Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Stadion.uz muxlislari

Muxlis minbari

Жаноби гол аввало мухлис учун

Баҳо:
+0; -0

Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубоги-2015 чорак финалида Япония терма жамоаси БАА терма жамоасига пенальтилар сериясидаги омадсизлик туфайли мағлуб бўлгач, жамоа бош мураббий Х.Агирре лавозимидан озод этилган эди. Яқинда жамоага В.Халиходжич бош мураббий этиб тайинланди. Бу хабарни мақолага нима алоқаси бор деб ҳайрон бўляпсизми? Тушунтиришга ҳаракат қиламан, фақат бироз сабр қиласиз.

Турмуш ташвишлари билан бўлиб бир неча кун интернет сайтларига кирмай қўйган эдим, кирсам, оҳҳо, бир ҳафтада бир қанча янгилик. Айниқса М.Усмоновнинг "Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 2016 йил Рио де Жанейрода бўлиб ўтадиган олимпиядага йўлланмани қўлга киритолмаса, ТЖМда ишлаётганларни ҳаммаси ўз вазифасидан озод этилади", деган хушхабари ва остидаги юзерлар қолдирган фикрлар, шунингдек, ушбу хабарга сайтнинг икки жонкуяр журналисти О.Бўронов ва Қ.Аслановларнинг икки хил қарашли “Жаноби гол ҳикояси” деб номланган мақолалари кўпроқ эътиборимни тортди. Диққат билан ўқиб чиқдим, очиғи бошим айланиб кетди, бир қарашда ажойиб ва қувончли хабар. Журналистларимизнинг ўзига хос айтишув мақолалари ҳам таҳсинга лойиқ, ҳар икки томон фикрларига қўшилса бўлади.

Аммо, лекин, бироқ, учинчи томон, яъни мухлислар учун бу хабар ва мақолалар қандай таъсир этди? Аслида биз нимани хоҳлаймиз? “Мухлис минбари” блоги номидан ўз фикрларим билан ўртоқлашсам.

Биламан бир тоғдан, бир боғдан келаяпман, лекин мен мухлисман, журналист эмас, айбга буюрмайсиз. Хуллас Япония терма жамоасида мураббий алмашди, сабаб Осиё кубогидаги омадсизлик, қайтараман, омадсизлик, ўша Хонда ва Кагавалар пенальтини аниқ бажарганларида, менимча Агирре ўз ўрнида қолган бўларди. Нега айнан омадсизликка катта урғу бердим биласизми? Чунки айнан ўша пенальтида Қ.Асланов таъбири билан айтганда қулоқсиз тўп дарвоза тўрига эмас, тўсинга тегиши оқибатида Японлар ярим финалга чиқа олишмади. Ўйин борасида эса улар Араблар устидан тўлиқ устунликка эришган эдилар. Вазиятлардан фойдалана олмаслик, жаноби гол ва ҳурматли омаднинг юз ўгириши Агиррени курсисидан айирди. Япония футбол федерацияси эса бу омадсизликда Агиррени айбдор деб топди ва уни ишдан бўшатишди.

Нима учун бундай қарорга келишди, ахир жамоа шу ўйинга қадар чиройли футбол ва натижаларни қайд этишаётган эдику, тўғрими! Сабаб мухлислар, футбол аввало мухлислар учун, жамоани чорак финалданоқ уйга қайтиши мухлисларни қониқтирмади, вазифа чемпионлик эди, лекин бажарилмади. Биласизми, Япония футболи қиъттамизда шу даражага етиб келдики, айни вақтда уларни Осиё кубогида чемпионлик, минимум эса кумуш медалдан бошқаси қониқтирмайди. Бир пайтлар тўғри танланган йўл, пойдевор, тизим шу даражада мукаммал кўринишга келганки, энди улар бирор бир мағлубиятда мавсумни боши эканлиги, ўртоқлик учрашуви уюштирилмаганлиги ёки тажриба етишмаганлиги, қисқаси Япония футболида бирор бахонага ўрин йўқ, бунга тизим йўл қўймайди. Уларда футбол инфратузилмаси ажойиб шакланган, Жей лига қиттамиздаги энг кучли чемпионат, стадионлар, ҳомийлар, маркетинг, кучли легионерлар, тайёргарлик машғулотлари, ўртоқлик учрашувларини ўтказиш, ҳаммаси рисоладагидек, проффессионал даражада, улар шундай даражага етиб келишди. Шундай бўлгач бирор бир омадсизлик учун бош айбдор мураббий. Тамом. Бизда эса бундай эмас. Оддий ташкилотчилик борасида ҳам шу қадар орқадамизки, бунга Ўзбекистон Суперкубоги учрашувидан сўнг бўлиб ўтган тақдирлаш маросимини эслатиб ўтишни ўзи етарли.

Келинг, журналистларимизнинг мақолаларига қайтсак. Иккала журналист икки хил қараш билан, ўз касбидан келиб чиқиб ажойиб мақола тақдим этишган, иккала томоннинг фикрлари тахсинга лойиқ, ҳар иккисининг фикрига қўшилиш мумкин. Лекин учинчи томонни унутиб қолдиришган, яъни бизни, мухлисларни. Биз учун бу қанчалик фойдали, қанчалик манфаатли? Ўйлаб кўрсам, иккала ҳолатдаям биз мухлислар жабр чекар эканмиз, жаноби гол тўсинга тегиб, чизиқни у томонига тушсаю, жамоамиз олимпиада йўлланмасига эга чиқса, ҳамма хурсанд, айниқса ТЖМ аъзолари бу ғалабани гол ургандай нишонлашса керак, лекин биз мухлислар ўзимизни тўлиқ бахтли хис қилишимизга, бу муваффақиятни байрамдек нишонлашимизга ТЖМ деб аталмиш кемтик аъзоларини ўз лавозимида қолиши йўл қўймайди. Бўронов таъбири билан айтганда эса, ТЖМ олдида аввало саралаш, кейин Осиё кубоги гуруҳ босқичи ва чорак финал каби ўйинлар учун олимпиячиларимизга марказ керакли шароит яратиб бериши, футболчилар танланиши, жамоа эса Ашурматов ўйин услубига кўникиши каби муаммолар орасида ўралашиб оқибатда йўлланмага эга чиқа олмаса ҳам ТЖМ аъзоларини ишдан озод этилгани учун дўппимизни осмонга отиб хурсанд бўламизу, аммо жамоамиз олимпиадага чиқа олмагани учун кўнглимизни бир четида дилхиралик пайдо бўлади. Ҳақиқий интрига шундай эмасми! “Кулайми ёки куяйми”, ибораси шу ҳолатга жудаям мос тушади. Лекин ҳар икки ҳолатдаям бизга байрам татимайди, тўлақонли байрам қилишга нимадир етишмаётгай туюлаверади. Футбол аввало мухлислар учун ўйналар экан, нима учун бизни талабларимиз инобатга олинмайди? Нима учун мухлислар интрига қурбонига айланиши керак. Нима учун юзимизни ярми кулиб, ярми йиғлаши керак? Нима учун мухлислар футболимиз ҳақида чиқарилган қарорлар борасида аросатда қолишлари керак? Мухлислар ТЖМ етиштириб берган "ҚОВУН"ларни еявериб зада бўлишдику ахир. Яна денг қовунни егизишиб, кетидан муздай сув ичиришганларичи...

Нима энди жаноби "ГОЛ" дарвоза чизиғини кесиб ўтмаса яна қовунхўрликка маҳкуммизми ёки дарвоза чизиғини кесиб ўтса қовунхўрликдан қутулиб яна бир Олимпиада мусобақасидан маҳрум бўлайликми? Кўпчилик, “майли Риога бормайлик, лекин ТЖМдан қутулайлик”, дейишмоқда! Аслида шу ТЖМ коллективидан қутулиш учун яна бир йирик мусобақани қурбон беришга биз мухлислар лойиқмизми? Наҳотки, "ФУТБОЛ МУХЛИСЛАР УЧУН" деган ақида биз ўзбек мухлислари учун бўлмаса...

Келинг шу жойда лирик чекиниш қиламизда, М.Усмонов айтиб ўтган фикрга мухлислар томонидан ёзиб қолдирилган изоҳларнинг баъзиларини қандай бўлса шундайлигича кўриб чиқамиз.

1. BАNKLЕO: Нима бало, энди Риога чиқа олмасак ҳам худди чиққандай ишғишлаймиз шекилли, нима дейишга ҳам ҳайронсан.

2. RSАYIDIY: Халқимизга хос бўлган андиша туйғуси тан олиш кeрак, кўпинча ривожланишимизга тўсқинлик қиляпти, япон ёки немислар бизаникиларга ўхшаб ишончни оқлолмайдиган одамга сурункали имконият беришмайди. Агар кетадиганларни ўрнига ҳақиқий виждонли мутахасислар келадиган бўлса, мен ҳам ОТМ Риога бормаслигига розиман.

3. SЕVЕK: “Мужикча” дангал гап — олимпиадага чиқолмасин.

4.РULJАМ: Чиқмаса зўр бўлади, футболга ривож қўшилади.

5.INGIСНKА: Мен рози Риога бормасликка, булар кетса бўлди.

6.UZВЕКFАN: Илойим олимпиадага чиқа олмайлик.

7.GАNGАМ: Умримда биринчи марта Ўзбекистон жамоасига олимпиада йўлида мағлубият тилайман. Агар ёқмаса узр. Агар адашиб олимпиадага чиқиб қолса, яна бошланади асаббузарликлар. Олимпиадага чиқиш имконияти ва потенциали катта ҳозирги олимпиячиларда, чунки ОТЖда чемпион йигитлар ўйнайди. Майли, олимпиадага чиқолмасаям шулар кетса бўлди. Худо хоҳласа, бошқа олимпиадага борамиз.

Хўш, бунга нима дейсиз? Йиғлашни ҳам, кулишни ҳам билмайди киши. Ҳақиқий парадокс ҳолат, мухлислар ТЖМ ходимлари ишдан кетиши учун ўз ватани жамоаси мағлубиятига ич-ичидан рози, ҳаттоки шу кунни алоҳида белгилаб, байрам сифатида нишонламоқчи бўлганлар ҳам бор. Биз шу даражага етиб келдикми? Жамоамизга мағлубият тилаш даражасига келтириб қўйганларга яна имкон бериш шартмиди?

Мухлис минбари нимани истайди биласизми? Бунинг учун яна бир бор ортга чекиниш қиламиз ва 2014 йил 13 ноябрда мухлис минбари блогида сайт юзини кўрган "Қалбаки чемпионатга қалбан таклифлар" мақоласидан бир парча келтириб ўтишимиз лозим.

"Албатта бу ишлар ўз-ўзидан бўлиб қолмайди, бунинг учун катта ислоҳотни амалга ошириш лозим, юқорида айтиб ўтганимдек, бунинг учун янада қийинроқ ишни амалга ошириш керак бўлади, яъни етук кадрларни топиш, виждонини пулга сотмайдиган ватанпарвар, маъсулиятли, ўз ишини севадиган кадрларни аввалдан топиш зарур, зеро шошма-шошарлик билан ислоҳот қилиб, ҳозиргиларни ишдан олиб, дуч келганини ўрнига тайинлаш билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди, яъни ёмғирдан қочиб дўлга тутилганимиз қолади."

Жаноби гол мақоласини эса қуйидаги таклифлар билан якунлаймиз. Жамоамиз олимпиадага бориш-бормаслигидан қатъий назар, ТЖМ ўз вазифасидан озод этилишини ва улар ўрнини кенг жамоатчилик билан кўриб чиқиб, муносиб номзодлар эгаллашини ва бу ишларда биз мухлислар фикри ҳам инобатга олинишини хоҳлар эдик. Умид қиламизки, йил бошидан футболимизда эсаётган янгиланиш шамоли, ижобий ўзгаришлар бу бир бошланиши холос ва бу йўлда қатъий курашиш истагидаги футболимиз раҳбарига улкан омадлар тилаб қоламиз. Ниятимиз пок, биз футбол мухлислари ўзбек футболини юқори поғоналарда кўришни истаймиз ва бу йўлда ҳар қандай ёрдамга тайёрмиз.

Маъмуржон Тиллабоев (MAMRINO)

Киритилган сана: 13.03.2015 11:56. Ўкилди: 7722 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


KARIMZHONS
Сана: 14.03.2015 06:20. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.