Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Safarali Siddiqov

Futbol — sport qiroli!

Қозонда бори чўмичга чиқади

Баҳо:
+0; -0

Осиё Кубоги-2015 да иштирок этган терма жамоамиз яна Жанубий Кореяга ютқазди. Мағлубиятнинг асосий сабабчиси ўзимиз. Биринчи навбатда бизга ҳужумларни кўнгилдагидай якунлай оладиган ҳужумчи йўқ. Биргина номинал ҳужумчи Баҳодир Насимовни оладиган бўлсак, у Кореядек "бетон" ҳимояга эга жамоанинг мудофаа деворини енгишга қурби етмайди. Қолаверса, ўша Лутфулла Тўраев фойдалана олмаган вазиятда ҳам бизга Игорь Шквирин, Олег ва Максим Шацкихларга ўхшаган ҳужумчилар жуда керак бўлди. Афсус, улар ўтмишда қолиб кетди. Энди биз келажакни яратишимиз керак. Футболимизда янги Красницкий, янги Абдураимовларни кашф этишимиз лозим.

Вазият туғилди дегунча узоқ масофадан зарба берадиган футболчи ҳам бизда йўқ. Жанубий Кореяга қарши ўйинда узоқ масофадан зарба бериш учун қанчадан-қанча имкониятлар бўлди? Бизнинг бирдан-бир қуролимиз — ҳужум устига ҳужум уюштиравериш. Биз то қулай вазиятни излаб топгунимизча корейслар ўз дарвозаси олдида тўпланиб бўладилар.

Ундан кейин минг ҳужум килмайсизми? Нима қилмокчи эканлигингизни олдиндан билган рақиб бемалол бу ҳужумларнинг ҳаммасини кайтараверади. Лутфулла Тўраевда пайдо бўлган имкониятга ўхшаган вазиятларда фойдалана олмаган жамоа эса корейслар билан ўйинда ғалабани тушида кўрсин. Бундай ўйинларда биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилади.

1991 йилги Иттифок чемпионатини яхши эслайман. Ўшанда "Пахтакор" кетма-кет очколар йўқотавериб, жамоа Олий лигадан тушиб кетиш ҳолатига келиб қолди. Бош мураббий Фёдор Новиков ишдан бўшатилиб, урнига Аҳрол Иноятов тайинланди. Аҳрол Иноятов футболчиларга узоқ масофадан зарба бериш ҳақида футболчиларга тавсия берди. Натижада Андрей Пятницкий, Миржалол Қосимов, Олег Синелобов, Илҳом Шарипов каби футболчиларимиз ижросида узоқ масофадан киритилган чиройли ва мухим голларни томоша қилдик. "Пахтакор" ўйинида ўзгариш содир бўлиб, Олий лигада қолиш вазифасини ҳам уддалади.

Мавсум охирида Москванинг "Спартак" жамоасини 1:0 ҳисоби билан енгиб уларни чемпионликдан маҳрум этдик. Ўшанда Андрей Пятницкий узоқ масофадан гол киритиб, "Пахтакор"га ғалаба келтирганди. Жанубий Кореяга қарши ўйинда ҳам ҳеч бўлмаса битта ана шу Пятницкийга ўхшаган узоқдан зарба бера оладиган футболчи бўлгандами? Яна бир ожиз тарафимиз. Бизда руҳан кўтаринкилик етишмайди. Бир жамоага ютқазиб ўргандикми, ўшанга ютқазаверамиз-ютқазаверамиз. Баҳрайн бизни қанча ютди, Жанубий Корея ҳам шу. Биз БАА ва Ироқдан ўрнак олишимиз зарур. Улар жаҳон чемпионатида қатнашиб келган Япония ва Эронни қандай чиқариб юборди, қаранг. БАА термасининг ана шу таркиби 2008 йили Саудия Арабистонида ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан буён бирга ўйнайди.

Ўшанда араблар финалда Ўзбекистон ёшларини 2:1 ҳисоби билан ютиб, Осиё чемпиони бўлишганди. Ўша ўйинда "дубль" қайд этган Аҳмад Халил бугунги кунда жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланган. Унинг жамоадошлари Умар Абдулраҳмон, Абдулазиз Санқур, Амир Абдулраҳмон, Али Мабхут ўша пайтларда ҳам етакчи эдилар. 2008 йилги мусобақада турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган бизнинг Шерзод Каримов эса ҳозир терма жамоамизнинг захира таркибида ҳам йўқ. Унинг жамоадошлари — Санъат Шихов, Даврон Мирзаев, Ғулом Урунов, Суннатилла Мамадалиев, Мурод Холмуҳаммадиев, Кенжа Тўраев, Иван Нагаев ҳозир қаерда, деган савол туғилади. Қисқаси, Аҳмад Убайдуллаев бош мураббийлик қилган жамоадан фақат Ислом Тухтахужаев қолди, холос.

Араблар бир йил ўтиб Мисрда ўтказилган ёшлар ўртасидаги ЖЧда ҳам муносиб қатнашишди. Биз эса дастлабки боскичдан "учиб кетдик". Ироқ терма жамоаси ҳам худди шундай шаклланди. Улар ҳам 2013 йилда Туркияда ўтган Ёшлар ўртасидаги ЖЧда муваффакиятли иштирок этишди. Ўша мусобақанинг ярим финалидаги Ироқ-Уругвай ўйинини жуда яхши эслайман. Ўйиннинг 33-дақиқасида ироқликлар етакчиси Али Аднан жарима зарбасидан сўнг ҳисобни очди. Лотин Америкаси вакиллари 88-дақиқага келиб ҳисобни тенблаштиришди. Ўша ўйинда Уругвай дарвозабони бир неча вазиятда жамоасини қутқармаганда Ироқ финалга чиқиши аниқ эди. Ўйин пенальтилар сериясигача чўзилди. "Футбол лотореяси"да эса Уругвай 7:6 ҳисоби билан ғалаба козонди.

Ироқ терма жамоасининг ўша таркибидан Али Аднандан бошқа бир нечта футболчини ҳозирги Осиё Кубоги-2015 даги таркибда ҳам кўрдим. Улар драматик кечган ўйинда Эрон терма жамоасидан ярим финал йўлланмасини тортиб олишди. Савол туғилади: Туркия-2013да иштирок этган бизнинг етакчимиз Аббос Махситалиев ҳозир қаерда? Ёки у билан елкама-елка ҳаракат қилган ҳужумчимиз Темур Ҳакимов нега дом-дараксиз бўлиб кетди? Дарвоқе, у ўша Туркиядаги мусобақада ҳам таркибида ҳам йўқ эди. Ахир Жанубий Кореяга қарши Осиё Кубогидаги ўйинда Темурга ўхшаган ҳужумчи жуда керак эди-ку!
Ёки ўйин қаҳрамони Сон Хеунг Минни олайлик. Бу футболчи ўтган мавсумда "Байер" "Шахтёр"ни 4:0 ҳисоби билан таслим этганда, донецкликлар дарвозасига "дубль" йўллаганди. Ана шундан бери мен уни танийман. Бу мавсумда ҳам "Байер" сафарда "Зенит"ни 2:1 ҳисоби билан ютди. Леверкузенликларнинг ҳар иккила голига ҳам Сон Хеунг Мин муаллифлик қилди. Сон "Байер"нинг асосий таркиб футболчисигина эмас, асосий ҳужумчиси. "Байер" айни вақтда Германия Бундеслигаси етакчиларидан. Чемпионлар Лигаси нимчорак финалига чиқди. Бу ғалабаларда эса, айниқса, Сон Хеунг Миннинг ҳиссаси жуда катта.

Лекин ҳимоячиларимиз уни ёмон қўриқлашди, деёлмайман. Бизда ҳеч бўлмаганда Сонга ўхшамаса ҳам бундайроқ ҳужумчимиз бўлганда, учрашув тақдирини 90 дақиқаликнинг ўзида ҳал этармидик. Бизда ҳам истеъдодлар йўқ эмас. Шухрат Муҳаммадиев, Сардор Рашидов, Игорь Сергеев каби иктидорларнинг ўйинини кўриб, очиғи, қувондим. Бошқа истеъдодларни ҳам кидириб топиш керак. Миржалол Косимов ЖЧ-2014 саралашида "Насаф"дан Шоҳрух Гадоевни кашф этганди. Энди эса ёшлардан ана шундай иқтидорларни кашф этганини Осиё Кубоги-2015да кўрдик. Мен Миржалол аканинг бир гапини жуда тўғри деб ҳисоблайман: "Ана шу таркиб билан ЖЧ-2018 саралаш ўйинларига тайёрланамиз". Узоқ вақт бир-бири билан ўйнаган таркиб яхлит жамоага айланади ва ҳар қандай рақибни енга олади. Биз буни БАА ва Ироқ терма жамоалари мисолида кўрдик. Биз терма жамоамизга ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида омад тилаймиз ва ниҳоят улар ўзларининг асрий орзуларига эришиб, жаҳон чемпионатида мустақил Ўзбекистоннинг номини бутун дунёга таратишсин. Иншооллоҳ!

Сафарали СИДДИҚОВ

Киритилган сана: 24.01.2015 17:04. Ўкилди: 10456 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:16. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:16. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:13. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:13. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 10:36. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 10:36. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


OTTOO
Сана: 29.01.2015 20:22. OTTOOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAXIMUS
Сана: 24.01.2015 18:18. MAXIMUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAXIMUS
Сана: 24.01.2015 18:17. MAXIMUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.