Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Наманганнинг “Навбаҳор” клуби айни дамда Термизнинг “Сурхон” клуби бош мураббийи лавозимида фаолият олиб бораётган мутахассис Илҳом Мўминжонов иши юзасидан суриштирув ўтказади. Бу ҳақда ташкилот ходими Диёр Имомхўжаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Илҳом Мўминжонов масаласида суриштирув бўлади. Бўлмагунича қўйилмайди. Агар “Навбаҳор” билан шартномаси бор вақтида футболчи Азиз Турғунбоевни “Пахтакор”га олиб боргани исботланса, мураббий катта жарима тўлайди. Бу жарима қолганлар учун ҳам ўрнак бўлиши учун керак.
Чунки кейинги сафар бу каби иш учун шахсларни маълум муддатга дисквалификация қилишга ҳам қарши эмасман. Бу масалада бошқа тўхталмайман. Мабодо иш боришига Наманган тарафдан қандайдир қаршилик бўлса, бу ҳақда ҳам очиқ айтаман”, дея маълумот берган Диёр Имомхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илҳом Мўминжонов хоразмлик футболчи Рўзим Аҳмедов билан келишмовчиликдан сўнг, “Навбаҳор”ни тарк этганди.
Кейинчалик Мўминжонов поплик футболчи, Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Турғунбоевни шартномаси якунланмасидан аввал “Пахтакор”га олиб боришда гумонланди. Маълумки, ушбу трансфер Турғунбоевнинг “Навбаҳор” раҳбарияти билан учрашувидан сўнг бекор бўлди.
Азиз Турғунбоевнинг «Пахтакор»га трансфери нега барбод бўлди? (сабаблар)
«Навбаҳор» Азиз Турғунбоев бўйича расмий баёнот берди
ОАВ: Илҳом Мўминжонов «Навбаҳор» ўйинларини сотган...ми?
Илҳом Мўминжонов Рўзим Аҳмедовга жавоб қайтарди (видео)
Яна «Навбаҳор» мавзуси: «У кўп нарсани биларди, билганларини айтса, уларга яхши бўлмасди»