Милан дербиси олдидан: Ўрганилмаган футболчи
Баҳо: |
+0; -0
|
Stadion.uz афсонавий “Милан”нинг бир бўлаги бўлсада, кам эсланадиган классик ҳимоячи – Алессандро Костакуртани ёдга олади.
Милан дербиси олдидан ушбу шаҳарнинг қизил қисми учун 20 йил умрини бағишлаган, қўлга киритиш мумкин бўлган барча мусобақаларда ғолиб бўлган футболчи ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз.
У замондошлари (Мальдини, Индзаги, Виери, Тотти, Буффон, Барези) сингари чиройли сўзламас, шов-шувли жанжаллардан йироқ, интервьюлардан қочадиган тоифасидан десак, адашмаган бўламиз. Соддароқ қилиб айтганда,у журналистлар севадиган медифутболчи бўлмаган.
Шунга қарамай, уни иқтидорсиз деб бўлмайди. Қайтанга, ҳимоядан пашанинг учиб ўтишига ҳам тўсқинлик қилувчи футболчи доимо жамоада ўз обрўсига эга футболчилардан эди. У ҳақида таниқли мураббий Арриго Сакки шундай деган эди:
“У доимо тартиб ва интизомни биринчи ўринга қўювчи шахс, ундан сўнг футболчи эди. Машғулотлар чоғида ўзини ҳам, рақибларини ҳам аямай яккакурашларга киришар эди. Кулгилиси шундаки, у тўп учун курашда доимо рақибнинг юзига уриб юборар, бу ҳакамлар томонидан кескин қарши олинар эди. Ана шундай қўполликдан сўнг, унинг қўлинискотч билан биқинига ёпиштириб қўйганмиз. Шу йўсинда бир нечта машғулотларда иштирок этган”.
Костакуртани барча “Милан”да Билли деб чақирар эди. Бунинг ҳам ўзига хос тарихи мавжуд. Қаҳрамонимиз футбол билан биргаликда баскетболни ҳам жуда хуш кўради. Айнан шу спорт билан футболга қадар шуғуллангани боис, клубнинг машғулотига баскетбол футболкасида келади. У пайтлари “Милан” шаҳри баскетбол жамоасига “Билли” компанияси ҳомийлик қилгани учун футболка олдида Билли номи туширилган эди. Айнан шу лақаб ҳали-ҳамон Костакурта билан бирга. Италияда уни асосан шу лақаб билан чақиришади.
Алессандро “Милан” академияси тарбияланувчиси саналсада, 21 ёшга тўлибгина асосий жамоага олинади. “Милан” уни 1986 йил расман рўйхатдан ўтказганига қарамай, Билли илк профессионал мавсумини “қизил-қоралар”га тегишли «Монца» клубида ўтказади. Темир асаблар эгаси сифатида тан олинган Алесандро Костакурта “Милан” жамоасида ўз даври бошланишини сабрсизлик билан кута бошлайди.
“Мен баскетболни Барези билан бир жамоада тўп суриш орзусида ташлаганман. Бу спортда эришган барча ютуқларимда Барезининг тутган ўрни беқиёс. Доимо унга тақлид қилганимни яшириб ўтирмайман”.
Алессандро Костакурта
Барези билан тандем бўлиш қанчалар ёқимли бўлмасин, ўша даврда Франко билан тандемда яна бир машҳур ҳимоячи Филиппо Галли ҳаракат қилган. Ёши катта бўлмасада, жуда тажрибали Галлини асосий таркибдан суриб ташлаш, 21 ёшли “Монца” ҳимоячисининг қўлидан келишига ҳеч ким ишонмаган бўлса, ажаб эмас.
Ўз шогирдларининг ўйинларини стадионда кузатишни хуш кўрувчи Сакки “Монца”нинг ўйинларидан бирида барчадан баланд сакраётган Биллини пайқаб қолади. Бутун ўйин давомида ҳаводаги нечта курашни ютиб чиққанини ҳисоблаб ўтирган мураббий, клубнинг кейинги учрашувида ҳам ташриф буюради...
Костакурта 1986/87-йилги мавсумда Галлига рақобатни тўлиқ бой берган бўлсада, захира ўриндиғида сабр билан ўз пайтини кутди. Филиппо эса, жамоада кучли рақобатчи пайдо бўлгани боис, асабийлаша бошлади. Хатти машғулотлар чоғида Биллига нисбатан қўпол ўйнашгача борди, бироқ қаҳрамонимиз лабда майин таббасум билан совуққонликни бир лаҳзага ҳам қўлдан бой бермади. Барчасини кузатиб турган Сакки руҳий тўқнашувда Билли устун келганини тушуниб етди ва 1988 йилда кейинчалик афсоналарга айланиб кетган ҳимоя тўртлиги (Мауро Тасотти, Алессандро Костакурта, Франко Барези ва Паоло Мальдини) жангга ташлади. Бу ҳимоячилар биргаликда аввалига Италияни, сўнг Европани забт этишни уддалади. Бу квартетнинг устунлиги шунда эдики, улардан бири хато қилса, дарров иккинчиси ёпиб кетар эди. Сакки ҳимоячиларига тўпни дарвозабонга узатишни маън қилгани учун, “Милан”нинг аксарият ҳужумлари ҳимоядан бошланар эди. Ўйин ритмини яхши ўқий оладиган йигитлар бу ишга ҳам тезда кўникиб кетишгани таҳсинга сазовар.
Билли 20 йиллик фаолияти давомида 5 бор ЕЧЛ(буларнинг иккитаси эски форматда ўтказилган Европа чемпионлар кубогида қўлга киритилган), 4 бор УEФА кубоги, икки бор қитъалараро кубок, етти бор Италия чемпионлигини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Энг қизиғи шундаки, ҳимоячи бутун карьераси давомида атиги 5 та гол киритган холос.
“Мен ўзим киритган барча голларни кечагидек эслашим мумкин. Айниқса, сўнгги 5-голимни жуда яхши хотирлайман. Ўзимнинг “Милан”даги сўнгги учрашувимда “Удинезе” дарвозасини ишғол қилган эдим. Айнан ўша голдан сўнг, қалбан, руҳан ва жисмонан улғайганимни чуқур англаб етган эдим”. Алессандро Костакурта
Ўз фаолиятида катта ютуқларга эришганига қарамай, Билли бирор маротаба сариқ матбуотда кўрниш бермаган. Унинг бирорта қўпол интервьюсини учратмайсиз. У нафақат футболчи, балки шахс сифатида ҳам намуна бўлишга қодир инсонлардан бири сифатида доимо ҳурмат қилинган. У билан бирга тўп сурган Пирлонинг айтишича, қаҳрамонимиз 40 ёшида ҳам мавсум олди машғулотларда кўрикдан ўтаётгандекмеҳнат қилар, ҳеч қачон ҳеч кимдан нолимайдиган характер эгаси бўлган. Айнан меҳнаткашлиги туфайли бир нечта рекордларни ўрнатишга ҳам улгургани эътиборга молик. Масалан, ЕЧЛ учрашувида 40 ёшу 112 кунлигида иштирок этган. Бу майдондаги футболчилар орасида энг яхши натижа дегани.
Ҳеч нарса абадий эмас. Бутун дунёни ҳайратлантирган ҳимоячилар тўртлиги 1997 йилга келиб сочилиб кетди. Биринчилардан бўлиб Тасотти ва Барезижамоадан кетишди. Орадан 10 йил ўтиб Билли ҳам бутсаларини михга илди. Шонли тарихдан сўнгги эсдалик сифатда қолган Мальдиниҳам 2 йил ўтиб футболни тарк этди. Ўз фаолияти давомида Костакурта бирнеча ўнлаб мураббийлар билан ишлаган бўлсада, меҳнаткашлиги орқали барчасининг талабига жавоб беришни уддалади. Нафақат Италия, балки бутун жаҳон футболида катта из қолдирган Алессандро Костакурта ҳақидаги мақоламизни, у ҳақида Андрей Шевченко томонидан билдирилган фикр билан якунлаймиз:
“Билли мен энг ёмон кўрган кўрган ҳимоячилардан бири. Унга қарши иккинчи қаватда ҳам, пастда ҳам ўйнаш қийин. Яхшиям-ки, биз у билан фақат машғулотларда тўқнаш келамиз”
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар (топ-10)
- «Реал Мадрид» буюклигининг 10та сабаби
- Янги «Юнайтед»да Гризманнва Аллегри?!
- Бугунги куннинг энг кучли марказий ҳужумчилари (топ-10)
- «Барселона» ўзи тарбиялаб, қадрламаган ўйинчилар рамзий жамоаси
- Пепнинг нишонга тегмаган ўқлари
- Марадона аччиқ ҳақиқатни ошкор қилди
- Алекс Фергюсонниг омадсиз трансферлари (Рамзий жамоа)
- Пуйол: «Мессини ёмон кўраман»
- Энди нима қилмоқчисан, Погба?
- Пластик операцияга мурожаат қилган топ-7 футболчи
- Бум! «Реал» операцияси: Аввал Холанд, кейин Мбаппе
- Дунёнинг энг яхши иккинчи рақамли ҳужумчилари (топ-10)
- Нима учун Фергюсон «МЮ» футболкаларини ахлатга ташлаб юборган эди?
- Италия А сериясининг энг кучли 10-рақам эгаси ким?
- Ёзда бизни кутаётган «бартер»лар (топ-5
- Дунёнинг энг яхши мураббийлари топ-10
- Барселона жуда қийин ахволга тушиб қолди
- «Челси» жамоасининг барча замондаги футболчиларидан тузилган жамоа
- «Манчестер Сити» нега АПЛни «Ливерпуль»га бой бермоқда?
- Милан дербиси олдидан: Ўрганилмаган футболчи
- Барселона жуда қийин ахволга тушиб қолди
- Ғалабага чанқоқ ва жангга шай йигитлар
- «Иккинчи Кариус» бўлма, Кепажон!
- Кетиш учун қайтди
- “Челси”нинг иродали ғалабаси ёхуд Лемпарднинг мураббийлик “фишкаси”
- «Бунёдкор» футболчиларини «тоға» деб чақирувчи Жасур Жалолиддинов билан катта интервью
- Яҳёхўжа Ўлуғўжаев блоги: Купер бизга керакми?
- 21-asrning eng kuchli murabbiylari top-5
- Менинг жаннати додам бор эди…
- Ҳақиқий спортчиларни эслаб… Дунё бошқа бунақа спортчиларни кўрмади ва кўрмаса ҳам керак
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги