Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Stadion.uz muxlislari

Muxlis minbari

Янги танишимиз — Филиппин

Баҳо:
+5; -0

Миллий терма жамоамиз ўз тарихида олтинчи бор жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида қатнашиш арафасида турибди. Биринчи босқичдаги рақибларимизнинг номини ҳам билиб олдик. Бу галги қуръа бизга азалий рақибларимиз Баҳрайн, КХДР жамоалари билан бирга Яман ва Филиппин жамоаларини рўбару қилди. Шу вақтга қадар Баҳрайн, КХДР терма жамоалари билан ОФК таснифи доирасидаги турнирларда, жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш баҳсларида бир неча бор тўп сурганмиз, лекин шу вақтга қадар терма жамоамиз Филиппин терма жамоасига қарши тўп сурмаган экан. Гуруҳимизда аутсайдер сифатида баҳоланаётган бу жамоа ҳақида интернет орқали бир қанча маълумотларни тўпладим ва уни сизларга тақдим қилмоқчиман. Ишонинг зерикиб қолмайсиз.

ФИЛИППИН ФУТБОЛИ 
Осиёнинг энг қария терма жамоаси бўлишига қарамасдан қитъа миқёсида халқаро майдонда бирор бир арзирли ютуққа эришмаган жамоа — бу Филиппиндир. Аҳолиси 77,7 млн, пойтахти Манила шаҳри ҳисобланиб, 1,6 аҳолига эга. Филиппин футбол федерацияси 1907 йилда ташкил топган, 1928 йилдан ФИФА, 1954 йилдан ОФК аъзоси ҳисобланади. Мамлакатда 650та клуб, 45 минг нафар футболчи, 600 нафар ҳакам расмий рўйхатдан ўтиб фаолият олиб боради.

ФФФ президенти Рене Адад, бош котиб Кристофер Монфорд ҳисобланади. Мамлакатда 1911 йилдан бери футбол биринчилиги ўтказиб келинади, 2009 йилда чемпионатда ислоҳотлар амалга оширилиб Бирлашган футбол лигаси тузилди, бу бизнинг ПФЛ дегандай гап. Айни вақтда БФЛда 10та жамоа қатнашади, амалдаги чемпион “Глобал” клуби, улар янги тизимдаги чемпионатда 2 марта ғолибликка эришишган. Худди шундай натижани “Филиппин Эйр Форс” клуби ҳам қайд этган. Чемпионлик учун асосан шу жамоалар кураш олиб боришади, уларга “Лойола” жамоаси қаршилик кўрсатиб туради. Клублар учун ягона халқаро мусобақа бу — ОФК Кубоги ҳисобланади. Бу турнирда клублар аутсайдер мақомига эга. Миллий чемпионат ҳақида ҳозирча шулар, терма жамоа эса бу алоҳида мавзу.

ТЕРМА ЖАМОА

Филиппин терма жамоаси 2006 йил ФИФА рейтингида энг ёмон натижасини қайд этган, 204 та терма жамоалар ичида "фахрли" 195-поғонани банд этишган. 2013 йилда эса 144-ўринда қайд этилишган. Терма жамоа бир асрдан зиёд давр мобайнида мақташга арзигулик ягона ютуғи — 2010 йил бўлиб ўтган АСЕАН чемпионатида ярим финалга қадар боришгани холос. Шунингдек узоқ йиллар олдин Осиё кубогида 2 марта қатнашиб, биринчи босқичданоқ уйга қайтишган. Футбол Филиппиннинг Илоило, Ғарбий Негрос шаҳарларида ва Бараток, Нуэвои, Минданао муниципалитетларида оммалашган.

Терма жамоаларни Филиппин футбол федерацияси назорати остига олган. 2010 йилги ЖЧ саралашида қатнашишдан воз кечишган. Терма жамоанинг асосий формаси оқ рангда, захира либоси эса кўк рангда. Жамоа уй ўйинларини “Ризал Мемор стэдиум”да ўтказади.

Филиппин терма жамоаси гарчи қитъада аутсайдер жамоа саналса-да биз ҳавас қиладиган баъзи жиҳатларга ҳам эга. Шулардан бири, терма жамоа фаолияти давомидаги энг йирик ғалабасини кимсан Япония терма жамоаси устидан, камига Токиода 15:2 ҳисобини қайд этган ҳолда эришган. Бу ўйин 98 йил олдин 1917 йилнинг 10 сентябрь куни бўлиб ўтган. Орадан қирқ йил ўтиб, 1967 йилнинг 26 сентябрда терма жамоа ўз тарихидаги энг йирик мағлубиятини қайд этган. Бу сафар ҳам ўйин Токиода бўлган, рақиб ҳам ўша-ўша Япония, ҳисоб эса 15:0, самурайлар фойдасига.

Терма жамоанинг халқаро майдондаги илк учрашуви 1913 йил ўз майдонида Хитойга қарши бўлган ва унда филиппинликлар 1:0 ҳисобда ғалаба қозонишган.

Яна бир биз ҳавас қилишимиз мумкин бўлган ҳолат ҳақида ҳам тўхталиб ўтсам. Бу ҳолат мураббийлар билан боғлиқ. ФФФ Терма жамоа бошқарувини кўп ҳолларда хорижлик мураббийларга топширади. Ўз вақтида жамоани англиялик, шотландиялик мутахассислар бошқаришган. 2008 ва 2009 йилларда МТЖни Норман Фегидеро, Хуан Кутильяс ва Хосе Аристон Каслиб каби маҳаллий мураббийлар бошқаришди. Шундан сўнг 2009 йилнинг ноябрь ойидан то ҳозирги кунга қадар хорижлик мутахассислар бошқариб келишмоқда. Бу вақт давомида англиялик Дез Бульпин, Саймон Макменеми, германиялик Ханс Михаэл Вайс каби мураббийлар ишлашди.

2014 йилнинг феврал ойида АҚШ фуқаролигига эга германиялик мутахассис Томас Дули терма жамоа бош мураббий этиб тайинланди ва ҳозирги кунда ҳам термани бошқариб келмоқда. Бош мураббий асиссенти Себастьян Стахе ҳам германиялик, дарвозабонлар мураббийи эса швейцариялик Паскаль Цубербюллер ҳисобланади.

Маъмуржон Тиллабоев (Mamrino)

Киритилган сана: 23.04.2015 19:27. Ўкилди: 8668 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:48. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:48. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:45. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:45. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 30.04.2015 13:04. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 30.04.2015 12:57. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 30.04.2015 12:57. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DJAMSHID

Сана: 29.04.2015 00:47. DJAMSHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DJAMSHID

Сана: 29.04.2015 00:44. DJAMSHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CHAQMOQ
Сана: 26.04.2015 15:59. CHAQMOQга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 24.04.2015 10:56. ANDUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 24.04.2015 10:33. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 24.04.2015 07:54. ALBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZNASAF
Сана: 24.04.2015 03:41. UZNASAFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAMSHER
Сана: 24.04.2015 00:12. SHAMSHERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAMSHER
Сана: 24.04.2015 00:12. SHAMSHERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKISTONIM
Сана: 23.04.2015 20:58. UZBEKISTONIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 23.04.2015 20:06. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OTSHH
Сана: 23.04.2015 19:50. OTSHHга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NOTANISHBEK
Сана: 23.04.2015 19:38. NOTANISHBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.