Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Safarali Siddiqov

Futbol — sport qiroli!

Бузоқнинг югургани сомонхонагачами?

Баҳо:
+0; -0

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ- 2018 да иштирок этиш учун ҳали ҳам яхши имкониятга эга бўлиб турибди. Кейинги ўйинларда Хитой ва Жанубий Кореяни ютсак олам гулистон. Неча йиллардан буён "қўшиқ" қилиб юрганимиз Жаҳон чемпионатига ҳам иштирок этамиз. Аммо буни уддалаш мумкинми? Марчелло Липпидай мураббийни олиб келиб ўтирган Хитой, 1986 йилдан буён Осиё номидан мунтазам ЖЧларда иштирок этиб келаётган Жанубий Корея бунга кўнармикан.

Ўзбекистон терма жамоаси ўзи ЖЧ саралашида катта шашт билан йўлга чиқади. Дастлаб улар Хитой Тайпейи каби жамоаларни 9:0 га ютади, Осиёнинг футболи унчалик тараққий этмаган мамлакатлари терма жамоаларини осонгина ютиб, ўша пайтларда "биз Жаҳон чемпионатига қатнашмоқчимиз" дея достон қилиб юради. Асосий босқичга келганда эса, биринчи босқичдаги жамоадан асар ҳам қолмайди. Мабодо бизга Япониями, Жанубий Кореями, Австралиями тўғри келиб қолса борми, "бу рақиблар биздан кучли" деган хаёлга борамиз-да, улардан мағлубиятга учрашимиз учун ўзимиз замин ҳозирлаб берамиз. Ўз-ўзидан қимматли очколарни бой бериб, бошқа жамоалар ҳақида ўйлаб кетамиз. Бироқ Япония ёки Жанубий Кореядан қақшатқич зарбани қабул қилиб олганимиздан кейин биз руҳан синамиз. Шунда бизни бошқа рақиблар ҳам осонгина ютиб кетади. Эрон, Жанубий Кореяга ўхшаган рақибларга кутилмаган "совға" тайёрлашни билмаган жамоа қаёқдан ҳам Жаҳон чемпионатига қатнашсин...

Биз биринчи босқични ҳар доим ҳам кўнгилдагидек ўтказганмиз. Масалан, ЖЧ-2006 саралаш босқичида бизга Ироқ рақиб бўлди. Ироқ бизни Тошкентда ютиб кетишига бир баҳя қолди. Гуруҳ ғолибигина асосий босқичда иштирок этади. Бунинг учун сафарда Ироқни ютишимиз шарт. Ироқ ўшанда худди шу таркиби билан Афина-2004 Олимпиадасида иштирок этган ва ярим финалда Парагвайга ютқазган эди. Бу жамоа анча шаклланган бўлиб, кейинчалик бизга рақиб бўлган Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қувайт каби жамоалардан ҳам кучли эди. Аммо биз ўша ўйин учун ҳаёт-мамот жангига киргандек тайёрландик. Чунки ҳали бу биринчи босқич эди-да. Терма жамоамиз ўша ўйинда анча мазмунли ўйин намойиш этди. Кучли рақибни сафарда мағлуб этди — 2:1. Ҳа, ўшанда Ироқ жуда кучли эди. Улар буни 2 йилдан кейин ўтказилган Осиё кубоби-2007да исботлашди. Чемпион бўлишди. Биз дастлабки босқичдаёқ курашни тўхтатиб шарманда бўлмаслик учун ана шундай рақибни йўлдан олиб ташлаганмиз. Асосий босқичда эса ўша Ироққа қарши кўрсатган ўйинимиздан асар ҳам қолмади. Бизнинг руҳиятимизда ўрнашиб олган мағлублик ҳисси жаҳон чемпионатига қатнашишимизга йўл бермади.

Ўшанда биз жуда кўп қимматли очколарни йўқотгандик ва ҳозирги ҳолатимизнинг ярмича ҳам имкониятга эга эмасдик. Буни қаранг, биз асосий босқичдаги 8 ўйиннинг 4 таси ютдик, 4 тасида эса мағлубиятга учрадик. Шу билан ҳам ЖЧ- 2018 га қатнашиш учун қулай имкониятга эга бўлиб турибмиз. Бу ҳолат менга терма жамоамизнинг Осиё Кубоги- 2000 даги ҳолатини эслатиб юборяпти. Ўшанда биз Япониядан 1:8 ҳисобида мағлубиятга учраб бутун дунёга шарманда бўлганимиздан кейин ҳам кейинги ўйинда Саудия Арабистонини ютсак гуруҳдан чиқардик. Аммо араблар бизнинг кучимиз нимага етишини ўшанда кўрсатиб берганди — 0:5.

Эндиги имкониятимиз ҳам шунга ўхшаб кетади. Ўзи Хитой ва Жанубий Кореяни ютадиган жамоа борми. Ҳали икки ярим ой вақт бор. Бемалол жамоани ўйинларга руҳан тайёрлаб олса бўлади. Аммо онг-у шууримизга ўрнашиб қолган пессимистик кайфият бунга йўл берармикан. Биз Жанубий Кореяни ҳатто Тошкентда ҳам ютолмаслигимизни аввалдан биламиз. Мана шу босқич биз учун охирги манзил эканлигини олдиндан ҳис этиб улгурганмиз. Бузоқнинг югуриги сомонхонагача бўлиб қолди бу ёғи. Ҳар қандай рақибни енгиш мумкинлигини бизга Қатар терма жамоаси кўрсатиб берди-ку. Нега энди биз Хитой ва Жанубий Кореяни ютиб ЖЧга қатнашмаслигимиз керак. Аммо Эронга қарши ўйин шуни кўрсатдики, бизда бу рақибларни ютиб ЖЧда иштирок этадиган жамоа умуман йўқ! Тўғриси...

Сафарали СИДДИҚОВ

Киритилган сана: 21.06.2017 12:07. Ўкилди: 8149 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:04. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:04. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:01. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:01. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WITTENBERG
Сана: 21.06.2017 19:01. WITTENBERGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NURSAMARQAND
Сана: 21.06.2017 16:58. NURSAMARQANDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZOYIRJON
Сана: 21.06.2017 15:40. ZOYIRJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HOMME
Сана: 21.06.2017 14:14. HOMMEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 21.06.2017 12:18. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.