Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Блог

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Tanganing ikkinchi tomoni

Энди нима қилмоқчисан, Погба?

Баҳо:
+0; -0

Сўнгги кунларда Поль Погба тушиб қолган вазиятга ҳавас қилиб бўлмайди. “Манчестер Юнайтед”га катта умидлар билан қайтган футболчи клубнинг “ўзиники” бўлиб кета олмади. Кейин “Реал Мадрид”га трансфер амалга ошмай қолди. Энди эса, “қизил иблислар” учун ҳам секин-аста кераксиз футболчига айланмоқда. Бугун футболчи тушиб қолган мураккаб ҳолат билан қисқача таништириб ўтамиз.

Бугунги ҳолат

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси етарлича профессионал бўлмагани боис бирорта гранд клуб унга харидор бўлаётгани йўқ. Аслида барча клубларга топ футболчилар керак бир пайтда Погбанинг четда қолиб кетиши ғалати. Фақатгина Дешам Погбанинг чинакамига супер футболчи эканлигини амалда кўрсата олди холос. “Ювентус”да Полнинг олдида Пирло ва бошқа кўплаб юқори даражадаги ижрочилар бўлгани боис қаҳрамонимиз ўзини анча эркин тутган кўринади. Ваҳоланки, 27 ёшида Погба фақат пул дардида тўп сураётган омадсизга айланиб қолди. “Манчестер Юнайтед” 100 миллион евро эвазига янги етакчи харид қилишни режалаштирган эди, бироқ якунда Погба бир мавсумда АПЛнинг атиги 7та учрашувида майдонга тушувчи ўртамиёналардан бири эканлиги маълум бўлиб қолди. Энди жароҳатлардан фориғ бўлгач эса, пандемия туфайли ўйинлар қолдирилди.

Трансфер миш-мишлари барчани зериктирди

Поль ўз фарзандлари билан ижтимоий тармоқда Ибраҳимович билан беллашаётган бир пайтда агенти Мино Райола Погбага янги жамоа излаш билан банд.

Энг қизиғи шундаки, футболчининг агенти аввалига мижозининг юрагида “МЮ” борлиги ҳақида баёнот берган бўлса, бир ой ўтиб алсида Погба “Ювентус” учун туғилгани ҳақида сўзлашни бошлади. Пандемия арафасида “Реал Мадрид” ва ПСЖ клублари билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида барчани хабардор қилди. Соддароқ қилиб айтганда,Райола ўз услубида ишлашни давом эттирмоқда.

Шу ўринда қизиқарли савол туғилиши аниқ. Аслида Погба Сулишерга керакми? Омадсиз трансфер сифатида қаралган Фред майдон марказида ўз ўрнини топиб олди. Таянч зонасида Мактомини ва Матичяхши таассурот қолдирмоқда. Бруну Фернандеш жамоанинг янги плеймейкерига бир ойда айланди. Хўш, Погба сафга қайтса, у қаерда ҳаракат қилади? Ундан таянч зонасида фойдаланиб бўлмайди. У доимо олдинга интилувчи футболчи. Гол киритиши, кескир узатмалар, зарбалар беришни хуш кўрадиганлар тоифасидан.

Инқироз

Ачинарлиси шундаки, айни дамда Погба ўз фаолиятидаги инқирозни бошидан ўтказмоқда. Ўзига ўхшамаётган футболчи учун “қизил иблислар” ҳафтасига 335 минг евро тўлаб келишмоқда. Боз устига, келаси мавсумда ҳафтасига 400 минг еврони “қуртдай” санаб оладиган Санчес жамоага қайтса, клуб бюджети анча зарар кўриши турган гап. Бир қарашда Погбани сотиб юбориш фикри “Манчестер Юнайтед”га катта талофат етказмайдигандек туюлмоқда. Шундай бўлсада, унинг трансферидан катта пул ишлаб олиш бироз мушкул. Сабаби, Турин суперклуби икки дунёда ҳам Погба учун 100 миллион евро сарф қилмайди. ПСЖга Погбанинг ўзи ўтмоқчи эмас. Шундай экан, фақатгина “Реал Мадрид” варианти қолмоқда холос. Бу вариант ҳам тўлиқ эмас. Сабаби, Перестрансферга қарши бўлса, Зидан Погбага мураббийлик қилишни истамоқда. Қайсидир маънода Флорентинони тушуниш мумкин. АПЛ юлдузларидан бири кўрсатган каромат сабабли у катта трансферга қўл уришдан чўчимоқда. Шунингдек, Погба учун айни дамда катта эҳтиёж йўқлигини ҳам унутмаслик лозим. Федерико Вальверде секин-аста даражасини ошириб бормоқда. Модрич эса МЛС саргузаштларини бироз ортга суришга қарор қилди. Каземиро алмаштириб бўлмас футболчи бўлса, Кроос билан яқиндагина шартнома узайтирилди. Хўш, Погба “Реал Мадрид”га нима учун керак? Боз устига, 100 миллион еврога? “Қироллик клуби” Погбанинг ўрнига катта пул сарф этиб бўлсада Бензема учун рақобатдош футболчини жамоага жалб этиш ҳақида бошқотираётгани маълум.

Райоладан ажойиб юриш

Футболдаги “Вебстера” қонунига кўра, бирор бир клубда 3 йилдан ортиқ тўп сурган футболчи(агар 27 ёшдан ошган бўлса) ўз маошидан келиб чиққан ҳолда маълум миқдордаги пулни клуб ғазнасига ўтказиб бериш орқали эркин агентга айланиш ҳуқуқига эга. Сўнгги маълумотларга қараганда, Погба ўз контрактини сотиб олиши учун “Манчестер Юнайтед”га 50 миллион евро ўтказиб бериши талаб этилар экан. Бир қарашда катта пуллар, бироқ бундай юриш орқали Погба катта талофат кўрмаслиги аниқ. Гап шундаки, у сингари эркин агентни қўлга киритиш учун гранд клублар улкан шартномалар ва турли бонусларни тақдим этишлари турган гап. Асосийси, Погбанинг бошқа жамоага ўтишидан Райола жуда катта молиявий фойда олади. Холанднинг трансферидан улкан даромад қилган Райола нима учун “боши очиқ” Погбадан пул ишлаб олмаслиги керак?! Вудворд трансфер қийматидан икки баробар арзонроқ пул эвазига Погбани қўйиб юборишни истамаса-да вазият шундай кўриниш олиши мумкин.

“Ювентус”га Погба зарур, бироқ...

“Ювентус” бежизга Погба билан қизиқаётгани йўқ. Жамоадаги Матюди ўз даражасида футбол ўйнамаяпти. ПЬяничнинг ёзда жамоани тарк этиш эҳтимоли жуда юқори. Бентакур майдон марказида ҳукмронлик қилишга қодир эмас. Сарри айнан Погба атрофида ярим ҳимояни қуриш орқали ўз фалсафасига содир қолишни истамоқда. Ҳозирча Турин клуби корана-танаффусдан сўнг Погба учун катта маош таклиф эта олиши ҳам савол остида турибди. “Реал” учун марказий ҳужумчи муҳимроқ бўлса, ПСЖга Погба ўтишни истамайди. Шундай экан, унинг олдида клубда қолишдан бошқа чора қолмаяпти.

“Манчестер Юнайтед” қолиш Погбанинг ўзи учун қай даражада фойдали?

Афсуски, “қизил иблислар” сафида қолиш Погба учун энг маъқул вариант эмас. Гап шундаки, футболчи ва Сульшер ўзаро тил топиша олмаяпти. Погба учун Конте сингари ортиқча босим уюштирмаган ҳолда талабчанлик кўрсатувчи мураббий зарур. Моуриньонинг қаттиққўллиги ва Сульшернинг оқкўнгиллиги Погбага салбий таъсир кўрсатди. Агар вазиятни ўз ҳолига ташлаб қўйса, тез орада Бруну Фернандеш мухлислар ёқимтойига айланиб олиши мумкин. Ҳатто Фред ҳам аллақачон персонал мухлислар ортиришга муваффақ бўлди. Ўтган мавсумда 13 та гол ва 9 та ассистни амалга оширган Погба эса Райола сабабли “сотқин” персонажига айланиб бормоқда. Боз устига, унинг бошқалардан каттароқ маош олиши ҳам жамоадошлари ўртасида тушунмовчилик келиб чиқишига замин яратиши ҳеч гап эмас. Аслида бу йил ўтказилиши кутилган Европа чемпионатидан сўнг, Погба ўзи учун янги жамоа танлши лозим эди, бироқ вазият бундай кўриниш олгани сабабли унинг фаолияти катта хафв остида қолиб кетди. Аммо у ҳали барчасини бой берганича йўқ. Унда ҳаммасини ўз ўрнига қўйиш учун етарлича вақт ва имконият мавжуд. Ҳатто “Вебстера” қонуни ҳам Погба учун иккинчи имкониятни тақдим этишга қодир. Соддароқ қилиб айтганда, ҳали барчаси бой берилгани йўқ. Погба жуда кўп нарсага қодир, бироқ “Манчестер Юнайтед” либосида эмас! Янги марралар учун янги олам ва янги иқлим зарур!

Яхёхўжа Улуғхўжаев

Киритилган сана: 19.04.2020 00:58. Ўкилди: 2704 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.