Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Safarali Siddiqov

Futbol — sport qiroli!

Энг кучли футбол триолар

Баҳо:
+1; -0

Бугунги кунда "Барса"нинг фантастик ҳужум учлиги — Луис Суарес, Лионель Месси ва Неймар ҳақида куп фикр билдирилмоқда. Дарҳақиқат, машҳур Жанубий Америка учлигининг дунё футболида эришаётган титуллари тахсинга сазовор. Мадриднинг "Реал" жамоаси мураббийлик постига келган Зайниддин Зидан ҳам бунга мос равишда ВВС (Бэйл-Бензема-Роналду) учлигини ташкил этишини маълум қилди. Тўғри, ВВС учлиги аввалги мавсумда ўзини оқлаган бўлиши мумкин, аммо бу трио "Реал"да Зидан келмасидан бурун шаклланганди. 2014 йилда "Реал" ана шу трионинг хизматлари эвазига Чемпионлар Лигасини ютди, яна бир қанча совринларга эгалик қилди.

Тарихда ана шундай триолар бир қанча жамоаларда бўлган. Улар ўз вақтида дунё футболини гуллатишган. Футбол мухлислари қалбидан жой олишган. Шулардан айримлари ҳақида тўхталмоқни жоиз деб билдик.

Гуннар Грен-Гуннар Нордал-Нилс Лидхолм (ўтган асрнинг 50-йиллари "Милан")
1948 йил Лондон Олимпиадасида Швеция терма жамоаси яққол устунлик билан чемпион бўлди, Дания терма жамоаси эса бронза медални қўлга киритди. Ана шундан кейин "кўҳна қитъа"да скандинавиялик футболчиларга бўлган талаб ошиб кетди. Тўриннинг "Ювентус" жамоаси бир ўйинда 10 та голга муаллифлик қилган Дания терма жамоаси ҳужумчиси Софтус Нилсенни сотиб олди. "Милан"га эса Олимпиада чемпионларининг бирйўла уч футболчиси ташриф буюрди. Улар "қизил-қоралар" сафида бир қанча совринлар коллекциясини йиғишди. Тарихда Гре-Но-Ли учлиги деб ном қолдирган бу трио "Милан" жамоасини юксак чўққиларга олиб чиқишди. Айниқса, Гуннар Нордал ҳанузгача "Милан" тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Унинг рекордини ҳанузгача ҳеч ким янгилай олмаса керак.

Пеле, Диди, Гарринча (ЖЧ-1958, ЖЧ-1962, Бразилия)
Бразилия терма жамоаси ЖЧ-1958да барча рақиблардан катта фарқ билан устун келди. Бунга, албатта, машҳур трио хизмати катта. Жарималар маэстроси Диди, футбол оламида янги юлдуз сифатида порлаган 17 ёшли Пеле, кучли дриблинг устаси Гарринча... Ортиқча таърифга ҳожат йўқ. Булар майдонда ўйнаган кунлари бошқа жамоалар мағлубиятдан бошқасини ўйламасди. Бундан ташқари Бразилия терма жамоасининг бу таркибида ўзга сайёраликлар тўп сураётгандек. Бу учлик ЖЧ-1962да ҳам ўзини курсатди. Бироқ Пеле Чехословакия терма жамоасига карши ўйинда жароҳат олди. Чемпионат охиригача Пеле майдонга тушмади. Унинг ўрнида Италиянинг "Милан" жамоаси ҳужумчиси Амарилдо ҳаракат қилди ва чемпионатда янги юлдуз сифатида порлади. Бразилия қаторасига иккинчи марта жаҳон чемпиони!

Жаирзиньо-Тостао-Пеле ( ЖЧ-1970, Бразилия)
Бразилия футболида истеъдодлар ҳамма замонларда ҳам истаганча топилган. Футбол қироли Гарринча ва Диди давридан кейин яна бошқа янги юлдузлар билан кучли трио ҳосил қилди. Жаирзиньо-Тостао-Пеле учлиги ЖЧ-1966даги муваффақиятсизликдан кейин ЖЧ-1970да бор маҳоратини ишга солди. Чемпионатдаги ҳамма ўйинда ғалаба, Жаирзиньо бирорта ўйинда ҳам майдонни голсиз тарк этмади, Пеле чемпионатнинг энг яхши ўйинчиси, Бразилия Олтин Маъбуданинг абадий соҳиби!

Йохан Кройф-Йохан Неескенс-Жонни Реп (ЖЧ-1974, Нидерландия)
Афсонавий мураббий Ринус Михелс ва унинг тотал футболи аввал Европани, сўнгра жаҳонни забт этиши мумкин эди. Забт этиб бўлганди деса ҳам бўларди. Тўла-тўкис забт этиши учун ЖЧ-1974 финалида ГФРни мағлуб этишлари талаб этиларди. Нидерландларнинг ҳужум триоси — Кройф-Неескенс-Реп бунгача "Аякс" билан 3 марта Европа Чемпионлар Лигасини ютди, ЖЧ-1974да финалгача Аргентина, Бразилиядан устун келди. Уларнинг тотал футболини тўхтадиган куч йўқ эди гуё. Аммо улар финалда "немис машинаси"дан мағлубиятга учрашди.

Франц Беккенбауэр-Вольфганг Оверат-Герд Мюллер (ЖЧ-1974, Германия)
Жаҳон чемпиони Германия терма жамоаси таркибида ҳам нидерланд триосига мос учлик — Беккенбауэр-Оверат-Мюллер учлиги мавжуд эди. Улар ҳам "Бавария" билан 3 марта ЕЧЛда ғолиб бўлишди. Финалда, албатта, ана шу трионинг жонбозлиги Бундестимга қўл келди. Йўқса, тотал футбол ЖЧ-1974да тўла-тўкис устунликка эришарди.

Ди Стефано-Пушкаш-Хенто (ўтган асрнинг 50-60-йиллари "Реал")
Ўша пайтлари терма жамоалардан Бразилия яққол устунликка эришган бўлса, клублардан "Реал"га муносиб рақиб йўқ эди, десам, ишонаверинг. Мадрид бу трионинг хизматлари эвазига қаторасига 5 марта Чемпионлар Лигасини ютди, Испания чемпиони ва Кубоги соҳиби бўлди. "Реал"нинг испан Хенто, венгр Пушкаш ва аргентиналик Ди Стефанодан иборат учлиги ҳақиқатан ҳам тенгсиз эди. Айниқса, Франциско Хенто 6 марта "Реал" билан ЕЧЛни ютган ва у бу борада мутлақ рекордчи саналади.

Диего Марадона-Хорхе Бурручага-Хорхе Валдано (ЖЧ-1986, Аргентина)
Аргентина терма жамоаси ЖЧ-1986да барча ўйинларни юқори савияда ўтказди. Марадона-Бурручага учлиги, айниқса, финал ўйинида рақиблар учун ҳақиқий даҳшатга айланди. Ўша куни "албиселеста" Германияни 3:2 ҳисоби билан енгди. Голлардан 2 тасига Марадона ассистентлик қилди, яна бир голга Бурручага ассистент. Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Хорхе Валдано яна бир голнинг муаллифи. Ниҳоят ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Диего Марадонанинг идеал пасидан кейин ўша пайтларда Франциянинг "Нант" клубида ўйнайдиган Хорхе Бурручага ғалаба голини киритди. Ҳақиқий фантастик трио ана шундай бўлади. Бунисига нима дейсиз?

Марко ван Бастен-Рууд Гуллит-Франк Райкаард (Евро-1992, Нидерландия)
Машҳур голланд триоси "Милан"да ўз вақтида юксак марраларни забт этди ва айтиш мумкинки, дунёда тенгсиз бўлишди. Бироқ улар бунгача ўз мамлакатлари термасини Евро-1988да ғолиб қилишди. Даҳо мураббий Ринус Михелс қўлостида Кройфлар  давридан кейин яна бир топ даражадаги жамоа шаклланди. Тотал футболнинг навбатдаги парвозида "Милан"нинг машҳур учлиги ўзини курсатди. Ван Бастен финалда ХХ асрнинг энг чиройли голини урди. Ван Бастен-Гуллит-Райкаард триоси энг тенгсизи эди десам, ишонаверинг.

