Замбаракнинг ўқи
| Баҳо: |
+1; -0
|
"Реал"нинг Палма де Мальоркадаги мағлубияти кўпгина саволларга ойдинлик киритди. Оролликлар ҳар томонлама "Реал"дан устун ўйнашди. "Реал"нинг ёши ўтиб қолган футболчилардан тузилган жамоаси барибир бир кун бўлмаса бир кун қоқиларди.
Ахир, 33 ёшли Серхио Рамос, 34 ни уриб қўйган Лука Модрич, 32 ёшли Бензема... Хуллас, жамоанинг ўзаги қариб бўлган. Жамоанинг кучи бор-йўғи бир таймга етяпти. Клуб академиясидан ҳам муносиб ўринбосарлар чиқмаяпти. Чиққанларини ҳам улғаймасидан пуллаб юборишган. Мората, Хесе, Мата, Маркос Алонсо каби футболчилар ҳозирги кунда "Реал"га жуда керак. Трансфер сиёсатида ишлар кўнгилдагидек эмас. Олиб келинган Эден Азар, Лука Йович кабилар ҳали "Реал"га муносиб эканликларини исботлашгани йўқ. Неймар ва Мбаппени эса “ПСЖ” икки дунёда ҳам қўйвормайди. Ана шунинг учун Перес жаноблари ҳамма айбни ўз бўйнига олаверса ҳам бўлади.
Энг асосийси, жамоага Роналду етишмаяпти. Роналдудек футболчи "Реал"га бошқа келадими-йўқми билмайман, лекин ана шу йўқотиш жуда катта йўқотиш эди. Минус 40 та - 50 та гол дегани эди бу. Гарет Бэйлнинг Чемпионлар лигаси финалида киритган акробатик голидан кейин, жамоада келгусида етакчиликни қўлга олишини айнан у қўлга олади дейишди. Аммо Бэйл Роналдунинг ярмича ҳам эмас экан. Ўзи ўша 2017-2018 мавсумидаёқ "Реал"нинг даври тугаётгани аёнлашганди. Футболчиларнинг ёши ўтиб қолган, жамоани ёшартириш кун тартибидаги асосий вазифалардан бири эди. Аммо кетма-кет Чемпионлар Лигасидаги 3 марта ғолиблик ҳамманинг бошини айлантириб қўйди.
"Реал" ўзини дунёда энг зўр ҳисоблаб, келажак ҳақида ўйламай қўйди. Ўтган йилги шармандали натижадан кейин Зидан жамоага бош мураббий бўлиб қайтди. Бироқ ихтиёрида муносиб жамоа бўлмагандан кейин у ҳам нима қилсин? 33-34 ёшли қариялардан тузилган жамоа бир мавсум Ла-лига ўйинлари шиддатига дош бера оладими? (Мен Чемпионлар Лигаси ўйинларини қўшмай айтяпман). Дарвоқе, Зидан жамоани қутқаргани, ёрқин ғалабаларга бошлагани келди. "Реал"нинг ўрнида Сан-Марино терма жамоаси бўлганда ҳам Зидан ўзини кўрсата оладими?
Хуллас, бу ўйинчилар билан, Зидан бобо, ҳеч нарса қилолмайсиз. Рақиб академиясидан Карлос Перес, Ансу Фати каби истеъдодлар етишиб чиқаётган пайтда "Реал" академияси умуман мақтанолмайди. Хуллас, Зидан бобо, сиз "Реал"да авлодлар алмашинувига эҳтиёж сезилиб, бу борада клубда ҳеч қандай ишлар амалга оширилмаётган пайтда келдингиз. Яна ўша 30 дан ўтиб кетган "мегаюлдузлар" билан ишлашга мажбурсиз. Бу ёқда "Реал" мухлислари жамоадан фақат ва фақат ғалаба кутади. Сиз эса ана шундай янгиланишга муҳтож жамоага қайтиб ўзингизни ЗАМБАРАК ЎҚИга тутиб бердингиз. Бу ёғига эса сизга сабр тилаймиз...
Сафарали СИДДИҚОВ
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Замбаракнинг ўқи
- Ғолибликнинг машаққатли йўли
- ЕЧЛ: Олтин авлодлар тўқнашуви
- ЖЧ-2018. Ғолиблик йўли
- Мундиаллар жозибаси
- Италиясиз мундиал ёхуд Швеция грандлар кушандасими?
- Бузоқнинг югургани сомонхонагачами?
- Ўта омадсиз
- Кетма-кет ЕЧЛни ютишни «Реал» уддалайдими?
- «Юве»нинг таянч қуроли
- Натижа тарихда қолади
- Эски ҳаммом, эски тос
- «Камбэк» — футбол безаги
- Сафарали Сиддиқов: ПСЖ учун муносиб жазо!
- Серхио Рамос — тўқсон-плюс
- Кимларнидир хушнуд этди бу голлар
- Шундай имкониятни бой берганмиз
- Ёлғон ғалаба!
- Бизнинг услуб
- Энг кучли футбол триолар
- Лаънати дарвоза устуни ва тўсини
- Биз финалда ўйнашимиз мумкин эди
- Бировнинг ҳақи буюрмас
- Бу — бизнинг Ватан олдидаги бурчимиз!
- Нимчорак финал охирги манзил бўлмасин
- Бу сафар «Ювентус» ютадими?
- Ярим финал жавоб ўйинлари олдидан: «Барса» кейинги босқичга чиқдими?
- Мард майдонда синалади
- Мухлислар учун ўйнанг
- Фақат футбол ўйнайлик ва томоша қилайлик!
- Истеъдодларни қандай қилиб қадрлаш мумкин?
- Қозонда бори чўмичга чиқади
- Жанубий Кореяни ютса бўлади
- Футбол лотереяси омадсизлари ёхуд Германия ва Аргентинанинг ЖЧдаги навбатдаги тўқнашуви
- ЖЧ-2014. Ярим финалда ҳам эски танишлар
- ЖЧ-2014. Чорак финал. Азалий рақиблар тўқнашуви
- Мундиални кузатиб...
- Янги технологияга катта раҳмат!
- Антиқа чемпионат
- Мундиалга боролмаган Радамель Фалькао
- «Реал» - «Атлетико» тўқнашуви: бу сафар ким ғолиб?
- Чемпион бўлолмаган «Ливерпуль» (2-қисм)
- Чемпион бўлолмаган «Ливерпуль» (1-қисм)
- ЕЧЛ финалида ким фаворит?
- Жанжалли эл-классико!
- Футбол қаҳрамонлари-2 (2-қисм)
- Футбол қаҳрамонлари-2 (1-қисм)
- Футбол қаҳрамонлари
- Бизга ҳозирча «0+3» кўринишидаги квота керак
- Бу — мен билган «Пари Сен-Жермен» (2-қисм)
- Бу — мен билган «Пари Сен-Жермен»
- 2014 йил Бразилия учун омадли келадими ёхуд 1950 йилга саёҳат
- Унутилмас учрашувлар. 2-қисм
- Унутилмас учрашувлар. 1-қисм
- «Таркибингизда сотқин йўқ экан!»
- «Барселона»нинг биринчи ғалабаси
- Капелло ва «Милан»нинг мўжизалари
- Миллат фожиаси
- Истеъдодларни қадрланг!
- Бразилияга боришимиз шарт!
- Аламзада «Марсель»нинг шонли ғалабаси
- Омад ва омадсизлик
- Дастлабки финал!
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












