Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Stadion.uz muxlislari

Muxlis minbari

Тарихий шаҳарларимиз ОЧЛга муносиб!

Баҳо:
+3; -0

Аллақаердадир ўқигандим, Самарқанд хар бир инсон бориб кўриши шарт бўлган шаҳарлар 10 талигига киритилган экан. Фахрланса арзигулик ҳолат, шундай эмасми? Менга қолса мана шу рўйхатга Бухоро ва Хивани ҳам қўшиб қўйярдим. Ажойиб шаҳар, келган инсон ҳеч ҳам афсусланмай, маънавий, маданий озуқа олиб, тарихий обидаларни кўриб, яна келаман деган фикрни дилига тугиб кетиши тайин.

Афсуски, шундай шаҳарларни футбол клублари кўрсатаётган ўйинлари кўнгилни хира қилади. Самарқандек вилоятнинг бош жамоаси "Динамо" ҳам, Бухоронинг "Бухоро" клуби ҳам бир неча йилдан бери олий лигада жон сақлаб қолиш учун курашмоқда. "Хоразм" эса ҳатто олий лигада эмас, биринчи лигада тўп сурмоқда, холос. Мен мана шу вилоят клублари олий лигада грандлар қаторидан жой олишини, чемпионлик учун курашишини, мунтазам Осиё чемпионлар лигасида ўйнашини хоҳлардим. Агар шундай бўлганида бу жамоалар нафақат ўз мухлисларини хурсанд қилишарди, балки юртимизга ҳам фойдалари тегиши мумкин бўларди. Ахир Самарқанд, Бухоро, Хоразмда Осиё чемпионлар лигаси ўйини бўлса, келадиган меҳмон жамоаларни, боринг, ана 50 нафар мухлиси бу вилоятга ташриф буюради дейлик, улар юртларига қайтиб боришгач бу ердаги тарихий обидаларни, зиёратгоҳларни ўз яқинларига сўзлаб бериши табиий. Оқибатда, ишонаманки, бу вилоятларга келгувчи меҳмонлар сонини ошишига хизмат қиларди. Ахир Римга бориб Колизейни, Парижга бориб Эйфел минорасини, Мисрга бориб эҳромларни кўрмай қайтиш мумкин бўлмаганидек, бу вилоятларга келиб Регистон, Шоҳизинда, Ичан Қаъла, Лаби ҳовуз, Минораи Калонларни кўрмай қайтиш мумкин эмас. Бу клубларни халқаро майдонда тўп суриши юртимизда туризмни янада ривожланишига сабаб бўлиши аниқ.

Бу фикр билан "Динамо", "Бухоро", "Хоразм"ни суъний равишда кучайтириш керак демоқчи эмасман. Ҳозирги ҳолатда ҳам ишни тўғри йўлга қўйган ҳолда бу вазифани амалга оширса бўлади. Жамоаларда профессионал ишлашни ўзлаштирган, фидоий раҳбарлар келиб, узоқни кўзлаган ҳолда тизим яратишса, бемалол бу вазифани бажариш мумкин. Лекин фақатгина ҳомийлар ажратган маблағни тугатиш ва олий лигада жон сақлаш орқали келгуси мавсум учун яна ҳомийлардан пул ундириш билан шуғулланаётган бу клублар учун юқоридаги фикрларни аҳамияти бир тийин. Ишбилармон раҳбар учун бу жамоалар нақ хазинанинг ўзи, ақлли раҳбар бу жамоаларни ўзини ўзи қоплаш даражасига олиб чиқиши мумкин, лекин бу ҳеч кимга керакмас.

Келинг, қизиқишга ҳозирда бу жамоаларда тўп сураётган таниқли футболчиларга эътибор қаратсак. "Бухоро"да терма жамоаларимизда тўп сурган дарвозабон Сардор Қобулжонов, Р.Мелзиддинов, А.Ибрагимов, П.Смоляченко, "Динамо"да эса Филипосян, К.Мурзоев, И.Юнусов, шунингдек Мелъничук, Маматказин, О.Зокиров каби яхши савиядаги футболчилар тўп суришмоқда, лекин натижалар яхши эмас. Жамоалар бу мавсумни тугатиши билан бир йиллик шартномага эга футболчиларни ҳаммаси клуб билан хайрлашади, яна бир тўда янгилар келишади, яна янги таркиб, янги мураббий келади, лекин мақсад эскилигича қолади: Олий лигада жон сақлаб қолиш, кучли ўнлик, саккизлик ва ҳоказо. Очиғи, ачинаман, жудаям ачинаман. Аслида ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Начора!

Маъмуржон Тиллабоев

Киритилган сана: 07.11.2015 17:03. Ўкилди: 6551 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.