Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Учрашув тафсилоти

Ла-лига - 2015-16 / 15-тур / 12.12.2015 20:00

Барселона

Лионель Месси (39)
Иван Ракитич (62)
2
:
2

Депортиво

Лукас Перес (77)
Алекс Бергантиньос (86)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Ла-лига - 2015-16 / 15-тур / 12.12.2015 20:00

Барселона

Лионель Месси (39)
Иван Ракитич (62)
2
:
2

Депортиво

Лукас Перес (77)
Алекс Бергантиньос (86)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
"Барселона" кетма-кет учинчи ўйинда дуранг ўйнамоқда - Ла лигада 2та, ЕЧЛда 1та. Етакчининг очко йўқотишидан "Атлетико" фойдаланса, очколар бўйича "Барса"га тенглашади. "Реал" эса очколар фарқини 2 очкога келтириб қўйиши мумкин!
90+4'
Ўйин тугади! "Барселона" - "Депортиво" - 2:2!
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
89'
Иньестанинг жарима майдончасига берган узатмасига Суарес ета олмади
88'
Пике ҳужумга ўтди. Алвеснинг узатмасидан сўнг у тўпга ета олмади
86'
ГОООООООЛ! Алекс Бергантиньос, 2:2!!! Қарши ҳужумда "Депортиво" мезбонларни жазоламоқда!
84'
Файр жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
81'
"Депортиво" қарши ҳужумда яхши имкониятдан фойдалана олмади. Кордосо жарима майдончаси чизиғи устида аниқ зарба йўллай олмади
80'
Вууууҳ! Алвес жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Люкс тўпни йўлидан чиқариб юборди ва ўша жойда турган Ҳаддодий муваффақиятли зарба йўллай олмади
79'
Вууууҳ! Қарши ҳужумда Месси ва Суарес олдинга ўтишди ва Луиснинг узатмасига Лео бироз ета олмади
77'
ГОООООЛ! Лукас Перес, 2:1! Кардосонинг узатмасидан кейин Перес бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва дарвозани ишғол қилди! Бу Переснинг Ла лигада 11-голи бўлди!
77'
"Барса"да ўзгариш: Жорди Альба ўрнига Жереми Матьё тушди
75'
Вуууҳ, эҳҳҳҳ! Мигель Кардосо жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида Бравонинг устидан ошди ва тўсинга тегиб қайтди. Қайтган тўпни дарвозага йўллаган Лукас Перес эса офсайдда қолган экан
74'
Иньестанинг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончаси ичида офсайдда қолди
72'
"Барселона"да иккинчи ўзгариш: Ракитич ўрнига Сержи Роберто тушди
72'
Лауре сариқ карточка олди. Суаресни ортдан тепгани учун
70'
Мессидан тўпни қабул қилган Суарес жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Тўпни Люкс эгаллади
70'
Эртага Тошкент вақти билан соат 12:00да Хитойнинг "Гуанжоу Эвергард" ва Мексиканинг "Америка" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади ва унинг ғолиби клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида "Барселона" билан тўқнаш келади
69'
Лиус Альберто жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
68'
"Барселона"да ўзгариш: Сандро ўрнига Мунир тушди
67'
Месси майдон марказидан олдинга ўтди, икки ҳимоячидан ўтиб жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди
65'
Месси ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва яқин бурчакка зарба йўллади. Ўнг оёқда. Тўпни Люкс эгаллаб олди
62'
ГОООООЛ! Иван Ракитич, 2:0! Хорватиянинг 2015 йилдаги энг яхши спортчиси деб топилган футболчи олис масофадан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
60'
Бурчак тўпини Ракитич ўз яқинида турган Мессига етказди. Лео йўл-йўлакай 2 футболчини алдади ва жарима майдончасига кириб зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
58'
"Депортиво"да ўзгариш: Хонатан Родригес ўрнига Луис Альберто тушди
55'
"Барса" рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аммо Месси узатма бераётганида Сандро офсайдга киришга улгурди деб ҳисоблади лайнсмен
54'
"Барселона" бурчак тўпини ўйинга киритди, аммо тўпни меҳмонлар эгаллаб қарши ҳужумга ўтишди. Вазиятдан фойдалана олишмади
52'
Суарес ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди, икки ҳимоячини алдаб, дарвозабон майдончаси чизиғи устида очилган Сандро томон узатма берди. Рамирес зарба беришга улгурмади, ҳимоячи тўпни тепиб юборди
50'
Иньеста чап томондан жарима майдончасига кирди ва тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб олис устун томон узатма берди. Мезбонлардан ҳеч ким йўқ эди. Такрорий ҳужум пайтида Иньеста жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди.
48'
Меҳмонлар иккинчи бўлимни жуда фаол бошлашди. Чап қанотдан етказилган узатмага Родригес жарима майдончаси ичида тўхтатмасдан зарба берди. Зарба аниқ чиқмади
46'
Маскерано майдон марказида тўпни ўтказиб юбориши натижасида "Депортиво" 3 киши бўлиб қарши ҳужумга ўтди. Хонатан Родригес жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Браво тўпни эгаллаб олди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда
45'
Биринчи бўлим ҳақида қисқача хулоса қиладиган бўлсак, "Барселона" тўпни назорат қилиш бўйича тўлиқ устунликка эга бўлди, аммо кўп вазият яратмади. Месси жарима зарбасини чиройли тарзда голга айлантирди. Неймарнинг йўқлиги сезилмоқда. "Депортиво" эса 7 киши бўлиб ҳимояланмоқда. Мезбонлар ҳужум қилаётганида меҳмонларнинг 3 футболчиси майдон марказида қолмоқда ва варши ҳужумда тўп пойламоқда. Ла коруньяликларда битта яхши имконият бўлди, Хонатон Родригес имкониятдан фойдалана олмади.
"Барселона" битта тўп фарқи ҳали ғалаба эмаслигини "Валенсия"га қарши ўйинда тушуниб етган. Шу боис, жамоа иккинчи бўлимда яна олдинга ташланса керак. Бунга шубҳа йўқ.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Депортиво" - 1:0. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
45'
Иньеста олис масофадан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
43'
Суарес жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
41'
Луизиньо сариқ карточка олди. Бускетсга нисбатан оёғинги баланд кўтариб, хавфли ўйин намойиш қилгани учун
38'
ГОООООЛ! Лионель Месси, 1:0! Суаресга нисбатан фол ишлатилди. 25 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Лео "тўққизлик"ка жойлади! Чиройли гол!
36'
Иньестанинг узатмасидан кейин Альба чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва бир амаллаб дарвоза яқинига узатма берди. Люкс тўпни эгаллади. Мана шундай паллаларда Сандро Рамирес бироз пассив ҳаракат қилмоқда
35'
Алвес олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
32'
Алвеснинг узатмасини Суарес бош билан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
31'
Иньестанинг узатмасидан кейин жарима майдончаси ташқарисида чап оёқ билан олис бурчак томон айланма зарба берди. Люкс зарбани қайтарди
29'
Суарес жарима майдончаси ташқарисидан бироз олдинроққа чиққан дарвозабоннинг устидан тўпни оширишга ҳаракат қилди. Люкс тўпни эгаллаб олди
27'
Альбанинг узатмасидан кейин Месси жарима майдончаси чизиғи устидан тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
25'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди ва такрорий ҳужум ташкил қилишди. Ракитичнинг узатмасига Сандро олис устун ёнида ета олмади
23'
Альба чап қанотда Иньеста билан "девор" ўйнаб жарима майдончасига кирди ва дарвозабоннинг ёнидан тўпни ўтказиб шериклари томон узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
22'
Алвеснинг узатмасига Суарес баланд сакраб бош билан тўпни Месси томон етказди. Лионель зарба беришга улгурмади
19'
Мессининг узатмасидан кейин Сандро бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, марказий ҳимоячи сўнгги паллада тўпни қайтариб қолди
16'
Каталонияликлар қарши ҳужум ташкил қилишди. Суарес Мессидан тўпни қабул қилиб жарима майдончасига кирди ва бир ҳимоячини алдаб Леога узатма берди. Ҳимоячи тўпни эгаллаб олди
15'
Вууууҳ! "Депортиво" тезкор ва хавфли ҳужум ташкил қилди. Хуанфраннинг узатмасидан кейин Робригес бирга бир вазиятга чиқди ва зарба берди. Браво оёғи билан зарбани қайтарди!
14'
Месси тўғри дарвоза томон зарба берди. Херман Люкс тўпни эгаллаб олди
13'
Мессига нисбатан фол ишлатилди. Даврозагача 28 метрлар
12'
Алвес қанотдан узатма берди. Ҳимоячининг бошига тегиб юқорига кўтарилган тўпни Люкс эгаллаб олди
11'
Месси жарима майдончасига кираётган Иньестани кўрди ва дарҳол узатма берди. Андреснинг оёғи тўпга бироз етмай қолди
8'
"Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз
7'
Иньеста ҳаводан узатма бериб, жарима майдончасига кираётган Альбани тўп таъминлашга ҳаракат қилди. Тўпни Люкс эгаллаб олди
5'
Вууууҳ! Месси ўнг қанотдан диагонал узатма билан Сандрони пас билан таъминлади. Рамирес бош билан тўпни Суаресга қолдирди. Уругвайлик футболчининг 7-8 метрдан йўллаган зарбаси дарвозага аниқ бормади!
4'
Майдон марказидан етказилган узатма пайтида Хонатан Родригес бирга бир вазиятга чиқаётганди, аммо офсайд
2'
Мессининг узатмасидан кейин Суарес бу сафар ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва тўпни дарвоза яқинига етказди. Люкс тўпни эгаллаб олди
1'
Каталонияликлар дарҳол ҳужумга ўтишди. Иньеста жарима майдончасига кираётган Суарес томон узатма берди. Луис тўпни ўзига бўйсундира олмади
1'
Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга мезбонлар киритиб беришди
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Камп Ноу"да одатдагидек "Барселона" мадҳияси янграмоқда
'
Ўтган мавсумда "Депортиво" сўнгги турда "Барса" билан дуранг ўйнаб, Ла лигада зўрға жон сақлаб қолганди. Ушбу мавсумда эса "Депор" 22 очко билан 5-ўринда бормоқда
'
Бугунги ўйинда Неймар иштирок этмайди. Хабарингиз бор, у "Байер"га қарши ўйин олдидан машғулот чоғида жароҳат олди
'
Бугунги ўйиндан кейин "Барселона" Японияга — клублар ўртасидаги ЖЧга йўл олади. Жамоанинг Ла лига 16-тури доирасидаги баҳси кейинроққа қолдирилган
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Испания чемпионатидан матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз. "Барселона" "Камп Ноу"да "Депортиво"ни қабул қилмоқда.
Ла-лига - 2015-16 / 15-тур / 12.12.2015 20:00

Барселона

Лионель Месси (39)
Иван Ракитич (62)
2
:
2

Депортиво

Лукас Перес (77)
Алекс Бергантиньос (86)

Ла-лига - 2015-16 / 15-тур / 12.12.2015 20:00

Барселона

Лионель Месси (39)
Иван Ракитич (62)
2
:
2

Депортиво

Лукас Перес (77)
Алекс Бергантиньос (86)

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined property: stdClass::$title_uz

Filename: site/match_center.php

Line Number: 353

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 26026 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Opta суперкомпьютери 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоаларнинг имкониятларини ҳисоблаб чиқди.

Киритилди: 23:58, 15.05.2026. Ўқилди: 18407 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди.

Киритилди: 20:39, 17.05.2026. Ўқилди: 17141 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Бўлим: ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Англия: ФА кубоги
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги финали доирасида “Челси” — “Манчестер Сити” учрашувида (0:1) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Киритилди: 23:39, 16.05.2026. Ўқилди: 12751 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» якшанба куни мавсумдаги ўз майдонидаги сўнгги учрашувини ўтказди.

Киритилди: 19:11, 18.05.2026. Ўқилди: 11799 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Испаниялик мутахассис Хаби Алонсо “Челси” таркибини Мадриднинг “Реал” клубининг икки нафар футболчиси билан кучайтирмоқчи.

Киритилди: 22:16, 20.05.2026. Ўқилди: 11552 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:42, 17.05.2026. Ўқилди: 11279 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото)

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати АПЛнинг 37-тури доирасида бўлиб ўтган «Борнмут»га қарши ўйин олдидан жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсанинг суратини ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этди.

Киритилди: 12:05, 20.05.2026. Ўқилди: 11240 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо яқин орада Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигига қайтади.

Киритилди: 16:10, 18.05.2026. Ўқилди: 11179 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

Ҳужумчи Винисиус Жуниор «Реал»ни тарк этиши мумкин.

Киритилди: 20:49, 19.05.2026. Ўқилди: 10431 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50583 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 43936 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Килиан Мбаппе кутилмаганда АПЛга йўл олиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.

Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29671 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе ўзини фош қилиб қўйди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.

Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28530 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Вальверде ва Тчуамени ўртасидаги муштлашувга нима сабаб бўлгани маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клубида вазият ўта кескинлигича қолмоқда. 

Киритилди: 19:37, 07.05.2026. Ўқилди: 21457 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш маросимини жонли трансляция қилади

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Телеканаллар / ТВ-дастурлар
Рукн: Янгиликлар

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш мақсадида ташкил этилаётган тадбирни жонли эфирда трансляция қилади.

Киритилди: 06:18, 22.05.2026. Ўқилди: 4436 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Киритилди: 22:38, 21.05.2026. Ўқилди: 4296 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Маркус Рэшфорд билан шартнома бўйича келишувга эришди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ҳужумчи Маркус Рэшфорд билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди, деб хабар берди SPORT нашри.

Киритилди: 23:16, 21.05.2026. Ўқилди: 3014 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Хулиан Альварес «Атлетико»ни фақат битта клуб учун тарк этишга тайёр

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини давом эттириш учун ўзига маъқул бўлган вариантни танлади.

Киритилди: 08:53, 22.05.2026. Ўқилди: 2705 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» «Челси» ҳимоячиси учун «Реал» билан курашади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Челси» ҳимоячиси Леви Колвилл фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Киритилди: 20:55, 21.05.2026. Ўқилди: 2528 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг Ҳоланд анимацион фильмда викинг қаҳрамонига овоз беради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.

Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.

Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2782 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду 1,32 млн долларга машина сотиб олди (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.

Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3524 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШда спортчиларни олиб кетаётган самолёт қулаб тушди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.

Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 964 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Даҳшатли жароҳат ва кутилмаган воқеа: Руминия чемпионатида тез ёрдам машинаси лойга ботиб қолди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.

Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1406 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.

Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания Олий суди Неймар ва «Барселона»нинг собиқ президентларини оқлади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.

Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2386 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Италия футболида навбатдаги можаро — 50 нафар футболчи интим хизматлардан фойдалангани маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1995 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дания клуби футболчиси пичоқбозлик оқибатида оғир жароҳат олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эквадорда футбол ҳаками ўйин пайтида майдоннинг ўзида отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.

Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик