Кириш Регистрация
19/09 21:55 Қорабоғ - Севилья
19/09 21:55 АПОЭЛ - Дюделанж
19/09 21:55 Динамо Киев - Мальмё
19/09 21:55 Копенгаген - Лугано
19/09 21:55 Базель - Краснодар
19/09 21:55 Хетафе - Трабзонспор
19/09 21:55 ПСВ - Спортинг
19/09 21:55 ЛАСК - Русенборг
19/09 21:55 Ренн - Селтик
19/09 21:55 ЧФР - Лацио
19/09 21:55 Айнтрахт Франкфурт - Арсенал
19/09 21:55 Стандард - Гимарайнш
19/09 23:59 Рейнжерс - Фейеноорд
19/09 23:59 Порту - Янг Бойз
19/09 23:59 Лудогорец - ЦСКА
19/09 23:59 Эспаньол - Ференцварош
19/09 23:59 Вольфсбург - Александрия
19/09 23:59 Гент - Сент-Этьен
19/09 23:59 Рома - Истанбул ББ
19/09 23:59 Боруссия М. - Вольфсберг
19/09 23:59 Вулверҳэмптон - Брага
19/09 23:59 Слован - Бешиктош
19/09 23:59 Партизан - АЗ Алкмаар
19/09 23:59 Ман. Юнайтед - Астана
20/09 16:15 Динамо - Андижон
20/09 16:15 Қўқон-1912 - Локомотив
20/09 16:15 Сурхон - АГМК
20/09 23:45 Кальяри - Женоа
20/09 23:59 Осасуна - Бетис
20/09 23:59 Саутгемптон - Борнмут
21/09 16:00 Вильярреал - Вальядолид
21/09 16:30 Лестер - Тоттенҳэм
21/09 18:00 Металлург - Пахтакор
21/09 18:00 Сўғдиёна - Навбаҳор
21/09 18:00 Удинезе - Брешиа
21/09 19:00 Леванте - Эйбар
21/09 19:00 Бёрнли - Норвич Сити
21/09 19:00 Манчестер Сити - Уотфорд
21/09 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
21/09 21:00 Ювентус - Верона
21/09 21:30 Атлетико - Сельта
21/09 21:30 Ньюкасл - Брайтон
21/09 23:45 Милан - Интер
21/09 23:59 Гранада - Барселона

Блог

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Tanganing ikkinchi tomoni

Яҳёхўжа Ўлуғўжаев блоги: Купер бизга керакми?

Баҳо:
+0; -0

Бу мақола устида деярли 3 кун ишладим ва ҳамкасбларимнинг маслаҳатлари билан уни эълон қилишга қарор қилдим. Мақола икки қисмдан иборат бўлди. Тан олишимиз керак, терма жамоамиздаги муомалларнинг барчаси бош мураббий сабабли эмас. Бугун масалага узоқроқдан назар ташлашга уруниб кўрамиз.

