Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Stadion.uz muxlislari

Muxlis minbari

Омонат пойдевор

Баҳо:
+1; -0

Аввал ғиштин қийшиқ қўяркан меъмор,
Юлдузга етса ҳам қулар бу девор.
Мирзо Бедил


2003 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Виктор Борисов бошчилигидаги терма жамоамиз Испания ёшларига қарши майдонга тушиб, минимал 0:1 хисобида мағлуб бўлган. Тенг курашлар остида кечган ўйинда Андрес Иньестанинг ягона голи ўйин тақдирини ҳал этган эди. Ўша вақтларда гарчи гуруҳдан чиқолмаган бўлса-да, ёшларимиз Аргентина, Мали каби термаларга қарши ёрқин ҳужумкор ўйин кўрсатиб, мухлис ва мутахассисларда илиқ тассурот қолдирган эди. Кейинчалик бу жамоамиз футболчиларининг айримлари миллий терма жамоага жалб этилишди, саноқлилари легионерга айланишди, яна кимларнидир шу бўйи деярли кўрмадик.

Иньеста эса “Барселона”га қайтди, секин-аста асосий таркибга жалб этилди, жамоа рулига Гвардиола келгач асосий таркибнинг доимий аъзосига айланди, нафақат жамоасида балки дунё футболида энг кучли футболчилардан бирига айланди. Шу футболчи ва унинг термасига қарши тенгма-тенг ўйнаган бизнинг шоввозлар эса бу пайтда олий лигамизда захира ўриндиғини иситиб онда-сонда майдонга тушишар ёки ўринбосарлар жамоасида тўп суриб, ўз вақтини кутиш билан банд эди. Ишонганимиз Александр Гейнрих эса ЦСКА захира ўриндиғини “иситиш” билан банд эди.

Қаранг, орадан ўн йил ўтиб, 2013 йил БАА майдонларида ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Нуралиев бошчилигидаги терма жамоамиз хорватиялик тенқурларига қарши майдонга тушишди, бу учрашувда рақибимизни фақат ғалаба қониқтирар эди. Лекин бизнинг шоввозлар Шукер, Бокшич, Пршо издошларига имконият қолдиришмади, чиройли ғалабани қўлга киритишиб, рақибини кўзёш тўкишига сабабчи бўлишди. Кейинчалик ёшларимиз, нимчорак финалда Гондурас термасига ютқазиб ортга қайтишди. Ҳозирда шу йигитлар олий лигамизда гоҳ захирада, гоҳ асосий таркибда тўп ортидан қувиб юришибди. Хорватияга қарши учрашувда кўпчилигимизда нафақат кўз ёши, балки чиройли голи билан эсда қолган Халилович фамилиясига эга бўлган йигитча эса “Барселона” билан шартнома имзолаб, майдонга тушишга ҳам улгурди.

Нима учун шундай? Нега бизга мағлуб бўлган Халилович ёки бошқаси гуруҳ босқичидаги 3та ўйини билан топ-клублар эътиборини торта оладию, шу ўйинда чирой борасида ундан кам бўлмаган гол соҳиби Болтабоев “Пахтакор”да ўйнашда давом этмоқда, ёки бир эмас, насиб этса учинчи бор ЖЧ қатнашиш эҳтимоли юқори бўлган Забиҳилло Ўринбоев ҳамон умидли ёш футболчи сифатида “Бунёдкор”да ўйнамоқда.

Балки болалар футболига қарашларимизни ўзгартириш керакдир, натижа ортидан қувиб, аллақандай фахрий ёрлиқлар ёки кубоклар болалар футболида ҳеч қандай аҳамият касб этмаслигини мураббийлар тушуниб етармикан. Айнан болалар ўртасидаги турнирларда натижа ортидан қувиш, уларни ҳар бир хатоси учун койиш, ёшни кичрайтириш, индивидуал ҳаракатларга имкон бермаслик оқибатида иқтидорларни истеъдодини бўғиб қўймоқдамиз.

Болаларга майдонда эркинлик бериш керак, натижа муҳим эмас бу ёшда, албатта хатолар бўлади, камчиликлар учраши табиий бу ёшда. Нима учун Олий лигамизда, миллий терма жамоамизда 2 ёки 3 рақибини алдаб ўтиб гол урадиган футболчи йўқ? Жавоб айнан болалар футболига бориб тақалади. Биз мунтазам ёшлар ёки ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ қатнашмоқдамиз ва прагматик, жамоавий ўйин эвазига нимчорак, чорак финалгача бормоқдамиз, йиғинлар орқали таркиб шаклланиб, футболчилар бир оиладек бўлиб, кучли иштиёқ эвазига кичик мундиалларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда. Лекин шу ёшлар катта футболда йўқолиб қолишмоқда. Ҳаммаси занжир реакцияси каби узвий боғлиқ, болалар футболидаги муаммолар таъсири Олий лигамизга, кейин эса табиийки миллий термамизга таъсир этмоқда. Пойдевор суст бўлса, қурилган бино омонат бўлади. Шундай экан, болалар футболидаги ғирромликларни йўқотиш, кенг ислоҳотларни амалга ошириш лозим. Хориждан клубга ёки терма жамоага эмас, болалар футболига, академияларимизга мураббий олиб келишимиз лозим. Керак бўлса, “Аякс”, “Барселона”, “Бавария” каби жамоаларда болалар футболидаги ишларни ўрганиб, ўзимизда, футбол мактаб ва академияларимизда тадбиқ этишимиз лозим. Ана шунда бизда ҳам кучли легионерлар чиқиши ва кучли чемпионатларда тўп суриши мумкин.

Шунингдек, савияси паст легионерларни жамоаларимиз таркибига қўшилиши ҳам иқтидорли ёшларимизни захирада қолиб, истеъдодларини сўнишига сабаб бўлмоқда. Айни ўйнайдиган, ўрганадиган пайтида унинг ўрнида Украина, Россия 1-лигаларида ўйнаб, ҳеч нарсани қойиллатмаган хорижлик тўп сурмоқда. Бугунги кун билан яшаётган клубларимиз ўз таркибларига фақат тажрибали, фахрий футболчиларни жалб этишмоқда, эгаллаган ўринлари эса нари борса 8 ёки 14. Бу натижага ёшлар билан ҳам эришиш мумкин-ку, ҳаттоки улар билан яхшироқ ишласа, меҳнат қилинса, юқорироқ ўринларни ҳам забт этиш мумкин. Айнан шундай сабаблар туфайли биз истеъдодларни йўқотиб бормоқдамиз.

Шунинг учун Шквирин, Шацких, Дўрмонов каби ҳужумчилар, Қосимов, Акопянц, Ширшов каби ярим ҳимоячилар, Федоров каби ҳимоячилар етишиб чиқмаяпти. Иштиёқ эвазига бир порлаб чиққан юлдузчаларимиз эса кейинчалик ўз-ўзидан йўқолиб қолмоқда. Хулоса шуки, ҳали ҳам кеч эмас, ҳозирдан болалар футболига қарашларимизни ўзгартириб, ислоҳотларни бошламас эканмиз, биз билан қийналиб ўйнаган Иньеста ёки бизни кўзида ёш билан нимчорак финалга кузатган Халиловичлар кейинчалик ҳақиқий юлдуз даражасига кўтарилиб боришаверади, бизнинг иқтидорларни кўз ёшлари эса бўғзида қолаверади.

Маъмуржон Тиллабоев (Mamrino)

Киритилган сана: 02.02.2015 14:27. Ўкилди: 8023 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:57. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:57. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:54. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:54. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 03.02.2015 01:52. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARKOOR
Сана: 02.02.2015 21:34. ARKOORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NBKICKER
Сана: 02.02.2015 20:26. NBKICKERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAZAVR
Сана: 02.02.2015 20:05. DINAZAVRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKISTONIM
Сана: 02.02.2015 19:59. UZBEKISTONIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BULUT
Сана: 02.02.2015 17:50. BULUTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MYSHER
Сана: 02.02.2015 17:17. MYSHERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AHLIDDIN
Сана: 02.02.2015 17:08. AHLIDDINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 02.02.2015 15:51. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUKHAMEDOFFF
Сана: 02.02.2015 15:25. MUKHAMEDOFFFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 02.02.2015 15:15. ANDUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NORAKA
Сана: 02.02.2015 15:08. NORAKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.