Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Safarali Siddiqov

Futbol — sport qiroli!

Лаънати дарвоза устуни ва тўсини

Баҳо:
+0; -0

Футболдаги энг ҳаяжонли вазиятлардан бири тўпнинг дарвоза устуни ёки тўсинига тегиб қайтиши. Эҳ, озгина берироқдан ўтмайдими тўп... Омад рақиб тарафда бўлди деймиз. Хуллас, ўша онларда ўрнимиздан бир сакраб турамиз. Андре-Пьер Жинякнинг зарбаси бир неча сантиметрлар берироқдан ўтганда Франция Европа чемпиони бўларди. Футбол тарихида ана шундай ҳолатлардан бир нечтаси кузатилган ва бу тарихий аҳамият касб этган. Мана улардан бир нечтаси...

АНТОНИО КОНТЕ ("Ювентус")
ЕЧЛ-2002-2003. Финал. "Милан" -"Ювентус" - 0:0, пен. - 3:2
Антонио Конте ўша куни иккинчи бўлимда майдонга тушда ва тушиши билан хавфли зарба берди. "Милан" дарвозабони Дида зарбани нигоҳлари билан кузатиб қолди. Тўп тўсинга тегиб қайтди. Бу жуда қулай имконият эди. Агар фойдаланилганда "Юве" чемпион бўларди. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида эса "Милан"нинг омади келди.

ДАВИД ТРЕЗЕГЕ (Франция)
ЖЧ-2006. Финал. Италия – Франция - 1:1, пен. - 5:3
Италияни 2006 йилда жаҳон чемпионига айлантирган бу зарбани мен 9-ўринга жойлаштирдим. Бу воқеадан 6 йил муқаддам Франция худди ана шу рақибга қарши баҳсда Трезегенинг "олтин гол"идан сўнг Европа чемпиони бўлганди. Бу сафар тақдир Трезегега раҳм-шафкат қилиб ўтирмади. Пенальтилар сериясида унинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди ва "мовий гвардия" жаҳон чемпиони!
"Пешонангга ёзганидан айрилма, ёр" дейилардими ҳалиги қўшиқда?

МАРК РИПЕР (Дания)
ЖЧ-1998, 1/4 финал. Бразилия – Дания - 3:2
Юлдузли таркиб билан ЖЧга келган Бразилия унча-мунча жамоани аяб утирмасди. Аммо Дания бундан 6 йил муқаддам ҳаммани ҳайрон қолдириб Европа чемпиони бўлганди. Шунинг учун скандинавларда иштиёқ жуда баланд эди. Бразилиялик дарвозабон Таффарел 2-дақиқадаёк ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Бу ёғига Роналдо ва Ривалдоси бор Бразилияни тўхтатиб бўлмади. Қувлашмачоқ кўринишда бораётган ўйиннинг энг сўнгги дақиқаларида 3:2 ҳисоби билан Бразилия олдинда борарди. Энг сўнгги сонияларда бразилиялик ҳам, даниялик ҳам мухлислар ўринларидан бир сапчиб туришди. Дания терма жамоаси химоячиси Марк Рипер боши билан зарба берганда тўп тўсинга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Агар ўша вазият гол бўлганда, биз қўшимча бўлимларни томоша қилардик. У ёғига нима бўлишини Худо биларди. Евро-1992да мўжиза яратган Дания терма жамоасининг олтин авлоди ана шу тарзда катта футбол билан хайрлашди.

ИГОРЬ БЕЛАНОВ (СССР)
Евро-1998. Финал Голландия – СССР - 2:0
Бу ўйиннинг асосий воқеаси деб Марко ван Бастеннинг аср голи деб эътироф этилади. Бироқ ўйиннинг энг омадсиз футболчиси бу - Иттифоқ терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Беланов. Жамоаси 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётганда у дастлаб пенальтини кўкка совурди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб унинг зарбаси устунга тегиб қайтди. 1986 йилги "Олтин тўп" соҳиби ана шундай тарзда катта футбол билан хайрлашди.

АЛЕКСАНДР ГЕЙНРИХ (Ўзбекистон)
Осиё Кубоги-2007. 1/4 финал. Ўзбекистон-Саудия Арабистони-1:2.
Ҳа, мен бу рўйхатга юртдошларимизни ҳам қўшдим. Александр Гейнрихнинг ўша зарбаси бу рўйхатда муҳимлик борасида ҳеч кимникидан кам эмас эди. Бу ўйинда ҳакам Максим Шацкихнинг ҳаққоний голини инобатга олмади. Бундан ташқари 6та зарбамиз устун ва тўсинга тегиб қайтди. Омад очиқчасига биздан юз ўгирди. Айниқса, сўнгги дақиқаларда Александр Гейнрихнинг зарбаси устунга тегиб қайтмаганда биз ярим финалга чиқкан бўлармидик. Афсус!..

МЕХМЕТ ШОЛЛЬ, КАРСТЕН ЯНКЕР ( "Бавария")
ЕЧЛ-1998/1999. Финал. "МЮ" - "Бавария" - 2:1
Барселонада утган ўша афсонавий финал кечаси. Ўйиннинг энг сўнгги дақиқаларида ғалабани илиб кетган "МЮ" ҳақида кўп гапирилди. Аммо бунгача "Бавария" вакиллари - Мехмет Шолль ва Карстен Янкернинг зарбалари устунга тегиб қайтди ва "Бавария"ни чемпионликдан маҳрум этди. Биз эса ўша вазиятлар гол бўлганида "МЮ"нинг сўнгги дақиқалардаги қаҳрамонлигини кўрмасдик.

БЛЕРИМ ЖЕМАИЛИЙ (Швейцария)
ЖЧ-2014. 1/8 финал. Аргентина-Швейцария-1:0
Нисбатан таркиб буйича устунроқ бўлган Аргентина рақибига нисбатан анча кучли ўйнади. Бироқ Швейцария терма жамоасида ҳам вазиятлар бўлди. Асосий вақтда ҳисоб очилмади. 118-дақиқада Лионель Мессининг идеал пасидан сўнг Анхель ди Мария ҳисобни очди. Шундан кейин Швейцария терма жамоасининг албан миллатига мансуб футболчиси Блерим Жемаилийда бир лаҳзанинг ўзида иккита имконият бўлди. Ҳар иккисида ҳам тўп устунга тегиб қайтса денг. Жемаилий бу онларни ўла-ўлгунча унутмаслиги аниқ.

НЕЙМАР ("Барселона")
Испания қироли кубоги-2014. Финал. "Реал" - "Барселона" - 2:1
Неймар "Барселона" билан қисқа вақт ичида анча совринларни ютди. Ғалаба бор жойда мағлубият ҳам бўлиши табиий. Аммо Қирол кубоги финалида кимсан "Реал"га қарши "Эл-классико" баҳсида жуда қулай имкониятдан фойдалана олмаслик кечирилмас хато ҳисобланади. Бундан бир неча дақиқа аввал Гарет Бэйл узининг шедевр голи билан "Реал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг энг сўнгги сонияларида бразилиялик Неймарнинг зарбаси устунга тегди. Ўша вазиятни youtube.com сайтидан томоша қилиб кўринг. Неймар қандай имкониятдан фойдалана олмаганига амин бўласиз.

АНДРЕ-ПЬЕР ЖИНЯК (Франция)
Евро-2016. Финал. Португалия – Франция - 1:0
Мен Евро-2016 даги финал ўйиннинг энг сўнгги дақиқасидаги вазиятни 2-ўринга жойлаштирдим. Сабаби биринчи ўриндаги муҳимлик борасида бундан устун туради. Чемпионат бошланмасидан Франциянинг ҳам, Португалиянинг таркибларидаги айрим футболчиларга эътирозлар бор эди. Булар французлардан Жиняк бўлса, португаллардан эса Эдер. Жинякни таркибга кўрган мухлислар "ундан кўра Карим Бензема яхши эди-ку" дейишди. Эдер ҳақида ҳам шу фикр. Африканинг олис пучмоқларидаги Гвинея-Биссау мамлакатида туғилиб вояга етган бу йигит ЖЧ-2014да Португалиянинг омадсизлигига асосий сабабчилардан бири бўлди. Евро-2016 да ҳам финалгача, аниқроғи, голгача у Португалия учун ҳеч ким эди. Охир-окибат у бир лаҳзада Эйсебио ҳам, Фигу ҳам, ҳатто Роналду ҳам эплолмаган ишни бажариб, Португалия футболи тарихида қолди. Қизиқ-а? Бир лаҳзада инсон қаҳрамон ҳам, антиқаҳрамон бўлиш мумкин экан. Ана энди антиқаҳрамон ҳақида. Газетанинг ўтган сонларида Хайрулла Ҳамидовнинг Патрис Эвра ҳақидаги "Ўта омадсиз" номли мақоласи чоп этилди. Ана шу омадсиз футболчи ошириб берган тўпни Андре-Пьер Жиняк дарвозага аниқ йўллаганда борми? Ҳозир етти осмонда Антонио Эдернинг ўрнига Жиняк учиб юрган бўларди. "Лаънати" дарвоза устуни Жинякни ҳаётидаги энг муҳим вазиятда уялтирди. Энди Жиняк терма жамоага чақириладими-йўқми Евро-2016 финалини ҳеч качон, ўла-ўлгунча унутмаслиги аниқ. "Бир сантиметргина берироқдан ўтмайсанми тўп", деб йиллар давомида айтиб юрса керак.

РОБ РЕНСЕНБРИНК (Голландия)
ЖЧ-1978. Финал. Аргентина-Голландия-3:1. қ.в.
Мен ЖЧ-1978 финалидаги Роб Ренсенбринкнинг зарбасини биринчи ўринга қўйдим. Ахир Голландия ўз тарихида биринчи марта жаҳон чемпиони бўлиши мумкин эди. Ўз майдонингда деворлар ҳам ёрдам беради. Ўша девор шу куни Аргентина терма жамоасини суяди. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилиб турганда сўнгги сонияларда Ренсенбринкнинг зарбаси устунга тегиб қайтди. Жаҳон чемпионатларининг 1000-юбилей голи муаллифи Йохан Кройф ўйнаган олтин авлоднинг етакчиларидан эди. Ана энди у буюклар қаторидан жой олиши учун унга бир неча сантиметр халал берди. Қўшимча 30 дақиқаликда Аргентина 2 та гол киритди ва ғалабани илиб кетди. Дунё футболига Кройф, Неескенс, Гуллит, ван Бастен, Райкаард, Роббен, Бергкамп каби юлдузларни етказиб берган юрт термаси ҳанузгача жаҳон чемпиони бўлгани йўқ. 1978 йилда Роб Ренсенбринк буни уддалаши мумкин эди. Бироқ Эдерга келган омад ҳаммага ҳам келавермайди. Ёки Эдернинг ўрнини Андре-Пьер Жиняк эгаллаши мумкин эди. Биз футболни ана шунинг учун ҳам севамиз!

Сафарали Сиддиқов

Киритилган сана: 04.08.2016 09:48. Ўкилди: 10095 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:08. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:08. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:05. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:05. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


BABAYAN
Сана: 11.08.2016 18:34. BABAYANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SPORTSMAN
Сана: 04.08.2016 14:48. SPORTSMANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FKCHINOR
Сана: 04.08.2016 11:19. FKCHINORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.