Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Блог

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Tanganing ikkinchi tomoni

Барселона жуда қийин ахволга тушиб қолди

Баҳо:
+0; -0

Яқин бир неча йил ичида “Барселона” клубида катта ўзгаришлар бўлиши аниқ. Буюк Мессига қарам бўлиб қолган клуб, янги етакчи излашига тўғри келади. Клуб шу йўсинда бир футболчига боғлиқ бўлиб қолган ўйин услубидан бошқасига ўтишга мажбур бўлиши кундек равшан.

“Барселона”нинг таркибига разм солиб қарар экансин, тез орада катта ўзгаришлар бошланиши дарров англашингиз мумкин. Мана футболчилар рўйхатига эътибор қаратинг. Уларнинг барчаси 31 ёшдан ўтиб бўлди. Эндиликда, Каталония клуби бу йигитларнинг ўрнини босишга қодир ёш ва иқтидорли футболчиларни излаб топиши лозим.

  • Месси — 32 ёш;
    • Суарес — 33 ёш;
    • Бускетс — 31 ёш;
    • Ракитич — 32 ёш;
    • Пике — 33 ёш. Ёзда нима бўлади? “Барселона” трансфер ойнасида ўзини қандай тутади?

Юқори даражадаги ижрочиларни клубга жалб этиш учун катта маблағ керак эканлигидан хабарингиз бор. Асосий даромадидан айрилган Европанинг гранд клублари яқинлашиб келаётган ёзда катта пул сарф этишга қодир эмас. Клублар ҳомийлик шартномалари, чипта савдоси, маркетинг ва бошқа яна кўплаб бошқа даромад манбаларидан айрилишгани боис вазият анча оғир. Айниқса, “Барселона” сингари молиявий ностабил клубда бундай муаммолар аллақачон юзага чиқиб бўлди.
Каталонияклубидаромадининг 83 фоизифутболчиларнингмаошигасарфбўлмоқда. Бубошқагранклубларбилансолиштирганда “қўрқинчли” рақамлар. “кўк-анорранглилар” футболчиларнинг 70 фоизмаошлариданвозкечганигақарамай, персоналходимларниишданбўшатишдадавомэтишмоқда.

Испания нашрлари берган хабарларга қараганда, “Барса” ёзда 8 та футболчини трансферга қўйиши аниқ бўлиб улгурган. Артуро Видаль, Иван Ракитич, Филиппе Коутиньо, Мартин Брэтуэйт, Самуэль Умтити, Нето, Хуниор Фирпо ва Антуан Гризманни трансферга қўйиш орқали 300 миллион евро даромад олишни режа қилмоқда. Бир қарашда одилона ечим бироқ, барча футболчисини бирданига сотиш орқали жамоа ўйинида пасайиш кузатилиши мумкин.
“Барселона” кимни харид қилмоқчи?
Ёзда каталон клуби ўз олдига Неймар ва Лаутаро Мартинесни харид қилиш вазифасини қўйган. Афсуски, “Мақсад аниқ бўлса, манзил бир қадам” ибораси бу вазиятда қўлланилмайди. Париж клуби президенти Носир ал-Хелайфийўтган ёзда “Барселона”га бир неча бор Неймарни сотмаслигини маълум қилган ва ҳатто уларнинг 200 миллион евролик таклифини ҳам рад этган эди. Эндиликда бу трансфер амалга ошиш эҳтимоли бироз юқорироқ. Биринчидан,бразилиялик футболчи кўрсатаётган футбол аввалги даражасида эмас. Буни барча тушуниб бўлди. Энди Неймар “Олтин тўп”нинг келажакдаги эгаси ёки Роналду ва Месси эрасидан сўнг катта саҳнага чиқувчи шаҳзода ҳам эмас. У шунчаки 28 ёшида Париждаги тўкин ҳаётга ўрганиб қолган эркатой “болакай” холос. Боз устига, бугунги кунда унинг трансфер қиймати 180 миллиондан 128 миллионга тушиб кетди. Энди ПСЖ “Барселона”дан 150 миллион евролик таклифга ҳам рози бўлишга шай аҳволда.

Неймар “Барселона”га нима учун керак?

Биринчи навбатда Неймарнинг трансферини шахсан Месси истамоқда. Аргентиналикнинг фикрича,айнан Неймар унинг клубдаги ишларини давом эттиришга қодир. У ўзидан сўнг, жамоада етакчиликни Неймар қўлга олишини истамоқда.

Бундан ташқари, сўнгги мавсумлардаги Чемпионлар лигасидаги аламли мағлубиятдан сўнг, клуб раҳбарияти катта танқидий босимга учради. Барча барча журналистлар Каталония клуби бошқарувидагиларни ер билан битта қилишга киришиб кетган. Неймарнинг трансфери мухлислар ва омма олдида йўқотилган мавқени бир зумда тиклаб беришга қодир.
Ёзда каталонияликлар Неймарни 120-130 миллион евро эвазига сотиб олишлари мумкин. Ҳозирги инқироз чоғида ҳужумчи учун бошқа бирорта клуб бундай катта суммани тўлай олмайди. Шунда ҳам “Барса” 120 миллиони нақд тўламаслиги кундек равшан. Жамоа Неймарнинг трансфери учун ёки Дембелени ё бўлмасам Антуан Гризманни қўшиб бериш орқали суммани кескин камайтиришга уруниб кўради.

Лаутаро Мартинес – Каталония келажаги

Лаутаро борасида ишлар бироз чигал аҳволда. Унинг “Барселона”га ўтиши борасидаги музокаралар жуда узоқ ва зерикарли кўриниш олиши турган гап. Бугунги кунда “Барса” раҳбарлари Лаутарони 33 ёшли Суареснинг ўринбосари сифатида кўришмоқда, бироқ Милан клуби ҳам ўз етакчиси билан хайрлашишга ошиқаётгани йўқ. Каталония клуби учун асосий муаммо Мартинеснинг товон пулида кўрсатилган 111 миллион евро бўлиб турибди. Оғир карантиндан сўнг, бундай катта суммани ҳали синовдан ўтмаган футболчи учун тўлаб бериш қанчалар тўғри бўлади? Боз устига, “Ювентус” билан скудетто учун курашаётган “Интер” келаси мавсумни асосий қуролисиз бошлашни истамаслигини ҳам унутмаслик лозим.

“Интер” катта эҳтимол билан келаси мавсум якунига қадар “Барса” билан музокарлар олиб бориши аниқ. Бечора “Барселона” Лаутарони қўлга киритиш учун турли туман вариантларни синаб кўришда давом этаверади, “Интер” эса футболчининг хизматларига суянган ҳолда узоқ кутилган “Юве” гегемонлигини бартараф этишга уриниб кўришда давом этади. Неймарнинг трансферидан сўнг, 111 миллион евро сарф қилишнинг иложийўқ. Аслида, каталонияликлар аргентиналик ҳужумчига йиллик маоши 10 миллион еврога тенг бўлган 4 йиллик шартнома таклиф қилишга улгуришди. Шунга қарамай, “Барселона”да кутиш учун вақт йўқ. Жамоа нима қилиб бўлсада, ёзда юқорида номи зикр қилинган йигитларни сотиб олиш учун барча кучини сафарбар этади. Жамоа бу йигитлар учун қанча кетса, шунча ишлатишга тайёр алфозда турибди. Улар учун барчасини тиклаш ва яна аввалги супер даражага қайтиш учун Лаутаро ва Неймар сув ва ҳаводек зарур.

Жамоа вазиятдан қандай чиқиб кетади?

Биринчи навбатда ортиқча футболчилар сотиб юборилади. Клуб катта эҳтимол билан ишни Коутиньодан бошласа ажаб эмас. Британиянашрлари берган хабарларга қараганда, “Барселона” бразилиялик ярим ҳимоячи борасида бир нечта таклифни рад этган ва ўз футболчиси трансферидан 70-90 миллион евро ишлаб олмоқчи. Ҳозирча, “Челси” ва “Тоттенхэм” клублари даъвогарлар қаторидан жой эгаллаган. Кейин Артуро Видаль 15-20 миллионга “учиб кетади”. Катта эҳтимол билан Иван Ракитичнинг трансферидан 20 миллион евро клуб ғазнасига келиб тушади. Шунингдек, Брэтуэйт (20-25 млн) ва Умтити(30-50 млн) ҳам келаси мавсумни бошқа жамоада бошлаш арафасида турибди.

Хулоса


“Барселона”даги қайтақуриш 1 ёки 1,5 йил ўз салбий таъсирини ўтказмай қолмайди. Айниқса, коронавирус етказган зарарлардан сўнг, клублар келажакда эконом режимда ҳаёт кечиришга (бир қанча муддат) тўғри келади. Шунга қарамай, “Барселона” ўз нишонидаги футболчиларни қўлга киритса, камида яна 3 мавсум жуда юқори темпда ҳаракатқилишга қодир чинакам “гол машина”сига айланиши мумкин.

Киритилган сана: 19.04.2020 00:47. Ўкилди: 1819 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.