Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Stadion.uz muxlislari

Muxlis minbari

Ғалаба сари йўл

Баҳо:
+1; -0

18 январь. Соат 11:00га яқин пойтахтимизнинг "юраги" бўлмиш Амир Темур хиёбонига етиб келдим. Stadion.uz юзерлари йиғилиш жойига етиб келиш барчага бирдай қулай бўлиши учун айнан шу жой танланди. Қолганлар келгунча шу яқин атрофдаги бир неча кафеларни, уларда телевизор бор-йўқлигини кузатиб чиқишим керак эди. Фикримга ойдинлик киритиш учун шуни айтишим керакки, Тошкентда яшовчи «стадион»чиларнинг баъзилари 18 январь куни бир жойга йиғилиб, Осиё кубоги 3-туридан ўрин олган Ўзбекистоннинг Саудияга қарши ўйинини биргаликда кузатмоқчи эдик ва бу ажойиб фикр Ойбек ака (Farasman)дан чиққан эди. Кейин билсак, водийлик «стадиончи» дўстларимиз ҳам худди шундай қилишмоқчи экан.

Хуллас, телевизори бор кафе топилди. Энди қолганлар келишини кутишим керак эди. Таассуфки, шу куни йиғилишга келишни режалаштирган ва буни чин дилдан хоҳлаган айрим дўстларимиз узрли сабабларга кўра кела олишмади (ҳатто йиғилиш фикрини берган Ойбек ака ҳам кутилмаган меҳмонлар ташрифи сабаб учрашувга келиш нари турсин, ўша куни ўйинни ҳам кўролмай қолибдилар).

Шундай қилиб, йиғилишга кутилганидан анча кам киши - Ҳасанали ота, Фарҳодбек (Berselius) ва камина жам бўлдик. Шу ўринда Ҳасанали отага учрашувга вақтларини аямай келганлари учун улкан миннатдорчилик билдирамиз. Шу тариқа йиғилиш – мини-йиғилишга айланди.

Кафега кирганимиздан сўнг, шунга амин бўлдикки, футболни кузатиш учун янаям каттароқ телевизор зарур экан. Шу сабабдан ҳалиги кафени тарк этиб, бошқа жой излашга тушдик. Ўйин бошланишига бир соатдан ортиқроқ вақт қолган эди. Бошқа бир-иккита жойларни ҳам кўрдик, аммо уларда ҳам бир муаммо — телевизор кичикроқ эди. Ниҳоят, Фарҳодбек хотирасини ишга солиб, бизни вазиятдан олиб чиқиб кетди, яъни «Малика» савдо марказининг рўпарасида футбол томошагоҳи борлигини эслатди. Ўша ёққа йўл олдик. Футболчиларимизнинг стадионга етиб келишларига ҳамоҳанг равишда биз ҳам ушбу томошагоҳга етиб бордик. Футбол кўриш учун жуда қулай хонага жойлашдик, телевизори эса биз кутгандан ҳам каттароқ бўлиб чиқди. Юмшоқ креслога жойлашиб олиб, ўйин бошланишини ҳаяжон билан кутдик. Қосимовнинг эълон қилган таркиби ҳам бизни суюнтирди. Шу вақт оралиғида водийлик дўстларимиз (Chelsimilan, Elmus, DrJavlon, Malibu, Finepley, RaulBlancos) ҳам йиғилишган экан.

Ўйин ҳақида ёзиш шарт эмас, менимча. Ўйин жараёнида Ҳасанали ота термамизга жон куйдириб мухлислик қилдилар, айрим вазиятларда футболчиларимизга шунчалик куйиб-пишиб танбеҳ бердиларки, футболга тушунмайдиган одам термамиз мураббийи шу киши бўлса керак, деб ўйлаши мумкин эди. Дарҳақиқат, футболчиларимизнинг энг эътирозли жиҳатлардан бири шу эдики, тўпни рақибга олдириб қўйганларидан сўнг, 3-4 секунд орқада томошабиндай кузатиб қолишяпти, дарҳол тўпни қайтариб олиш учун курашга киришишмаяпти. Тўпсиз ўйин ҳам футболчиларимизда ҳали мукаммал даражада эмас. Шу жиҳатлар устида алоҳида ишлаш кераклигини таъкидладилар.

Термамиз ҳар гол урганида хурсандчиликдан хонани бошимизга кўтардик. Айниқса, Сардор Рашидовнинг 2-дақиқадаёқ рақиб дарвозабонини "тухум туғишга" мажбур қилгани жуда чиройли чиқди. Арабларнинг "актёр"лиги ва Бенжаминнинг "ишонувчан"лиги барча қатори бизнинг ҳам таъбимизни хира қилди.

Хуллас, термамиз ажойиб ғалабага эришди. Шу билан бирга биз ҳам. Бизнинг биргаликда футбол кўриш учун босиб ўтган йўлимиз айнан ғалаба йўли эканлигига амин бўлдик.

Шу куни яна иккита нарсага қойил қолдим: бири ўйин натижасини олдиндан тахмин қилиш, яъни башоратхонликда камина қатори кўплаб дўстларимиз - Uzbekistonim, AlBuxoriy, Elmus, Manutdman кабилар 3:1 ҳисобини тўғри топишди. Балки, ўйинни олдиндан кўриб олишгандир.

Иккинчи ҳолат эса айнан «стадиончи»лар термамизнинг ўйини куни йиғилишиб, биргаликда термамизни қўллаб туришса, йигитларимиз ғалаба қозонишяпти (бундан олдин 8 сентябрь куни Янги Зеландияга қарши ўйинни ҳам бирга кузатгандик). Стадиончиларда гап кўп экан. Шунинг учун ҳам Корея билан ўйинни ҳам стадиончилар республикамизнинг қай бурчагида бўлмасин, биргаликда қўллаб туришса, ўйлайманки, Шуҳрат Мақсудовнинг "Анжон полкаси"га албатта гувоҳ бўламиз.

Аббос Салайдинов. RSAIDY никли мухлис.

P.S.: Терма жамоамизга ва Миржалол Қосимовга омад! Кореяни мағлуб этишларини Яратгандан сўраб қоламиз ва бунга ишонамиз!

Киритилган сана: 22.01.2015 11:10. Ўкилди: 6517 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:40. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:40. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:37. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:37. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


BERSELIUS
Сана: 22.01.2015 13:21. BERSELIUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDUAZIZ
Сана: 22.01.2015 11:35. ABDUAZIZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKISTONIM
Сана: 22.01.2015 11:15. UZBEKISTONIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.