Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Учрашув тафсилоти

АПЛ - 2016-17 / 13-тур / 27.11.2016 19:15

Арсенал

Алексис Санчес (12, 90+1)
Тео Уолкотт (53)
3
:
1

Борнмут

Каллум Уилсон (23-пенальти)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
АПЛ - 2016-17 / 13-тур / 27.11.2016 19:15

Арсенал

Алексис Санчес (12, 90+1)
Тео Уолкотт (53)
3
:
1

Борнмут

Каллум Уилсон (23-пенальти)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+5'
Ўйин якунига етди. "Арсенал" - "Борнмут" - 3:1. Венгер жамоаси ўз очколарини 28тага етказиб олди
90+5'
Борнмут бурчак тўпи ишлади
90+1'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди
90+1'
ГООООООООЛ! Алексис Санчес, 3:1! Қарши ҳужумда Ўзил жарима майдончасига кирган Жируга пас берди ҳамда Оливье тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Санчес ҳимоячиларни ортда қолдирди ва бў дарвозани ишғол қилди!
90'
Вуҳ! Жарима майдончаси бурчагидан етказилган узатмага Лис Муссет бош билан зарба берди. Ҳужумчи аниқ зарба бера олмади
88'
Гослинг сариқ карточка олди
87'
"Арсенал" кетма-кет 3 марта рақиб дарвозасига босим ташкил қилди. Иш аниқ зарбагача етиб бормади
85'
Афобе офсайдда қолди
84'
Қарши ҳужумда Санчес Ўзилни бирга бир вазиятга чиқарадиган узатма берди. Аммо ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
81'
Ўзил жарима тўпини рақиб дарвозаси яқинига етказди. Жиру тўпни эгаллай олмади
80'
Жордан Айб чап қанотда белгиланган жарима тўпини мезбонлар жарима майдончасига етказди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
76'
ВУУУУҲ! Борнмут бурчак тўпини ўйинга киритди ва Афобе дарвозабон майдончаси ичида оёқ билан зарба берди. Чех оёғи билан тўпни қайтарди ва ҳимоячилар тўпни вазиятдан узоқлаштиришди
75'
Арсеналда ўзгариш: Окслейд-Чемберлен ўрнига Аарон Рэмзи, Уолкотт ўрнига Оливье Жиру тушди
73'
Вуууҳ! Қарши ҳужумда олдинга чизиққа етказилган тўпни Ўзил рақиб жарима майдончаси олдида эгаллади ҳамда товони билан пас бериб, ёрдамга келган Алексга узатма берди. Ҳимоячи хавфни бартараф этди
73'
Гарри Артер сариқ карточка олди
72'
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритди. Арсенал жарима майдончаси ичида тахликали вазият юзага келди. Хавф бартараф этилди
70'
Борнмутда ўзгариш: Жуниор Станислас ўрнига Жордан Айб тушди.
69'
Гранит Жака олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ
66'
Канонирлар тўпни назорат қилишмоқда
63'
"Борнмут"да ўзгариш: Уилсон ўрнига Беник Афобе тушди
62'
Алексис Санчес сариқ карточка олди. Рақиб футболчиси тўпиғига хавфли зарба берди
61'
Яна бир қарши ҳужум. Оксейд-Чемберлен чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўпни ҳимоячи қайтарди
60'
Вуууҳ! Қарши ҳужумда Санчес тўп билан чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига яқинлашаётган Ўзил йўлига тўпни думалатиб берди. Аммо Месут тўпга бироз ета олмади
58'
Борнмут футболчилари бурчак тўпи ишлашди ва уни ўйинга киритишди. Мезбонлар тўпни эгаллаб қарши ҳужумга ўтишди
53'
ГОООООЛ! Тео Уолкотт, 2:1! Ўзил рақиб жарима майдончасининг ўнг томонидан тўпни эгаллаб турди ва олис устун томон етказди. Тўп эса ҳимоячининг бошига тегиб, ўша томонга кетди. Начо Монреал тўпни дарҳол нарига устун томон юқоридан етказди. Уолкотт эса бош билан дарвозани ишғол қилди!
53'
Мезбонлар кўпроқ ҳужум ташкил қилишмоқда
48'
Борнмут бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар тўпни эгаллаб, қайрши ҳужумга ўтишга уринишди. Тўп марказда майдонни тарк этди
47'
Ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини Ўзил дарвоза яқинига етказди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Арсенал" - "Борнмут" - 1:1. Танаффус
45+3'
