Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Tanganing ikkinchi tomoni

Дунёнинг энг яхши иккинчи рақамли ҳужумчилари (топ-10)

Баҳо:
+0; -0

Stadion.uz айни дамда дунёнинг энг яхши ҳужумчи ортидаги футболчилар ўнлиги билан таништириб ўтади.

Замонавий футболда ҳужумчиларнинг турли тоифага бўлинмоқда. Бугунга келиб, футболчилар соф марказий ва уларнинг ортасида ҳаракат қилувчи ижодкорларга бўлинишмоқда. Айниқса, гранд клублар мана шундай иккита ҳужумчи билан ҳаракат қилувчи тактикалардан фойдаланмоқда. Марказий ҳужумчилардан фарқли ўлароқ, уларнинг вазифаси гол уришдан иборат эмас. Бу тоифадаги форвардлар жамоа ҳужуминибошлаши ва ўйиннинг темпини ҳам белгилаб беришлари лозим. Бугун ана шундай ҳужумчилардан ташкил топган топ-10 билан таништириб ўтамиз.

10-ўрин. Пауло Дибала («Ювентус»)

Бугунги ўнлигимизни Мартин Эдегор ёки Маркус Тюрам ҳам очиб бериши мумкин эди. Шунга қарамай, Дибала бугун улардан бир қадам олдинлаб кетди. Аргентиналик футболчи жуда иқтидорли. У мазкур мавсумдаги Чемпионлар лигасиучрашувларида ҳам нималарга қодир эканлигини барчага кўрсатиб қўйди. Афсуски, Паулога стабиллик етишмаяпти. Бундан ташқари, Дибала ўзини яхши ҳис қилиши учун қулай тактика танловчи мураббий ҳам зарар қилмаган бўлар эди. Қаҳрамонимиз “Палермо” шарафини ҳимоя қилиб юрган чоғларда, клуб мураббийи жамоани унинг атрофида шакиллантирган ва бу ўз самарасини берган эди. Ҳозирча, Дибала 10-ўрин, бироқ келажакда у бу рўйхатни бошқаришга қодир иқтидор эгаси.

9-ўрин. Димитри Пайет («Марсель»; Франция)

Пайет кўпчиликнинг эътибор марказидан четда қолганига қарамай. Сермаҳсуллигини йўқотганича йўқ. “Лига 1” мусобақасида “Марсель”ни бир ўзи елкасида олиб юрганини ҳатто жамоа бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш ҳам тан олди. Афсуски, франциялик футболчи кайфияти яхши бўлса, майдонда у амалга ошириши мумкин бўлмаган ишнинг ўзи йўқ. Бугунги кунда Пайет Франция чемпионатидаги энг яхши сўнгги пасни етказиб берувчи футболчи саналади.

8-ўрин. Марко Ройс («Боруссия» Д; Германия)

Агар Ройс жароҳат олмаса, доимо сифатли футбол намойиш этади. Афсуски, унинг жароҳатлари бир неча бор футболчини муҳим паллаларда унга панд бериб келмоқда. Ёдингизда бўлса, февральойида ҳужумчи енгил жароҳат олди. Шу ўринда Фавр жамоасида Ройс Санчо, Азар ва Холанд билан биргаликда ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда, Айнан Ройс ушбу футболчиларни керакли нуқтагаолиб чиқиш ва уларни тўп билан таъминлаш вазифасини муносиб уддаламоқда. Ройс Бундеслиганинг сўнгги 7 та тури давомида ҳар бир ўйинда гол ёки ассистларни амалга ошириб келаётган эди, лекин жароҳат бусафар ҳам унга панд берди.

7-ўрин. Душан Тадич («Аякс»; Сербия)

Европанинг кучли бешта чемпионатида тўп сурмай туриб бу рўйхатга кириш жуда мушкул. Шунга қарамай, Тадич бу ишни уддалагани таҳсинга сазовор. Душан кучли бешлик жамоаларининг исталганида ўзини йўқотиб қўймасада, “Аякс”да қолишни афзал кўрди. Бугунги кунда Тадич ҳисобида 11 та гол ва 14 та ассист мавжуд. Бу Европа футболидаги энг яхши иккинчи рақамли ҳужумчининг натижаси бўлиб турибди.

6-ўрин. Томас Мюллер («Бавария»; Германия)

Мюллер бироз захира ўриндиғида ўралашиб юрди ва кутилмаганда сафга қайти. Қайтганда ҳам ҳаммани ҳайратда қолдириб катта иштиёқ билан қайтди. Бу эса, “Бавария”нинг унга янги шартнома таклиф қилишга мажубур қилганидан хабарингиз бор. У ҳужум ортига ўтиши билан чинакам фантазистагаайланди-қўйди. Ҳозирга келиб Мюллер 16та аниқ узатма билан Бундеслигада яққол етакчи бўлиб турибди. Ўз вазифасини муносиб уддалаётган футболчи Левандовскига халақит бермай туриб жамоавий ўйинга мослашиб кетгани таҳсинга сазовор.

5-ўрин. Йосип Иличич («Аталанта»; Словения)

“Аталанта”нинг зафарли юришида фақатгина Гомесни қайд этиш хато бўлади. Гасперини, агар Сапатани майдонга ташласа, Иличич автоматик тарзда иккинчи рақамли ҳужумчига айланиб бормоқда. Иличич бу мавсумда 12 та гол ва 2 та ассистни амалга оширибгина қолмай, жамоанинг ҳужумдаги энг фаол футболчиси ҳам бўлиб турибди.

4-ўрин. Лаутаро Мартинес («Интер»; Аргентина)

Антонио Конте жамоасида иккинчи рақамли ҳужумчи ва марказий форвард ўртасидаги боғлиқлик жуда муҳим. Конте Лукакуни қўлга киритгач, Лаутарони тўлиқ диспетчерга айлантирди. Аргетиналик футболчи учун “Интер” тўлаган 25 миллион еврони тезда оқлаган бўлса, эндиликда клубга 111 миллион евро даромад келтириш арафасида турибди. Шу ўринда Контенинг топқирлигига ҳам қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Сабаби, Антонио Лаураронинг яхшироқ эффект бериш учун замин яратди.

3-ўрин. Тимо Вернер («Лейпциг»; Германия)

Тимо аслида майдонда қандай позицияда ҳаракат қилаётганини дарров англаш мушкул. У гоҳ қанотдан марказга ёриб кириши, гоҳида эса аксинча марказдан қанотга “қочиши” мумкин. Нагелсман Вернернинг тезлигидан ва яратувчанлик қобилиятидан унумли фойдаланиш мақсадида соф ҳужумчига айланишини истамаслигини ўзи ҳам бир неча бор тан олган. Тўхтатилган мавсумда Тимонинг ўйин манераси кўпроқ Томас Мюллерникига ўхшаб кетсада, у гол уриш борасида яққол етакчилардан бири бўлиб турибди. Бундеслигада 21 та гол ва 2 та ассист, ЕЧЛда 4 та гол ва 2 та ассист — сўзимизга исбот бўла олади. Бежизга у билан “Ливерпуль” қизиқаётгани йўқ. Бугунги кунда “қизиллар”га ҳам гибрид ҳужумчи сув ва ҳаводек зарур.

2-ўрин. Криштиану Роналду («Ювентус»; Португалия)

Вернер сингари Роналду ҳам ҳужумнинг исталган нуқтасида кўриниш бериши мумкин. Уни қанот ва марказларда кўришга одатланган эдик. Эндиликда Роналду ҳужумга майдон марказидан қўшилишни ҳам бошлади. Тўғри, ёш билан пайдо бўлган муаммо ўз таъсирини ўтказмай қолмайди, бироқ Криш 35 ёшда ҳам А серияда 23 та гол киритишни уддалади. Бежизга уни тирик афсона дейишмайди.

1-ўрин. Килиан Мбаппе (ПСЖ; Франция)

Дунё футболидаги энг кучли “гибрид” ҳужумчи. У тезкор, ёш, иқтидорли, жисмонан бақувват, техникаси кучли ва чинакам туғма тўпурар. Марказий ҳужумда тўп сурмасада, ҳар мавсумни 30та голсиз якунламайди. У эндигина 21 ёшга тўлганига қарамай, аллақачон дунёнинг энг қиммат футболчисига айланиб бўлди. Аслида қанотда ҳаракат қилишига қарамай, Килиан исталган дақиқада иккинчи ҳужумчи сифатида тўп киритиши ёки марказдаги футболчининг ўрнини тўлдириши мумкин. Соддароқ қилиб айтганда, Мбаппе замонавий футбодаги энг кучли иккинчи рақамли ҳужумчи. Роналду ва Месси даври якунлангач, катта эҳтимол билан тахтга замонавий футбол ўйлаб топган гибрид ҳужумчи амплуасининг энг кучли намоёндаси ўтириши мумкин.

 

Киритилган сана: 19.04.2020 00:50. Ўкилди: 2614 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.