Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Учрашув тафсилоти

АПЛ - 2015-16 / 4-тур / 30.08.2015 20:00

Суонси Сити

Андре Айю (61)
Бафетимби Гомис (66)
2
:
1

Ман. Юнайтед

Хуан Мата (48)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
АПЛ - 2015-16 / 4-тур / 30.08.2015 20:00

Суонси Сити

Андре Айю (61)
Бафетимби Гомис (66)
2
:
1

Ман. Юнайтед

Хуан Мата (48)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+4'
Ўйин тугади! "Суонси" "МЮ"ни мағлуб этди!
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
88'
Вууууҳ! Майдон марказидан берилган узатмани Руни қабул қилди, бир ҳимоячидан ўтди ва жарима майдончасига кирди. Бироқ Эшли Уильямс тўпни Рунидан олиб қўйди, қоидани бузмаган ҳолда!
81'
"Суонси"да ҳам ўзгариш: Гомис ўрнига Эррера туширилди
76'
"МЮ"да ўзгариш: Эррера ўрнига Фелайни туширилди
74'
Ўнг қанотдан ҳаволатиб берилган узатмага Депай бош билан зарба беришга ҳаракат қилди. Зарба муваффақиятсиз чиқди, дарвозабон тўпни эгаллаб олди
71'
Дармина ўнг қанотдан узатма берди. Фабиански тўпни эгаллаб олди
66'
ГООООЛ! Гомис, 2:1! Айю чап қанотдан жарима майдончаси сари айланма узатма берди. "МЮ" ҳимоячиси тўпни ўтказиб юборди ва Гомис унча кучли бўлмаган зарба берди. Серхио Ромеро эса қўллари остидан ўтиб кетаётган тўпни ушлаб қола олмади! "Суонси" олдинда!
65'
Ўтказиб юборилган голдан кейин ван Гал шогирдлари яна ҳужумга ўтишга ҳаракат қилишмоқда
61'
ГОООООЛ! Андре Айю, 1:1! "Суонси" ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилди. Сигурдсон етказиб берган узатмага Айю бош билан зарба берди ва дарвозанинг бурчагига тўпни жойлади!
58'
"Суонси"да ўзгариш: Раутллеж ўрнига Ки Сонг Ёнг туширилди
50'
Хавфли вазият! Депай ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Тўп ҳимоячининг оёғи тегиб, юқорига кўтарилди ва дарвозабоннинг устидан кўтарилиб, дарвозага киришига бир баҳя қолди. Ромеро тўпни эгаллаб олди
48'
ГОООООЛ! Хуан Мата, 0:1! Люк Шоу чап қанотдан тўп билан олдинга ўтди ва 11 метрли нуқта устида очилаётган Рунини мўлжаллаб узатма берди. Аммо тўп Уэйндан ўтиб кетди ва ўнг томондан яқинлашиб келган Мата олис устун олдида дарвозани ишғол қилди!
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Суонси" - "Манчестер Юнайтед" - 0:0. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
38'
Шнейдерлин хавфли "подкат" учун огоҳлантириш олди
33'
Руни икки ҳимоячи таъқиби остида жарима майдончасига кирди ва тўпни дарвозабонннинг устидан оширмоқчи бўлди. Аммо тўпни Серхио Ромеро эгаллаб олди
30'
Агар эплаганида Руни дарвозани ишғол қилиши мумкин эди! Тўп юқоридан дарвозабон майдончасига етказилди. Аммо бу узатма на оёққа, на бошга эди, боз устига дарвозабонга яқин келиб қолганди. Руни тўпга таваккал оёқ қўйди, тўп юқоридан ўтиб кетди
27'
Вуууууууҳ! Гомииииис! Бафетимби "МЮ" жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва 2-3 нафар ҳимоячини алдаб ўтиб, оёғининг ташқи томони билан олис бурчак томон айланма зарба берди. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди!
25'
Уҳҳҳҳҳ, қандайдир сантиметрлар "МЮ"ни голдан қутқариб қолди! Мезбонлар олис масофадан жарима тўпини ўйинга киритишди. Тўп рекошет натижасида Сигурдссонга келиб тушди. Тахминан 9-10 метрлар масофадан йўлланган зарба олис устун олдидан ўтиб кетди!
24'
"Суонси"да ҳам илк хавфли вазият! Олис масофадан етказилган узатмадан сўнг Гомис жарима майдончасига кирди ва кучли зарба йўллади! Аммо зарба аниқ чиқмади
21'
Матааааа! Эррера 11 метрли нуқта устида тўпни қабул қилди ва ўнг томонда очиқ турган Матага пас берди. Хуаннинг зарбасидан сўнг тўп устун олдидан ўтиб кетди! Дастлабки ҳақиқий хавфли вазият!
19'
Хавфли вазият! Руни бир ҳимоячи таъқиби остида жарима майдончасига кириб келди, аммо мудофаа вакилидан ўтиб кета олмади — тўпни олдириб қўйди
18'
Бурчак тўпи ўйинга киритилган пайтда Смоллинг оёғини баланд кўтариб, хавфли ўйин намойиш қилди
17'
"МЮ" дастлабки бурчак зарбаси ишлади
12'
Ўйин мутлақо тенгкурашлар остида кечмоқда. Тўп майдон марказидан сақланмаяпти
8'
Мезбонлар ҳужум ташкил қилишди. Чап қанотдан етказилган узатмани "МЮ" ҳимоячилари қайтаришди
7'
Манкунианликлар ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилишмоқда. "Суонси" прессинг орқали бунга йўл қўймаяпти
2'
"МЮ" жарима зарбасини тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Блинд йўллаган зарбани "Суонси" посбони қайтарди, аммо ушлаб олмади. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
1'
Учрашув бошланди!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "МЮ" қизил, "Суонси" оқ рангли формада ҳаракат қилади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. "Суонси" - "Манчестер Юнайтед" ўйини билан АПЛнинг 4-тур баҳсларига якун ясалади. Мазкур ўйинни биз билан кузатиб боришга барчангизни таклиф қиламиз
АПЛ - 2015-16 / 4-тур / 30.08.2015 20:00

Суонси Сити

Андре Айю (61)
Бафетимби Гомис (66)
2
:
1

Ман. Юнайтед

Хуан Мата (48)

АПЛ - 2015-16 / 4-тур / 30.08.2015 20:00

Суонси Сити

Андре Айю (61)
Бафетимби Гомис (66)
2
:
1

Ман. Юнайтед

Хуан Мата (48)

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 25938 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Opta суперкомпьютери 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоаларнинг имкониятларини ҳисоблаб чиқди.

Киритилди: 23:58, 15.05.2026. Ўқилди: 18393 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди.

Киритилди: 20:39, 17.05.2026. Ўқилди: 17120 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Бўлим: ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Англия: ФА кубоги
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги финали доирасида “Челси” — “Манчестер Сити” учрашувида (0:1) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Киритилди: 23:39, 16.05.2026. Ўқилди: 12736 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» якшанба куни мавсумдаги ўз майдонидаги сўнгги учрашувини ўтказди.

Киритилди: 19:11, 18.05.2026. Ўқилди: 11755 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Испаниялик мутахассис Хаби Алонсо “Челси” таркибини Мадриднинг “Реал” клубининг икки нафар футболчиси билан кучайтирмоқчи.

Киритилди: 22:16, 20.05.2026. Ўқилди: 11294 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:42, 17.05.2026. Ўқилди: 11279 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо яқин орада Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигига қайтади.

Киритилди: 16:10, 18.05.2026. Ўқилди: 11166 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото)

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати АПЛнинг 37-тури доирасида бўлиб ўтган «Борнмут»га қарши ўйин олдидан жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсанинг суратини ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этди.

Киритилди: 12:05, 20.05.2026. Ўқилди: 11096 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

Ҳужумчи Винисиус Жуниор «Реал»ни тарк этиши мумкин.

Киритилди: 20:49, 19.05.2026. Ўқилди: 10374 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50583 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 43936 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Килиан Мбаппе кутилмаганда АПЛга йўл олиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.

Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29669 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе ўзини фош қилиб қўйди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.

Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28528 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Вальверде ва Тчуамени ўртасидаги муштлашувга нима сабаб бўлгани маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клубида вазият ўта кескинлигича қолмоқда. 

Киритилди: 19:37, 07.05.2026. Ўқилди: 21453 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» Хосеп Гвардиоланинг бош мураббий сифатида сенсацион тарзда жамоага қайтишига тайёргарлик кўрмоқда.

Киритилди: 18:50, 21.05.2026. Ўқилди: 7386 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Киритилди: 22:38, 21.05.2026. Ўқилди: 3914 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Винисиус учун мавсум тугади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор мавсумнинг сўнгги ўйинини ўтказиб юборади.

Киритилди: 17:58, 21.05.2026. Ўқилди: 3620 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Маркус Рэшфорд билан шартнома бўйича келишувга эришди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ҳужумчи Маркус Рэшфорд билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди, деб хабар берди SPORT нашри.

Киритилди: 23:16, 21.05.2026. Ўқилди: 2741 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш маросимини жонли трансляция қилади

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Телеканаллар / ТВ-дастурлар
Рукн: Янгиликлар

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш мақсадида ташкил этилаётган тадбирни жонли эфирда трансляция қилади.

Киритилди: 06:18, 22.05.2026. Ўқилди: 2681 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг Ҳоланд анимацион фильмда викинг қаҳрамонига овоз беради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.

Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.

Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2782 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду 1,32 млн долларга машина сотиб олди (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.

Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3522 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШда спортчиларни олиб кетаётган самолёт қулаб тушди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.

Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 964 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Даҳшатли жароҳат ва кутилмаган воқеа: Руминия чемпионатида тез ёрдам машинаси лойга ботиб қолди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.

Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1406 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.

Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания Олий суди Неймар ва «Барселона»нинг собиқ президентларини оқлади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.

Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2386 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Италия футболида навбатдаги можаро — 50 нафар футболчи интим хизматлардан фойдалангани маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1993 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дания клуби футболчиси пичоқбозлик оқибатида оғир жароҳат олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эквадорда футбол ҳаками ўйин пайтида майдоннинг ўзида отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.

Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик