Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Учрашув тафсилоти

АПЛ - 2015-16 / 6-тур / 19.09.2015 16:45

Челси

Курт Зума (53)
Эден Азар (90+1)
2
:
0

Арсенал

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
АПЛ - 2015-16 / 6-тур / 19.09.2015 16:45

Челси

Курт Зума (53)
Эден Азар (90+1)
2
:
0

Арсенал

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат. 19:00дан бошлаб "Реал" ва "Гранада" ўртасидаги ўйиндан ташкил этиладиган матнли онлайн трансляцияни кузатиб боришни унутманг
90+6'
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Майк Дин ўйинни якунлади. "Челси" - "Арсенал" - 2:0
90+2'
Вуууҳ! "Арсенал" дарвозани ишғол қилиши мумкин эди! Чап қанотдан ҳаводан етказилган тўпни Уолкотт жарима майдончаси ичида бош билан Рэмзи етиб келди ва бирга бир вазиятда зарба йўллади. Тўп Беговичнинг кўкрагига тегиб қайтди
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
90+1'
ГОООЛ! Эден Азар! 15 метрдан йўлланган зарба рекошет ҳолатида дарвоза тўрига бориб тушди!
88'
Азар йўллаган зарбадан сўнг тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди
87'
Азар жарима зарбаси ишлади. Косьелни уни жарима майдончаси ташқарисида чалиб йиқитди
86'
"Кўклар" майдоннинг ўзларига тегишли томонида тўпни шунчаки назорат қилишмоқда
84'
"Арсенал" ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. "Челси" эса икки киши кўп бўлиб ўйнаётганига қарамай, ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнамоқда
82'
Моуриньо эса чора кўрди. Уни ўз вақтида алмаштиришга қарор қилди. Лоик Реми ўйинни давом эттиради
81'
Диего Коста тўпсиз ўйинда провакация қилишда давом этмоқда. Ҳакам унга нисбатан чора кўрмаяпти
79'
Иккинчи четлатиш! "Арсенал"дан! Санти Касорла тўп учун курашда Фабрегаснинг оёғига тепди. Натижада иккинчи "сариқ"ни олди ва майдонни тарк этди
77'
Беллерин берган узатма учун Жиру ва Зума кураш олиб боришди. Курт тўпни ён томонга қайтарди. Ҳужумнинг давомида Уолкотт зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди
76'
"Арсенал"да ўзгариш: Санчес майдонни тарк этди. Оливье Жиру тушди
74'
Диего Коста жарима майдончасига кириб борди ва Беллерин билан тўқнашувда йиқилди. Энди ҳакам унга ишонмайди...
73'
Моуриньо шогирдлари тўпни назорат қилишмоқда. Аммо бир киши кам бўлиб ўйнаётган рақиб дарвозасига яна гол уриш ҳақида ўйлашмаяпти
72'
Калум Чемберс сариқ карточка олди. Рақиб футболчиси оёғи остига хавфли ташланди
69'
"Челси"да ўзгариш: Оскар ўрнига Рамирес ўйинни давом эттиради
68'
Педро эса 20 метрдан аниқ зарба йўллай олмади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
68'
"Канонирлар" қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Уолкотт якуний узатмани бера олмади
66'
Оскар меҳмонлар жарима майдончаси ичида марказроққа узатма берди. Костанинг зарбаси ҳимоячига тегиб, ён томонга кетди
65'
Азар! Жарима майдончаси чизиғига яқинлашди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп олис устун олдидан ўтиб кетди
64'
Уолкотт жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Зарба дарвозага аниқ бормади
61'
"Челси" тўпни назорат қилмоқда. Кескин ҳужум ташкил қилишга шошилмаяпти
60'
Вууууҳ! Жарима майдончасига етказилган узатма учун курашда Санчес Зумадан устун келди ва деярли бирга бир вазиятга чиқди. Аммо унинг зарбаси қовушмади...
58'
Вуууҳ! Азар 18 метрдан кучли зарба йўллади. Чех тўпни муштлари билан уриб юборди
57'
Иванович ўнг қанотдан узатма берди. Ҳимоячининг бошидан юқорига кўтарилган тўпни Чех эгаллаб олди
'
53'
ГОООЛ! Курт Зума, 1:0! Жаримадан етказилган узатмани марказий ҳимоячи бош билан дарвозага жойлади!
50'
Бурчак тўпи хавфли кўриниш олмади
49'
Санчес жарима зарбасини йўллади. Тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди
49'
Иванович сариқ карточка олди. У жарима майдончаси айланаси олдида Санчесни чалиб йиқитди
46'
Вууууҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Калум Чемберс бош билан қайтарди. Педро эса 13 метрлардан зарба йўллади. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди!
46'
"Арсенал"да ўзгариш бўлди. Марказий ҳимоячи Калум Чемберс майдонга тушди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+4'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0
45+4'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилганди. Ҳозирда унинг тўртинчи минути ўтиб бормоқда
45+1'
"Арсенал" ҳимоячиси Габриэль Паулиста ўзига ўзи қизил карточка тилаб олди. Сариқ карточка олганидан кейин ҳам у тинчимади ва ортида турган Диего Костага оёқ кўтарди шекилли. Мазкур "қизил"да "Челси" ҳужумчисининг "ҳисса"си жуда катта!
45'
"Арсенал" жарима майдончаси ичида ўзаро тортишиб кетгани учун Диего Коста ва Габриэль Пауслиста сариқ карточка билан жазоланди
43'
Эҳ, Рэмзи. Қарши ҳужум пайтида Ўзил чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Тўп жарима майдончасига ўнг қанотдан кириб келган Рэмзига келиб тушди. Аарон дарҳол зарба бериш ўрнига негадир ҳимоячини алдашга ҳаракат қилди ва тўпни йўқотди
39'
Қарши ҳужум пайтида Уолкотт майдон марказида Зумадан ўтиб кета олмади
38'
Вуҳ! Диего Костанинг узатмасидан кейин Педро 22 метрлардан зарбани кучли, аммо ноаниқ йўллади
37'
Курт Зума 35 метрлардан зарба йўллади. Кучли, аммо тўп юқоридан ўтиб кетди
33'
Қарши ҳужумда Азар тўп билан жарима майдончасига кириб борди, аммо Габриелдан ўтиб кета олмади
32'
Вууууҳ! Ўйиндаги энг хавфли вазият! Фабрегаснинг узатмасидан кейин Педро бирга бир вазиятга чиқди, тўп бироз қоиб кетгани учун ярим ҳимоячи зарба беришга улгурмади! Чех тўпни эгаллаб олди
19'
Санти Касорла сариқ карточка олди. Майдон марказида ўзида ўтиб кетаётган Педрони чалиб йиқитди
29'
Ўзилнинг аниқ узатма билан Уолкоттни жарима майдончасига бошлади. Тео йўллаган зарбани Бегович осонлик билан эгаллади
28'
Ҳозирча томонлар ҳимояада бехато ўйнашмоқда
26'
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди
24'
Дигео Коста жарима майдончаси бурчагидан кучли зарба йўллади. Ердан борган тўпни Чех эгаллади
23'
Тўп назорати ва ҳужумлар ташкил қилиш бўйича устунлик "аристократлар" томонига ўтмоқда.
21'
Коклен майдонда ётгани учун ўйин тўхтатилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
20'
Жарима майдончасига етказилган тўп учун Педро кураш олиб борди, аммо ҳимоячи ундан устун келди
17'
"Челси" қисқа паслар орқали рақиб мудофаасини ёриб ўтишга ҳаракат қилди. Фабрегаснинг сўнгги узатмасини ҳимоячи қайтариб қолди
16'
Уолкотт томон узатма бу сафар дарвозабон майдончаси ичига берилди. Ҳужумчи яна офсайдда
15'
Меҳмон ҳимоячилари майдон марказига яқин жойда тўпни рақибга олдириб қўйишди. Диего Коста жарима майдончасига кираётганида марказий ҳимоячи тўпни ундан олиб қўйди
13'
Ўзилнинг узатмасидан кейин Уолкотт офсайдда қолиб кетди
12'
Алексис Санчес икки ҳимоячи орасидан чиқиб кетди ва 24 метрлардан зарба йўллашга ҳаракат қилди. Муваффақиятсиз
11'
Тўп назорат Венгер шогирдлари томонида. Мезбонлар эса тўпни эгаллаган заҳоти олдинга чизиқдаги Диего Костага етказишга ҳаракат қилишмоқда
8'
Чап қанотдан олдинга ўтаётган Санчесни Иванович қўли билан тортиб йиқитди. Жаримадан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
6'
Фабрегас томонидан йўлланган зарбани Петр Чех эгаллаб олди
4'
Хавфли вазият. Тўп ўнг қанотдан олдинги чизиққа етказилди. Уолкотт жарима майдончасига кириб, Беговични алдаб ўтди, аммо тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Тео унга ета олмади
3'
Майдон марказида Диего Костага нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима тўпи ўйинга киритилди ва Педро чап қанотдан узатма берди. "Канонирлар" тўпни қайтаришди
2'
Бурчакдан тўп етказилганидан кейин Беллерин жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп мезбон ҳимоячисига тегиб қайтди
2'
Меҳмонлар дастлабки ҳужумни ташкил қилишди ва бурчак тўпи ишлашди
1'
Ўйин бошланди! Тўпни ўйинга "Арсенал" футбочлилари киритиб беришди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўйинни бошлаш учун барча нарса шай
'
Ассалому алайкум, қадлрли футбол мухлислари. АПЛнинг 6-тур ўйинлари бошланмоқда. Турни "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўзаро баҳс билан бошлаб беришади
АПЛ - 2015-16 / 6-тур / 19.09.2015 16:45

Челси

Курт Зума (53)
Эден Азар (90+1)
2
:
0

Арсенал


АПЛ - 2015-16 / 6-тур / 19.09.2015 16:45

Челси

Курт Зума (53)
Эден Азар (90+1)
2
:
0

Арсенал


Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 25867 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Opta суперкомпьютери 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоаларнинг имкониятларини ҳисоблаб чиқди.

Киритилди: 23:58, 15.05.2026. Ўқилди: 18378 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди.

Киритилди: 20:39, 17.05.2026. Ўқилди: 17101 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Бўлим: ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Англия: ФА кубоги
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги финали доирасида “Челси” — “Манчестер Сити” учрашувида (0:1) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Киритилди: 23:39, 16.05.2026. Ўқилди: 12725 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» якшанба куни мавсумдаги ўз майдонидаги сўнгги учрашувини ўтказди.

Киритилди: 19:11, 18.05.2026. Ўқилди: 11728 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:42, 17.05.2026. Ўқилди: 11254 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо яқин орада Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигига қайтади.

Киритилди: 16:10, 18.05.2026. Ўқилди: 11150 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Испаниялик мутахассис Хаби Алонсо “Челси” таркибини Мадриднинг “Реал” клубининг икки нафар футболчиси билан кучайтирмоқчи.

Киритилди: 22:16, 20.05.2026. Ўқилди: 11125 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото)

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати АПЛнинг 37-тури доирасида бўлиб ўтган «Борнмут»га қарши ўйин олдидан жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсанинг суратини ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этди.

Киритилди: 12:05, 20.05.2026. Ўқилди: 10975 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

Ҳужумчи Винисиус Жуниор «Реал»ни тарк этиши мумкин.

Киритилди: 20:49, 19.05.2026. Ўқилди: 10322 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50583 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 43934 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Килиан Мбаппе кутилмаганда АПЛга йўл олиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.

Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29669 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе ўзини фош қилиб қўйди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.

Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28528 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Вальверде ва Тчуамени ўртасидаги муштлашувга нима сабаб бўлгани маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клубида вазият ўта кескинлигича қолмоқда. 

Киритилди: 19:37, 07.05.2026. Ўқилди: 21453 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» Хосеп Гвардиоланинг бош мураббий сифатида сенсацион тарзда жамоага қайтишига тайёргарлик кўрмоқда.

Киритилди: 18:50, 21.05.2026. Ўқилди: 7012 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Киритилди: 22:38, 21.05.2026. Ўқилди: 3618 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Винисиус учун мавсум тугади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор мавсумнинг сўнгги ўйинини ўтказиб юборади.

Киритилди: 17:58, 21.05.2026. Ўқилди: 3321 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рафинья ўзи билан бир жамоада ўйнашни хоҳлаган футболчининг исмини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона»нинг бразилиялик вингери Рафинья қайси футболчини ўз жамоадоши сифатида кўришни исташи ҳақидаги саволга жавоб берди.

Киритилди: 15:54, 21.05.2026. Ўқилди: 2985 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Маркус Рэшфорд билан шартнома бўйича келишувга эришди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ҳужумчи Маркус Рэшфорд билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди, деб хабар берди SPORT нашри.

Киритилди: 23:16, 21.05.2026. Ўқилди: 2520 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг Ҳоланд анимацион фильмда викинг қаҳрамонига овоз беради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.

Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.

Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2780 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду 1,32 млн долларга машина сотиб олди (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.

Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3522 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШда спортчиларни олиб кетаётган самолёт қулаб тушди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.

Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 964 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Даҳшатли жароҳат ва кутилмаган воқеа: Руминия чемпионатида тез ёрдам машинаси лойга ботиб қолди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.

Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1406 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.

Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания Олий суди Неймар ва «Барселона»нинг собиқ президентларини оқлади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.

Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2386 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Италия футболида навбатдаги можаро — 50 нафар футболчи интим хизматлардан фойдалангани маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1991 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дания клуби футболчиси пичоқбозлик оқибатида оғир жароҳат олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эквадорда футбол ҳаками ўйин пайтида майдоннинг ўзида отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.

Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик