Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Stadion.uz muxlislari

Muxlis minbari

«Нефтчи» мухлислари нимадан норози?

Баҳо:
+2; -1

Ассалому алайкум! Фарғонамизнинг "Нефтчи" мухлислар секторидан ёзамиз! Авваламбор, "Нефтчи" футбол клуби раҳбарларига ва мураббийлар штабига бу йилги Олий лигамизда ҳозирча биз учун қониқарли натижалар кўрсатаётганликлари учун раҳматлар айтамиз! Энди шу ўринда биз мухлисларга сезилаётган баъзи бир камчиликлар ҳақида сизларга икки оғиз илтимосимиз бор.

Аввало клуб расмий сайти ҳақида икки оғиз гап: бу ҳақда гапирадиган бўлсак афсуски камчиликлар етарлича. Ачинарли ва аламлиси шундаки, биз ўз севимли жамоамиз ҳақидаги янгиликларни кимдандир эшитамиз ёки футболга ихтисослашган интернет тармоқларида ўқиймиз. Ваҳоланки, ўзимизнинг клуб расмий сайтига қараш қилганимизда бу мавзулар умуман сайтда ҳали ўз ўрнини топмаган бўлади. Бунга мисол ва фактлар келтирадиган бўлсак, узоққа бормаймиз, бугуннинг ўзида етарлича фактлар бор (18.04 2015). "Нефтчи" - "Машъал" ўйини бошланди, сайтда эса сукунат... Қани бу ерда "МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ"? Ёки ҳеч бўлмаганда LIVE ҳисоб қани? Учрашувдан кейин матбуот анжумани ҳам тугади, сайтда ҳамон сукунат. Мураббийлар фикрлари ва ўйин ҳақида баъзибир маълумотларни биз яна "Нефтчи" футбол клуби сайтидан эмас, балки бошқа интернет сайтларида ўқимоқдамиз! Яна битта факт: "Нефтчи" ёшлар жамоамиз "Машъал" ёшлар жамоаси билан бўлган ўйинни биз биринчи бўлиб "Машъал" Футбол клуби расмий сайтида ўқисак бунисига нима дейсизлар? Ваҳоланки, ўйин Фарғонада ўтказиляптику! Клуб матбуот котиби нима қиляпти? Қаёкка қараяпти? Ўзи у ходим ПРОФЕССИОНАЛми? Агар шунақа бўлса, қани исботи? Қани жамоа мухлислари учун меҳнати? Шу саволларга жавоб бера оладими?

Биз "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив", "Насаф", "Машъал" ва ҳаттоки "Қизилқум" клублари расмий сайтларига ва улар олиб бораётган ишларига ҳавас қиламиз! Хўш, юқорида санаб ўтилган клублардан "Нефтчи"нинг бирон-бир кам жойи борми? Клуб расмий сайтида Исломбек Рустамбеков иш бошлагандан кейин бундай муаммо ва камчиликлар бироз бўлсада камайиб, сайт аста-секинлик билан тезроқ ишлашни бошлаётганди. Шу ўринда айтиб ўтиб кетаман: Исломбек Рустамбеков манга ҳеч ким эмас. Бу инсон билан ҳатто қўл бериб сўрашмаганманам. Энди яна мавзуга қайтсак. Ҳозирги матбуот котиби Ойбек Вейсал ўғли мақтанадиган даражада ишлай олмаяпти! Бунга мисоллар келтириб ўтдик. Бундай гапларимиз билан ҳозирги матбуот котибини камситиб ёки қораламокчи эмасмиз. Шунчаки, эътиборлироқ ва изланувчан бўлиб, клуб матбуот котиби номига муносиб бўлишингизни илтимос қилиб сўраб қоламиз!

Энди янги "Истиқлол" стадиони ва ўйин учун чиқарилган чипталар ҳақида: Стадионга келсак чинданда замонавий, чиройли, кўркам ва муҳташам стадион! Аммо стадион битишидан аввал раҳбарларимиз билан учрашувларда айтилгандики, стадион таблосида ўйиндаги ҳолатлар, такрорий лавҳалар кўрсатилади дейилганди. Лекин, мана Ўзбекистон-Янги Зеландия, "Нефтчи"-"Машъал" ўйинлари ўтказилди, аммо биз ҳеч қандай майдондаги ҳолатни “юртимизнинг энг яхши табло мониторларидан бири”, деб таъриф берилган бу мониторда кўрмадик. Таблода фақат ўйин натижаси холос! Балки кейинги ўйинларда кўриб қолармиз? Энди чипта нархлари ҳақида гапирадиган булсак. 10.000 сўм ва 15.000 сўм қилиб чиқарилди! Бундай нархни кўпчилик қиммат дея баҳолади, кимлардир эса мажбур шу нархларда чипталарни олиб ўйинга тушишди, ўзи мухлислар шундоқ ҳам стадионларга кам ташриф буюраёткан бир пайтда чипталарни нархини шундай нархларда чиқариш шартмиди? Жамоамизнинг ўйини эндигина қовушиб, яхши натижалар кўрсатиб турганда, мухлислар яна стадионга қайтамиз деб тургандая? Учрашув бошланишидан бир неча соатлар аввал "Нефтчи"-"Машъал" ўйини учун чиқарилган чипталар сотилиб бўлинди деган хабарлар интернет сайтларида чикди. Лекин, нега стадион тўлмади? Нега тахминан 5-6 минг ўриндиқ бўш қолиб кетди? Агар чипталар озгина арзонроқ бўлганида шу ўриндиқлар тўлиб кетмасмиди? Назаримизда, бемалол тўлиб-тошарди!!!

Биламизки, ҳар бир соҳада раҳбарлар томондан ишчи ходимларга талаблар қўйилади албатта! Биз эса сиз раҳбарлардан илтимос қилиб, сўраб қоламиз: Агар бундай сусткашликларга ишчи ходимлар йўл қўяётган бўлса, ушбу ходимларни назорат қилинглар ва биз мухлисларга янаям яхшироқ шароитлар яратишларини қаттиқроқ тайинланглар, ахир футбол мухлислар учун-ку? Агар уларга шароитлар етарлича яратиб берилмаётган бўлса, илтимос, шароитларни беками-кўст қилиб беринглар. Зеро, бизнинг клубимиз бошқа бир клубларимиз олдида ҳам ўз номи ва обрўига эга. Халқимизда ажойиб бир нақл бор: "Оққан дарё оқаверади". Биз тўхтаб қолмаслигимиз керак! Интилайлик, изланайлик, ҳаракат қилайлик. Ҳурматли, клубимиз раҳбарлари!

Гапимиз сўнгида бош мураббийимиз Мурод Исмоиловга тўхталмасдан ўтиб кета олмадик! Мурод ака мана мухлислар сизга ишона бошлашди. Клубда олиб бораётган ишингиз ўз мевасини бераётгандек, шукрки, ҳозирча шундай кўринмоқда. Сиздан ҳам илтимос қилиб сўраб қоламиз. Энг аввало футболчилар билан ўз жигарларингиздек муомалада бўлинг, ички муҳитни аъло даражада олиб юринг. Бизлар ҳалол ва чиройли ўйинлар тарафдоримиз, шу билан бирга ажойиб ғалабалар ҳам. Келишилган спектакллар Фарғонамиз мухлисларига асло керак эмас.

Мурод ака биз сизларга ишонамиз, номус ва орият сизларда биринчи навбатда туради. Мухлислар ишончини оқлашда давом этинглар! Биз эса сизларга ишонган ҳолда сўзларимизни қуйидаги иборалар билан якунлаймиз. "ТИЛЛА ҚАНЧАЛИК ЧЎЛУ САХРОЛАРДА ҚОЛИБ КЕТМАСИН, У ҲЕЧ КАЧОН ЗАНГЛАМАЙДИ!" Биз ҳамиша сизларга ишонамиз!!!

Санжарбек Ҳошимов (EvroNeftchi никидаги юзер)

Киритилган сана: 22.04.2015 08:37. Ўкилди: 10098 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:44. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:44. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:41. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:41. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


KASROR
Сана: 28.04.2015 12:01. KASRORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BULUT
Сана: 24.04.2015 00:20. BULUTга ёзиш
+0; -1
0

Ушбу фикрга жавобан


DJURAEV
Сана: 22.04.2015 17:29. DJURAEVга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RUXSORTV
Сана: 22.04.2015 16:20. RUXSORTVга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RUXSORTV
Сана: 22.04.2015 16:20. RUXSORTVга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RUXSORTV
Сана: 22.04.2015 16:18. RUXSORTVга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SNOATKHK
Сана: 22.04.2015 12:20. SNOATKHKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKFAN
Сана: 22.04.2015 11:58. UZBEKFANга ёзиш
+0; -1
0

Ушбу фикрга жавобан


MIKOH
Сана: 22.04.2015 11:05. MIKOHга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAMSHER
Сана: 22.04.2015 09:55. SHAMSHERга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.