И ж о б и й қисм…

Авлодлар алмашинуви

Ўзи биз ўзбеклар қизиқ халқмиз! Янгликка жуда ўчмизда, бироқ унинг амалга ошишига келганда бироз сабрсизмиз. Футболимизнинг миллионлаб жонкуяр мухлисалари томонидан талаб қилинган хорижлик мураббий ва унинг янгича услубидаги футболини истадик ва нийятимзга эришдик. Тўғри, УФА мухлислар истаган  идеал топ мураббийларни терма жамоага  жалб қилишнинг уддасидан чиқмади, бироқ Эктор Купернинг келишини эшитган 80 % мухлиснинг кўнглига ажиб илиқлик югургани рост! Шу жумладан ўзим ҳам номдор мураббийнинг ўзбек футболига жалб қилинишидан қувонган эдим. Афсуски, натижа кишини бирозгина ҳафа қилди. Майли, бу ҳақида бироз кейинроқ. Купернинг келишидан асосий мақсад футболимизга янгича услуб кириб келиши эди ва бу амалга оша бошлади. Футболчиларимиз авваллари тўп билан муомалада бўлишга урғу беришган бўлса, Купер ҳаммасини кескин ўзгартириб юборди ва биз 2-рақамда ҳаракатланишни бошладик. Аргентиналик мутахассис «Ҳимояланишни ўрганишимиз зарур» дея вазиятга баҳо берганида кўпчилик ичидан қувониб қўйгани рост. Осиё кубогидаги иштирокимиздан ҳеч кимнинг кўнгли тўлмаган бўлсада, энг муҳим жиҳат кўпчиликнинг ёдидан чиқиб кетмоқда! Купер футболимиз тепасига келганида бизда авлодлар алмашинуви юз бераётган эди ва бу давом этмоқда. Бизнинг олтин таркибимизнинг (Нестеров, Ашурматов, Денисов, Гейнрих, Аҳмедов, Жасур Хасанов, Азиз Ҳайдаров…) ёши ўтиб қолган, ёшларимиз орасида уларнинг ўрин босарлари йўқ эди. Купер ҳам натижага, ҳам терманинг ёшартирилишига маъсул бўлди ва бирданига иккита муҳим вазифа устида иш бошлади. Биз енгилган жамоаларимизни Купер  (Жанубий Кореа, Уругвай, Япония, Туркия) келишидан олдин ҳам биздан устун деб билар эдим. Агарда, Купердан кучлироқ мутахассис термани бошқаришга рози бўлганида юқорида номи зикр қилинган терма жамоаларни бу таркибимиз билан мағлубиятга учрата олар эдик деб ҳисоблайдиганлар орамизда камчиликни ташкил этса, ажаб эмас. Келинг, тан олайлик. Ҳозирги Ўзбекистон терма жамоаси Абрамов давридаги каби кучли футболчилар ва заҳира ўйинчиларига эга эмас. Жозе Моуринёнинг  машхур жумласи бор: «Ғалабанинг эгалари кўп бўлади, мағлубиятга доимо бош мураббий жавоб беради!» Дарҳақиқат, нақадар тўгри айтилган сўзлар!
Авлодлар алмашинувини Германия терма жамоасида қандай ўтганини Россияда бўлиб ўтган мундиалда кўрдик. Италия ва Голландия терма жамоаларику, айнан шу важ сабабли ЖЧдан қолиб ҳам кетди! Терма жамоа нақадар қудратли бўлмасин, узоғИ билан ҳар 10 йилда авлодлар алмашинувини бошидан кечиради ва бу  жамоага қандай  талофатлар олиб келишини  барчамиз жуда яхши биламиз. Ҳозир бизда айнан шундай  вазият кузатилмоқда. Бундай оғир паллаларда футболи дунё рейтингида пешқадам бўлган терма жамоалар ҳам сабр қилишга мажбур бўлишади.  Хатто Бабаян даврида ҳам олтин давримиздан фойдаланиш мумкин эди. Аҳмедов ҳозиргидек секинлашмаган, Исмоилов ва Тўхтахўжаевлар ўзининг энг кучга тўлган даврларини ўтказаётган, Нестеровнику гапирмаса ҳам бўлади!

Савиясиз ички чемпионат



Ёдингизда бўлса, мавсум бошида Арвеладзенинг «Пахтакор»и ва ёшлардан ташкил топган «Бунёдор» ўртасидаги баҳсни «Шерлар»нинг ашаддий мухлиси билан кузатганим ҳақида ёзган эдим. Ўша мақоламга кимлардир ишонқирамай қараган бўлсада, бу чин ҳақиқат эди. Ана шундай ўйинлар эвазига тобора пасайиб бораётган биринчилигимизнинг касри терма жамоага ҳам уруб бормоқда! Тошкент клубларида тўп сурувчи футболчилардан ташкил топишига кўникиб қолган термамиз футболчилари рақобатсиз чемпионатда қандай қилиб ўсиши мукин? Ҳакамларнинг кароматлари ҳақида тўхталиб ўтиргим ҳам келмаяпти тўғриси. Шаффофлик ва ҳалоллик энг муҳим паллаларда кўринмай қоладиган Супер Лига «юлдузлари» катта ареналарда «қовун тушуришлари» табиий ҳол. Рақобатлашадиган клуб ёки футболчининг ўзи бўлмаган чемпионатда тўп сурган йигитларда ўсиш кузатилмаган, кузатилмайди ҳам…!

Янги услуб учун вақт керак!

Тўп билан мулоқотда бўлишга буткул ўрганиб қолган терма жамоамиз ва унинг мухлислари Купернинг ҳимоявий тактикасини кескин қарши олишгани рост. Шу ўринда Эрон терма жамоасини қитъамизда егнилмас термага айлантирган Карлос Кейруш ҳам ўзининг илк йилларида Тошкентда Абрамов термасига қарши ҳеч нарса қила олмагани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилди чоғи? Ўша йили Кейруш Эронда қаттиқ танқид остига олинган, мухлислар унинг услубини «эскилик сарқити» деб аташган эди. Форслар ҳиссиётга берилишмади ва мураббийга ишонишда давом этди. Бу ўз мевасини бермай қолмади. Эрон кетма-кет ЖЧларда иштирок этгани етмаганидек, Россия яшил майдонларида ўлим гуруҳидан чиқиш учун сўнгги турнинг сўнгги сонияларигача имкониятни сақлаб турди ва гуруҳда 4 очко билан қолиб кетди. Ўша гуруҳдан чиққан Португалия ва Испания термалари катта қийинчилик билан 5 очодан жамғарибгина плай-оффга йўл олишган эди. Кейруш бизнинг купердан устун деб ўйлаганлар бироз адашишади. Эктор Купер Валенция  билан кетма-кет ЙЧЛ финалига чиққан даврларда Кейрушни Португалияда ҳам ҳеч ким танимас эди. Кейрушнинг ғалабалари тагида бошқа омиллар бор эканлиги ҳар доим ҳам кўзга ташланавермаган.Эрон чемпионатида тўп сурган Шахбоз Эркинов «Эронда ҳар мавсумда 6 ёки 7 та тенг кучли клублар чемпионлик учун кураш олиб боришади», деган эди. Қисқа қилиб айтганда Кейруш эффектининг замирида кучли чемпионатнинг ўрни баланд.

С а л б и й жиҳатлар

Ўртоқлик учрашувларидан нима наф?

Эктор Купер «Осиё кубогидаги иштирокидан сўнг, олий мақсадимиз ЖЧ 2022 да ишторок этиш эди ва менинг жамоага чақирилишимдан ҳам кўзланган мақсад шу», дея баёнот бергани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. Хўш, шундай экан, нима учун ўртоқлик учрашувларида тўлиқ ёшлардан иборат таркиб синаб кўрилмаяпти? Қатарда бўлиб ўтадиган мундиалда Купер термага жалб қилаётган футболчиларнинг катта қисми 33 ёшдан ўтиб кетган бўладику? Қария  футболчиларнинг терма жамоанинг расмий учрашувларида майдонга тушишинику тушунса бўлади, бироқ ўртоқлик учрашувларида улардан қандай наф чиқариш мумкин? Аҳмедов, Исмоилов, Тўхтахўжаев, Зотеев, Ҳошимов, Абдухолиқов, Бикмаев, Мирзаев, Мусаев сингари эртанги кунимизда наф бериши даргумон бўлган футболчилар билан ўртоқлик учрашувларида иштирок этиш орқали биз нимага эриша оламиз? Ваҳоланки «Қатар 2022» мусобақасининг саралаш баҳслари шиддатли ўтишини инобатга олсак, 30 ёшдан ўтиб кетган футболчилар қай йўсинда прессингда иштирок этишади? Бу каби жавобсиз саволлар кўп, бироқ бирортасига мантиқий жавоб олишнинг иложи йўқдек кўринмоқда…

Купер кашфиётчи эмас

Бир вақтлар танқидлар ёмғири остида қолиб кетган Миржалол Қосимов ўз вақтида Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Рашидов сингари футболчиларни терма жамоамизга қўрқмасдан жалб қилган ва футболчиларимизда сезиларли ўсиш кузатилган эди. Абрамов эса, ўзбекистонлик барча футболчилар учун терма жамоанинг эшикларини ланг қилиб очиб қўйгани кўпчиликнинг ёдидан чиққанича йўқ. Хўш, жаноб Куперчи? У томонидан ҳозирча бирорта футболимиз учун фойдали қарор қабул қилинганича йўқ. Юртимизда иқтидорлар йўқ дейиш ноўрин бўлади. Уларни кашф эта билиш ва ўз вақтида термага чақириш зарур. Акс холда, бизнинг йигитлар 22 ёшида ҳам «терма жамоага номзод» унвони билан юраверишади.  

Ҳужум уюштиришни унутиб боряпмиз

Ҳимояга эътиборни қаратиш ва юқори прессингни амалга ошириш эвазига рақибга босим уюштириш замонавий футболда ёқимли ҳолат, бироқ бундай ўйин услубида ҳаракатланиш учун кучли жисмоний тайёргарлик талаб этилади. Бизнинг футбол эса, доимо шу жабҳада рақобатчиларидан ортда эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан, бундай ўйин услубига терма жамоамиз қачон тўлиқ мослашади? Техник етук футболчиларимиз қачон атлет ўйинчиларга айланади? Биз кутгунимизга қадар «Қатар 2022» ҳам ўтиб кетмайди деб ким кафолат бера олади? Ҳеч ким. Сабаби, термамизнинг кучли рақиблар олдида ҳеч нарсани уддалай олмаётгани мухлислар ва журналистлардаги ЖЧга чиқа олишимизга бўлган ишончни  тобора пасайтириб юбормоқда. Афсуски, шундай. Биз 48 та терма жамоа иштирок этади дея икки ҳисса ишонч билан кутаётган мундиалимиз иштирокчилари сони 32 тага туширилгач ҳафа бўлган бўлсак, термамизнинг мазмунсиз ўйинлари умидларимизни ҳам сўндириб юбормоқда.

Сўнгги сўз ўрнида

Ўйлайманки, менинг ичимда икки хил фикр ва икки хил қараш ўртасида кечаётган кураш сизларга ҳам бегона эмас. Ўзбекман деган бор-ки, миллат қайғуси билан яшайди. Биз шунақа Ватанимизни севадиган инсонлармиз. Ўз вақтида сиз ва бизнинг ота-боболаримиз Ватанимизнинг бир сиқим тупроғИ учун жанг қилишган. Бизнинг томирларимизда ҳам уларнинг қони оқаётгани сабабли, милатимиз шаъни бўлган терма жамоамизнинг эртанги куни учун қайғурамиз. Бошқа мухлислик қилмайман тамом десакда,  миллатмиз! Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш учун терма жамоамиз майдонга тушадиган бўлса борми?! Ҳамма гина-кудратларни бир четга суриб қўйиб яна мухлислик қилаверамиз. Умид қиламан-ки, футболчиларимиз ва жаноб Купер ҳам бизнинг қалбизмиздаги Ватан ва унинг шаънига бўлган муносабатимизни чуқур ҳис қилиб туришибиди.

Киритилган сана: 04.06.2019 18:13. Ўкилди: 4009 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


BAXASH

Сана: 30.07.2019 21:08. BAXASHга ёзиш
+0; -0
sleeping sleeping sleeping

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.