Лотар Маттеус-Юрген Клинсманн-Андреас Бреме (ЖЧ-1990, Германия)
Мазкур немис учлиги Евро-1988да ўзини кўрсатса бўларди. Лекин улар ярим финалда ван Бастен, Гуллит ва Райкаард ўйнайдиган Нидерландияга имкониятни бой беришди. Шундан кейин бу трио фаолиятини Италиянинг "Интер" жамоасида давом эттиришиб, 1989 йилда Италия чемпиони бўлишди, 1991 йилда эса УЕФА Кубогини ютишди. Маттеус-Клинсманн-Бреме ижросидаги энг юксак парвоз ЖЧ-1990 финалида кузатилди. Улар мундиалдаги барча ўйинни юқори савияда ўтказишиб, финалда Аргентинадан ЖЧ-1986 финалидаги мағлубият учун реванш олишди. Финал ўйинида ягона голга муаллифлик қилган Андреас Бреме машҳур трионинг фаолиятида ўзини яхши томондан курсатди.

Абеди Пеле-Крис Уоддл-Жан Пьер Папен ("Марсель"-1991)
Франциялик ишбилармон Бернар Тапи ўтган асрнинг 80-йилларида Марселда суперклуб тузишни мақсад қилди. Бир қанча франциялик истеъдодли футболчилар, футбол юлдузларини Марселга олиб келди. Германия терма жамоаси билан ЖЧ-1990да ғолиб бўлган Франц Беккенбауэр Марселнинг "Олимпик" жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Кейин маълум сабабларга кўра вазифасидан озод этилиб ўрнига бельгиялик мутахассис Раймонд Гуталс олиб келинди. "Марсел" ўртамиёналикдан суперклуб даражасига ета олди. Жамоа Францияда ҳамма совринни ютиб бўлди. Энди навбат Европа майдонларида ўзини курсатиш қолганди. Улар ЕЧЛ-1990да ярим финалгача етиб боришди. ЕЧЛ-1991 чорак финалида ван Бастен-Гуллит-Райкаард триоси ўйнайдиган "Милан"ни мусобақадан чиқариб юборди. Ярим финалда Москванинг "Спартак" жамоасидан ҳар икки ўйинда устун келди — 2:1, 3:1.

Бу жамоа худди энди Европада гегемонликни қўлга олгандай кўринди. Уларнинг сафида ҳаракат қилаётган ганалик Абеди Пеле, инглиз Крис Уоддл ва француз футболи юлдузи Жан-Пьер Папен олдинги чизиқда ажойиб трио ҳосил қилишди. Улар якиндагина Франция чемпионлигини тантана қилиб, Чемпионлар Лигаси финалигача етиб келишди. Финалда уларни Югославиянинг "Црвена Звезда" жамоаси пенальтилар сериясида мағлуб этди. Бу кўпчилик учун кутилмаган тасодифдек туюлди.

Абеди Пеле-Руди Фёллер-Ален Бокшич ("Марсел"-1993)
1991 йилги омадсизликдан кейин "Олимпик" таркибида бир қанча ўзгаришлар бўлди. Крис Уоддл Англиянинг "Шеффилд Уэнсдей" жамоасига қайтиб борди. Жамоа юлдузи Жан-Пьер Папен катта сумма эвазига Италиянинг "Милан" жамоасига ўтиб кетди. Жамоага 1990 йилги жаҳон чемпиони немис Руди Фёллер келиб қўшилди. "Каен" жамоасидан хорватиялик Ален Бокшич таклиф этилди. Қолверса, ёшлар орасидан Фабьен Бартез, Марсел Десайи, Дидье Дешам каби эртага Франция футболи юлдузлари бўлиши кутилаётган истеъдодлар етишиб чиқди. Олдинги чизиқдаги — Абеди Пеле-Руди Фёллер-Ален Бокшичдан иборат трио "Марсел"ни янги-янги ғалабаларга бошлаб кела олди. Улар Францияда чемпион бўлишди. Ален Бокшич 23 гол билан тўпурарлар рўйхатини бошқарган бўлса, Руди Фёллер 22 гол билан кейинги ўринни банд этди. "Марсел" Чемпионлар Лигасида ҳам ажойиб ўйин намойиш этишиб, финалгача етиб боришди. Финалда уларни ван Бастен-Гуллит-Райкаард триосига эга "Милан" кутиб турарди. Бундан 2 йил олдинги финалда "Марсел" фаворит эди, бу сафар эса ЕЧЛнинг ўша мавсумида ҳамма ўйинларда ғолиб бўлган "Милан" фаворит эди. Аммо ўйинга яхши тайёргарлик кўрган "Марсел" кучли рақибдан устун кела олди. Франция терма жамоаси ҳимоячиси Базил Боли 44-дақиқада киритган гол ўйинда ягоналигича қолди. Бу ғалабада Абеди Пеле-Фёллер-Бокшич триосининг хизматлари катта эди, албатта.

Зидан-Фигу-Раул ("Реал"-2001-2006)
Бу трио барча замонларнинг энг кучли триоларидан бири десам нотўғри бўлмас. "Реал" афсонаси Раул ўз вақтида жуда куп футбол юлдузлар билан елкама-елка бир клубда ўйнаган. 2000-йилларнинг бошида "Реал"га келиб қўшилган Зайниддин Зидан ва Луиш Фигу Раул билан трио ҳосил қилиб, жамоани юксак ғалабаларга бошлаб кела олди. Бу жамоага ҳамма "галактикос" — "ўзга сайёраликлар" деб аташгани нақадар тўғри ҳақиқат эди.

Роналдо-Ривалдо-Роналдиниьо (Бразилия-2002)
ЖЧ-2002да ғолиб бўлган Бразилия терма жамоаси ўзининг энг яхши футболини намойиш этди. Чемпионатдаги ҳамма ўйинда ғалаба, жамоа ҳужумчиси Роналдо 8 та гол билан чемпионатда тўпурар бўлди. Таркиб фантастик даражада шаклланди. Олдинги чизиқда ҳаракат қилган Роналдо-Ривалдо-Роналдиньо триоси рақиблар учун ҳақиқий дахшат эди. Бу учлик ҳозирги Суарес-Неймар-Мессидан ҳам ёки Роналду-Бензема-Бэйл триосидан кучлироқ эди, менимча.

Роналдо-Ривалдо-Роналдиниьо (Бразилия-2002)
ЖЧ-2002да ғолиб бўлган Бразилия терма жамоаси ўзининг энг яхши футболини намойиш этди. Чемпионатдаги ҳамма ўйинда ғалаба, жамоа ҳужумчиси Роналдо 8 та гол билан чемпионатда тўпурар бўлди. Таркиб фантастик даражада шаклланди. Олдинги чизиқда ҳаракат қилган Роналдо-Ривалдо-Роналдиньо триоси рақиблар учун ҳақиқий даҳшат эди. Бу учлик ҳозирги Суарес-Неймар -Мессидан ҳам ёки Роналду-Бензема-Бэйл триосидан ҳам кучлироқ эди, менимча.

Миржалол Қосимов-Андрей Пятницкий-Игор Шквирин ("Пахтакор" -1989-1991)
Узоққа бормайлик, ўзимизда ҳам триолар бўлган. Ўтган асрнинг 80-йиллари охирида ўзбек футболида етишиб чиққан бу уч ёрқин истеъдод кейинчалик "Пахтакор"ни юксак ғалабаларга бошлаб кела олишди. 1990 йилда "Пахтакор" 6 йиллик танаффусдан сўнг СССР чемпионати Олий лигасига қайтди. Бунда ушбу трионинг хизматлари катта бўлди. Ўша йили Игор Шквирин 37та гол билан Биринчи лигада тўпурар бўлди. "Пахтакор" учлиги 1991 йили Олий лигада ҳам ўзини курсатди. Шквирин, Пятницкий ва Қосимов Иттифоқда энг яхшилар қаторида тилга олинишди. Кейинчалик, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Қосимов ва Шквирин ўзини кўрсатди, Пятницкий эса Россия фуқаролигини қабул қилгандан кейин Ўзбекистон терма жамоасида ўйнамади. Хиросима-1994даги ғалабамизда мен Азамат Абдураимов-Игор Шквирин-Миржалол Қосимов учлигини трио сифатида кўрсатган бўлардим.

Шу жойга етганда мен ҳам мақолани якунлашга карор қилдим. Ҳали бизни қанчадан-қанча муросасиз беллашувлар кутиб турибди. Демак, футболдан завқ олишда давом этамиз-а? Кетдик!

Сафарали СИДДИҚОВ

Киритилган сана: 26.10.2016 17:57. Ўкилди: 9951 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:12. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:12. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKISTONIM
Сана: 01.11.2016 07:32. UZBEKISTONIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZAMATBEK

Сана: 26.10.2016 18:50. AZAMATBEKга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.