Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Stadion.uz muxlislari

Muxlis minbari

Узилган ришта

Баҳо:
+0; -0

Бугун сиз билан баҳам кўрмоқчи бўлган қисқа ва лўнда фикрларим, миллат футболидан узилиб қолган, лекин фаолиятини қайта бошласа футболимизга ёрдами тегиши мумкин бўлган инсон ҳақида бўлади.

Рауф Инилеев. Бу мураббийни жуда яхши танийсиз, биз учун юқори нуқта бўлган Осиё кубоги ярим финалига йўл олиш, аслида 2007 йилдаёқ юз бериши мумкин эди. Ўшанда тўртта давлат мезбонлик қилган Осиё кубоги чорак финалида Шацких томонидан Саудия Арабистони дарвозасига киритилган тоза гол инобатга олинганда, 2011 йилги ярим финал биз учун янгилик бўлмасди, балки австралияликларга йирик ҳисобда ютқазмаган бўлармидик, ким билади дейсиз. Инилеев бошчилигида терма жамоамиз янги босқичга кўтарилиб борди. Кейинчалик Абрамов бошқарган термани асоси ҳам аслида Инилеев тузган жамоа эканлигини тан олиш лозим. Айнан Инилеев даврида жамоа ўйинида ижобий ўзгаришлар кузатила бошланди, шу даврдан бошлаб, биз Осиёда ҳеч бир жамоадан қўрқмай тўп сура бошладик, лекин жаҳон чемпионати саралаш босқичида “Бунёдкор” ва “Пахтакор” футболчилари орасида тарафкашлик, терма жамоада носоғлом муҳитни юзага келиши ва кетма-кет мағлубиятлар сабаб у ишдан бўшатилди. Кетиш олдидан, матбуот анжуманида Рауф ака томонидан ишлатилган сўз, футболимизда машҳур иборага айланиб, ҳозирга қадар долзарблигини йўқотгани йўқ: "БОРИМИЗ ШУ!"

Рауф Инилеев кўнгилчанг инсон, айнан шу хислати унга панд берди. Агар бироз қаттиқўллик билан жамоани бошқарганда унинг тақдири бошқачароқ кечган бўларди. Айни вақтда эса 2008 йил Осиёнинг энг яхши мураббийи ишсиз юрибди. Терма жамоадан кетгач олий лигамизнинг ўртамиёна жамоаларида бир муддат ишлаб кўрган мураббийнинг сўнгги иш жойи Қозоғистоннинг биринчи лига вакили “Мақтаарал” жамоаси бўлди. Очиғи, терма жамоадан кетгач мен уни “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Насаф” каби жамоаларда иш бошлашини кутгандим, ахир гап 2008 йил Осиёнинг энг яхши мураббийси ҳақида кетмоқда. Аммо Осиёнинг Европадан фарқи ана шундай вазиятларда сезилиб қолади, унга грандлардан таклиф бўлмади, қуйи жамоалардаги сарсонгарчиликдан сўнг, бекор юрган мураббий онда-сонда футбол кўрсатувларида кўриниб қолмаса, қолган пайт унинг борлиги сезилмаяпти. Хўш, энди бир савол, олимпия терма жамоасини Виктор Жалиловдан кўра Рауф Инилеев бошқаргани дуруст эмасмиди?

Жалиловга ҳурмат сақлаган ҳолда айтиш керакки, Инилеев ёшлар билан ишлашда ҳам яхшигина тажрибага эга бўлиб, натижалари ҳам чакки эмасди. Ўсмирлар ўртасидаги осиё чемпионатида унинг бошқарувидаги терма жамоамиз ярим финалга қадар етиб келган эди. Доҳада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари-2006 баҳсларида 23 ёшгача бўлган терма жамоамиз чорак финалда ҳакамларнинг қўпол хатолари туфайли Ироқ термасига ютқазиб қўйган бўлсада, кўрсатган ўйин сурати бўйича ғолибликка даъвогарлардан бири эди.

Ҳозир бу фикрлар билан Жалилов ишдан кетиб Инилеев Олимпиячиларни бошқарсин дейиш фикридан йироқман, энди кеч, шундоқ ҳам мураббийлар қўнимсизлигидан футболчилар ҳам зада бўлиб улгуришди. Олимпиячиларга Жалилов бошчилигида Олимпиада йўлланмасига эга чиқишларини тилаб қоламан.

Инилеевга эса бошқа бир ёш тоифадаги жамоалардан бирини топширилса ёмон бўлмасди, унинг бой тажрибаси болалар футболида бизга қўл келиши шубҳасиз. Аммо бу масалани биз ҳал қилмаймиз, бизнинг қўлимиздан таклиф бериш келади холос, наилож, боримиз шу!

Маъмуржон Тиллабоев (Mamrino)

Киритилган сана: 01.09.2015 20:29. Ўкилди: 7202 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:05. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:05. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:02. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:02. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


FOOTBOX
Сана: 04.09.2015 17:13. FOOTBOXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 02.09.2015 06:48. ALBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FCBLIDER
Сана: 01.09.2015 21:13. FCBLIDERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.