Менинг жаннати додам бор эди…
| Баҳо: |
+2; -0
|
Бугун эрталабдан Баҳодир додамни - бувамни ( Тошкент шевасида дода деб юритилади) хотирладим…
Баҳодир додамни эсласам, биринчи бўлиб кўз ўнгимга кенг ҳовлининг бурчагида ёқимли овозда Қуръон тиловат қилганча, мис қумғондаги сув билан иҳлос ила таҳорат олаётганлари келади. Билмадим нега?
Болалик чоғларимда дунёдаги энг бадавлат инсон - менинг додам бўлса керак, деб ўйлар эдим. Сабаби, бизни кўргани келсалар уйимизнинг деразаси тагида «Волга» машинасининг сигнали қувноқ жаранглар, мен ва укам эшикка чопар эдик. Адам дарров сергак тортар, ҳурмат юзасидан ўзлари пешвоз чиқишга ошиқардилар. Онам эса…Онам ўзларини қўярга жой топа олмасдилар.
Додам келди! Мен ва укамдан бахтли инсон йўқ! Сабаби, додамларнинг бирор маротаба бизнинг уйга совғасиз келганларини эслай олмайман. Онам чой қўйиб, дастурхон тузашга берилиб кетар, ошхонага кириб-чиқиб додам билан суҳбатлашишга уринар эдилар. Додам аввал адам билан қуюқ сўрашгач, биз кичкиналарга юзланар эдилар. Бизнинг ҳаёлимиз бугун нима совға олиб келганлари билан банд бўлсада, онам ўргатганларидек сабр билан кутардик. Охирида додам «Қизим, кел ўтир. Биз ҳозир йўлда овқатланиб келяпмиз. 5 дақиқа ўтир, ҳозир кетаман»,- дея мулойим жилмаяр эдилар.
Онам ҳар сафар оталари кетгач, ортларидан қараб қолар, баъзида йиғлаб ҳам олар эдилар. Билмадим нега? Балки кўпроқ олдиларида бўлишларини истагандирлар, балки яхшилаб меҳмон қилгилари келгандир, балки маҳкам бағирларига босмоқчи бўлгандирлар? Ким билади дейсиз?
Мен учун додам дунёдаги энг меҳрибон инсон эдилар. Доим кулиб турувчи меҳрибон кўзларига монанд қалин қошлари уларни салобатли кўрсатар, лекин чўзинчоқроқ оқ юзларидан аримайдиган табассумлари одамни ўзига маҳлиё қилиб қўяр, улар билан суҳбатда бўлган инсон вақт қандай ўтиб кетганини сезмай қолар эди. Ана шунақа дилкаш додам бор эди…
Додамлар гапга уста бўлибгина қолмай, уста савдогар ҳам эдилар. Тижорат ишлари учун кўп вақтини сарфлайдиган инсон бўлишларига қарамасдан додамлар нафис шеърлар ҳам ёзиб турар, бот-бот матбуотда кўриниш берар эдилар. Аввалари бу жиҳатга эътибор бермаган эканман. Улғайгач, кўплаб машҳур шоир ва ёзувчилар билан суҳбатда бўлган бўлсамда, улар билан додамларнинг ўрталарида фарқ бордек эди. Кейинчалик бу фарқ нимада эканлигини тушуниб етдим. Баҳодир додам шеъриятдан шуҳрат қозониш, бойлик орттириш мақсадида фойдаланмаган эканлар. Айнан, улардаги самимийлик ва юракдан ёза олиш мен кўрган кўплаб шоирларда умуман йўқ эди. Шеъриятдан ҳеч нима талаб қилмайдиган, уни шунчаки чин юракдан севадиган инсон эди менинг додам!
Сўлим Турбат қишлоғидаги узоқроқ қариндошимизникига меҳмонга бордик. Мен қўшни бола билан кун бўйи кўча чангитдим, Тошлоқдаги сувда чўмилдим. Сўнгра уйга шошилдик.Ахир, кечқурун уларникида тўй-ку! Кийиниб, қўшни бола билан уларникига чиққанимизда қош қорайиб қолган, узоқдаги инсоннинг юзини кўриб бўлмас эди. Ҳовли ичи ёритилган, ҳамма ўзи билан ўзи оввора. Биз билан меҳмонлар учун безатилган уйга кириб ўтирдик. Шу пайт эшик ортида тўй эгаларининг суҳбати қулоғимга чалиниб қолди. Эри «Баҳодир Собит келдими?»,- деди, аёли йўқ ишорасини қилди шекилли, эри «Алоҳида хона тайёрланглар, Баҳодир акам шовқин-суронни ёқтирмайдилар»,- дея нари кетиши билан эшик очилиб, аёл хонага кирди-да бизни «Катта меҳмонлар келишяпти, боринглар кўчада ўйнанглар»,- деб чиқариб юборди. Ҳўрлигим келиб кетди, шартта мен Баҳодир Собитнинг набирасиман дегим келди-ю, бунга юрак қаерда дейсиз?!
Ташқарига чиқсам, кастюм-шим кийиб олган порум одамларнинг ўртасида додам ҳамма билан сўрашиб ўтиб борар, менинг икки кўзим уларда, кўпчиликнинг салобати босдими, ё болалигимга бордимми миқ этмасдан туравердим. Додам зиналардан кўтарилиб кета бошлаганларида менга кўзлари тушиб қолдида, ия деб олдиларига чақирдилар. Ўша дамда ер юзида мендан бахтли инсон йўқ эди. Мурғак қалбимда қандайдир ёқимли ҳисни туйганча уларнинг қўлларидан ушлаб атай безатилган хонага кириб кетдим. Уёғи эсимда йўқ, онамнинг айтишларича тиззаларига бош қўйганча ўша хонада чарчаб ухлаб қолган эканман.
Кейинчалик ўша ёқимли туюлган нарса нима эканлиги ҳақида кўп ўйлаганман, анча улғайгачгина ўша дақиқаларда додам билан фахрланганимни англаб етдим. Ана шундай фахрланса арзийдиган додам бор эдилар! Йиллар ўз сўзини айта бошлади, додам бизникига кам келар, совғаларнинг биз учун қизиғи қолмаган, аммо барибир додамни кўрганимда юрагим ҳапқириб кетар эди. Додам чиройли қаридилар. Қалин қора қошлар ва ўзларига ҳўб ярашган мўйловларига қиров оралади, аммо кўзлар ўша-ўша! Меҳрибон, ёқимли, қалбларни эритиб юборувчи кўзлар… Умрларининг сўнгги кунлари арафасини тўшакда ўтказишдан чўчидиларми, ёки ҳеч кимга озор бермасдан яшаб ўтган умрларининг сўнггида ҳам ўз одатларига содиқ қолдиларми, билмадим, лекин ҳазрати додам бу оламни дарров, қандайдир соатлар ичида тарк этдилар.
Жанозага қўшни республикалардан ҳам кўплаб одамлар йиғилди. Ҳазрати додажоним ётган тобут одамлар орасида қўлма-қўл бўлиб кетди. Ҳамма яқин инсонини йўқотиб қўйганидан ўзига кела олмас, қадрдонини сўнгги бекатига муносиб кузатиб қўйиш билан оввора. Ҳазрати додажоним ётган тобут эса денгизнинг ёқимли тўлқинида чайқалиб кетаётган кема мисоли Жаннат боғлари томон сузиб кетарди. Менинг ана шундай жаннати додам бор эди…!
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар (топ-10)
- «Реал Мадрид» буюклигининг 10та сабаби
- Янги «Юнайтед»да Гризманнва Аллегри?!
- Бугунги куннинг энг кучли марказий ҳужумчилари (топ-10)
- «Барселона» ўзи тарбиялаб, қадрламаган ўйинчилар рамзий жамоаси
- Пепнинг нишонга тегмаган ўқлари
- Марадона аччиқ ҳақиқатни ошкор қилди
- Алекс Фергюсонниг омадсиз трансферлари (Рамзий жамоа)
- Пуйол: «Мессини ёмон кўраман»
- Энди нима қилмоқчисан, Погба?
- Пластик операцияга мурожаат қилган топ-7 футболчи
- Бум! «Реал» операцияси: Аввал Холанд, кейин Мбаппе
- Дунёнинг энг яхши иккинчи рақамли ҳужумчилари (топ-10)
- Нима учун Фергюсон «МЮ» футболкаларини ахлатга ташлаб юборган эди?
- Италия А сериясининг энг кучли 10-рақам эгаси ким?
- Ёзда бизни кутаётган «бартер»лар (топ-5
- Дунёнинг энг яхши мураббийлари топ-10
- Барселона жуда қийин ахволга тушиб қолди
- «Челси» жамоасининг барча замондаги футболчиларидан тузилган жамоа
- «Манчестер Сити» нега АПЛни «Ливерпуль»га бой бермоқда?
- Милан дербиси олдидан: Ўрганилмаган футболчи
- Барселона жуда қийин ахволга тушиб қолди
- Ғалабага чанқоқ ва жангга шай йигитлар
- «Иккинчи Кариус» бўлма, Кепажон!
- Кетиш учун қайтди
- “Челси”нинг иродали ғалабаси ёхуд Лемпарднинг мураббийлик “фишкаси”
- «Бунёдкор» футболчиларини «тоға» деб чақирувчи Жасур Жалолиддинов билан катта интервью
- Яҳёхўжа Ўлуғўжаев блоги: Купер бизга керакми?
- 21-asrning eng kuchli murabbiylari top-5
- Менинг жаннати додам бор эди…
- Ҳақиқий спортчиларни эслаб… Дунё бошқа бунақа спортчиларни кўрмади ва кўрмаса ҳам керак
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












