Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Учрашув тафсилоти

ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / 1-тур / 16.06.2014 21:00

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 909

Filename: site/match_center.php

Line Number: 56

Мюллер (12-пен., 45+1, 78)
Хуммельс (32)
4
:
0

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 725

Filename: site/match_center.php

Line Number: 81

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / 1-тур / 16.06.2014 21:00

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 909

Filename: site/match_center.php

Line Number: 152

Мюллер (12-пен., 45+1, 78)
Хуммельс (32)
4
:
0

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 725

Filename: site/match_center.php

Line Number: 177

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+3'
Ўйин якунланди. Германия-Португалия - 4:0!
90+2'
Криштианунинг жарима зарбаси илк марта жонли девордан ўтди ва Нойер учун анча хавфли бўлди. Мануэль тўпни ён томонга уриб юборди!
90+1'
Роналду учун яна бир имконият. Стандарт
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
89'
"Европа Бразилияси" ҳеч бўлмаса битта гол уришга ҳаракат қилмоқда. Германия ҳеч қачон хотиржамликка берилмайди. Буни улардан кутманг!
85'
Криштиану 30 метрлардан жарима зарбасини тепди. Аммо тўп бир кишидан иборат жонли деворга тегди...
83'
Навбатдаги бурчак тўпи ҳам Португалияга наф келтирмади
82'
Ўйин қаҳрамони Томас Мюллер майдонни тарк этди. Лукаш Подольски ўйинни давом эттиради
78'
Португалия майдоннинг ўзига тегишли қисмида тўпни рақибга олдириб қўйди ва буни немислар кечиришмади. Аввалига ташкил этилган ҳужумга ҳимоячи қалқон бўлди. Аммо ҳужумнинг иккинчи тўлқини гол билан якунланди. Шюррле ўнг томондан тўпни дарвоза томон тепди. Патрисиу тўпни ушлаб қола олмади ва Мюллер дарвозани ишғол қилди. ЖЧ-2014даги дастлабки хет-трик!
78'
ГОООООЛЛЛЛ, Томас Мюллер, 4:0!
75'
Роналдунинг кескин норозилигига сабаб бўлган вазият юзага келди. Португалия футболчиси олис масофадан кучли зарба йўллади. Нойер тўпни қайтарди. Эдер қайтган тўпга оёқ қўйиб, олдинга ўтаётганида Хеведеснинг оёғига урилиб йиқилди. Пенальти белгиламагани учун Криштиану Мажичга кескин норозилигини изҳор қилди. 11 метрли жарима тўпини берса ҳам бўларди...
73'
Хуммельс ўрнига Шкодран Мустафий туширилди.
73'
Матс Хуммельс жароҳат олди. Майдон марказида тўп учун сакради ва ерга тушаётганда оёғидан жароҳат олди.
69'
Бугун Гётцедан омад юз ўгирмоқда. Қарши ҳужум пайтида Шюррле ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни чап томондан етиб келган Гётцега ёзатди. Марионинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
68'
Португалия жуда яхши ҳужум ташкил қилди. Нанининг зарбасини ҳимоячи қайтарди. Иккинчи темп орқали берилган зарба ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди
64'
Коэнтрау замбилда олиб чиқиб кетилди. Яхшиям Португалия ҳисобида ўзгариш бор эди. Андре Альмейда майдонга туширилди
63'
Фабиу Коэнтрау жиддий жароҳат олди. Пайлари чўзилди уни
62'
Германияда ўзгариш. Ўзил чиқиб кетди. Ўрнига Андре Шюррле майдонга тушди
60'
Баланд сакраган жонли девор Роналдунинг зарбасини ўзига қабул қилди
60'
Роналду жарима зарбаси ишлади. Дарвозагача 25 метрлар...
58'
Ўйин тўлалигача немислар устунлиги ва назорати остида ўтмоқда
54'
Эдер юқори тезлиги орқали Хуммельсдан ўтиб кетди. Натижада жарима тўпини ишлади. Аммо бу стандарт португалияликларга наф келтирмади
52'
Месут Ўзил дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо унинг зарбасини Патрисиу қайтарди. Бўш қолган дарвозага эса Мюллер бош билан тўпни йўллай олмади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
50'
Португалияда ҳозирча куч бор, олдинга ўтмоқда.
47'
Пепенинг қандай футболчи эканини биламиз. Унинг четлатилиши ҳеч кимни ҳайрон қолдирмади. Аммо! У биринчи марта Португалия терма жамоаси сафида қизил карточка олмоқда, 59-ўйинга келиб!
46'
Португалияда ўзгариш. Мигель Велозу ўрнига Рикардо Кошта майдонга тушди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Германия бугун жуда кучли ўйин кўрсатмоқда. Бу жамоани тўхтатиш унча-бунча термага осон бўлмайди. Боз устига, Пепе жамоани қийин аҳволга солиб қўйди. Ўйин тақдири ҳал бўлди. Битта нарса қизиқ. Германия иккинчи бўлимда рақибни аяйдими ёки яна голлар уришда давом этадими?! Кўрамиз.
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.
45+2'
Португалия бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз
45+1'
Немисларнинг узоқ давом этган ҳужумини Мюллер муваффақиятли якунлаб, биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Томас дублга эришмоқда ҳозирча
45+1'
ГООООЛЛЛЛ! Томас Мюллер, 3:0!
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
42'
Германия тезда қарши ҳужумга ўтди, Гётценинг сўнгги зарбаси ҳимоячига тегиб тезлигини йўқотди ва уни Патрисиу эгаллаб олди!
38'
Ҳакам Пепенинг ўйин пайтидаги ҳаракати учун уни жазоламоқчи эмасди, аммо унинг кейинги ҳаракати ортиқча бўлди. Мюллер сари эгилиб, деярли бош билан зарба бергандек бўлди. Керакмасди бу...
37'
Пепе ўз услубида! У майдондан четлатилди! Пепе ёнма-ён ўйин давомида қўли билан Мюллернинг юзига урди, ҳакамнинг хуштагидан кейин эса ерда ётган Томасга эгилиб, бир нарсалар деб бақирди. Милорад Мажич дарҳол қизил карточка кўрсатди "Реал" ҳимоячисига! Адашмасак, бу ЖЧ-2014даги дастлабки четлатиш!
36'
Эҳҳҳҳ, Коэнтрау! Жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олганида ўзининг офсайдда эмаслигига ишонмади. Натижада на дарвоза томон зарба берди, на тўпни шеригига узатди. Вазият қўлдан чиқди. Дарвоқе, такрорий лавҳа кўрсатдики, Коэнтрауда озгина бўлса ҳам офсайд бор экан. Лайнсмен буни қайд этмаганди
35'
Нани жарима майдончасигача яқинлашиб келди ва тўпни Роналдуга узатди. Бироқ марказдан етиб келган немис футболчиси тўпни эгаллаб олди
32'
ГООООООЛЛЛЛ! Хуммельс, 2:0! Бурчак етказилган тўпга барчадан баланд сакраган Хуммельс бош билан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди!
31'
Вууууҳ, немислар ижросида ўта тезкор ҳужум! Кроос майдон марказидан биргина пас билан Ўзилни тўп билан таъминлади. Месут жарима майдончасининг ўнг томонидан тўпни 11 метрли нуқта атрофида очилган Гётцега узатди. Унинг зарбаси Пепенинг оёғига тегиб, дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди...
28'
Альмейда ўйинни давом эттира олмади. Эдер майдонга туширилди. Мажбурий ўзгариш
27'
Португалиялик ҳужумчи Угу Альмейда жароҳат олган кўринади. У шифокорлар билан бирга майдонни тарк этмоқда
25'
Луиш Нани жарима майдончасигача яқинлашиб келди ва кучли зарба берди. Тўп дарвоза тўсинидан бир неча см. юқоридан ўтиб кетди
24'
Хуммельс майдон марказидан тўпни Гётцега узатди. Тўпнинг тезлиги юқорироқ бўлгани учун ҳужумчи тўпга ета олмади.
19'
Ўйин майдон марказида. Тўпни немислар назорат қилишмоқда
15'
Роналду томон узатилган тўп марказий ҳимоячидан ўтмай қолди, акс ҳолда Криштиану дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетарди
12'
Томас Мюллер дарвозани ишғол қилди. Патрисиу тўп йўналишини топди, аммо зарба анча кучли бўлди. 1:0!
11'
Пенальти! Португалия дарвозаси томон! Ҳужумчи (Гётце) ва ҳимоячи жарима майдончаси ичида қўл билан тортишди. ҲИмоячининг сўнгги тортиши яққол кўзга ташланиб қолди ва Гётцени йиқитди!
8'
Португалия дарвозабони Руи Патрисиу "қовун" туширди. Аммо Хедира "совға"дан фойдалана олмади. Ҳимоячи тўпни дарвозабонга - дарвозанинг нариги четига узатди. Патрисиу тўпни ерлатиб узоқлаштираётганди, тўп эса тўппа-тўғри Хедирага бориб тушди. Сами эса 25 метрдан бўш қолган 7 метрлик дарвозани ишғол қила олмади!
7'
Португалиялик футболчилар майдоннинг иккинчи ярмидаёқ тўпни эгаллаб олиб, ҳужумга ўтишди. Роналду бир ҳимоячи таъқиби остида жарима майдончасига бостириб кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўпни аввал Нойер қайтарди, қайтган тўпни ҳимоячилар узоқлаштиришди
7'
Португалия қарши ҳужумда бугун. Тўп германияликларда
6'
Роналду олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Баланд бўлди тўп йўналиши
5'
Португалиянинг дастлабки хавфли ҳужуми, аниқроғи, қарши ҳужуми. Угу Альмейда бир ҳимоячи таъқиби остида жарима майдончасига кирар-кирмас зарба берди. Зарба унча кучли чиқмади ва Нойер уни осонлик билан эгаллаб олди!
4'
Яна Гётце жарима майдончасининг ўнг қанотида ўзига етказилган тўпни кўкраги билан қайтарди, бир ҳимоячини алдаб ўтди, аммо иккинчи ҳимоячи ёрдамга келди ва тўпни олиб қўйди
2'
Дастлабки юришни немислар амалга оширишди. Ўнг қанотдан Боатенг олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончасига етказди. Гётце тўпга бош билан зарба берди. Ҳимоячи тўпни қайтариб юборди
1'
Ўйин бошланди. Уни Германия терма жамоаси бошлаб берди!
'
Немислар оқ, Португалия тўқ қизил рангли формада ҳаракат қилишади
'
Жамоалар сардорлари Филип Лам ва Криштиану Роналду сербиялик ҳакамлар ёнида мини-қуръада иштирок этишади
'
Мадҳияларни тинглаймиз
'
Жамоалар майдонда саф тортишди
'
Германия ва Португалия терма жамоалари майдонга чиқиб келишга тайёр бўлиб туришибди
'
ЖЧ-2014 бешинчи кунининг марказий ўйини бошланиш арафасида
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!
ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / 1-тур / 16.06.2014 21:00

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 909

Filename: site/match_center.php

Line Number: 250

Мюллер (12-пен., 45+1, 78)
Хуммельс (32)
4
:
0

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 725

Filename: site/match_center.php

Line Number: 275


ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / 1-тур / 16.06.2014 21:00

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 909

Filename: site/match_center.php

Line Number: 318

Мюллер (12-пен., 45+1, 78)
Хуммельс (32)
4
:
0

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 725

Filename: site/match_center.php

Line Number: 343


Испания маликаси Ферран Торресга ваъдасини эслатди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Испания маликаси Леонор Ферран Торресга 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан олдин берган ваъдасини эслатди.

Киритилди: 10:42, 24.07.2026. Ўқилди: 33793 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Polymarket «Олтин тўп» учун асосий фаворитни эълон қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар

Polymarket платформаси 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг «Олтин тўп» соврини учун коэффициентларни янгилади.

Киритилди: 09:47, 20.07.2026. Ўқилди: 16694 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026 да танилган Кабо-Верде дарвозабони Возиньянинг янги жамоаси маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:44, 24.07.2026. Ўқилди: 13871 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Goal «Олтин тўп» учун даъвогарлар рейтингини янгилади. Месси — кучли учликда (топ-20)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар

Goal нашри 2026 йилги жаҳон чемпионати финалидан кейин жорий мавсум якунларига кўра «Олтин тўп» совринига асосий даъвогарлардан иборат янгиланган топ-20 рейтингини эълон қилди.

Киритилди: 08:07, 21.07.2026. Ўқилди: 13845 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Месси яна бир ноёб рекордга эришди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 01:17, 20.07.2026. Ўқилди: 11182 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналдо ЖЧ-2026 финали ғолибини айтди: «Жуда осон»

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Бразилиялик афсонавий собиқ ҳужумчи Роналдо Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионати финали учун ўз тахминини билдирди.

Киритилди: 12:35, 19.07.2026. Ўқилди: 9649 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Transfermarkt портали 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларининг трансфер нархларини янгилади.

Киритилди: 19:23, 22.07.2026. Ўқилди: 9573 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026. Франция - Англия - 4:6 (Видеошарҳ)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Жаҳон чемпионати-2026 3-ўрин учун кечган баҳсда Англия терма жамоаси Франция устидан 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Киритилди: 04:28, 19.07.2026. Ўқилди: 9290 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» машғулотида бразилиялик футболчини енгди (видео)

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати жамоа машғулотидан видеони қилди.

Киритилди: 08:06, 25.07.2026. Ўқилди: 8371 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Олисе «Реал»га ўтиш бўйича қарорга келди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Майкл Олисе «Реал»га ўтишга қарор қилди. 

Киритилди: 16:54, 24.07.2026. Ўқилди: 8072 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду ва Ҳусанов ўртасидаги мулоқот тафсилотлари маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

«Пахтакор» клубларининг собиқ ҳужумчиси Азамат Абдураимов Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Ўзбекистон — Португалия (0:5) учрашувидан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Криштиану Роналду ўртасида кечган суҳбат ҳақида гапирди.

Киритилди: 11:56, 01.07.2026. Ўқилди: 79333 марта. Фикрлар сони: 0 та.

FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасига мурожаат қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

FIFA президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистон миллий терма жамоасига Жаҳон чемпионатидаги илк иштирок учун миннатдорлик билдириб, келгуси мусобақаларда омад тилади.

Киритилди: 20:52, 02.07.2026. Ўқилди: 57251 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоевга автомобил совға қилди

Бўлим: СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистонлик таниқли MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоевга Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга тегишли бўлган “Ахмат” жанговар клуби томонидан янги “Roewe М7” русумидаги автомобили совға қилинди.

Киритилди: 20:40, 02.07.2026. Ўқилди: 31204 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026 финали қолдирилиши мумкин

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 бош соврини учун ҳал қилувчи баҳс хавф остида қолди.

Киритилди: 07:50, 17.07.2026. Ўқилди: 24923 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

ЖЧ-2026 мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган Франция — Парагвай (1:0) учрашувида ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташевнинг ҳаракатлари халқаро спорт жамоатчилиги, хусусан, нуфузли нашрлар томонидан жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Киритилди: 10:35, 05.07.2026. Ўқилди: 21413 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дарвин Нуньес Европага қайтишга яқин, янги клуб номи маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Ўтган йилнинг августида Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубига кўчиб ўтган Англиянинг «Ливерпуль» клуби собиқ ҳужумчиси Дарвин Нуньес Европага қайтишга яқин турибди. 

Киритилди: 15:01, 25.07.2026. Ўқилди: 3168 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Майк Тайсон Марадона ва Месси ўртасида танлов қилиб, тарихдаги энг буюк футболчини айтди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Янгиликлар

Супероғир вазн тоифасида бокс бўйича собиқ мутлақ жаҳон чемпиони ҳамда Халқаро бокс шон-шараф зали аъзоси, 59 ёшли америкалик Майк Тайсон тарихдаги энг буюк футболчи кимлигини айтди.

Киритилди: 15:04, 25.07.2026. Ўқилди: 2315 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Расман! "Манчестер Сити" Ҳусанов билан шартномани узайтирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик футболчиси Абдуқодир Ҳусанов жамоаси билан янги шартнома тузди.

Киритилди: 15:10, 25.07.2026. Ўқилди: 2249 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду ЖЧ-2026дан кейин «Ан-Наср» бўйича муҳим қарор қабул қилди

Бўлим: ОСИЁ / Миллий чемпионатлар / Саудия Арабистони лигаси
Рукн: Янгиликлар

Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду клубнинг трансфер сиёсатига кўпроқ таъсир кўрсатиш ниятида.

Киритилди: 18:22, 25.07.2026. Ўқилди: 2208 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Манчестер Сити» спорт директори Ҳусанов билан шартнома узайтирилганига изоҳ берди

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» спорт директори Угу Виана Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан шартнома узайтирилгани ҳақида фикр билдирди.

Киритилди: 18:10, 25.07.2026. Ўқилди: 2077 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Милан» ўртоқлик ўйинида «Селтик» билан дурангга эришди (видеошарҳ)

Бўлим: ЕВРОПА / Ўртоқлик учрашувлари / Клублар ўртасида
Рукн: Янгиликлар

Шотландиянинг «Селтик» ва Италиянинг «Милан» клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.

Киритилди: 23:25, 25.07.2026. Ўқилди: 441 марта. Фикрлар сони: 0 та.

The Telegraph: Моуринью Винисиуснинг «Реал»дан кетишига қарши чиқди

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью бразилиялик вингер Винисиус Жуниорнинг ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этишига қарши эканини билдирди.

Киритилди: 23:18, 25.07.2026. Ўқилди: 605 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Перес Винисиуснинг шартларидан чарчади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаяпти.

Киритилди: 23:15, 25.07.2026. Ўқилди: 930 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Ювентус" Бруно Фернандешга қизиқиш билдирмоқда

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси ва сардори Бруно Фернандешга қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 23:05, 25.07.2026. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Навбаҳор» ва БухДУга трансфер тақиқи қўйилди

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси қарорига асосан, «Навбаҳор» ҳамда БухДУ футбол клубларига нисбатан трансфер тақиқи қўлланилди.

Киритилди: 23:00, 25.07.2026. Ўқилди: 543 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Манчестер Сити" Гвардиола хонасидаги буюмларни аукционга қўйди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Сити" Пеп Гвардиола хонасидаги буюмларни хайрия аукционига қўйди.

Киритилди: 22:57, 25.07.2026. Ўқилди: 437 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«ПСЖ» ва «Барселона» Родри учун курашга қўшилди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Родри «ПСЖ» эътиборини тортди.

Киритилди: 20:51, 25.07.2026. Ўқилди: 1583 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» Диоманде трансферини якунлаш учун Германияга делегация юборди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби «РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманде трансфери бўйича ишларни давом эттирмоқда, деб хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.

Киритилди: 20:50, 25.07.2026. Ўқилди: 1300 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Арсенал» Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби вингери Винисиус Жуниор Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.

Киритилди: 19:30, 25.07.2026. Ўқилди: 1586 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Манчестер Юнайтед»га Коне трансфери бўйича ультиматум қўйилди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 18:37, 25.07.2026. Ўқилди: 1493 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик