.09.2014 22:43. SNAYPERSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UEFAJON
Сана: 23.09.2014 22:11. UEFAJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.