Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Учрашув тафсилоти

Ла-лига - 2015-16 / 15-тур / 14.12.2015 00:30

Вильярреал

Роберто Сольдадо (8)
1
:
0

Реал Мадрид

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Ла-лига - 2015-16 / 15-тур / 14.12.2015 00:30

Вильярреал

Роберто Сольдадо (8)
1
:
0

Реал Мадрид

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Натижада "Барселона" ва "Атлетико" "қаймоқранглилар"дан 5 очко олдинда борадиган бўлишди
90+4'
Ўйин якунланди! "Реал" кутилмаганда мағлубиятга учради!
90+4'
Бэйлнинг узатмасини Рамос оёқ билан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
90+3'
Стандартдан тўп ўйинга киритилаётганида офсайдда қолиб кетиш "Реал" ҳужумчилари учун қўпол хато
90+2'
"Вильярреал"да ўзгариш: Тригурос ўрнига Самуэль Кастильехо тушди
90+2'
Денис Суарес огоҳлантирилди
90+1'
Олис масофадан етказилган узатмани Ареола эгаллаб олди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Бэйл етказиб берган бурчак тўпини Пепе бош билан дарвоза томон бурди. Ноаниқ
89'
"Реал"да ўзгариш: Марсело ўрнига Хесе туширилди. Бразилиялик ҳимоячи жароҳат олиб майдонни тарк этди
87'
Эҳҳҳ, Бакамбу! Қарши ҳужумда тўпни жарима майдончаси остонасида қабул қилди ва ўзи зарба беришга қарор қилди. Ноаниқ. У қулай вазиятга очилаётган шерикларига пас бериши мумкин эди
85'
Иско жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо уни майдонда олиб қола олмади
82'
"Вильярреал"да ўзгариш: Сольдадо ўрнига Науэль Лейва тушди
80'
Вуҳ! Хамес жарима майдончаси ташқарисидан ўнг оёқда зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
79'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Такрорий узатма берилган пайтда Иско посбонга нисбатан қўпол ўйнади
78'
"Реал"да ўзгариш: Модрич ўрнига Ковачич, Каземиро ўрнига Иско туширилди
76'
Мезбонлар қарши ҳужумга ўтаётганида Рамос хавфни бартараф этди
73'
Вууҳ! Бэйл ўнг қанотдан узатма билан тўпни Бенземанинг бошига "қўндирди". Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
71'
Букамбу сариқ карточка "ишламагунча" Хамесни тортаверди-ториаверди, охири йиқитди. Марҳамат, ўзинигн формаси рангидаги карточка
68'
Жарима майдончаси бурчагидан 11 метрли нуқта устига узатма берилди. Роанлду сакраб келган тўпни давроза томон бурди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
67'
Марселонинг узатмасидан кейин Бензема тўпни олис устун томонда очилаётган Роналду томон етказди. Криштиану тўпга ета олмади, аммо офсайдда ҳам қолганди
67'
Марселонинг узатмасидан кейин ҳимоячи тўпни бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди
66'
Серхио Рамос сариқ карточка олди
64'
"Вильярреал" яхши ҳужум ташкил қилишди. Сольдадо жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Зарба аниқ бўлди, аммо кучсиз
62'
Мезбонлар тўпни назорат қилиб, 2-3та ҳужумлар ташкил қилишди. Хавфли вазият юзага келмади
59'
Олис масофадан етказилган узатма натижасида Роналду чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп устунга тегиб майдонни тарк этди
58'
Марсело чап қанотдан узатма берди. Хамес тўпни дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Ҳимоячи тўпни эгаллади ва марказга қайтарди. Такрорий ҳужум пайтида Бэйл олис масофадан зарба берди. Ноаниқ
57'
Бэйл чап қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Ареола тўпни эгаллаб олди
56'
Эҳҳҳ, Бэйл! Ўнг томондан жарима майдончаси кирди ва зарба берди. Зарба унчалик кучли чиқмади ва тўп дарвозабоннинг қўлидан майдонни такр этди
54'
"Реал" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Устунлик тўлалигача "Мадрид" томонида
53'
Роналду жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
50'
Вууууҳ! "Вильярреал" футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан кучли ва аниқ зарба берди. Навас маҳорат эвазига зарбани қайтарди!
50'
Эҳҳҳҳҳ, Бенземааааа! Бэйл чап қанотдан узатма берди. Карим эса 4-5 метрдан тўпни дарвоза жойлай олмади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди....
49'
Яна бир яхши вазият! Роналду чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
48'
Вууууууҳ! "Вильярреал" ҳимоячисининг қўпол хатосидан сўнг Бэйл чиройли пас билан Бенземани жарима майдончасига бошлади. Карим томонидан ўткир бурчак остида йўлланган зарбадан сўнг тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди!
46'
Яхши имконият! Роналдуда! Ўнг қанотдан етказилган узатма ҳимоячининг боши орқали жарима майдончасининг чапроғида турган Криштиануга келиб тушди. У чап оёқда зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
46'
Иккинчи бўлимни "Реал" бошлаб берди. Давом этамиз
'
Биринчи бўлимга қисқача хулоса қиладиган бўлсак: "Вильярреал" номдор рақибига умуман ўйин бермади. Ўзи эса камида 4та голли вазият яратди ва улардан биттасидан унумли фойдаланди. Бенитес жамоанинг ўйинига ўзгариш киритмаса, "Мадрид" бугун ютқазиб қўйиши ҳеч гап эмас. Боз устига, "Вильярреал"нинг ҳужум ва қарши ҳужумлари хавфли чиқмоқда. Мезбонлар дадил ва ишончли ўйнашмоқда. Уларнинг ўйинлари, Ҳасанали отанинг таъбири билин айтганда, пишиқ-пухта ва мағзи тўқ бўлмоқда.
45'
Ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшмади. Ҳозирча "Вильярреал" - "Реал Мадрид" - 1:0. Танаффус
40'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар рақибга имкон беришмади
38'
Юқоридан етказилган узатмага Роналду акробатик услубда зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп унинг оёғига тегмади. Боз устига, Криш офсайдда қолган экан
36'
Вууууҳ! Мезбонларнинг ҳужуми хавфли бўлди. Чап қанотдан жарима майдончасига етказилган узатмани Пепе қайтарди, аммо тўпни тепиб юбора олмади. Бакамбунинг зарбаси бироз дарвоза юқорисидан ўтиб кетди!
35'
Бензема томон етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
34'
"Вильярреал"нинг қарши ҳужуми тахликали бўлди. Пепе тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди. Бурчакдан етказилган узатмани мадридликлар қайтаришди
31'
Марчелога сариқ карточка кўрсатилди
29'
Оййй, майдон марказида тўп учун курашда "Вильярреал" футболчиси Бенземанинг оёғини босиб олди
27'
Вууууууҳ! Қарши ҳужум пайтида Бакамбу Пепедан қочиб кетди ва даврозабон билан бирга бир вазиятда зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди....
26'
Мезбонларнинг чап қанот бўйлаб ташкил этаётган ҳужум муваффақиятсизликка учради. Ноаниқ узатма натижасида тўп майдонни тарк этди
24'
Яхши имконият! Бэйл ўнг қанотдан узатма берди. 11 метрли нуқта яқинида Бензема сакраб келган тўпга зарба берди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
23'
Марселони кўзлаб берилган диагонал узатмага бразилиялик ҳимоячи ета олмасди
19'
Вууҳ! Қарши ҳужумда Сальдадо бирга бир вазиятга қочиб кетишига бир баҳя қолди. Рамос сўнгги паллада тўпни қайтариб қолди
18'
Ўнг қанотдан юқорилатиб етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди
16'
Бурчакдан етказилган тўпга Рамос бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Ареола вазиятни назорат қилди
16'
Марсело бурчак тўпи ишлади.
14'
Бакамбу "Реал" жарима майдончаси чизиғи устида Пепе билан ҳаводаги тўп учун кураш олиб борди ва ундан устун келди. Аммо ҳакам ўйинни тўхтатиб, жарима зарбаси белгилади
11'
Кутилмаган старт! Мезбонлар учрашувни жуда катта иштиёқ билан бошлаганини таъкидлаш лозим. Мазкур иштиёқ ва матонат ўйин охиригача етадими ёки йўқми, буни қолган 80 дақиқа давомида билиб оламиз
8'
ГОООООООЛ! Роберто Сальдадо, 1:0! Модрич ўз жарима майдончаси яқнида тўпни олдириб қўйди ва Букамбу жамоадошини бирга бир вазиятга чиқарди. Сальдадонинг зарбаси Наваснинг оёқлари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди!
8'
Марсело чап қанотдан узатма берди. Бэйл бош билан тўпни дарвоза томон бурди. Тўп тўрга юқори томондан келиб тушди
7'
Гарет Бэйл офсайдда қолди. Тўп унга олис масофадан етказилганди
4'
Вууууууҳ! "Реал"ни дарвоза устуни голдан қутқариб қолди!!! Букамбу Пепенинг оёқлари орасидан тўни ўтказиб меҳмонлар жарима майдончаси яқинига борди ва бироз ўнгроқда турган жамоадаошига узатма берди. Жонатон дос Сантос йўллаган зарба олис устунга тегиб қайтди. Навас тўпга ета олмаганди...
1'
"Сариқлар" дарҳол ҳужумга ўтишди ва бурчак тўпи ишлашди. Бурчакдан етказилган узатмани Роналду бош билан қайтарди. Жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарба ноаниқ бўлди
1'
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
'
Диққат, жамоалар майдонга тушиб келишмоқда
'
Бундан бир неча дақиқа олдин "Атлетико" ва "Атлетик" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га тенглашиб олишди. Хўш, бу ишни Мадриднинг бошқа жамоаси "Реал" қила оладими? Бенитес шогирдлари "сариқ сувости кемаси"ни сафарда тиз чўктирсалар, "Барса" ва "Атлетико" билан орадаги фарқни 2 очкога келтириб қўйишади. Табиийки, "Қироллик клуби" бундай имкониятни қўлдан чиқармасликка ҳаракат қилади
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! "Вильярреал" ва "Реал" ўртасидаги Ла лиганинг 15-тури доирасидаги ўйинни биз билан бирга кузатиб бораётганингиз учун раҳмат.
Ла-лига - 2015-16 / 15-тур / 14.12.2015 00:30

Вильярреал

Роберто Сольдадо (8)
1
:
0

Реал Мадрид


Ла-лига - 2015-16 / 15-тур / 14.12.2015 00:30

Вильярреал

Роберто Сольдадо (8)
1
:
0

Реал Мадрид


Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 26026 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Opta суперкомпьютери 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоаларнинг имкониятларини ҳисоблаб чиқди.

Киритилди: 23:58, 15.05.2026. Ўқилди: 18407 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди.

Киритилди: 20:39, 17.05.2026. Ўқилди: 17141 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Бўлим: ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Англия: ФА кубоги
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги финали доирасида “Челси” — “Манчестер Сити” учрашувида (0:1) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Киритилди: 23:39, 16.05.2026. Ўқилди: 12751 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» якшанба куни мавсумдаги ўз майдонидаги сўнгги учрашувини ўтказди.

Киритилди: 19:11, 18.05.2026. Ўқилди: 11799 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Испаниялик мутахассис Хаби Алонсо “Челси” таркибини Мадриднинг “Реал” клубининг икки нафар футболчиси билан кучайтирмоқчи.

Киритилди: 22:16, 20.05.2026. Ўқилди: 11552 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:42, 17.05.2026. Ўқилди: 11279 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото)

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати АПЛнинг 37-тури доирасида бўлиб ўтган «Борнмут»га қарши ўйин олдидан жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсанинг суратини ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этди.

Киритилди: 12:05, 20.05.2026. Ўқилди: 11240 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо яқин орада Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигига қайтади.

Киритилди: 16:10, 18.05.2026. Ўқилди: 11179 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

Ҳужумчи Винисиус Жуниор «Реал»ни тарк этиши мумкин.

Киритилди: 20:49, 19.05.2026. Ўқилди: 10431 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50583 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 43936 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Килиан Мбаппе кутилмаганда АПЛга йўл олиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.

Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29671 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе ўзини фош қилиб қўйди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.

Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28530 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Вальверде ва Тчуамени ўртасидаги муштлашувга нима сабаб бўлгани маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клубида вазият ўта кескинлигича қолмоқда. 

Киритилди: 19:37, 07.05.2026. Ўқилди: 21457 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш маросимини жонли трансляция қилади

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Телеканаллар / ТВ-дастурлар
Рукн: Янгиликлар

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш мақсадида ташкил этилаётган тадбирни жонли эфирда трансляция қилади.

Киритилди: 06:18, 22.05.2026. Ўқилди: 4436 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Киритилди: 22:38, 21.05.2026. Ўқилди: 4296 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Маркус Рэшфорд билан шартнома бўйича келишувга эришди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ҳужумчи Маркус Рэшфорд билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди, деб хабар берди SPORT нашри.

Киритилди: 23:16, 21.05.2026. Ўқилди: 3014 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Хулиан Альварес «Атлетико»ни фақат битта клуб учун тарк этишга тайёр

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини давом эттириш учун ўзига маъқул бўлган вариантни танлади.

Киритилди: 08:53, 22.05.2026. Ўқилди: 2705 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» «Челси» ҳимоячиси учун «Реал» билан курашади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Челси» ҳимоячиси Леви Колвилл фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Киритилди: 20:55, 21.05.2026. Ўқилди: 2528 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг Ҳоланд анимацион фильмда викинг қаҳрамонига овоз беради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.

Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.

Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2782 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду 1,32 млн долларга машина сотиб олди (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.

Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3524 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШда спортчиларни олиб кетаётган самолёт қулаб тушди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.

Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 964 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Даҳшатли жароҳат ва кутилмаган воқеа: Руминия чемпионатида тез ёрдам машинаси лойга ботиб қолди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.

Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1406 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.

Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания Олий суди Неймар ва «Барселона»нинг собиқ президентларини оқлади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.

Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2386 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Италия футболида навбатдаги можаро — 50 нафар футболчи интим хизматлардан фойдалангани маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1995 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дания клуби футболчиси пичоқбозлик оқибатида оғир жароҳат олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эквадорда футбол ҳаками ўйин пайтида майдоннинг ўзида отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.

Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик