Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Tanganing ikkinchi tomoni

Италия А сериясининг энг кучли 10-рақам эгаси ким?

Баҳо:
+0; -0

Stadion.uz яқиндагина Италияда ўтказилган А серияда 10-рақамда тўп тепганлар орасида энг кучли футболчи сўровномаси ғолиблари билан таништириб ўтади.

Руи Кошта — 0,7%

Бугунги рўйхатимизни португалиялик футболчи Руи Кошта очиб беради. Ўзининг гуллаган даврларини “Фиорентина”да ўтказган юлдуз тўлиқ имкониятларини намойиш эта олмай туриб бутсаларини михга илиб юборди.

Кўплаб мутахассисларнинг фикрича, Кошта жамоа танлашда адашгани боис, эътибор марказида бўлишни уддалай олмаган экан. Шунга қарамай, тифозилар кучли 10 та футболчи орасида уни ҳам кўришни истаганинг ўзи ҳам катта бахт.

Жани Ривера — 0,9%

Италия футболи тарихидаги барча футболчилардан ташкил топган рамзий жамоадан ўрин олган “Милан” афсонаси футболни тарк этганига деярли ярим асрдан ошганига қарамай, уни мухлислар ҳали-ҳамон эслаб келишмоқда.

Руд Гуллит — 1,5%

Бундан 30 йил илгари у рўйхатнинг фаворити бўлиши мумкин эди, бироқ ундан кейинги авлод голландиялик футболчини қувиб ўтишга муваффақ бўлди. Шунга қарамай, Гуллитнинг мухлислари ҳозиргача орамизда етарлича топилади.

Кларенс Зеедорф — 1,8%

“Қора пантера” лақаби билан машҳур бўлган яна бир голландиялик футболчи рўйхатдан ўрин олмоқда. “Милан”нинг гегемониялик даврларининг сўнгги йилларида жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчи медиашахс бўлмагани боис, рўйхатимизнинг пастроғидан ўрин олмоқда. Аслида, Кларенс 10-рақамда энг кўп тер тўккан футболчилар ичида тенгсиз.

Мишел Платини — 4,3%

Платини ўз даврининг қироли ва тенгсиз футболчи сифатида тарихда абадий қолиши керак эди, бироқ унинг УEФАдаги ишлари сабабли янги авлод мухлислари кўз ўнгида ўз имиджини кескин тушириб юборди. Шунга қарамай, унинг “Ювентус” сафида кўрсатган “шоу”лари таҳсинга ва А серияда тўп сурган энг яхши 10-рақамларнинг олтинчиси бўлишга лойиқ.

Зайниддин Зидан — 10,2%

Зидан Италияда фақат Карло Анчелотти қўл остидагина 10-рақамда ҳаракат қилгани боис, паст кўрсатгич қайд этган бўлса керак. Қисқа муддат “Юве” шарафини ҳимоя қилганига қарамай, уни Туринда ҳали ҳам “ўзимизники” деб аташади. Бу таби нозик таъб тифозилар томонидан берилган энг юксак мақтов!

Диего Марадона — 11%

Очиғи,Stadion.uz италиялик ишқибозлардан Марадонани 4-ўринда қолдиришларини кутмаган эди. Шунчаки изоҳсиз қолдирамиз…

Тотти — 17,2%

Тотти 10-рақамдаги футболчиларнинг эвалюциясини амалга оширган биринчи футболчилардан бири саналади. Айнан у шу рақам остида ҳам марказга яқинроқ тўп суриб туриб ҳужумга қўшилиш мумкинлигини исботлаган. Агарда у 15 йил кейинроқ туғилганида, бугунги кунда Месси билан рақобат қилишга қодир футболчига айланган бўлармиди?! Яна ким билади дейсиз?!

Роберто Баджо — 17,5 %

Афсонавий Баджо агар ЖЧдаги ноаниқ пенальти бўлмаганида, нафақат бугунги,балки бутун Италия тарихидаги энг яхши футболчилар рўйхатини ҳам бошқариб турган бўлар эди. Афсуски, бу тақдир. Афсуски, турли жароҳатлар футболчини ўз имкониятини борича кўрсатишга йўл қўймади. Шундай бўлсада, Баджо барибир Баджо бўлиб қолаверади!

Алессандро Дел Перо — 34.9%

Дел Перо италиялик мухлислар томонидан А серияда тўп сурган барча замонлардаги энг яхши 10-рақам деб топилганидан бироз ҳайрон қолган бўлсангиз керак. Шунга қарамай, Алексни Италияда жуда яхши кўришади. Унинг қувноқ табиати, кулиб туриши ва “Ювентус”га содиқлиги ҳам катта рол ўйнаган кўринади. Балки, Дел Перо бугунги рўйхатдаги барчадан кучли бўлмаслиги мумкин, бироқ у италиялик мухлислар наздида А сериянинг энг яхши 10-рақамдаги футболчиси деб эътироф этилди.

Киритилган сана: 19.04.2020 00:48. Ўкилди: 2562 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.