Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Safarali Siddiqov

Futbol — sport qiroli!

Мухлислар учун ўйнанг

Баҳо:
+1; -0

Халқимиз футболни жуда яхши кўради. Бозордами, кўча-кўйдами, одам тўда бўлган қайси жойга қараманг кечаги ўйиннинг муҳокамасини устидан чиқасиз. Умуман, футболга қизиқмайман деган одам ҳам агар Ўзбекистоннинг бир жамоаси чет эл клублари билан, терма жамоаси билан ўйнаса, албатта, ўша ўйинни берилиб томоша қилади.

Собиқ Иттифоқ даврида "Пахтакор" ўйнаган куни хонадонларимизда байрам бошланиб кетарди. Ваҳоланки, мен эсимни таниган пайтларда "Пахтакор" иттифоқ чемпионатининг биринчи лигасида ўйнарди. 1979 йилдаги авиаҳалокат, айниқса, халқимизнинг қалбида катта жароҳат колдирган. Мен ўшанда одамларимизнинг суҳбатларидан билганман. Ниҳоят, 1990 йилда "Пахтакор" Олий Лигага чиқди. Бунга ҳамоҳанг тарзда Фарғонанинг "Нефтчи" ва Наманганнинг "Навбаҳор" жамоалари ўз тарихларида биринчи марта иттифоқ чемпионатининг Биринчи лигасига йўлланма олишди.

Ана шундай қилиб юқори элиталарда бирйўла 3 та клубимизнинг иштирок этиши барчамизни хурсанд қилди. 1991 йил юртимизда катта футбол мавсуми бўлди. Кимнинг суҳбатида бўлманг, "Пахтакор", "Нефтчи", "Навбаҳор" тўғрисида сўзлайди. Ҳаммамиз ҳар учала клубимизнинг ўйинларини сабрсизлик билан кутардик. Агар ютса, ҳамма мамнун, байрамона кайфият...

Хуллас, биз ўзбек халқи футболга чин дилдан меҳр куйганмиз. Олис Англияда пайдо бўлган бу ўйин бизнинг миллий спорт туримизга айланган деса ҳам бўлади. Масалан, 1991 йилда ўтказилган "Навбаҳор" - "Ротор" ўйинига келган томошабинни жуда яхши эслайман. "Дунёнинг манаман деган мамлакатлари футболга меҳрни кўраман деса Наманганга келсин", деб кетишган эди ўшанда москвалик журналистлар.

1991 йилда юртимиз Мустақилликка эришди. Ана энди ўзбек футболини дунёга танитиш имконияти пайдо бўлди. Ахир шу пайтгача биз Абдулла Ориповнинг "Тилла балиқча" шеъридаги тилла балиқчага ўхшаб юрардик. 1994 йилда Осиё ўйинларида ғолиб чиқкан жамоамиз бутун Осиёни эсанкиратиб қўйди. Дарҳақиқат, жамоамиз анча кучли эди. Ҳаммаси иттифоқ чемпионатида суяги қотган йигитлар эди. Аста-секин бу жамоа аъзоларининг ҳам ёши улғайди. ЖЧ-1998, ЖЧ-2002 саралаш босқичларида ҳам биз деярли ана шу футболчилардан фойдаландик. Аммо мақсадимизга етолмадик. Халқимиз Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалда иштирок этишини интизорлик билан кутди. ЖЧ-2014да мақсадимизга озгина қолди. Аммо ҳакамларнинг рақибларга ЁРДАМИ ва ўзимизнинг тирноқдек хатоларимиз бизнинг азалий орзумизни чиппакка чиқарди. Бизни сўнгги турдаги Қатар устидан қозонилган 5:1 ҳисобидаги ғалаба ҳам қутқариб қололмади. Биз энди ЖЧ-2018 саралашини кутишга мажбурмиз. Ана шундай дамларда терма жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга қойил. Ана шундай мухлислар ҳаққи- ҳурмати учун ҳам клубларимиз ҳам, терма жамоамиз ҳам майдонда чин юракдан тўп тепишлари керак.

Осиё Кубоги-2011да жамоамиз чиройли ўйин кўрсатди. Ўшанда бутун Ўзбекистон терма жамоамизни қўллаб-қувватлади. Кейин Осиё Кубоги-2015даги иштирок. Ўйинлар қиш вақтида бўлгани учун чироқ масаласи ҳам чатокроқ бўлди. Лекин мухлислар пул йиғиб, "движок"га бензин олиб, Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини томоша қилишди. Мен ҳам ҳамкасбим Алишер Абдураҳмонов билан аккумлятор орқали бу ўйинларни кузатдим. Терма жамоамиз яхши ўйнади, қўлидан келганча ҳаракат қилди. Биз ҳам катта ҳаяжон билан футболчиларимизга мухлислик килдик. Чорак финал ўйинини томоша қилиш учун ҳамкасбим амакиси Тўра аканинг уйига бошлаб борди. Тўра ака соддадил, самимий, меҳнаткаш одам. У киши Ўзбекистон терма жамоасининг ҳар бир ўйинини кузатиб борадилар. Ўйинда Жанубий Кореяга ютқаздик. Учовимиз ҳам қаттив хафа бўлдик. Лутфулла Тураев фойдалана олмаган вазият, айниқса, дилимизни хира қилди. Аммо ўйин охирида Тўра ака шундай дедилар: "Йигитларимизга раҳмат! Яхши ўйнашди".

Кейин Осиё Чемпионлар лигасида клубларимиз иштирок этишди. Нима десам бўлади, рақиблар турдан-турга ўйинларимизни ўрганиб бораётгандек. Оддийгина ҳақиқат шуки, биринчи турда ҳаммамизни хурсанд килган жамоаларимиз кейинги турга келиб оқсаб қолишди. Бизнинг ўша ҳаммага ёд бўлиб кетган "тактикамиз" эса ҳамон ўша-ўша: ҳужум устига ҳужум уюштиравериш. Ҳужум қилганда ҳам ракибнинг ҳамма ўйинчиси жарима майдончасида тўпланиб бўлгандан кейин ишни бошлаймиз. Бирор янгилик кўрмадим. Ўша эски ҳаммом, эски тос. Рақибни чалғитиш, яширин қурол, кутилмаган вазиятлар содир этиш деган нарса бизда умуман йўқ. Ана шундай дамларда жамоаларимизга ишқибозлик килаётган мухлисларга қойил. Юртимизда ҳақиқатан ҳам ҳамма футболни севади.

2011 йилда "Насаф" ОФК Кубогини ютганда ҳамма хурсанд бўлганди. Ана шундай мухлислар ҳаққи-ҳурмати терма жамоамиз ҳам, клубларимиз ҳам Ватан учун чин юракдан тер тўксинлар деб қоламан. ОЧЛда жамоаларимизга омад ёр бўлсин деб қоламан. Олға, ЎЗБЕКИСТОН!

Сафарали СИДДИҚОВ

Киритилган сана: 06.03.2015 23:07. Ўкилди: 13432 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:30. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:30. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:27. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:27. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 10:55. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 10:55. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


UZNASAF
Сана: 02.04.2015 10:13. UZNASAFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAVARIYAM
Сана: 07.03.2015 14:58. BAVARIYAMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKISTONIM
Сана: 07.03.2015 10:46. UZBEKISTONIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 07.03.2015 07:48. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.