Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Tanganing ikkinchi tomoni

Дунёнинг энг яхши мураббийлари топ-10

Баҳо:
+0; -0

Stadion.uz айни дамда дунёнинг энг кучли мураббийларидан ташкил топган кучли ўнликни эътиборингизга ҳавол этади.

10-ўрин. Томас Тухель (ПСЖ; Германия) ва Маурицио Сарри («Ювентус»; Италия)

Бугунги рўйхатимизни ўз чемпионатларида гегемонлик қилаётган мураббийлар очиб беради. Улар ўз услубига эга бўлишса-да, халқаро мусобақада ғолиб чиқмагунга қадар янги даражада кўтарила олишмайди. Ҳатто Сарри ҳали “Скудетто”ни ҳам қўлга киритгани йўқ. Бу мураббийларнинг ички биринчиликда ғолиб чиқишлари мухлислар томонидан оддий қабул қилинади. Бугунги рўйхатдаги ҳамкасбларидан ўзиб кетишлари учун ҳеч бўлмаганда Чемпионлар лигасида зафар қучиш талаб этилади. Улар бошқараётган клублардаги футболчилар даражаси Европада тенгсиз бўлишни таъминлашга қодир. Барчаси уларнинг ўз қўлларида. 

9-ўрин. Жан Пьеро Гасперини («Аталанта»; Италия)

Юқорида номи зикр қилинган мураббийлардан фарқли ўлароқ, Гасперинида юлдуз футболчилар йўқ. Боз устига, у бошқараётган клуб ҳам сўнгги йилларда А Серияда айтарли ҳеч нарсани қойиллатмаган эди. Айнан Гасперини бергамоликларни оёққа турғазади. Қўл остидаги ўртамиёнайигитларни Европадаги энг сермаҳсул футболчиларга айлантирди. Жамоа тарихида илк бор ЕЧЛда иштирок этди ва дебют мавсумидаёқ плей-оффга чиқди ва “Валенсия”ни доғда қолдирди. Бундан ташқари, жамоанинг А Сериядаги ишлари ҳам чакки эмас. Умуман олганда,Гасперини оддий масаллиқдан ҳам шедевр таом тайёрлашда давом этмоқда.  

8-ўрин. Юлиан Нагельсманн («РБ Лейпциг»; Германия)

Бу ёш иқтидорли мутахассисда бир неча йилдан сўнг, рўйхатнинг биринчиўрнини эгаллаш учун имкониятлари жуда ва жуда яхши. Роналдудан 3 ёш кичик мураббийнинг эришаётган ютуқлари таҳсинга сазовор. У ўзининг иккинчи жамоаси билан ЕЧЛда иштирок этмоқда. Аввалига “Хоффенхайм” билан ЕЧЛда шов-шув кўтарганча гуруҳда қолиб кетган бўлса, эндиликда “РБ Лейпциг” 1/8 финалда Жозенинг “Тоттенҳем”ни мусобақадан чиқариб юборди. Нагельсманнда ўсиш кузатилаётганига бундан ортиқ исбот бўлмаса керак.

7-ўрин. Антонио Конте («Интер»; Италия)

Конте дунё футболида ўз номи ва ўйин манерасига эга мураббийлар қаторига киради. Шунга қарамай, у бир ерда узоқ ишлай олмайди. Мисол учун “Ювентус”да чемпионлик серияларини қайд этди ва “Челси”га йўл олди. Кейин АПЛ чемпионлиги ва Англия кубогида зафар қучгач, яна ортда Италияга қатди. У бошчилигидаги “Интер” ўзини тиклаб олди ва чинакамига скудетто учун кураш бошлади. Умуман олганда, Конте замонамизнинг энг кучли мутахассисларидан бири, бироқ дунёнинг энг кучли мураббий бўлиш учун бунинг ўзи камлик қилади.

6-ўрин. Маурисио Почеттино (жамоасиз; Аргентина)

Кузда аргентиналик мураббий ишсиз қолди, бироқ ўзидан яратувчи мураббий номини қолдирди. Тўғри, уни бирорта соврин ютмаган дейишингиз мумкин, бироқ у қўл остида ўйнаган футболчилардаги ўсишга эътибор қаратинг! Маурисио чинакам креатив мураббий. У секин-асталик билан Англиядаги энг беқарор жамоани стабил кўринишга олиб келди ва ҳатто ЕЧЛ финалида ўйнади. Афсуски, навбатдаги совринсиз ўтган мавсум унинг руҳий холатига кучли таъсир ўтказди. Шунга қарамай, барчасини ўнглаш учун унда етарлича имконият мавжуд.

5-ўрин. Диего Симеоне («Атлетико»; Аргентина)

Дунёдаги энг катта маош олувчи мураббий энг совриндор мураббийлар қаторида эмас.Шунга қарамай, айнан Симеоне "матрасчилар”ни янги даражага кўтарилишига сабабчибўлди. Унинг қўл остида ўртамиёна клуб Испаниядаги учинчи кучга айлана олди. ЕЧЛ финаллари, Испания чемпионлиги Диегони ҳурмат қилиш кераклигидан далолат. Симеоне Мадрид клуби ҳар жабҳада олдинга тортмоқда. Эндиликда, "Атлетико” 126 миллион еврога футболчи сотиб олишга қодир жамоага айланди. Тўғри, Симеоненинг “автобус” услуби кўпчиликка ёқмайди, бироқ “Ливерпуль”ни ЕЧЛдан чиқариб юборган клуб мураббийи билан ҳисоблашмасликнинг иложи йўқ. 

4-ўрин.Массимилиано Аллегри (жамоасиз; Италия)

Аллегри айни дамда маданий ҳордиқ олмоқда. “Ювентус”даги 5 йиллик фаолияти давомида 5 та чемпионлик ва 4 та кубокда зафар қучган мураббий икки бор ЕЧЛ бош совринига жуда яқин келса-да мақсадига эриша олмади. Италияда Турин суперклубининг мутлақ ҳокимлигини ўрнатиб кетган мураббий бугунги кунда дунё футболига четдан назар ташламоқда. Обдан мушоҳада қилиб олган мураббий катта футболга янада кучли бўлиб қайтишга жуда яқин турибди.

3-ўрин.Зайниддин Зидан («Реал»; Франция)

Жуда камдан-кам ҳолларда афсонавий футболчилардан яхши мураббий чиқади. У “Реал Мадрид” билан Аллегри уддалай олмаган ишни кетма-кет 3 бор уддасидан чиқди. Кейин Перес билан можоро сабабли клубдан кетди. Бироз фурсатдан сўнг, яна қайтди ва барчасини нолдан бошлади. Ҳозирча, у барчасини ўз ўрнига қайтаришга ҳаракат қилмқода, лекин бу иш учун унга ижрочилар танқислиги тўсқинлик қиляпти. Умуман олганда, Зизу тез орада янги кучлар билан дунё футболини қайта забт этиш учун курашга қўшилиши аниқ.

2-ўрин. Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»; Испания)

Гвардиоланинг “Барселона” билан кўрсатган натижаси кўпинча Мессининг супер ўйини соясида қолиб кетар эди. Эндиликда, Пеп “Манчестер Сити” билан барчага аслида енгилмас “Барселона”нинг кучи нимада эканлигини кўрсатиб қўйди. Англияда мавсум давомида барча мусобақаларда ғолиб чиққан ва биринчи бўлиб 100 очко жамғарган мураббий бугунги рўйхатда биринчиўринда бўлишга ҳақли, бироқ бунинг учун у ЕЧЛни “Барселона”сиз ҳам ютишга қодирлиги барчага исботлаб қўйиши керак.

1-ўрин. Юрген Клопп («Ливерпуль»; Германия)

Клопп “Ливерпуль”ни қабул қилиб олганида, клуб омадсиз трансферлардан ташкил топган жамоа эди десак, “қизиллар” мухлислари хафа бўлишмасин. Клопп муаммони секин, бироқ изсиз йўқотди. Аввалига Европа финалида ўйнаган жамоа кейин ЕЧЛ финалига етиб борди. Келаси йили эса, узоқ кутилган чемпионлик. АПЛда 97 очко чемпионликка камлик қилган эди, бу мавсумда рақибларини етиб бўлмас даражада ортда қолдиришди. Умид қиламизки, АПЛ мавсумни тўлиқ якунлаш йўлини топади. Ана шунда, Клопп “Ливерпуль” мухлисларининг 30 йиллик орзусини амалга оширганча клуб тарихида абадий қолади.

 

Киритилган сана: 19.04.2020 00:47. Ўкилди: 2554 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.