Кириш Регистрация
05/06 21:00 Смолевичи 4-1 Городея
05/06 23:30 Фрайбург 1-0 Боруссия М
06/06 16:00 Слуцк - Торпедо-БелАЗ
06/06 18:00 Ислочь - Рух
06/06 18:30 Айнтрахт Франкфурт - Майнц-05
06/06 18:30 Байер - Бавария
06/06 18:30 Лейпциг - Падерборн
06/06 18:30 Фортуна - Ҳоффенҳайм
06/06 20:00 Славия - Неман
06/06 21:30 Боруссия Д - Герта
06/06 22:00 Динамо-Брест - Минск
07/06 16:30 Вердер - Вольфсбург
07/06 18:00 Витебск - БАТЭ
07/06 18:30 Унион Берлин - Шальке-04
07/06 20:00 Белшина - Динамо Минск
07/06 21:00 Аугсбург - Кёльн
07/06 22:00 Шахтёр-Солигорск - Энергетик-БГУ

Блог

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Tanganing ikkinchi tomoni

АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар (топ-10)

Баҳо:
+0; -0

АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар (топ-10)

  1. Эдвин ван Дер Сар («Фулхэма» дан «Манчестер Юнайтед»га 2 млн. фунт эвазига)

Петер Шмейхель 1999-йилда “Манчестер Юнайтед”ни тарк этгач, Фергюсон узоқ муддат жамоага мос дарвбозабон излашга мажбур бўлди. Жаҳон чемпиони ФабьенБартез, шимолий ирландиялик РойКэррол сингари киперлар клубга сира мос келмагач, 2005-йилда жамоа Голландия терма жамоаси дарвозабони Эдвин ван Дер Сарни атиги 2 миллион евро эвазига сотиб олди. Эдвин “қизил иблис”га айлангач, Питер Чехнинг 2005-йилда ўрнатганқуруқ ўйинлар сериясини янгилаган бўлса, 2008-йилда ЕЧЛ финалида пенальтилар сериясида катта саҳнага чиқди ва жамоани узоқ кутилган ЕЧЛ ғолибига айланишини таъминлаб берди. Эдерсон, Кепа Аррисабалага сингари дарвозабонлар учун 60-70 миллион евро тўланаётган даврда Эдвин ван Дер Сардек футболчини 2 миллион эвазига қўлга киритган “Манчестер Юнайтед”га қойил қолмасликнинг иложи йўқ.

  1. Н’Голо Канте («Кан»дан «Лестер Сити»га 5.6 млн. фунт)

“Лестер” жамоаси тарихидаги энг омадли трансфер сифатида тарихда қолган трансферни бугунги рўйхатимизда эслаб ўтмаслик мумкин эмас. “Тулкилар”нинг АПЛ чемпионлигини қўлг акиритишида стратегик катта рол ўйнаган Канте жамоа ҳужумда бемалол ҳаракат қилишини бир ўзи таъминлаб берган эди. Атиги 5,6 миллион евро эвазига сотиб олинган Канте якунда жамоани олий мақсадга эришишга катта ҳисса қўшганча яхшигина даромад келтириб “Челси”га равона бўлган. “Лестер” учун чинакам жекпот трансфер!

  1. Алан Ширер («Саутгемптон»дан «Блэкберн Роверс»га 3.6 млн. фунт)

1992-йилда элитага қайтган «Блэкберн Роверс» секин-аста куч йиғиб чемпионлик учун одим ташлаётган клуб эди. Ширар бу пайтда “Саутгемптон” сафида эндигина порлаб келаётган ҳужумчи эди холос. «Блэкберн” Ширерни 3,6миллион эвазига харид қилгач, Алан янги жамоасининг чемпионлик учун имкониятларини кескин ошириб юборди. 1995-йилда ҳужумчи фантастикмавсум ўтказди. «Блэкберн Роверс» эса, 1914-йилдан бери орзу бўлиб келаётган орзуси – АПЛ чемпионлигини қўлга киритди. Айнан ўша трансфер якунда «Блэкберн»нинг чемпионлиги учун энг катта қадам сифатида тарихда қолди. Ҳозир АПЛга яқинлаша олмаётган клуб яқин ўтмишда чемпионликни қўлга киритганига ишониш қийин. Шундай эмасми?!

  1. Криштиану Роналду («Спортинг»дан «Манчестер Юнайтед»га 12.24 млн. фунт)

Роналду бугунги кунда ҳам замонамизнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиб турибди. У эришган ютуқлар, ўрнатган рекордлари ҳақида китоб ёзиш мумкин. Британия нашрлари томонидан 21-асрнинг энг яхши трансфери сифатида тан олинган футболчини шахсан Сер Алекс Фергюсоннинг ўзи жамоага олиб келиш иштиёқида ёнган. Айнан КРиРонинг трансфери “Манчестер Юнайтед”нинг ички биринчиликдаги гегемонлигини ва ЕЧЛдаги зафарли юришига туртки бўлди десак, адашмаган бўламиз. Боз устига, “қизил иблислар” ўз футболчисини ўша даврлар учун рекорд сумма 96 миллион эвазога сотиб юборишганини инобатга олсак, Роналду 21 асрдаги Англиядаги энг яхши трансфер деб бемалол айта оламиз.

  1. Кевин Де Брюйне («Вольфсбург»дан «Манчестер Сити»га 55 млн. фунт)

“Челси”даги омадсиз мавсумдан сўнг, Бундеслигага йўл олган Кевиннинг карьерасида кескин пасайиш кузатилиши тахмин қилинган эди, бироқ бельгиялик футболчи кутилмаганда, “Вольфсбург” сафида ажойиб сермаҳсуллик намойиш этишга тушиб кетди. Кўп ўтмай иккинчи бор “туманли альбион”низабт этиш мақсадида “Манчестер Сити”га ўтган қаҳрамонимиз ўзининг нималарга қодир эканлигини барчага исботлаб берди. Кевин 2015-йилда “шаҳарликлар” сафига келиб қўшилган бўлса-да, аллақачон жамоа тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бири саналади. Унинг "Манчестер Сити”нинг АПЛ чемпионлигини бирин-кетин қўлга киритишида ҳиссаси жуда катта.

  1. Муҳаммад Салоҳ («Рома»дан «Ливерпуль»га 35 млн. фунт)

Мисрлик футболчининг ўрнида Виржил ёки Мане бўлиши мумкин эди. Бироқ улар Салоҳдан фарқли ўлароқ, аллақачон ўз АПЛда ном қозониб бўлган эди. Салоҳ эса, улардан фарқли равишда “Челси”даги омадсизликдан сўнг ўзини иккинчи бор АПЛда синаб кўришдан қўрқмагани учун ҳам айнан уни танладик. Салоҳ “Ливерпуль”нинг бутун дунёни забт этишида жуда катта роль ўйнади. Тўғри, унинг сўнгги мавсумда сермаҳсуллиги бироз пасайган бўлиши мумкин, лекин бу тактик кўрсатмалар билан боғлиқ. Қаҳрамонимиз мана бир неча мавсумдан бери АПЛда юқори темпда футбол намойиш этмоқда. Футболчиларнинг трансфер қиймати кескин кўтарилиб кетган чоғларда 35 миллион фунт эвазига харид қилинган мисрлик футболчи “Ливерпуль” узоқ кутган совринларни қўлга киритишда бош омилга айлангани эътиборга молик.

  1. Серхио Агуэро («Атлетико»дан «Манчестер Сити»га 35 млн. фунт)

“Манчестер Сити” клуби тарихидаги энг яхши трансфер сифатида қайд этилган Агуэро ҳақида узоқ сўзлашнинг ҳожати йўқ. Унинг КПР дарвозасига киритган голи камида бир аср ёдимиздан кўтарилмаслиги аниқ.

  1. Дидье Дрогба ( «Марсель»дан «Челси»га 24 млн. фунт)

Шахсан Жозенинг ташаббуси билан харид қилинган Дрогба узоқ йиллар давомида “Челси”нинг муҳим учрашувлардаги “қуроли”га айлангани рост. Узоқ йиллар давомида асосий таркибдаги ўрнини бой бермаган футболчи жамоа билан қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларни эгаллашга муваффақ бўлди. Унинг 2012-йилдаги ЕЧЛ финал учрашувида киритган голи “Челси” тарихидаги ягона Чемпионлар лигасисовринини қўлга киритишда катта рольўйнагани ҳеч кимга сир эмас. “Аристократлар” билан бир неча бор АПЛ чемпионлигини қўлга киритган ҳужумчи клубнинг 21-асрдаги энг яхши трансферлардан бири ҳисобланади.

  1. Эрик Кантона («Лидс Юнайтед»дан «Манчестер Юнайтед»га 1.2 млн. фунт)

Кантона “Лидс”га ўз тарихидаги ҳозирча сўнггиси бўлиб турган совринни қўлга киритишда ёрдам берди ва “қизил иблислар” сафига қўшилди. Айнан у Сер Алексга “Манчестер Юнайтед”нинг АПЛдаги гегемонлигини ўрнатишига ёрдам берди. Узоқ йиллик танаффусдан сўнг, “Манчестер Юнайтед”га соврин ютишда кўмак берган афсонавий футболчи 31 ёшида айнан “қизил иблислар” сафида бутсаларини михга илиб юборди.

  1. Тьерри Анри («Ювентус»дан «Арсенал»га 10 млн. фунт)

Ўйлашимча, Тьери сўнгги йиллардаги АПЛдаги энг яхши трансферлардан бири бўлди. Айнан француз жамоанинг 21-асрдаги зафарли юришида муҳим рольўйнади. Тўпурарлик борасида барчани ортда қолдирган қаҳрамонимиз 2006-йилда “Арсенал”ни елкасида финалга қадар олиб чиқишга муваффақ бўлди. АПЛда бирорта мағлубиятсиз чемпион бўлишни уддалаган “Арсенал” Анрисиз бу ишни уддалай олмаган бўлар эди. Тьери учун бежизга клуб стадиони олдида ҳайкал ўрнатишмаган. У клуб сафида тўп сурган барча замондаги энг кучли ҳужумчи сифатида эсланиши аниқ.

 

Киритилган сана: 28.04.2020 18:29. Ўкилди: 1967 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.