Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Stadion.uz muxlislari

Muxlis minbari

Олимпия терма жамоамизга хорижлик мураббий керак!

Баҳо:
+0; -0

Мана Ўзбекистон олимпия терма жамоасида узоқ кутилган истеъфо рўй берди. Кутилганидек Мақсудов ОТЖдан ўз лавозимидан озод этилди. Ҳечдан кўра кеч яхши дейилганидек, бу балки яхшиликкадир, балки Олимпия йўлидаги бу истеъфо зараримизгадир, бунинг натижасини энди олий ҳакам вақт ўтаверсин, кўрамиз.

Мана Мақсудов одилона қарор билан четлаштирилди. Шамсиддинов ҳам ушбу жазога муносиб, Мақсудов мураббий учун энг асосий қурол бўлмиш интизомни қаттиқ тарзда ушлолмадими. Бу мураббий терма жамоамизга муносиб эмас эди ва истеъфо ажойиб қарор. Шамсиддиновни боксёрларча ҳаракатини эса ҳар қандай ҳолатдаям оқлаб бўлмайди. Профессионал спортчи, қолаверса, Ватан шаъни ва ори учун майдонга тушган футболчидан эса доимо професионал спортчиларга хос хатти-ҳаракатлар кутилади. Бас шундай экан, у ҳам муносиб тарзда жазоланди.

Энди эса ТЖМда асосий масала — Мақсудовнинг ўрнига қайси мутахассис тайинланади, муносиб номзодни топиш муаммоси бор. Номзодлар орасида эса Ашурматов, Шквирин, Нуралиев каби мутахассислар бўлиши тайин. Ашурматов номзоди келсак, ушбу мураббий қандай салоҳиятга эга эканлиги хали номалумроқ. У аввало ўзимизнинг Олий лигамизда бирор каромат кўрсатсин, тажрибасини оширсин, сўнгра мухлислару мутахассислар этирофи асосида бирор бир терма жамоамизни бошқарса мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳозирги ҳолатда бундай мураббийни ОТЖга мураббий этиб тайинлаш бу катта таваккал. Ҳозирги ҳолатимизда таваккал қилиш мумкин эмас, ахир олдимизда Олимпиада мусобақасидан ташқари, Россия-2018 ҳам кутиб турибди. Барчаси ҳозирги ОТЖ билан чамбарчас боғлиқ бўлиши мумкин. Биз жуда кўп ёшларни бой бермоқдамиз, бу ҳолатга ОТЖ бош курсисида малакали мутахассис фаолият олиб бормаганлиги ҳам сабабчи.

Авлодлар алмашуви даврига ёш йигитларни тоблаб, махоратига сайқал бериб МТЖга муносиб қилиб тайёрлаб бериш ОТЖни асосий мақсади аслида, буни ҳамма билади. Хўш аслида қандай? Аввалги ОТЖда ўйнаган йигитлардан нечтаси МТЖнинг асосий фигураси бўлиб улгурди? Мана сизга оддий ҳисоб. Шундай экан, ОТЖга янаям каттароқ эътибор бериш пайти келиб улгурган. Аслида Мақсудовни тайинлашдан олдинроқ малакалироқ мутахассис қидирш керак эди. Маҳаллий мутахассисларимизда Олимпида мусобақасига етиб бориб, ижобий натижага эришиш борасида салоҳияти етарлими? Бирорта етук мутахассисимиз борми? Ўша мақталган Абрамов ҳам Олимпиада мусобақасига ярим қадам қолганида етолмай қоқилиб тушди-ку. Бу ерда ҳам омад эмас, балки тажриба етишмагандир?

Кўпчилик мухлислар Шквирин номзодини хоҳлашмоқда, ҳа, дархақиқат Шквирин ажойиб мутахассис, ёш футболчилар билан ишлаш борасида ишнинг кўзини биладиган мутахассис. Тан олиш керак, Шквирин ҳужумкор футболни ёқтирадиган, ёш футболчиларнинг тўп билан ишлаш борасида, ҳужумкорлик борасида фойдали иш коэффициентларини ижобий тарафга ўзгартира оладиган мутахассис. Аммо, лекин, бироқ... Шундай ажойиб мутахассисимиз ҳам ҳалигача барқарор жамоа тузиб улгургани йўқ. Ҳа, Шквиринда менинг фикру ожизимча барқарорлик етишмайди. Шу барқарорлик етишмаслиги ўша пайтда панд бериб қолиши мумкин, яна ким билади дейсиз...

