Kirish Ro'yxatdan o'tish
18/09 00:30 Malaga 1-3 Vilyarreal
18/09 11:30 Filippin 0-2 Vyetnam
18/09 15:00 O‘zbekiston 2-0 Kuvayt
18/09 15:30 Saudiya Arabistoni 2-0 Qatar
18/09 23:45 Monsa 2-1 Sassuolo
19/09 00:00 Espanyol - Elche
19/09 00:00 Brentford 3-0 Chelsi
19/09 16:30 Tottenhem - Aston Villa
19/09 17:00 Osasuna - Rayo Valyekano
19/09 18:00 Mash’al - Paxtakor
19/09 18:00 Bolonya - Torino
19/09 18:00 Udineze - Kalyari
19/09 19:00 Brayton - Arsenal
19/09 19:00 Everton - Ipsvich
19/09 19:00 Nyukasl - Xall Siti
19/09 19:15 Atletik Bilbao - Alaves
19/09 20:15 Bunyodkor - Buxoro
19/09 21:00 Roma - Inter
19/09 21:30 Selta - Rasing
19/09 21:30 Nottingem Forest - Koventri Siti
19/09 23:45 Venetsiya - Lasio
20/09 00:00 Sevilya - Barselona
20/09 10:00 Eron - Xitoy
20/09 12:00 Gonkong - Tailand
20/09 15:00 KXDR - BAA
20/09 15:30 Fiorentina - Napoli
20/09 15:30 Yaponiya - Qirg‘iziston
20/09 17:00 Xetafe - Malaga
20/09 17:15 Andijon - Nasaf
20/09 18:00 Surxon - Qo‘qon-1912
20/09 18:00 Frozinone - Komo
20/09 18:00 Parma - Jenoa
20/09 18:00 Bornmut - Liverpul
20/09 18:00 Lids - Kristal Pelas
20/09 18:00 Manchester Siti - Sanderlend
20/09 19:00 So‘g‘diyona - OKMK
20/09 19:15 Atletiko - Real Madrid
20/09 19:30 Lokomotiv - Neftchi
20/09 20:30 Fulhem - Man. Yunayted
20/09 21:00 Yuventus - Atalanta
20/09 21:30 Deportivo - Betis
20/09 21:30 Vilyarreal - Levante
20/09 23:45 Milan - Lechche
21/09 00:00 Valensiya - Real Sosyedad

Blog

Safarali Siddiqov

Futbol — sport qiroli!

Антиқа чемпионат

Баҳо:
+2; -0

Футболсиз ҳаётимни тасаввур этолмайман. Футбол мен учун бир олам таассурот, ҳаяжон, энтикиш, мўжизалар олами... Лекин сўнгги асрга келиб футбол оламида шунақа воқеаларнинг гувоҳи бўлдимки, ўз-ўзингдан тушкунлик ботқоғига ботиб қоласан киши. 2002 йил Жанубий Корея ва Японияда бўлиб ўтган дунё биринчилиги мисолида ўз қарашларимни баён этишга жазм этдим.

Биргина 2002 йилдаги Жаҳон чемпионати эмас, бошқа мусобақаларда ҳам шунга ўхшаш воқеалар жуда кўп кузатилди. Бир нарсани қўрқмай айтишим мумкин: ХХI асрга келиб футбол ҳам ўзгарди!

Бошланиши ёмон бошланмади. Амалдаги жаҳон чемпиони Франция терма жамоасининг Сенегалга ютқазиб қўйиши Туркия терма жамоасининг Бразилияга қарши мардонавор ўйини бу чемпионат бошқаларидан ажралиб турадигандек  кўринди. Аммо ўша Бразилия –Туркия ўйинидан ҳаммаси бошланди. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилаётганда учрашув ҳаками кореялик Ким Юн Чжу йўқ жойдан турклар дарвозаси томон ўн бир метрлик жарима тўпи белгилади. Бу вазиятга эътироз билдирган турк футболчилари - Алпай Ўзалон ва Ҳоқон Юнсан ўша заҳотиёқ майдондан четлатилдилар. Бу ҳали ҳолва экан. ЖЧ- 2002га ташриф буюрган ҳакамларнинг айримлари нима қилиғи бўлса ҳаммасини Италия терма жамоасига қарши ўйинларда намоён этишди. Италия терма жамоасининг чемпионат давонидаги 5та ҳаққоний голини инобатга олмаслик, менимча, бу бир чемпионатнинг ўзига кўплик қилса керак.

Қизиғи, ҳакамлар бутун чемпионат давомида Жанубий Кореяни ярим финалга олиб чиқиш устида ишлашди десам, муболаға бўлмайди. Италия-Жанубий Корея ўйинида Дамияна Томмозининг ҳаққоний голи инобатга олинмади. Бошқа бир вазиятда Франческо Тоттини корейслар ўз жарима майдонлари ичкарисида қўполлик билан тўхтатишди. Учрашув ҳаками эквадорлик Морено Байрон Тоттига симулияция ишлатди деб “сариқ” кўрсатиб юборди. Бу Тоттининг ўйин давомидаги иккинчи “сариғи” бўлганлиги учун ўз-ўзидан “қизил”га айланди. Бундан руҳланган осиёликлар сўнгги дақиқаларда ғалаба тўпини киритишиб, чорак финалга йўл олишди. Чорак финалдаги ўйинда эса Жанубий Кореяни қандай бўлмасин ярим финалга чиқариш истаги кимлар томонидандир тузиб чиқилгани яна-да равшанроқ кузатилди. 75-дақиқада рақиб жамоа Испания терма жамоаси ярим ҳимоячси Рубен Барака ҳисобни очди. Бироқ бош ҳакам ўша вазиятда Испания терма жамоаси футболчиси кореялик ҳимоячига нисбатан қўпол ўйнади, деб голни инобатга олмади. Қўшимча 30 дақиқаликда ҳам Испаниянинг 100% голи бекор қилинди. Ўйиннинг энг сўнгги дақиқасида испанлар бурчак тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аммо тўп энди тепилай деб тургарда бош ҳакамнинг ўйинни якунловчи ҳуштаги янгради. Пенальтилар сериясида корейсларнинг омади чопди. Мана сизга қинғирликнинг бир саҳифаси.

Бошқа ўнларда ҳам шу каби ҳолатлар кузатилди. Нимчорак финалдаги Бразилия-Белгия ўйинида бельгияликлар ҳисобни очишди. Жамоа етакчиси Марк Вилмотеннинг бу голи ямайкалик ҳакам Петер Прендарчаст томонидан бекор қилинди. Нима учун бекор қилинганига ҳанузгача ҳеч ким жавоб тополгани йўқ. Шахсан ўзим ҳам ўша вазиятнинг видеоёзувини синчиклаб текширдим. Тасвирни секинлаштириб, катталаштириб кўрдим ҳам Вилмотен ҳеч қандай қоида бузмаган бўлиб чиқяпти. Сабабини ҳеч ким изоҳлолмайди. Бельгия ўша пайтларда дунёнинг ҳимояси энг мустаҳкам жамоаларидан бири, ўйии якунланишига 24-25 дақиқа қолган, эҳтимол, гол ҳисобланганда дунё футболи тарихидаги энг шов-шувли натижалардан бирига гувоҳ бўлармидик. Бразилия терма жамоасининг етакчилари - Роналдо ва Ривалдо ўз жамоалари учун керакли  голларни уришди ва бразияликлар чорак финалга йўл олишди.

Ёинки ярим финалдаги Жанубий Корея - Германия ўйинида немислар плеймейкерини олайлик. Микаэл Байлакка кўрсатилган карточка туфайли Германия терма жамоасининг ҳужумларни ташкил этиб берувчи асосий футболчиси йўқлиги финалда ўз кучини кўрсатмай қолмади. Немислар мағлубиятга учрашди.

Кейинги турнирларда ҳам шунга ўхшаш воқеаларни кўплаб кузатдим.  Учрашув ҳакамлари шундай чоралар қўллашадики, бу ерда ҳеч кимнинг айби йўқ деб ўйлайсиз. Озгина қўполлик учун ҳам қизил карточка, рақиб жамоага уюштирилган ҳужум (ҳакамлар томонидан ) бевосита учрашув натижасини ҳам ўзгартириб юбораяпти. Бу ишларнинг орқасида қандайдир қора кучлар бор, кимдир вазиятнинг мурватини ўз қўлида ушлаб турибди деб ўйлайсиз. Яна истиҳола қиласиз. Ахир кўрмай-билмай ҳеч нарса деб бўлмайдида.

Аввалги жаҳон чемпионатидаги Пауль исмли саккизоёқ воқеасини эсланг. Пауль Худомидики учрашув натижасини аввалдан айтиб берса. Одамлар ҳам қизиқ. Турган-битгани сафсатавозлик бу! Бу ҳолатни мен кимларнингдир ўйлаб топган хийласи, рақибларга руҳий босим ўтказиш усули деб тушундим.

Йирик турнирларда бу каби ҳолатларла кўп кузатдим. Футбол кимларнингдир қўлида қўғирчоқ бўлиб боряпти. Ахир бу бир оддий ўйин. Ўйин бўлганда ҳам завқли, томошабоп ўйин. У мухлислар учун яратилган. Қандайдир фикри бузуқ кимсалар ўз шахсий манфаатини биринчи ўринга қўйиб, футболнинг жозибасини йўқотаётгандек. Пауль учрашув натижасини олдиндан айтиб берар экан, бўлмаса ФИФА ҳам ҳар бир ўйин олдидан  саккизоёқ башоратидан фойдаланиши тўғрисида махсус қарор чиқарсин. Умуман футбол қоидалари ҳам, албатта битта саккизоёқ бўлмаса, ўйин ўтказилмайди деган банд киритилсин. Унга биз ўзбеклар нима қиларканмиз? Чемпионатимиздаги ҳар бир ўйинга сакзоёқни қаёқдан топамиз? Сафсатавозлик ҳам эви билан-да.

Катта турнирларга ана шундай дилни хира қилувчи ҳолатларга кўп гувоҳ бўлганимни айтиб ўтдим. Шунингдек, 2009 йили Мисрда бўлиб ўтган, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси  иштирок этган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини кузатдим. Маза қилдим, тўғриси. Ушбу турнир унчалик юқори мавқега эга бўлмаганлиги  учунми ёки футболга алоқаси  бўлмаган шахслар бу жойда кам аралашгани учунми, тўғрисини айтай, ҳеч қандай  ҳакамларнинг хатоси учрамади, жамоаларга ўтказилган руҳий босимлар ҳам бу ерда иккинчи даражага тушиб қолган, ҳар бир жамоа қўлидан келганча ҳаракат қилиб, очиқ ва намунавий футболнинг гувоҳи бўлдим. Ҳеч ким ҳеч кимга ён босмаган, ҳар бир қитъада ривожланаётган фуболнинг аҳволи, драматик вазиятлар... Эҳ, ана шундай ҳолатларни катталар ўртасидаги турнирларда ҳам кўрсак эди, деб ўйлагандим ўшанда.

P.S. Мақола 2010 йилда “Чемпион” газетаси учун ёзилган. Шу кунларда Бразилияда навбатдаги ЖЧ бўлиб ўтмоқда. Мундиалнинг дастлабки турларида ҳакамларнинг хатолари кўзга ташланди. Аммо кейинчалик вазият изига тушиб кетди. Ҳакамлар имкон қадар бехато ишлаб, ўйинларнинг қизиқарли ўтиши учун ҳаракат қилишмоқда. Мусобақа охирига қадар мана шундай руҳда ўтишини тилаб қоламиз.

Киритилган сана: 20.06.2014 15:49. Ўкилди: 10477 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.


счётчик