Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Учрашув тафсилоти

Ла-лига - 2017-18 / 18-тур / 07.01.2018 20:15

Барселона

Лионель Месси (12)
Луис Суарес (38)
Паулиньо (90+3)
3
:
0

Леванте

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Ла-лига - 2017-18 / 18-тур / 07.01.2018 20:15

Барселона

Лионель Месси (12)
Луис Суарес (38)
Паулиньо (90+3)
3
:
0

Леванте

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+4'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Леванте" 3:0!
90+3'
ГОООООЛ! Паулиньо, 3:0! Месси рақиб жарима майдончаси ичида 2-3 футболчини алдади ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Паулиньо тўпга оёқ қўйди ва гол!
90+2'
"Леванте" хавфли ҳужум ташкил қилди. Зарба кучли, аммо ноаниқ
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
87'
Месси "Леванте" жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, устунни нишонга олди. Лео офсайдда қолган экан
85'
"Барселона"да ўзгариш: Сержи Роберто ўрнига Хосе Арнаис туширилди
85'
Вууууҳ! Маскерано етказган узатма натижасида Семеду жарима майдончасига кириб келди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи бир амаллаб хавфни бартараф этди
84'
Робер Пьер сариқ карточка олди
79'
Гомеш "Леванте" жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини 2 марта алдаб, дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
76'
"Барса"да навбатдаги ўзгариш: Иньеста ўрнига Андре Гомеш тушди
72'
Вууууҳ! Маскерано етказган узатма натижасида Суарес рақиб жарима майдончасига кирди. Дастлабки зарба ҳимоячига тегиб қайтган бўлса, такрорий зарбадан кейин дарвозабон қийинчилик билан хавфни бартараф этди
70'
Эмменуэль Боатенг огоҳлантирилди
69'
Семеду қанотдан ҳужумга қўшилди ва бурчак тўпи ишлади
66'
"Барселона"да дастлабки ўзгариш: Усмон Дембеле ўрнига Нельсон Семеду майдонга тушди.
65'
ВУУУУУУҲ! "Леванте" ҳисобни қисқартириши шарт эди! Шакил Мур бирга бир вазиятда дарвозани ишғол эта олмади! Тер Штеген қутқарди!
57'
Усмон олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Анча ноаниқ
54'
Иньеста-Альба-Месси-Альба комбинациясидан кейин каталонияликлар қанот ҳимоячиси чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди. Аммо рақиб футболчисини алдаб ўта олмади
51'
Майдон эгалари ҳозирча хотиржам тўпни назорат қилишмоқда
46'
Вууууҳ! Иви! Ҳужумчи "Барса" жарима майдончаси ташқарисида Дембелени алдаб ўтиб, кучли зарба йўллади. Тер Штеген ажойиб сэйв орқали хавфни бартараф этди
46'
Иккинчи 45 дақиқаликка старт берилди
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "Барселона" - "Леванте" 2:0
45+1'
Каталонияликлар қисқа паслар орқали рақиб жарима майдончасига кириб келишди. Аммо Паулиньо зарба беришга улгурмади
45'
Вуууҳ! Месси посбон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, ўткир бурчак остида зарба берди. Дарвозабон оёғи билан тўпни қайтарди
43'
ВУУУУҲ! Месси жарима майдончаси чизиғи олдида тўпни орқароққа — Ракитичга бироз кўтариб берди. Иван берган зарбадан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди
40'
Месси рақиб ҳимоячисини алдаётганида, футболчи тўпни қўли билан ўйнади. Жарима зарбасини МЕсси амалга оширди. Тўп жонли девордан майдонни тарк этди
39'
Яна хавфли ҳужум. Альба қанотдан етказган узатмани Месси ўзига бўйсундиришда бироз хатога йўқл қўйди. Натижада хавф йўққа чиқди
38'
ГООООООЛ! Луис Суарес, 2:0! Сержи Роберто ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Уругвайлий футболчи тўпни эгаллади ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди
35'
Вермален ва Боатенг ҳавода бош билан тўқнашиб кетишди
32'
Месси! У дарвозабон қайтариши қийин бўлган юқори бурчак томон зарба берди. Аммо тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди
31'
Серхио Постига ўз жарима майдончаси ярим айланаси чизиғи устида Мессини йиқитди ва сариқ олди. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин
29'
"Леванте" футболчилари Мессига нисбатан кетма-кет фол ишлатишяпти
25'
ВУУУУУҲ! Дембеле жарима майдончаси чизиғи устидан зарба беришга муваффақ бўлди. Оласабал тўпни ён томонга уриб юборди. Тўпга етиб келган Суарес дарвозага аниқ зарба бера олмади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
24'
Вууууҳ! "Леванте" футболчилари майдон марказида тўпни олиб қўйиб, хавфли ҳужум ташкил қилишди. Аммо Иви бирозгина офсайдга чиқиб кетган экан. Акс ҳолда яккама-якка вазиятга чиқаётганди
23'
Маскерано узатма беришда бироз кеч қолди. Натижада бирга-бир вазиятга қочаётган Месси офсайдда қолди
20'
Меҳмон футболчилар бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият ярата олишмади
19'
Вууууҳ! Иви жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида устун ёнидан ўтиб кетди
15'
Левантеликлар яхши ҳужум ташкил қилишди. Аммо футболчининг зарбасига аниқлик етишмади
14'
Вуууҳ! Ҳисобдаги фарқ ошиши керак эди. Қанотдан етказилган узатмани Суарес яқин масофадан дарвоза томон тепди. Дарвозабон тўпни қайтарди ва қайтган тўпга бу сафар Дембеле зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
12'
ГООООООООЛ! Лионель Месси, 1:0! Аргентиналик футболчи жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилиб, чап қанотдан ичкарига кираётган Альбага ҳаводан узатма берди. Хорди бош билан тўпни жарима майдончасининг марказроғига қайтарди. Месси эса тўпни ерга туширмасдан зарба берди. Тўп олис устунга тегиб, тўрга бориб тушди! Ҳисоб очилди. Бу Мессининг мавсумдаги 16-голи
11'
Мезбонлар рақиб дарвозаси томон яқинлашиб келишмоқда.
9'
Месси қанотдан жарима тўпини рақиб дарвозасининг олис устуни томони етказди. Тўп ўша томондан майдонни тарк этди
8'
Жеферсон Лерма Мессининг оёғига хавфли ташланди ва Леони йиқитди. Ҳакам уни огоҳлантирди
6'
Месси олис масофадан узатма берди. Альба бирга-бир вазиятга қочиши мумкин эди, аммо офсайд
4'
Меҳмонлар ўйинда иккинчи бурчак тўпини ўйинга киритишди. Самарали чиқмади
4'
Узоқ танаффусдан кейин асосий таркибга қайтган Усмон Дембеле ҳали юқори формасига чиқиб улгурмаган. У тўп узатишда бир нечта хатоларга йўл қўйди
2'
Меҳмонлар тўпни бурчакдан ўйинга киритишганидан кейин ҳужумчи ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
2'
"Леванте" бурчак тўпи ишлади
1'
Баҳс старт олди. Тўпни ўйинга Месси киритиб берди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Каталонияликлар жанговар таркибда майдонга тушиб келишди. Кеча сафга қўшиб олинган Котуиньо эса бугунги ўйинда майдонга тушмайди. Уни келаси ҳафтада кутиб қоламиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Испания ла лигаси қишки танаффус якунига етиб, иккинчи давра ўйинлари старт олди. "Барселона" ўз майдонида "Леванте"ни қабул қилмоқда. Учрашувдан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
Ла-лига - 2017-18 / 18-тур / 07.01.2018 20:15

Барселона

Лионель Месси (12)
Луис Суарес (38)
Паулиньо (90+3)
3
:
0

Леванте


Ла-лига - 2017-18 / 18-тур / 07.01.2018 20:15

Барселона

Лионель Месси (12)
Луис Суарес (38)
Паулиньо (90+3)
3
:
0

Леванте


Хулиан Альварес «Атлетико»ни фақат битта клуб учун тарк этишга тайёр

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини давом эттириш учун ўзига маъқул бўлган вариантни танлади.

Киритилди: 08:53, 22.05.2026. Ўқилди: 19621 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Испаниялик мутахассис Хаби Алонсо “Челси” таркибини Мадриднинг “Реал” клубининг икки нафар футболчиси билан кучайтирмоқчи.

Киритилди: 22:16, 20.05.2026. Ўқилди: 12905 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото)

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати АПЛнинг 37-тури доирасида бўлиб ўтган «Борнмут»га қарши ўйин олдидан жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсанинг суратини ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этди.

Киритилди: 12:05, 20.05.2026. Ўқилди: 12386 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» Хосеп Гвардиоланинг бош мураббий сифатида сенсацион тарзда жамоага қайтишига тайёргарлик кўрмоқда.

Киритилди: 18:50, 21.05.2026. Ўқилди: 11243 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

Ҳужумчи Винисиус Жуниор «Реал»ни тарк этиши мумкин.

Киритилди: 20:49, 19.05.2026. Ўқилди: 11235 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

«Челси» шу ёзда жамоанинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо учун бешта футболчи сотиб олмоқчи.

Киритилди: 18:21, 20.05.2026. Ўқилди: 9001 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд «Барселона»нинг қизиқишлар доирасига кирди.

Киритилди: 21:21, 19.05.2026. Ўқилди: 8858 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

Каталониянинг «Барселона» клуби ёзги трансфер ойнасида уч нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин.

Киритилди: 11:45, 20.05.2026. Ўқилди: 8800 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш маросимини жонли трансляция қилади

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Телеканаллар / ТВ-дастурлар
Рукн: Янгиликлар

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш мақсадида ташкил этилаётган тадбирни жонли эфирда трансляция қилади.

Киритилди: 06:18, 22.05.2026. Ўқилди: 8695 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рафинья ўзи билан бир жамоада ўйнашни хоҳлаган футболчининг исмини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона»нинг бразилиялик вингери Рафинья қайси футболчини ўз жамоадоши сифатида кўришни исташи ҳақидаги саволга жавоб берди.

Киритилди: 15:54, 21.05.2026. Ўқилди: 8488 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50623 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 43961 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Килиан Мбаппе кутилмаганда АПЛга йўл олиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.

Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29709 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе ўзини фош қилиб қўйди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.

Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28560 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 26791 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания қайдномасига киритилмаган футболчилар рамзий жамоаси тузиб чиқилди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар

Бироз аввал Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Жаҳон чемпионати қайдномасига киритилган 26 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.

Киритилди: 16:28, 25.05.2026. Ўқилди: 6161 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания терма жамоаси ЖЧ учун таркибини маълум қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган таркибини эълон қилди.

Киритилди: 15:47, 25.05.2026. Ўқилди: 3222 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Реал" бу юлдуз учун 150 миллион евро тўлашга тайёр

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал" ёзги трансферлар ойнасида "Челси" ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни сотиб олмоқчи.

Киритилди: 21:16, 25.05.2026. Ўқилди: 3075 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Манба: Бастони «Реал»га «ҳа» деди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо яна «Реал» бош мураббийига айланиши кутилмоқда.

Киритилди: 18:31, 25.05.2026. Ўқилди: 2710 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньонинг Эндрик бўйича режаси маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи лавозимига тайинланиши кутилаётган португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо бразилиялик ҳужумчи Эндрикнинг келажаги борасида қарорга келди.

Киритилди: 13:12, 25.05.2026. Ўқилди: 2403 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг Ҳоланд анимацион фильмда викинг қаҳрамонига овоз беради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.

Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1158 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.

Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2788 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду 1,32 млн долларга машина сотиб олди (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.

Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3533 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШда спортчиларни олиб кетаётган самолёт қулаб тушди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.

Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 968 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Даҳшатли жароҳат ва кутилмаган воқеа: Руминия чемпионатида тез ёрдам машинаси лойга ботиб қолди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.

Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1416 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.

Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 904 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания Олий суди Неймар ва «Барселона»нинг собиқ президентларини оқлади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.

Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2392 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Италия футболида навбатдаги можаро — 50 нафар футболчи интим хизматлардан фойдалангани маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 2016 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дания клуби футболчиси пичоқбозлик оқибатида оғир жароҳат олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1092 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эквадорда футбол ҳаками ўйин пайтида майдоннинг ўзида отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.

Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1070 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик