Бразилияга боришимиз шарт!
| Баҳо: |
+2; -0
|
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ йўлланмасига ҳеч қачон бунчалик яқин келмаганди. 14 очко! Дастлабки турларда Эрондан мағлубиятга учраб, Ливан билан дуранг ўйнаганимизда бир дўстим билан ўзимизча тахминий ҳолатни тузиб чиқдик. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси ҳаммаси бўлиб 12 очко жамғариши керак эди. 12 очко билан наҳотки Бразилияга боролмасак? Ахир Шимолий Корея шунча очко билан ЖАР майдонларида ўйнаб келди-ку. Нима бўлса ҳам шунча очко жамғарайлик-да, биз ҳам Бразилияга борайлик. Яхши ниятлар билдирдик ўшанда. Термамизга омад тиладик. Аммо ЖЧ финал босқичида қатнашишимиз учун 14 очко ҳам камлик қилишини қаёқдан билайлик?! Биз бу босқични мағлубият билан бошладик. Дисквалификация туфайли кўпгина етакчиларимиз Эронга қарши ўйинни ўтказиб юборишди. Лекин ўша куни ёмон ўйнаганимиз йўқ. Гол урдик. Ҳакам ҳисобламади. Ўйинда ҳеч бўлмаганда 0:0 ҳисобини ушлаб қолишга бемалол кучимиз етарди. Аммо 90-дақиқада киритилган гол барча ҳаракатларимизни зое кетказди.
Аввалги мақолаларимдан бирида мен ана шу 90-дақиқада киритилган Муҳаммад Ризо Халатбарийнинг голи бир куни оёғимиздан тортиб қолмасайди, деб хавфсираганимни яширмагандим. Афсуслар бўлсинки, худди ана шу гол биз учун саралаш босқичидаги энг кераксиз гол бўлиб чиқди. Шу ўринда бир воқеани айтиб ўтай. Евро-1984 саралаш ўйинларида Собиқ Иттифоқ терма жамоаси Португалия билан Евро йўлланмаси учун курашди. Москвадаги "Лужники" стадионида иттифоқ футболчилари португалларни 5:0 ҳисоби билан енгишди. Аммо сўнгги турда Португалия терма жамоаси рақибларини асли келиб чиқиши анголалик бўлган ҳужумчи Жордаонинг 44-дақиқада пенальтидан киритган голи эвазига ғалабани қўлга киритди. Ана шу кичик ҳисобдаги мағлубият оқибатда Иттифоқ терма жамоасини Евро-1984 йўлланмасидан қуруқ колдирган бўлса, Португалия эса Евро йўлланмасига эга бўлганди ўшанда.
Бизнинг 14 очко тўплаб ЖЧга тўғридан-тўғри чиқолмаганимиз ҳам худди шунга ўхшаб кетди. Биз ўша куни ўз майдонимизда қандай бўлмасин Эронни ютиш тўғрисида ўйладик. Тинимсиз ҳужумлар уюштирдик. Олдинга, факат олдинга дедик. Натижада қарши ҳужумлардан бирини ўтказиб юбордик. Ҳай аттанг... Ўшанда ўйин 0:0 ҳисоби билан тугаганда борми? Ҳозир биз ЖЧга чиқкан бўлардик. Кейин Эронни ўз майдонида мағлуб этдик. Бўларкан-ку дедик. Тошкентда шу ҳунаримизни кўрсатсак бўлмас эдими? Эҳ, йигитлар! Сизларнинг баҳоларингиз йўқ. Шу азиз Ватаннинг шарафи учун қўлдан келган барча ишни амалга оширдинглар. Афсус, омад биз томонда бўлмади. Қатар билан ўйиндаги 5:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг термамиз бош мураббийи Миржалол Косимовнинг бошларини чангаллаб қолиши, футболчиларимизнинг майсада ётиб олишини кузатиш нақадар аламли. Билмаган одам бугун Қатар ютибди, деб ўйлайди. Саралаш босқичидаги энг йирик ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб ҳам "борт" ортида қолиб кетиш нақадар фожиали. Шундай эмасми, азизларим.
Ўзи Осиё китъасидан ЖЧга йўлланма олиш жуда машаққатли. Бу ерда ўзи 4,5 ўрин. Унинг ҳам 2 таси эгалик. Ишонаверинг! 1986 йилдан бери жаҳон чемпионатларида мунтазам равишда Осиё қитъаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган Жанубий Корея билан кейинги йилларда футболи анча усишга эришган Япония терма жамоаларини ҳатто ОФК ҳам ЖЧда кўришни истайди. Буни биз гуруҳимиздаги Жанубий Корея билан ўтган ўйинларда кўрдик. Ҳеч замонда ўйиндаги тўхтаталишлар учун 7 дақиқа қўшиб бериладими? Агар адолат бўлганда Ливан ўша куни корейсларни ютиши керак эди. Қатар билан бўлган ҳакамлар Кореяни қўллаб юборишди. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилиб турганда ҳакам то Жанубий Корея гол ургунча ўйинни тухтатмай туришди. Ниҳоят 90+7 дақиқада корейслар ўша кутилган голни уришди. Агар ўша ўйинлардан биттасида корейслар мақсадга етолмаганда борми, биз ҳозир ЖЧга тайёргарликни бошлаб юборардик.
Япония терма жамоаси ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Мен Японияни ҳам, Жанубий Кореяни ҳам хурмат қилган холда шуни айтиб ўтайки, бутун саралаш босқичи давомида ОФК ҳам, ҳакамлар ҳам уларни қандай бўлмасин ЖЧ финал босқичига олиб чиқиш устида ишлашди, десам муболаға бўлмайди. Япония терма жамоаси дастлабки гуруҳ босқичида нисбатан мураккаброқ ўйинларни ўтказди. Ўзбекистон терма жамоаси деярли захира таркиби билан японларни ер тишлатди. Қолаверса, Шимолий Корея ҳам Японияни мағлуб эта олди. Японияда ўтган Япония-КХДР ўйинида ҳам 0:0 ҳисоби кайд этилаётган эди. Аммо бу жойда ҳам ҳакамлар то Япония гол ургунича ўйинни ушлаб туришди. Ниҳоят, 90+5-дақиқада японлар ўзлари учун керакли бўлган голни уришди. Япония-Австралия ўйинида ҳам шу ҳолат кузатилди. 90+7-дақиқада (!) Япония терма жамоаси пенальтидан тўп киритиб, ЖЧ йўлланмасига эга бўлди.
ОФКга ҳам Саудия Арабистонига ўхшаб 0:8, КХДРга ўхшаб 0:7 ҳисобларида ютказадиган жамоалар керак эмас, албатта. Аммо бу иккаласи ЖЧга борса, Осиё шарафини муносиб ҳимоя қилади, деб бошқаларни четга суриб қўйиш ҳам адолатдан эмас. Мен бу гапларни комил ишонч билан айтаётганимга ажабланманг. Шундоқ кўриниб турибди. Жанубий Корея-Ўзбекистон ўйинини эсланг. Ўйин ҳакамининг кўр-кўрона корейслар фойдасига адашишларини кўриб хулоса чиқаринг. Кимлар учундир Ўзбекистондан кўра Жанубий Корея ЖЧга қатнашгани маъқулроқ. Гол киритилган вазиятда ҳам бир оз олдин кореялик футболчи тўпни қўли билан ўзига ўнглаб олиб, Нестеров билан яккама-якка чиқиб кетди. Натижада Нестеровнинг маҳоратидан сўнг бурчак тўпи ва Акмал Шораҳмедовнинг автоголи.
Ўзганинг оёқлари билан юролмайсан, дейди доно халқимиз. Биз ўзимизнинг тақдиримизни ўзимиз яратмадикми, бизни ҳеч қандай тасодиф ЖЧга олиб чиқмаслиги аён эди. Бу ёқда Қатарни йирик ҳисобда ютиб, Кореядаги умид кўзини тикдик. Аммо у ёқда бизни қониқтирадиган натижа қайд этилмади. Биз бошимизни чангаллаганча қолдик. Илож қанча? Бразилияга бориш учун Кореядан очко олиб қайтишимиз шарт эди.
Аммо ҳали имконият бор. Плей-оффда кўнгилдагидек иштирок этсак, насиб этса, азалий орзуимизга етамиз. Тўғри, Иорданияни ҳам кучсиз деб бўлмайди. Қайтанга уларда ҳозирги кунда ажойиб жамоа шаклланган. Иордания терма жамоаси ҳозир Осиёнинг хоҳлаган кучли жамоасини довдиратиб қўя олади. Биз уларнинг ҳақикий кучини Осиё кубоги-2011да курдик. Қолаверса, терма жамоамиз ўша мусобақада айнан Иорданияни ютиб ярим финалга чиққанди. Демак, ўйин биз учун осон бўлмайди. Кейин КОНМЕБОЛ минтақаси вакили билан учрашув. Уругвайми, Венесуэлами, бошқасими барибир улар билан ҳисоб-китоб қилишга мажбурмиз. Биз ўз кучимизга ишонайлик. Кўзимизга ЖЧ йўлланмасидан бошқаси кўринмасин. Ана шундагина ҳар қандай рақибни йўлдан олиб ташлай оламиз. Бизда ажойиб жамоа бор. Ўзбекистон-Қатар ўйини тугагандан сўнг бу йигитларни ЖЧ финал қисмида куришни шундай истадимки... Ё насиб, йигитлар Бразилияга боришимиз учун атиги 2 та довон колди. Бутун Ўзбекистон сизларга омад тилайди.
Пеле ва Гарринча Ватанида мустақил юртимиз байроғини баланд кўтариб юртимизни дунёга таништиришларингизга тилакдошмиз. Сизларга Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин! Биз ишонамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Бразилияга боради! Иншоллоҳ!
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Замбаракнинг ўқи
- Ғолибликнинг машаққатли йўли
- ЕЧЛ: Олтин авлодлар тўқнашуви
- ЖЧ-2018. Ғолиблик йўли
- Мундиаллар жозибаси
- Италиясиз мундиал ёхуд Швеция грандлар кушандасими?
- Бузоқнинг югургани сомонхонагачами?
- Ўта омадсиз
- Кетма-кет ЕЧЛни ютишни «Реал» уддалайдими?
- «Юве»нинг таянч қуроли
- Натижа тарихда қолади
- Эски ҳаммом, эски тос
- «Камбэк» — футбол безаги
- Сафарали Сиддиқов: ПСЖ учун муносиб жазо!
- Серхио Рамос — тўқсон-плюс
- Кимларнидир хушнуд этди бу голлар
- Шундай имкониятни бой берганмиз
- Ёлғон ғалаба!
- Бизнинг услуб
- Энг кучли футбол триолар
- Лаънати дарвоза устуни ва тўсини
- Биз финалда ўйнашимиз мумкин эди
- Бировнинг ҳақи буюрмас
- Бу — бизнинг Ватан олдидаги бурчимиз!
- Нимчорак финал охирги манзил бўлмасин
- Бу сафар «Ювентус» ютадими?
- Ярим финал жавоб ўйинлари олдидан: «Барса» кейинги босқичга чиқдими?
- Мард майдонда синалади
- Мухлислар учун ўйнанг
- Фақат футбол ўйнайлик ва томоша қилайлик!
- Истеъдодларни қандай қилиб қадрлаш мумкин?
- Қозонда бори чўмичга чиқади
- Жанубий Кореяни ютса бўлади
- Футбол лотереяси омадсизлари ёхуд Германия ва Аргентинанинг ЖЧдаги навбатдаги тўқнашуви
- ЖЧ-2014. Ярим финалда ҳам эски танишлар
- ЖЧ-2014. Чорак финал. Азалий рақиблар тўқнашуви
- Мундиални кузатиб...
- Янги технологияга катта раҳмат!
- Антиқа чемпионат
- Мундиалга боролмаган Радамель Фалькао
- «Реал» - «Атлетико» тўқнашуви: бу сафар ким ғолиб?
- Чемпион бўлолмаган «Ливерпуль» (2-қисм)
- Чемпион бўлолмаган «Ливерпуль» (1-қисм)
- ЕЧЛ финалида ким фаворит?
- Жанжалли эл-классико!
- Футбол қаҳрамонлари-2 (2-қисм)
- Футбол қаҳрамонлари-2 (1-қисм)
- Футбол қаҳрамонлари
- Бизга ҳозирча «0+3» кўринишидаги квота керак
- Бу — мен билган «Пари Сен-Жермен» (2-қисм)
- Бу — мен билган «Пари Сен-Жермен»
- 2014 йил Бразилия учун омадли келадими ёхуд 1950 йилга саёҳат
- Унутилмас учрашувлар. 2-қисм
- Унутилмас учрашувлар. 1-қисм
- «Таркибингизда сотқин йўқ экан!»
- «Барселона»нинг биринчи ғалабаси
- Капелло ва «Милан»нинг мўжизалари
- Миллат фожиаси
- Истеъдодларни қадрланг!
- Бразилияга боришимиз шарт!
- Аламзада «Марсель»нинг шонли ғалабаси
- Омад ва омадсизлик
- Дастлабки финал!
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












