Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Safarali Siddiqov

Futbol — sport qiroli!

Ярим финал жавоб ўйинлари олдидан: «Барса» кейинги босқичга чиқдими?

Баҳо:
+1; -0

Мюнхеннинг "Бавария" клуби жавоб ўйини олдидан қийин вазиятда қолди. 0:3 натижасии Евроқубокларда аксарият ҳолларда кейинги босқич масаласини ҳал килган. Ўша куни "Бавария" бемалол 0:0 ҳисобини ушлаб қолиши ёки ўйинни 0:1, 0:2 ҳисоблари билан якунласа бўларди. Аммо қарши ҳужумлардан усталик билан фойдаланган каталонияликлар ўзларига финалга чиқиш учун яхшигина имконият яратишди.

Бундан 2 йил муқаддам "Бавария" "Барса"ни 4:0, 3:0 ҳисоблари билан енгганда вазият бошқа эди. У пайтдаги "Бавария" билан ҳозирги "Бавария" орасида ер билан осмонча фарқ бор деса ҳам бўлади. Ўша ўйинларда бош қаҳрамон ролини бажарган Франк Рибери ва Арьен Роббен жароҳат олиб ётибди. Бу 2015 йилги "Бавария"нинг ўйинига кескин таъсир этгани шубҳасиз.

Не ажабки, ҳозирги кунда ажойиб спорт формасида турган "Барселона" юлдузи Лионель Месси 2013 йилда жароҳат олганди. Шунинг учун ҳам Мюнхендаги дастлабки учрашувда Месси имконият даражасида ўйнолмаганди. Жавоб ўйинида у майдонга туширилмади ҳам. Жамоа етакчиларининг ўйини жамоа учун қанчалик аҳамиятли эканини ана шундан ҳам билса бўлади.

ТАРИХГА НАЗАР
0:3 ҳақиқатан ҳам қалтис ҳисоб. Лекин футбол тарихида шундай воқеалар бўлганки, айтсам, оғзингиз очилиб қолади. 1987 йилги мавсумда Вильнюснинг "Жальгирис" жамоаси иттифоқ номидан УЕФА Кубоги баҳсларида иштироқ этди. Литваликлар дастлабки баҳсда Венанинг "Аустрия" жамоасини 3:0 ҳисоби билан енгди. Жавоб баҳсида ҳам дастлабки дақиқаларда 2:0 ҳисоби билан олдинга борди. "Жальгирис" бир оёғи билан кейинги босқичда тургандек эди. Шундан кейин австрияликлар рақибларини 7 та гол билан сийласа бўладими? Мана сизга фантастика!

Евроқубокларда орадаги 3 тўп фарқни йўққа чиқариш камдан-кам ҳолларда юз берган. Аммо "Барселона" 1986 йилда буни уддалаган. Улар Европа Чемпионлар кубоги ярим финали босқичида Швециянинг "Гётеборг" жамоасига қарши кураш олиб боришди. Дастлабки баҳсда "Гётеборг" ўз майдонида 3:0 ҳисоби билан рақибини енгди. Шведлар бир оёғи билан финалга чиққандай кўриндилар.

Жавоб ўйини анча драматик тарзда кечганини таъкидлаш жоиз. Деярли такдири ҳал бўлиб улгурган баҳсда "Барселона" мақсадига етиш учун ўзида куч топа олди. Жамоа фахрийси 33 ёшли Пичи Алонсо ўйинда хет-трик қайд этиб, икки ўйин натижасига кўра ҳисобни тенглаштирди. Пенальтилар серияси ундан-да драматик тарзда кечди. Дастлаб "Барселона" футболчиси Карраско мўлжалда адашди. Яна "Барса" қийин аҳволда қолди. Сўнгги бешинчи зарбани амалга оширишга чоғланган "Гётеборг" ва Швеция терма жамоаси ҳимоячиси Роланд Нильссон жамоасини финалга олиб чиқиши мумкин эди. Аммо "Барса" посбони Уррути бунга йўл қўймади. "Гётеборг" футболчилари кейинги зарбада ҳам адашишди ва каталониялик футболчилар деярли уддалаб бўлмайдиган вазифани шараф билан уддалаб, финалга йўлланма олишди.

Ўша ўйинда майдонга тушган футболчилар билан танишинг.

Чемпионлар Кубоги- 1985/1986. Ярим финал
"Барселона" - "Гётеборг" - 3:0, пен. бўйича- 5:4.
Дастлабки учрашув - 0:3.
Барселона. "Камп Ноу". 120000 томошабин. 16.04.1986 й.
Ҳакам: Паоло Казарин (Италия)
"Барселона": Уррути, Мигели, Хулио Альберто, Эстебан Виго, Алессанко, Виктор Муньос, Бернд Шустер(Анхель Педраса, 60), Санчес, Кальдере, Пичи Алонсо(Клос, 75), Карраско.
Бош мураббий: Терри Венейблс.
"Гётеборг": Вернерссон, Р.Свенссон(Юханссон, 114), Роланд Нильссон, П.Ларссон. Фредрикссон, Торд Хольмгрен(Мордт, 50), Томми Хольмгрен, М. Андерссон, Петтерссон, Торбьорн Нильссон, Экстрём.
Бош мураббий: Гундер Бенгтссон.
Голлар: Пичи Алонсо (10, 63, 70).
Пенальтилар серияси: 0:1- Петтерссон, 1:1- Алессанко, 1:2- Вернерссон, 2:2- Анхель Педраса, 2:3- П. Ларссон, -Карраско, 2:4- Фредрикссон, 3:4- Кальдере, - Р. Нильссон, 4:4- Уррути, - Мордт, 5:4- Виктор Муньос.

Финал баҳси Испаниянинг Севилья шаҳрида ташкил этилди. Шунинг учун ҳам кўпчилик "Барселона"нинг ғалабасига шубҳа килмаётганди. Лекин уларнинг рақиблари Буҳарестнинг "Стяуа" жамоаси ҳар томонлама рақибга қаршилик кўрсатди. Ўйинда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида "Барса"нинг омади бу сафар юришмади. Каталонияликларнинг бир эмас, 4 футболчиси мўлжалда адашди ва кубок "Стяуа"га насиб этди.

Бундан 29 йил илгари "Барселона" олдинги ўйиндаги 0:3 ҳисобини ана шундай услубда йўққа чиқарганди. Ёки 2005 Чемпионлар Лигаси финали "Ливерпуль" - "Милан" ўйинини эсланг. Биринчи таймдан сўнг "Милан" 3:0 ҳисобида олдинда бораётганда баҳс такдири ҳал бўлгандек кўринганди. Аммо мерсисайдликлар кандайдир 6 дақиқа ичида 3 та киритиб, охирида кубокни ҳам ўзлариники килиб кетишди. Энди эса "Бавария" орадаги 3 та тўп фарқни барбод этиши учун 90 дақиқа бор. Аммо ҳозирги кунда энг максимал формасига етишган "Барселона" ва Месси бунга кўнармикан? Вақт кўрсатади.

"РЕАЛ" УЧУН АНЧА НОҚУЛАЙ РАҚИБ
"Реал" - "Ювентус" қарама- қаршилигида кўпинча "Ювентус" омадлироқ чиққан. 1998 йилги Чемпионлар Лигаси финалида бу жамоалар кураш олиб боришди. Ўйиннинг 66- дақиқасида Предраг Миятович киритган гол "Реал"га ғалаба келтирди. Орадан 5 йил ўтиб жамоалар ушбу мусобақанинг ярим финал босқичида тўқнаш келишди. Мадриднинг "Реал" жамоаси мусобақанинг амалдаги ғолиби эди. Улар кетма-кет 2 марта Чемпионлар Лигасини ютишни мақсад килгандилар. Дастлабки ўйин Мадридда ташкил этилиб унда "Реал" 2:1 ҳисоби билан зафар козонди. Аммо жавоб ўйинида "Юве" "Реал"ни 3:1 ҳисоби билан енгди. Ўша куни пенальтидан фойдалана олмаган "Реал" юлдузи Луиш Фигу жамоасининг ЧЛни кетма-кет 2 марта ютиш ҳакидаги орзусини йўққа чиқарди.

Не ажабки, бу йил ҳам "Ювентус" "Реал"нинг азалий орзусини чилпарчин этиш учун астойдил бел боғлаган. Бу сафар ҳам ярим финалда "Реал" - "Ювентус" қарама-қаршилиги давом этмоқда. Ўтган йилги турнир ғолиби "Реал" учун "Ювентус" анча ноқулай рақиб. Буни Туриндаги дастлабки баҳс ҳам исботлаб берди. 2003 йилги финалда "Милан"дан аламли тарзда мағлуб бўлган "Ювентус" бу сафар ҳам "Реал"ни ярим йўлда қолдириб кетмоқчи. "Реал" эса кетма-кет 2 марта Чемпионлар Лигасини ютмоқчи. Ана шундай кескин беллашувлар бизни кутиб турибди. Кузатишда давом этамиз.

Сафарали СИДДИҚОВ

Киритилган сана: 11.05.2015 22:07. Ўкилди: 10654 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:41. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:41. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:38. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:38. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


NEDVED
Сана: 12.05.2015 07:13. NEDVEDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKISTONIM
Сана: 11.05.2015 23:06. UZBEKISTONIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.