Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Safarali Siddiqov

Futbol — sport qiroli!

Янги технологияга катта раҳмат!

Баҳо:
+2; -0

2000/2001 йиллар мавсумидаги Чемпионлар Лигаси ярим финали. "Валенсия" ва "Лидс" жамоалари дастлабки Англиядаги учрашувда 0:0 ҳисобини қайд этишган. Жавоб ўйини ҳам тенгкурашлар остида кечаётганди. Аммо вазиятлардан бирида "Валенсия" ҳужумчиси Хуан Санчес тўпни қўли билан дарвозага тўғрилаб юборди. Натижада бу гол "Валенсия"га қўшимча қувват бериб, 3:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Орадан бир йил ўтиб ЧЛ ярим финалида "Манчестер Юнайтед" ҳам ҳакамларнинг хатолари қурбони бўлди. Дастлабки ўйинни уз уйида ўтказиб "Байер" (Леверкузен) билан 2:2 ҳисобини қайд этган манкунианлар сафарда 1:1 ҳисоби билан "борт" ортида қолиб кетишди. Шуни айтиб ўтиш керакки, "МЮ" сардори Рой Кин зарбасини "Байер" ярим ҳимоячиси бризилиялик Зе Роберто дарвозанинг ичкарисидан олиб чиқиб кетганини ҳакам кўрмай қолди.

Агар ҳозирги голни аниқлаш технологияси ўша пайт ҳам жорий этилганда "МЮ" ўша пайти финалга чиқарди. Кейин 2002 йилги жаҳон чемпионати ўйинларида эса ана шу технологияга бўлган эҳтиёж янада ортиб кетди. Ҳакамлар Италия терма жамоасининг 5 та ҳаққоний голини бекор қилишган бўлса, Жанубий Кореяни "қулоғидан тортиб" ярим финалгача етаклаб боришди.

Чорак финалдаги Испания-Жанубий Корея ўйинини ҳозиргача курган футболларим орасидаги энг расвоси десам қўполлашмаган бўламан. Ўйиндаги испанларнинг инобатга олинмаган голларини қўятурайлик. Корейслар бош мураббийи Гуус Хиддинк учрашув ҳаками мисрлик Гамаль Гандурнинг олдига бориб, "дам олинг, томоқни хўллаб олинг, чарчаб кетдингиз", дегандек бир "баклажка" сув билан "илтифот" кўрсатгани бутун дунёдаги футбол мухлисларининг ғазабини қўзғатгани аниқ. Ёинки ЖЧ-1966 финалида ҳам голни аниқлайдиган технология жуда зарур эди. Канот ҳаками озарбайжонлик Тофиқ Баҳромов номини бутун Англия халқи юксак эҳтиром билан эслаб юрадиган бўлишди. Ўша чемпионатда иштирок этган собиқ Иттифок терма жамоаси ярим финалгача етиб борди. Ўшанда советлар бош мураббийи Николай Морозов "бу натижани якин 50 йилда ҳеч ким янгилай олмайди", деб катта гапирган экан. Унинг бу башоратини 2014 йилги жаҳон чемпионатида Россия терма жамоаси чиппакка чиқариши мумкин. Бу охирги имконият Морозовнинг башорати хато чиқиши учун. Бунинг Россия терма жамоаси ярим финалгача етиб бориши керак ҳозир сиз билан биз томоша қилаётган мундиалда.

Суҳбатимиз ҳакамларнинг хатолари ҳақида эдими? Дарҳақиқат, "қора кийимдагилар" кейинги йилларда футбол мухлисларининг асабини эговлайдиган даражада хатоларга йўл қўйишмокда. Энг ёмони, бу хатолар учрашув натижасига ўз таъсирини кўрсатмоқда.

2005/2006 йиллар мавсумидаги ЧЛ ярим финалидаги "Барселона" -"Милан" ўйинида учрашув ҳаками германиялик Маркус Мерк "Милан" ҳужумчиси Андрей Шевченконинг тоза голини инобатга олмади. Кейин эса Евро-2012 гуруҳ босқичида ҳам голни аниқлайдиган технология жуда зарур бўлиб қолди. Украина-Англия ўйинида инглизлар ҳимоячиси Жон Терри тўпни дарвозанинг ичкарисидан олиб чиқиб кетди. Натижада украинлар гуруҳ босқичидаёқ курашни якунлашди.

ЖЧ-2010даги Англия -Германия ўйинини эсланг. Қайсидир маънода мен буни инглизларга ЖЧ-1966 финалидаги шунга ўхшаш гол учун такдирнинг узига хос "совғаси" дедим. Ўйин 2:1 ҳисобида немислар фойдасига ҳал бўлиб турганда Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпарднинг кучли зарбаси аввал тўсинга тегди, кейин дарвозанинг ичига кириб, яна ташқарига чиқиб кетди. Голни аниқлаш учун эса ҳакамларнинг салоҳияти етмади. Ўйинда немислар йирик 4:1 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Ана шундай қилиб футбол тарихидаги айрим дилни хира қиладиган ҳолатларга бир-бир назар ташлаб чиқдик. Янги жорий этилган технология Италия-Коста-Рика ҳамда Франция- Гондурас ўйинларида кўп ойдинлик киритиб берди. Айниқса, Италия- Коста-Рика ўйини тақдирини ана шу компьютер технологияси аниқлаб бергани ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли. ЖЧ-2014 батамом хатолардан холи ўтяпти деган фикрдан йироқман. Масалан, ўйиндан ташқари ҳолатни  аниқлайдиган технологияни ҳам ўйлаб топишганда жуда соз бўларди. Бразилия-Хорватия ўйинида пенальти шубҳали тарзда белгиланди. Кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлди. Энг қизиғи, голни аниқлайдиган воситани қўллашгандан сўнг ҳеч ким эътироз билдирмаяпти. На у жамоа, на бу жамоа... Ҳамма гол бўлганига 100 фоиз ишонч билдирмоқда. Гап деган бундоқ бўлибди-да.

ФИФА жорий этган қоидалар орасида бундан олдин 2тасини жуда маъқул деб топгандим. Бири дарвозабонга ўз ўйинчиси тўп узатмаслик, иккинчиси эса ўйиндаги тўхталишлар учун қўшимча дақиқалар. Ўтган асрнинг 80-90 йилларида ютаётган жамоа аъзолари тўпни ўз дарвозабонларига шунчалик кўп тўпни қайтаришардики, ўйиннинг ярми ана шу дарвозабонга тўп узатиш билан ўтиб кетарди, десам ҳам бўларди. Эсимда бор, 1991 йил Тошкентда "Пахтакор" Москванинг ЦСКА жамоасини қабул қилган. Ўшанда Москва армиячилари "Пахтакор"нинг кескин ҳужумларига қандай жавоб беришни билмай ўйиннинг охирги 5 дақиқасини ўз дарвозабонларига тўп узатиш билан вақт ўтказишганди.
Ўша учрашувда кимлар майдонда ҳаракат қилганини бир кўриб олинг.

СССР Чемпионати-1991.
"ПАХТАКОР" (Тошкент) – ЦСКА (Москва) - 0:0
Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 30000 томошабин. 31.08.1991.
Ҳакам В. Пьяних (Донецк)
"Пахтакор": Перескоков, Узоқов, Магомедов, Қосимов, Денисов, Шарипов, Бондаренко, Пятницкий, Синелобов (Мақсудов, 66), Шквирин, Квиткаускас (Маъруфалиев, 59).
Бош мураббий: Аҳрол Иноятов.
ЦСКА: Харин, Д.Кузнецов, Колотовкин, Бистров, Фокин, Малюков, Корнеев (Масалитин, 83), Брошин, Иванов (О.Сергеев, 72), Татарчук, Дмитриев.
Бош мураббий: Павел Садирин.

Кейин эса ўйиндаги тўхталишлар учун қўшимча вақтлар ЖЧ-1998дан бошлаб жорий қилинди. ЖЧ-1994даги Жанубий Корея-Боливия ўйинини биламан. Ўшанда биринчи бўлим 51 дақиқа, иккинчи бўлим эса 54 дақиқа давом этганини куриб, барча мухлис ва мутахассислар "бу футболми ёки бошқа спорт тури?" дейишгача борганди. Ўйиндаги тўхталишлар учун қўшиб берилган дақиқалар эса жанговарликни оширди, ўйинларнинг қизиқарли ўтишини таъминлаб берди. ЧЛ-1999 финалида "Манчестер Юнайтед" қўшиб берилган 3 дақиқада 2 та гол киритиб, қандай мўъжиза яратганини бир эсланг. Ёки ЧЛ-2014 финалида "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос қўшимча дақиқаларда қандай гол киритди. Мана сизга жозиба. Голни аниқлайдиган технология ҳам футбол учун куп нарсаларни беради, деб қурқмай айтишимиз мумкин.

Жаҳон чемпионати ҳам қизғин паллага кирди. Масалан, менда Италия-Англия, Уругвай-Англия, Аргентина-Эрон, Италия-Коста-Рика, Голландия-Австралия, Голландия-Испания, Германия-Гана, Кот'Д Ивуар-Колумбия ўйинлари жуда катта таассурот қолдирди. Ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам чемпионатдаги иккита баҳсни жуда юқори савияда бошқарди. Равшан аканинг бундан кейинги ишларига ҳам омад тилаймиз. Сўзимнинг якунида барчангизга соғлик-саломатлик тилаб, жаҳон чемпионатини мароқ билан томоша қилишларингизни истаб қоламан. Дунё юлдузлари ижросидаги бетакрор санъат асарларидан ҳаммамиз завқ олайлик. Ҳакамларнинг ҳам ишларига омад тилаймиз. Кўришгунча хайр, азизларим!

Сафарали СИДДИҚОВ

Киритилган сана: 24.06.2014 09:35. Ўкилди: 8783 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:42. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:42. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:39. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:39. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


OAMEN
Сана: 24.06.2014 14:13. OAMENга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAXAFIFA
Сана: 24.06.2014 12:32. BAXAFIFAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ERKAK
Сана: 24.06.2014 12:10. ERKAKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEGZOD
Сана: 24.06.2014 10:57. BEGZODга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAZAVR
Сана: 24.06.2014 10:15. DINAZAVRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MANREDUZ
Сана: 24.06.2014 09:57. MANREDUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MANREDUZ
Сана: 24.06.2014 09:56. MANREDUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.