Яқинда Осиё кубоги-2015да Япония терма жамоаси иштироки япон футбол мутасаддилари томонидан қониқарсиз деб топилди ва бош мураббий Агиррега чиқиш эшиклари кўрстишди. Ушбу истеъфодан кейин япон мутахассислари хориждан малакали мутахассис қидиришни бошлаб юборишди ва ушбу ҳаракатларини қуйидагича изоҳлашди: “Биз янада ривожланишни хоҳлаймиз, маҳаллий мураббийларимиз орасида эса шундай ривожлантириш салоҳиятига эга мутахассисни кўрмаяпмиз, шунинг учун биз хориждан ўз сўзига ва ўз ўрнига эга малакали мутахассисни қидиришни бошлаймиз, барча ҳаракатларимиз футболимизни янада ривожланиши учун!!!”

Балки биз ҳам футболимиз янада ривожланишини хоҳлармиз-а? Биз мухлислар-ку жон-дилимиздан хоҳлаймиз, аммо бошқалар-чи? Миш-мишларга кўра Қосимовга хориждан малакали маслахатчи мураббий қидирилаётган эмиш. Бу хабар ростми ёки ёлғонми буни тез орада билиб олсак керак. Бир дўстим айтганди, фикрлар фикрларга қўшилиб ғояларга, ғоялар ғояларга қўшилиб кашфиётларга олиб келади. Шунинг учун мен бир фикрмни айтмоқчиман. Ўша хориждан малакали мутахассисни қидиришсин топишсин, лекин замонавий футбол билан ҳамнафас бўлаётганидан. Ўз футбол қараши билан бизга Европа футбол нафасини олиб келсин. Ўзи бизда ишлаб кетган мутахассисларни хотирлайдиган бўлсак, Гёде интизомли футболни, ранг-барангликни бизга тақдим эта олганди. Қисқа муддат ишлаган Боб Хоутонни эслайлик, руҳият борасида қанчалик ўсишга олиб келганди жамоамизни. Умуман олганда, ўша юртимизда ишлаб кетганлардан Сколари деймизми, Уберижа Вега Да Силвами, ёки Непомяшшийми ҳаммаси футболимизга қандайдир янгилик киритишга ҳаракат қилди ва бунга эришди. Ўша доимий қанотлар қироли бўлган Жасур Ҳасановни марказий ҳужумкор ярим ҳимояда ўйнатиш, кўп мутахассисларимиз назари тушмаган Одил Аҳмедовни асосий таркибда қўрқмай тушириш...

Хуллас, хорижлик мураббийлар нимадир қилишни эплашган, қандай ишлаш керак эканлигини кўрсатиб беришган ҳеч бўлмаганда. Бизга хорижлик малакали мутахассис жуда зарур. Ўша Қосимовга қидирилаётган мутахассисни ОТЖга ҳам бош мураббий этиб тайинлаш керак. Шу ҳолат бизни авлодлар алмашуви инқирозидан олиб чиқиши мумкин. МТЖ ЖЧ-2018 саралаши биринчи босқичида бизни у даражада мураккаб рақиблар кутиб турмайди. Шунинг учун Қосимовнинг бир ўзи ҳам ушбу босқичдан чиқишини бемалол башорат қилсак бўлаверади. Ўша хорижлик маслаҳатчи мураббий шу вақтдан фойдаланиб, ОТЖни шакллантиришга бор эътиборини қаратса ва аввало Олимпиада мусобақаси, сўнгра Россия-2018 йўлида асосий фундаментни қўйсин. Шу ҳолатда футболимиздан қандайдир ривожланишни кутсак бўлади.

Нима бўлишидан қатий назар 2016 йил бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига муносиб жамоа тайёрлаш учун муносиб мураббийни тайинлай билиш керак. Қачонки чет элдан малакали мутахассис келмас экан, яна ўша эски тос — эски ҳаммом қолаверади. Бизнинг энг малакали мураббийларимизнинг ҳам катта мусобақаларга салоҳияти етмайди, бу менинг шахсий фикрим. Ахир Олдимизда катта мусобақалар кутиб турибди. 2016 йил Қатарда U-23, агарда барчаси ижобий ҳал этилса худди шу йили Рио де Жанейро шаҳри мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинлари ва ниҳоят энг асосий мақсад — Россия-2018. Ҳозирги ҳолатда ҳаммаси ТЖМ қабул қиладиган қарорга боғлиқ. Шундай зўр малакали мутахассис топиб қўйишсинки, Олимпия ва миллий терма жамоасида узвий боғлиқлик бўлсин, ёшларимиз керак бўлса легионерларимизни асосий таркибдан сиқиб чиқарсин. Биз бўлсак мураббийлар ишини кўриб "бўларкану пиёзданам компот қилса" деб лол қолайлик.
Шавкат Неъматов (ShavkatFCB)

Киритилган сана: 16.02.2015 14:35. Ўкилди: 11252 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:07. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:07. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


SPEROR
Сана: 22.02.2015 17:51. SPERORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AXAAXA
Сана: 16.02.2015 16:53. AXAAXAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DJAMSHID

Сана: 16.02.2015 16:03. DJAMSHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BERSELIUS
Сана: 16.02.2015 15:02. BERSELIUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.