Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Stadion.uz muxlislari

Muxlis minbari

Сутми, қаймоқми?

Баҳо:
+1; -0

Ассалому алайкум, ҳурматли стадион.уз аҳли! Ўзига яраша масъулият юклайдиган жой, яъни мухлислар минбарида турган эканман, шундан фойдаланиб, авваламбор, барчангизни янги тандирдан узилган 2015 йил ва жонажон сайтимизнинг 3 ёшга тўлгани билан табриклайман!

Шунингдек, биз футбол мухлислари учун олдинда яна бир байрам - Осиё кубоги-2015 турибди. Вақт жуда тез ўтяпти. Кечагина 2011 йил 7 январ эди. Квартирамизда телевизор йўқлиги сабаб Қатар-Ўзбекистон ўйинини биз яшайдиган кўп қаватли уйнинг пастида жойлашган дўконда хижолат бўлиб кўрган эдим. Ўзбекистон иштирокидаги барча ўйинларни шу зайлда кузатдим. Якунда эса ўйинни шундай ҳолатда кўрганимдан афсусланмаганман. Илоҳим, бу йил ҳам терма жамоамизнинг Австралиядаги иштирокини кузатиб борганимиздан афсусланиш туйғусини сезмайлик. Юзимиз қувончдан кулсин.

Мавзуга қайтишдан олдин, шуни таъкидлаб ўтишим керакки, мақола номи ғалати туюлса-да, мавзу ўша-ўша. Баъзи дўстларим билан суҳбат қурганда “паролли” сўзларни ишлатишни канда қилмаймиз. Шундай иборалардан бири – “сутми, қаймоқми”? Қуйидаги диалог давомида ушбу ибора мазмуни бор бўйича намоён бўлади, деб ўйлайман.

Оқил: — Сўнгги вақтларда иш билан бўлиб, миллий терма жамоамизнинг Осиё кубогига тайёргарлик жараёнидан бехабар қолиб кетяпман, дўстим. Хўш, тайёргарлик қандай кетяпти, сутми, қаймоқми?
Ботир: — Э, сутдан бошқа нарса эмас! Қўй, дўстим, шу ҳақда гап очма. Шунга қўшилиб, Терма жамоалар марказиям эсимга тушиб кетяпти.
Оқил: — Шошма, шошма. Нимага? ТЖМ шунчалик ёмон ишлаяптими?
Ботир: — Ҳеҳ, жуда ажойиб савол бердинг-ку! ТЖМ ўзи қачон дуруст ишлаганини кўргансан?
Оқил: — Қўлингдаги нима нарса?
Ботир: — Қўшнининг ўғли Абдусамадга, дўконга ўтсанг, қаймоқ об кегин, десам, шу савилни кўтариб кепти. Энди дўконга қайтариб оборяпман. Мен буни ишлаб чиқарадиган заводни жуда яхши биламан. Раҳбари ҳар доим "жорий йилда фалон миқдорда қаймоқ ишлаб чиқардик, кейинги йилда насиб этса, маҳсулотларимиз миқдорини янада оширишга доир режалар тузиб қўйганмиз, хорижий вакиллар билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчимиз. Хуллас, харидорларимиз биздан миннатдор", деб "Қишлоқ шарҳи" телекўрсатувида оғиз кўпиртиргани кўпиртирган. Яна маҳсулот сифатидан гапирганига ўлайми?! Чиқарган маҳсулотини кўрсанг... Вей, агар устига "қаймоқ" деб ёзиб қўймаганида, ўлай агар, сут бўлса керак, деб ичиб юборардим.
Оқил: — Ҳа, ҳа! Эсладим! Ҳалиги заводнинг қаймоқ ишлаб чиқариш бўлими бошқарувчи мутахассиси ўзи бошчилигида чиқарилган маҳсулотдан қониқмай, ишдан кетиш тўғрисида ариза берган, аммо фирма раҳбари бу аризани йиртиб ташлаган эди, адашмадимми?
Ботир: — Ҳаа, ўлма! Худди ўзи. Ўзиям ғўр мутахассис-да, қўл остидаги ходимлари қаймоқ деб чиқаргани сутдан бўлак нарсамас! Қуруқ шўлтираган сут! На таъм, на маза бор! Ҳе, ишингаям!
Оқил: — Ҳей, ҳей! Қаердан бунча нафрат? Жуда сен айтганчалик эмас. Баъзи-баъзида Бунёднинг дўконига кириб, ўша қаймоқдан об тураман, ёмон эмас, тўғри, камчиликлари йўқ эмас, лекин чидаса бўлади.
Ботир: — Йўқ, дўстим, мен то шу корхона чет элдан малакали мутахассис об кемас экан, буларни маҳсулотини омайман. Ўзлари ейишсин! Корхона раҳбари ҳам бир сафар клиентлар норозилик билдиришганда, чет элдан ишчи об келамиз, деб норозиликни бостириб, клиентларни лаққа туширганди. Битта-иккита ишчилариям бор: юзига қарасанг, ўзбек дейсан, лекин бир нарса сўрамоқчи бўсанг, "што вам нада?", "чем магу памоч?", деб бошингни қотирворади. Мен ўрисчани билмасам...
Оқил: — Эй, ўтлаб кетдик-ку, ТЖМ ҳақида гаплашаётгандик. Янгиликни эшитмадингми?
Ботир: — Қандай янгилик?
Оқил: — Эшмурод қийшиқдан эшитиб қолдим: оқлар ва кўклар ўйинига халқаро ўртоқлик учрашуви мақоми бериларкан. ТЖМни бу таклифини ФИФА маъқуллабди.
Ботир: — Ҳуҳуҳу!
Оқил: — Нега куласан?!
Ботир: — Оббо, Эшмурод-ей, роса мазах қиптику сени!
Оқил: — Нега мазах қиларкан? Ахир ўзи айтди- ку, Ўзбекистон миллий терма жамоаси оқлар ва кўкларга бўлиниб ўйнаш учун махсус Дубай сафарига жўнаган экан, деб. Бирон каромати бўмаса, ўзимизда ҳам ўйнайверишарди-ку оқлар ва кўкларни.
Ботир: — Мана шунга жаҳлим чиқади-да! На мазмун, на мантиқ бор буларнинг ишида!
Оқил: — Ҳали шундай ҳангомалар қилиб юришибдими?
Ботир: — Нима дейсан энди, бизнинг фикримиз билан сариқ чақалик ишлари бўлмагандан кейин. Осиё кубогига тайёргарлик номига қилингандай туюлади менга. Ишқилиб, термамиз Австралияда шарманда бўлиб келмасин-да! Худо кўрсатмасину, шундай бўлган тақдирда "Сут заводи" биз мухлислар олдида ҳисоб бериши керак!
Оқил: — Ундай дема, яхши ният қилгин, ошна. Нима бўлгандаям, бу - бизнинг термамиз, ўзбек халқининг халқаро майдондаги юзи. Унга фақат ўзимиз юракдан мухлислик қиламиз! Унинг натижаси учун фақат ўзимиз чин дилдан суюнамиз ва куюнамиз. Бизнинг мағлубиятимиз учун бошқа бировлар йиғламайди. Шахсан мен, Австралияда сенинг тилинг билан айтганда, сут эмас, ҚАЙМОҚ ЎЙИН кўришдан умидворман. Зеро, ҳар бир ўзбек мухлиси ғалабалар шоҳиди бўлишга ҳақли!

Аббос Салайдинов. RSAIDY никли мухлис.

Киритилган сана: 05.01.2015 13:07. Ўкилди: 7863 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:01. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:00. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:58. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:58. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 07.01.2015 07:12. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 07.01.2015 07:11. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 07.01.2015 06:54. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RSAIDIY
Сана: 05.01.2015 21:10. RSAIDIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RSAIDIY
Сана: 05.01.2015 21:04. RSAIDIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAMSHER
Сана: 05.01.2015 16:25. SHAMSHERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAMSHER
Сана: 05.01.2015 16:25. SHAMSHERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHUKHRATBEK
Сана: 05.01.2015 14:10. SHUKHRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZFANAT
Сана: 05.01.2015 13:55. AZIZFANATга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HARRORMACH
Сана: 05.01.2015 13:52. HARRORMACHга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GONSALEZ
Сана: 05.01.2015 13:28. GONSALEZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TAJRIBA
Сана: 05.01.2015 13:25. TAJRIBAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.