Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Stadion.uz muxlislari

Muxlis minbari

Stadion.uz юзeрлари учрашуви ҳақида

Баҳо:
+1; -0

Шу йилнинг 3-4 январь орзиқиб кутилган, жуда узоқ таклифлардан кейин белгиланган Stadion.uz сайти мухлисларини учрашув куни ҳам етиб келди. Тўғриси бу куни ўзгача бир ҳавас, ҳис-ҳаяжон билан кутдик. Сабаби айнан ушбу куни биз учун қадрдон бўлиб қолган Stadion.uz сайтида дўстлашган ғойибона қадрдонларимиз билан юзма-юз дийдорлашиш бахти фурсати келганди.

2015 йил 3 январь. Эрталабдан футболнинг ашаддий мухлислари, сайтимизнинг фаол юзерлари республикамизнинг турли чеккаларидан пойтахт қайдасан деб йўлга чиқишган бир пайтда, Тошкентда меҳмонларни кутиб олиш тадоригини ўз бўйнига олган Famous никли Алишер ака, Kasperskiy никли Камолиддин, UzGazOil ник эгаси Азамат елиб-югуриб ташкилий ишларни маромига етгазиш билан банд эдилар. Соат 12:00да “Бунёдкор” ўйингоҳи олдида йиғилишимиз ҳақида олдиндан ҳаммани огоҳлантирган бўлсак-да айнан шу вақтда ўйингоҳ атрофида атиги 3 киши йиғилган эди. Бу Аббосбек (R.Saidy), Орзумурод (Orzureal), Маъмуржон (Mamrino) эди. Бироздан сўнг Камолиддин етиб келди ва «Бунёдкор» стадиони олдида фотосессия уюштирдик.


Келишилган вақтдан ярим соат ўтган бўлишига қарамасдан, ҳалиям меҳмонлардан дарак йўқ, Водийдан йўлга чиққанлар “йўлдамиз, ҳозир бориб қоламиз”, дейишдию шу билан алоқа узилди, очиғи 8 сентябрдаги учрашувда Элмурод (Elmus)ни Тошкентга бир зумда олиб келган ҳайдовчи йигит, бу гал зарур ишлари туфайли келолмаслигини айтган эди. Хуллас, бу гал “Такси” фильми қаҳрамони Даниэл деб ном олган дўстимизни йўқлиги дарров сезилди, акс ҳолда меҳмонлар кеч қолишмасди. Кўп ўтмай сафимизга 2 нафар юзер келиб қўшилишди, улардан бири UzGazOil никли Азамат бўлса, яна бири ўзини MilanItalia, яъни Ворис деб таништирди.


Бироздан сўнг Охангарондан Бурҳонбек (FCYuventus) ҳам етиб келди. Қолганлардан дарак йўқ, Водийдан йўлга чиққан меҳмонларимиз ҳамон йўлдамиз, бироз ушланиб қолдик дегач, биз улар билан чойхонада кўришишга келишиб, «Оқ қайин» чойхонасига йўл олдик. Бу вақт оралиғида MilanItalia ник эгаси роса «Реал»ни ёмонлади, Ajabo ва Famousга ҳам "самимий" ниятларини билдириб, бу борада бизнинг фикримиз билан қизиқа бошлади. Бу ҳолат бизда шубҳа уйғота бошлади. Кейинчалик маълум бўлишича, аслида Famous, яъни Алишер ака ўзлари экан, сайтда маска билан кирадиганларни кўрганмизу, лекин реал ҳаётда ҳам шундай ҳолат бўлишига энди гувоҳ бўлдик. Бу ҳали ҳолваси, давоми водийликлар келгандан сўнг давом этди. Шинам дастурхон олдида, бир пиёла чой устида дўстлар билан футбол ҳақида суҳбатлашиш инсонга завқ бағишлайди. Суҳбатдошингиз футболнинг ашадий мухлиси бўлса нур устига аъло нур. Сайтимиз юзерлари билан суҳбатимиз ҳам фақат футбол ҳақида, хусусан ўзбек футболидан тортиб жаҳон футболи ҳақида бўлди, баҳс-мунозаралар, фикрларни эшитсангиз уларни оддий мухлис эмас, футболнинг ичида юрган мутахассислар деб ўйлашингиз табиий.

Ана шундай баҳс-муҳокама авжига чиққан вақтда водийлик юзерларимиз ҳам ниҳоят етиб келишди. Сафимизга Элмурод (Elmus) ва Мансурбек (ChelsiMilan) қўшилишди, айрим узрли сабабларга кўра Шавкатбек ва Жавлон кела олишолмагани чатоқ бўлди, Шунингдек, Ҳусанбой ҳам оилавий ташвишлар туфайли кела олмаслигини, лекин 4 январь куни футбол учрашувига келишини айтиш учун бирровга келиб кетганини айтиб ўтишимиз лозим. Воқеаларнинг энг қизиғи айнан анжанлик меҳмонларимиз келгандан сўнг бошланди. Улар келиб ҳол-аҳвол сўрашгач Алишер ака (Famous) ҳақиқий актёрлик маҳоратини намойиш этдилар. Яъни Алишер ака ўзини MilanItalia никидаги Ворис деб таништириб, Мансур ака билан илиқ муносбатда бўла бошлади. “Милан” номига шон-шарафлар билдириб, “Реал”ни яқинда “Милан”дан қабул қилган мағлубияти ҳақида тўлқинланиб гапирди. Табиийки, бундай фикрлар “Милан”нинг ашаддий мухлиси бўлган Мансур акамизга жуда хуш ёқарди. “Милан”ни ғалабасини мақтаб туриб, Алишер акани учрашувга келмаганидан афсусланиб (аслида Алишер ака ёнгинасида эди), агар келганларида уларга “Милан” қандай жамоа эканлигини яхшилаб тушунтириб қўйишни ният қилганини таъкидлаб ўтдилар. Бу орада у кишига MilanItalia акамиз зўр бериб қўллаб қувватлардилар. Воқеаларнинг бундай ривожини кузатиб турган бошқа дўстларимиз ўзларини зўрға кулгудан тўхтатиб турардилар. Алишер акани сайтда машҳур актёр Алишер Узоқов деб ҳазиллашарди айрим юзерларимиз. Лекин учрашув куни шунга гувоҳ бўлдикки, бизнинг Алишер акамиз ўша машҳур актёр Алишер Узоқовга ҳар томонлама “дарс” беришига гувоҳ бўлдилар. Қизиқарли воқеаларга бой бўлган учрашувимизни биринчи куни ана шундай руҳда якунига етди.

Эртанги куни эса сафимиз янада кенгайди, айниқса, сайтимизнинг жонкуяр журналистлари Олимхўжа Бўронов ва Ҳасанали отанинг ташрифи биз юзерларнинг кайфиятини чоғ этди. “Пахтакор” стадиони олдида йиғилишиб, у ердан Оқтепадаги суъний қопламали ўйингоҳга қараб йўл олдик. Баъзи сабабларга кўра Чемпионат.азия сайти юзерлари билан бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашув бекор қилинди, лекин бундан тушкунликка тушганимиз йўқ. Ўйингоҳга етиб боргач, худди терма жамоамиздек “кўклар” ва “оқлар” сингари жамоаларга бўлиниб футбол ўйинини бошладик. Ҳасанали ота ҳам бизга қўшилиб футбол ўйнадилар, ёшликни эсга олдилар, Олимхўжа аканинг чиройли дриблингию, Kakastad ник соҳиби Нуриллонинг акробатик усулдаги зарбаларини гувоҳ бўлдик, Бурҳонбекнинг гол ургач хорижлик юлдузлардек голнинг нишонлашию, Алишер аканинг дарвозада туриб амалга оширган сейфлари, Мансурбекнинг кучли зарбаларию, Farasman ник эгаси Ойбек аканинг чиройли паслари ҳаммада илиқ тасуррот қолдирди. Ўйинни эса Маъмуржон ҳазил ҳузул билан шарҳлаб борди. Ажойиб тарзда ўтган футбол учрашувидан сўнг ҳаммамиз йиғилишиб расмга тушдик.

Ўйин тугагач Алишер аканинг ташаббуслари билан ҳамма яна бир бор шинам дастурхон ва бир пиёла чойга таклиф этилдилар. Яқин яқингача сайтда конференция орқали савол йўллаб журналистларимизнинг фикри билан қизиқиб юрган биз юзерлар учун бу учрашув айни муддао эди. Бир пиёла чой устида О.Буронов ва Ҳасанали ота билан футбол ҳақида суҳбат қуриш бизга олам олам завқ бағишлади.

Қисқаси ажойиб тарзда бўлиб ўтган бу учрашувда ҳар бир бошланган сўз охири терма жамоамизга тақалаверди. Хоҳ жаҳон футболи бўлсин, хоҳ миллий жамоамиз ҳақида бўлсин, “Реал”, “Барса” қарама-қаршилиги дейсизми. Мураббийларнинг эришаётган натижалари дейсизми. Ҳамма-ҳамма баҳс-мунозаранинг охири терма жамоамизнинг бугунги ҳолати, тайёргарлиги, Осиё кубогида қатнашуви, рақибларимизнинг савияси, футболчиларимизнинг айни дамдаги функционал ҳолати, ёшларимизнинг терма жамоага сингиб кетиши ҳақидаги турфа хил фикрлар билан якун топди. Бу борада айниқса Ҳасанали ота ўзларининг ажойиб теран, фикр мулохазалари билан илиқ таассурот қолдирдилар. Шунингдек, йиғилганларга болалар футболини ривожлантириш бўйича ажойиб ғояни ўртага ташладилар, бу ҳақда ўзлари алоҳида мақола ёзсалар ажаб эмас. Учрашув сўнгида барча юзерлар дилида ва тилида бир ният мужассам эди, бу келгуси сафар, яхши кунларда дийдор кўришганимизда миллий терма жамоамизнинг Осиё чемпионлигини қўлга киритганлигини муҳокама қилиш нияти эди.

Учрашув сўнгида хайрлашарканмиз, худо хоҳласа, кейинги учрашувларимизда футболимиздаги машҳур инсонлардан Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Игнатий Нестеров, Александр Гейнрих, Темур Кападзе каби юлдузларни ҳам таклиф этишни ният қилиб хайрлашдик. Ҳозирча шу, келгуси сафар учрашганда кўришгунча. Доимо Stadion.uz сайти билан бирга бўлинг. Stadion.uz №1, олға, stadion.uz.

Киритилган сана: 19.01.2015 15:43. Ўкилди: 10495 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:35. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:35. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:32. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:32. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 10:59. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 10:59. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 20.01.2015 09:35. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DILSHODBOY
Сана: 19.01.2015 23:44. DILSHODBOYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHUHRATXOJA
Сана: 19.01.2015 22:53. SHUHRATXOJAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALIBEKFCB
Сана: 19.01.2015 20:05. ALIBEKFCBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BLAUGRANAFCB
Сана: 19.01.2015 19:17. BLAUGRANAFCBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AHLIDDIN
Сана: 19.01.2015 18:40. AHLIDDINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PAULSCHOLES

Сана: 19.01.2015 18:02. PAULSCHOLESга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PAULSCHOLES

Сана: 19.01.2015 18:01. PAULSCHOLESга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELMUS
Сана: 19.01.2015 17:23. ELMUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKISTONIM
Сана: 19.01.2015 17:19. UZBEKISTONIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 19.01.2015 17:15. KAKASTADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.