Вууууҳ! Санчес жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни қабул қилди ва ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди!
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
44'
Арсенал навбатдаги бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади
42'
Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар қайтаришди
42'
Арсенал қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келди. Уолкотнинг узатмасидан кейин тўп ҳимоячининг қўлидан майдонни тарк этди. Ҳакам бу вазиятни кўрмади
38'
Вууууҳ! Санчес рақиб жарима майдончаси ичида Ўзил билан "девор" ўйнади ва 8-9 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
37'
Эл-Ненни 22 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
36'
Тўпни Борнмут футболчилари назорат қилишмоқда
31'
Меҳмон ҳимоячилари яна хатога йўл қўйишларига бир бахя қолди.
30'
Борнмут футболчиси офсайдда қолди
28'
Вуууҳ! Меҳмонлар чиройли комбинация орқали Арсенал мудофаасини ёриб ўтди. Ҳужумчи дарвозабон майдончаси бурчагидан зарба берди. Яқин бурчакка кираётган тўпни Чех қайтарди
27'
Ўзил жарима тўпини дарвоза олдига етказди. Ҳимоячи тўпни бош билан қайтарди
26'
Жарима майдончасининг ўнг томонида — шундоққина чизиқ олдида ҳимоячи Санчесга нисбатан фол ишлатди. Жарима зарбаси
25'
Вууууҳ! "Борнмут" дарвозани ишғол қилиши мумкин эди! Тўп жаримадан ўйинга киритилганидан кейин меҳмонлар футболчиси 7-8 метрлардан бош билан зарба берди. Унга ҳеч ким халал бермаётганди, тўп тўсин устидан ўтиб кетди
23'
ГООООЛ! Каллум Уилсон, 1:1! Чех зарба йўналишини топа олмади
22'
Начо Монреал сариқ карточка олди
22'
Вуҳ! "Арсенал" дарвозаси томон пенальти!
20'
Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Чех уни эгаллаб олди
19'
Борнмут футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан ерлатиб зарба берди. Тўп ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди
16'
"Арсенал"да мажбурий ўзгариш: Дебюши ўрнига Габриель Паулиста тушди
12'
ГОООООООЛ! Алексис Санчес, 1:0! Ҳимоячи қўпол хатога йўл қўйиб, тўзпни дарвозабонга етказиш чоғида Санчесга бериб қўйди. Алексис дарвозабонни алдаб, бўш дарвозани ишғол қилди
8'
Венгер шогирдлари жарима тўпини олдиндан тайёрланган комбинация шаклида ўйинга киритишди. Эл-Ненни 14 метрлардан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
7'
Алекс Окслейд-Чемберлен чап қанотдан жарима майдончасига кираётганида Симон Френсис рақибини чалиб чиқитди ва сариқ карточка олди
6'
Ҳозирча очиқ ўйин бормоқда. Борнмут футболчиси офсайдда қолди
2'
Қарши ҳужумда меҳмонлар хавфли вазият яратишди. Адам Смит 20 метрлардан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
2'
Вууууҳ! Чап қанотдан ерлатиб "Борнмут" жарима майдончасига етказилган узатмани Ўзил 7-8 метрлардан дарвоза томон тепди. Ҳимоячи тўп йўлига ғов бўлди
0'
Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга "Арсенал" футболчилари киритиб беришди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Ўйин бошланиш арафасида
'
Ҳозирда "Арсенал" 25 очко билан 4-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Борнмут" 15 очко билан 11-ўринни банд этган
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари. Англия Премьер-лигасининг 13-тур ўйинлари давом этади. "Арсенал" ўз майдонида "Борнмут"ни қабул қилмоқда.
АПЛ - 2016-17 / 13-тур / 27.11.2016 19:15

Арсенал

Алексис Санчес (12, 90+1)
Тео Уолкотт (53)
3
:
1

Борнмут

Каллум Уилсон (23-пенальти)

АПЛ - 2016-17 / 13-тур / 27.11.2016 19:15

Арсенал

Алексис Санчес (12, 90+1)
Тео Уолкотт (53)
3
:
1

Борнмут

Каллум Уилсон (23-пенальти)

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар

"Олтин тўп" фаворити ўзгарди - бу энди Кейн эмас. Мутахассислар 2026 йилда "Олтин тўп" ғолиби учун коэффициентларини янгиладилар. 

Киритилди: 21:20, 08.10.2026. Ўқилди: 13823 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Олисе фақат битта клубга ўтишни истамоқда — Sky Sport Germany

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Майкл Олисе жамоани тарк этган тақдирда фаолиятини давом эттириш учун ягона вариант сифатида Мадриднинг «Реал» клубини кўрмоқда.

Киритилди: 02:07, 09.10.2026. Ўқилди: 7551 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади?

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

6 октябрь куни машҳур футбол инсайдери Франсуа Гальярдо шов-шувли хабар билан чиқди: Килиан Мбаппе мавсум якунида Мадриднинг «Реал» клубини тарк этмоқчи.

Киритилди: 18:56, 09.10.2026. Ўқилди: 7147 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Португалия футбол федерацияси (FPF) терма жамоа бош мураббийи Жорже Жезуш билан келишмовчиликдан сўнг миллий жамоани ўзбошимчалик билан тарк этган ҳужумчи ва жамоа сардори Криштиану Роналдуни дисквалификация қилишга қарор қилди.

Киритилди: 21:52, 09.10.2026. Ўқилди: 7018 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду Лионель Мессининг Аргентина миллий жамоаси билан хайрлашувига бағишланган пости остида изоҳ қолдирди.

Киритилди: 23:10, 07.10.2026. Ўқилди: 6772 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Ҳужумчи Килиан Мбаппе «Реал»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Жуан Жузес хабар берди.

Киритилди: 23:00, 07.10.2026. Ўқилди: 6031 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Расман: Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси ўйинларидан четлатилди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси сафидаги учрашувлардан вақтинча четлатилди.

Киритилди: 17:55, 10.10.2026. Ўқилди: 5704 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Беш дақиқага ҳам майдонга тушмайсан». «Реал» футболчисига қатъий рад жавоби берилди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби мураббийлар штаби марказий ҳимоячи Эдер Милитаонинг соғлиғини хавф остига қўйишни истамаяпти.

Киритилди: 11:59, 10.10.2026. Ўқилди: 5571 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Суперлига 23-тури: барча натижалар ва янгиланган турнир жадвали

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон Суперлигасининг 23-тур баҳслари якунланди. Тур доирасида жами саккизта учрашув ўтказилди.

Киритилди: 18:46, 11.10.2026. Ўқилди: 5264 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Миллатлар Лигасида Хорватия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганидан сўнг, Испания ҳимоячиси Марк Кукурелья Хорватия оммавий ахборот воситалари ва мухлисларининг асосий антиқаҳрамонига айланди.

Киритилди: 21:44, 07.10.2026. Ўқилди: 5261 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Зидан айни вақтда дунёнинг энг яхши футболчисини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан кимни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтди.

Киритилди: 08:32, 19.09.2026. Ўқилди: 9513 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Спортинг» клубининг собиқ бош мураббийи Мануэл Жозе Португалия терма жамоасида ҳужумчи Криштиану Роналду билан боғлиқ юзага келган можарога муносабат билдирди.

Киритилди: 07:55, 05.10.2026. Ўқилди: 9373 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

УЕФА Этан Мбаппени жазолаш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.

Киритилди: 22:13, 28.09.2026. Ўқилди: 9323 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо Кукурелья ҳақида: «Эшикни ёпиш вақти келганини тушундим»

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо матбуот анжуманида Марк Кукурельянинг майдонга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Киритилди: 16:05, 13.09.2026. Ўқилди: 9198 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе: "Аввал Роналду менинг кумирим эди, энди эса..."

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. 

Киритилди: 18:30, 22.09.2026. Ўқилди: 9132 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Златан: «Ҳакам ўйинни барбод қилди ва ғолибни ўзи танлади»

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Швециялик афсонавий ҳужумчи Златан Ибраҳимович Англия Премьер-лигасининг 6-турида «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги учрашувда (0:3) ярим ҳимоячи Райан Гравенберхнинг майдондан четлатилишига кескин муносабат билдирди.

Киритилди: 12:31, 12.10.2026. Ўқилди: 2240 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Конте «Барселона»нинг ўзи ҳеч қачон эшитмаган футболчисини эътироф этди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Таниқли италиялик мураббий Антонио Конте «Барселона»нинг ёш истеъдоди ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Киритилди: 07:24, 12.10.2026. Ўқилди: 1552 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кин — «Манчестер Сити»нинг ғалабаси ҳақида: «Яна қандай Пеп?»

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Рой Кин АПЛнинг олтинчи турида «Манчестер Сити»нинг «Ливерпуль» устидан қозонган ғалабасига муносабат билдирди. 

Киритилди: 07:59, 12.10.2026. Ўқилди: 1501 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Флик "Галатасарой" билан учрашув олдидан футболчиларига қатъий талаб қўйди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Галатасарой"га қарши сафар учрашуви олдидан футболчиларини жиддий синов кутаётганини таъкидлади.

Киритилди: 11:30, 12.10.2026. Ўқилди: 1457 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» «Манчестер Юнайтед» футболчисига таклиф юборди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» «Манчестер Юнайтед»нинг 16 ёшли футболчиси Жей-Жей Габриэлни ўз сафига қўшиб олиш устида иш олиб бормоқда.

Киритилди: 08:14, 12.10.2026. Ўқилди: 1426 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Элит ОЧЛ. «Ан-Наср» — «Нефтчи» учрашуви бошланиши 30 дақиқага кечиктирилди

Бўлим: ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида вазият ҳануз тинчланмагани сабабли «Ан-Наср» ва «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги учрашув бошланиши 30 дақиқага кечиктирилди. 

Киритилди: 23:46, 12.10.2026. Ўқилди: 410 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кубарси: «Де Йонг ўз позициясида дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири»

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ҳимоячиси Пау Кубарси УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида «Галатасарой»га қарши ўтказиладиган учрашув олдидан жамоадоши Френки де Йонгнинг ўйин сифатларини юқори баҳолади.

Киритилди: 23:09, 12.10.2026. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Манчестер Юнайтед» «Атлетико»га қарши ўйинда икки муҳим футболчисидан фойдалана олмайди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Жароҳатлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши ўтказиладиган учрашув олдидан жамоадаги кадрлар билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот берди.

Киритилди: 23:05, 12.10.2026. Ўқилди: 366 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Лион» ҳужумчиси бир неча ҳафтага сафдан чиқди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Жароҳатлар
Рукн: Янгиликлар

Франциянинг «Лион» клуби ҳужумчиси Лои Опенда жиддий жароҳат сабабли бир неча ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман маълум қилди.

Киритилди: 23:02, 12.10.2026. Ўқилди: 193 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кэррик: «Футболчилар хатоларни тўғрилашга чанқоқ»

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик жамоасининг УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашувга тайёр эканини таъкидлади.

Киритилди: 23:00, 12.10.2026. Ўқилди: 207 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кэррик «Атлетико»га қарши ўйин олдидан жамоадаги вазият ҳақида гапирди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик жамоанинг мавсум бошидаги қониқарсиз натижаларига қарамай, ўзини босим остида ҳис қилмаётганини маълум қилди.

Киритилди: 22:58, 12.10.2026. Ўқилди: 213 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Оуэн Кэррикни қўллаб-қувватлади

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Майкл Оуэн "Қизил иблислар" мураббийи лавозимидан четлатилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ортидан Майкл Кэррикни ҳимоя қилди.

Киритилди: 22:48, 12.10.2026. Ўқилди: 261 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Энрике: "Мен доимо буйруқ берадиган мураббий бўлишни истамайман"

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике Франция жамоаси футболчилари билан муносабатлари ҳақида гапирди.

Киритилди: 22:37, 12.10.2026. Ўқилди: 210 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Флик: "Финалгача ҳали узоқ йўл бор"

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Галатасарой"га қарши сафар ўйинидан олдин журналистлар билан суҳбатлашди. 

Киритилди: 22:34, 12.10.2026. Ўқилди: 281 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Манчестер Сити" футболчиси: "Бизга бу муҳит ёқмоқда"

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Сити" молиявий қоидаларни бузганликда айбланиб танқид қилинмоқда.

Киритилди: 22:32, 12.10.2026. Ўқилди: 257 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик