Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Учрашув тафсилоти

Ла-лига - 2015-16 / 30-тур / 20.03.2016 20:00

Вильярреал

Седрик Бакамбу (57)
Жереми Матьё (63-автогол)
2
:
2

Барселона

Иван Ракитич (20)
Неймар (41-пен.)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Ла-лига - 2015-16 / 30-тур / 20.03.2016 20:00

Вильярреал

Седрик Бакамбу (57)
Жереми Матьё (63-автогол)
2
:
2

Барселона

Иван Ракитич (20)
Неймар (41-пен.)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
АНОНС! Бугун 00:30да бўладиган "Реал" - "Севилья" баҳсидан онлайн трансляцияни кузатиб боришни унутманг!
90+5'
Жариа тўпи хавфли чиқмади. Ўйин якунланди. "Вильярреал" - "Барселона" - 2:2! Каталонияликлар 2 очко йўқотишди
90+4'
Жереми Матьё огоҳлантириш олди. "Вильярреал" чап томондан жарима зарбасини тепади
90+3'
Неймарга нисбатан чап қанотдан фол ишлатилди. Месси жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп Матьёнинг кўкрагидан майдонни тарк этди
90+1'
Вууууҳ! Адриан Лопес дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Маскерано ҳужумчининг оёғига тагига ташланиб, унга халал берди. Натижада Лопес зарба бера олмади, боз устига тўп унинг оёғидан майдонни тарк этди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
90'
Маскерано ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Суарес тўпни тўхтатмасдан зарба берди. Ноаниқ
88'
Мезбонлар ажойиб қарши ҳужумдан фойдалана олишмади. Сўнгги узатмани Алвес эгаллаб олди
85'
Жаримадан етказилган узатмани мезбонлар қайтаришди. Қайтган тўпга Сержи Роберто зарба берди. Асенхо иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди
85'
Яна сариқ. Ҳакам бугун жуда ҳам ошириб юборди. Тригерос
83'
"Вильярреал"да ўзгариш: Сольдадо ўрнига Лео Баптистао тушди
82'
Эҳҳҳҳ, Ракитич! Альба чап қанотдан берган узатмани Асенхо қайтарди. Тўп эса Иванга келиб тушди. Хорватиялик футболчи тўпни тўхтатмасдан тепмоқчи бўлди, тўп бошқа томонга кетиб қолди
81'
"Сариқ сувости кемаси" ҳужумда Маскеранога нисбатан фол ишлатишди
80'
"Барса" икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар яхши ҳимояланишмоқда
78'
Томас Пина огоҳлантириш олди. Ракитичнинг оёғига хавфли ташланди
74'
"Вильерреал"да ўзгариш: Денис Суарес ўрнига Томас Пина тушди
73'
Кастильехо чап қанотдан узатма берди. Матьё тўпни қайтарди
71'
Месси жаримадан етказган узатмани Ракитич бош билан дарвоза томон бурди. Асенхо зарбани қайтаришга улгурди! Бурчак тўпи
70'
"Вильярреал"да ўзгариш: Бакамбу ўрнига Адриан Лопес тушди
69'
Сержи Роберто жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
65'
Месси жаримадан етказган узатмани Асенхо эгаллаб олди
65'
Ўйин даҳшатли тус олди. Тезлик кескин ошиб кетди
63'
ГОООООЛ! Жереми Матьё автогол, 2:2! Бурчакдан етказилган тўп Сольдадонинг бошида Матьёга тегиб, тўрга бориб тушди!
60'
Вуууууҳ! Неймаааааар! Қарши ҳужумди Неймар жарима майдончасининг чап қанотатида тўпни эгаллади ва ҳимоячиларни алдаб, марказ томон сурилди ва 11 метрли нуқта яқинида деярли бирга бир вазиятда зарба берди. Асенхо қандай зарбани қайтармоқда!!!!
60'
Вуууууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Эрик Байи бош билан зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди...
59'
Вуууууҳ! Бурчак тўпидан кейин Кастильехо бироз ўткир бурчак остида зарба берди. Браво қайтарди. Яна бир бурчак тўпи
57'
ГООООООЛ! Седрик Бакамбу, 1:2! Денис Суарес жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта атрофида зарба йўллади. Браво тўпни ён томонга уриб юборди, Бакамбу бўш қолган дарвозани ишғол қилди!
56'
"Барса"да иккинчи ўзгариш: Арда Турон ўрнига Даниел Алвес тушди
56'
"Барса" чиройли ҳужум ташкил қилди. Неймар 16 метрдан ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда Мессига пас берди. Лео тўпга зўрға етиб борди, аммо Асенхо тўни эгаллаб олди. Боз устига, аргентиналик футбол офсайдда деб топилди
55'
"Барселона"да ўзгариш: Пике ўрнига Жереми Матьё тушди. Эл-класико олдидан муҳим ҳимоячининг "қизил" олиб қолишининг олдини олди Энрике
54'
Жаримадан йўлланган жонли деворга тегиб қайтди. Қайта ташкил этилган ҳужум натижасида Тригерос 17 метрдан зарба йўллади. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтди ва тўрга юқоридан тегди
53'
Хорди Альба сариқ карточка олди. У жарима майдончаси остонасида Сольдадони чалиб йиқитди
51'
Қарши ҳужум натижасида жарима майдончасига кириб бораётган Бакамбуга узатма берилди. Садрик 12 метрлардан унчалик кучли бўлмаган зарба берди. Браво ўз жойида
50'
Каталонияликлар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Альбанинг жарима майдончасига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди
48'
Тўпни "Барса" назорат қилмоқда
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Пенальти белгиланган аҳамият қаратиш лозим. Неймар дарвозабон билан юзма юз ҳолатда тўпни ўнг томонга олиб қочди. Тўп эса узоққа кетмади ва дарвозабон унга қўл чўзди. Асенхонинг қўли тўпга тегди ҳамки, Неймар унга урилиб йиқилди. Назаримизда, пенальти йўқ эди.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Вильярреал" - "Барселона" - 0:2. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
44'
Месси қарши ҳужумга асос солди ва чап қанотдаги Неймарга узатма берди. Бразилиялик футболчининг узатмасидан кейин Месси 15 метрлардан зарба берди. Зарба кучли чиқмади ва Асенхо тўпни эгаллади
43'
Яна бир сариқ карточка. Антонио Рукавина огоҳлантирилди. Мессининг оёғига тепгани учун
41'
ГООООЛ! Неймар, 0:2! Бразилиялик ҳужумчи марказ бўйлаб юмшоқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.
40'
"Вильярреал" дарвозасига пенальти! Мессининг узатмасидан кейин Неймар яккама-якка вазиятга чиқди ва дарвозабонга тўқнашиб йиқилди... Асенхога сариқ карточка
39'
ВУУУУУҲ! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Бакамбу шундоққина дарвозабон майдончаси ичида дарвозага бура олмади!
39'
Бускетс майдон марказидан туриб олдинга ўтаётган Мессига узатма берди. Асенхо тўпни эгаллади
38'
"Вильярреал" қарши ҳужумга ўтди. Бакамбу жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп Пике тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва уни Браво эгаллаб олди
36'
Вууууҳ! Ўнг қанотдан ерлатиб етказилган узатмага Тригурос 16 метрдан дарвоза томон зарба берди. Браво тўпни эгаллаб олди
33'
Каталонияликлар тўп назоратини тўлалигача ўзларида ушлаб турибдилар
32'
Месси икки футболчидан ўтиб жарима майдончасига кирди, аммо учинчисидан ўтиб кета олмади
29'
Неймар офсайдда қолди
27'
Вуҳ! Туроннинг узатмасидан кейин Неймар бир ҳимоячидан қочиб кетиб, чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ҳимоячини алдаб ўтаётганида унга урилиб йиқилди. Ҳакам пенальти учун асос топмади
24'
"Вильярреал" футболчиси Бруно Сорианога "сариқ"
21'
Қизиқ! "Вильярреал" футболчиси Пикени алдаб ўтаётганида, "Барса" ҳимоячиси рақиб оёғига остига ташланди ва сўнгра тўпни ўзи билмаган ҳолда қўли билан тўхтатиб қолди. Ҳакам бу вазиятни кўрмай қолди. Бу ҳақида лайнсмен хабар бериши керак эди. Ҳакамга кескин эътироз билдирган мезбонлар посбони захира ўриндиғидан четлатилди
20'
ГОООООЛ! Иван Ракитич, 0:1! Месси жаримадан етказган узатмага чиқишда мезбонлар дарвозабон хатога йўл қўйди. Ҳимоячи тўпни қайтарди ва қайтган тўпни Ракитич бўш қолган дарвозага жойлади!
20'
Роберто Сольдадо огоҳлантирилди. Неймарни чалгани учун
16'
Жерар Пике сариқ карточка олди, тўпни қўли билан ўйнагани учун
15'
Месси жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
13'
Арда Турон сариқ карточка олди
13'
Меҳмонлар қарши ҳужум ташкил қилишди. Месси олис масофадан зарба йўллади. Зарба йўлига ҳимоячи ғов бўлди
10'
Ракитич рақиб жарима майдончаси олдида ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва 16 метрдан зарба йўллади. Устун ёнидан ўтиб кетди тўп
8'
"Барса" тўп назоратини ўзига олмоқда. Роберто ўнг қанотдан узатма берди. Тўпни меҳмонлар эгаллашди
6'
Денис Суарес жарима майдончасига кирди ва ўнг томонга сурилиб, олис устун томон узатма берди. Тўпга ҳеч ким ета олмади
5'
Ракитичнинг узатмасидан кейин Суарес ўнг қанотдан олдинга ўтди, аммо ҳимоячига тўпни олдириб қўйди
1'
ВУУУУУУУҲ! Ўйиннинг 45-сониясидаёқ мезбонлар ҳисобни очишлари керак эди! Бакамбу чап қанотда Пикедан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Денис Суарес бош билан зарба берганидан сўнг тўп Арданинг оёғига тегиб, дарвоза томон йўл олди, аммо устунга тегиб қайтди. Тўпни Браво эгаллаб олди!!! Даҳшатли старт!
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Бир дақиқалик сукут... кимнингдир хотирасига...
'
Бугун Иньеста майдонга тушмаган. Шу боис, сардорлик боғичи Мессининг билагида. Шунингдек, меҳмонлар сафида Алвес ўрнида Сержи Роберто тушади
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Қизиқарли учрашувдан матнли трансляцияни бошладик
'
Испания Ла лигаси, 30-тур. "Вильярреал" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилмоқда. "Сариқ сувости кемаси" жадвалда 4-ўринда бораётган бўлса, каталонияликлар пешқадам бўлиб туришибди
'
Хайрли кеч, футбол мухлислари!
Ла-лига - 2015-16 / 30-тур / 20.03.2016 20:00

Вильярреал

Седрик Бакамбу (57)
Жереми Матьё (63-автогол)
2
:
2

Барселона

Иван Ракитич (20)
Неймар (41-пен.)

Ла-лига - 2015-16 / 30-тур / 20.03.2016 20:00

Вильярреал

Седрик Бакамбу (57)
Жереми Матьё (63-автогол)
2
:
2

Барселона

Иван Ракитич (20)
Неймар (41-пен.)

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined property: stdClass::$title_uz

Filename: site/match_center.php

Line Number: 353

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 26026 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Opta суперкомпьютери 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоаларнинг имкониятларини ҳисоблаб чиқди.

Киритилди: 23:58, 15.05.2026. Ўқилди: 18407 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди.

Киритилди: 20:39, 17.05.2026. Ўқилди: 17141 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Бўлим: ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Англия: ФА кубоги
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги финали доирасида “Челси” — “Манчестер Сити” учрашувида (0:1) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Киритилди: 23:39, 16.05.2026. Ўқилди: 12751 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» якшанба куни мавсумдаги ўз майдонидаги сўнгги учрашувини ўтказди.

Киритилди: 19:11, 18.05.2026. Ўқилди: 11799 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Испаниялик мутахассис Хаби Алонсо “Челси” таркибини Мадриднинг “Реал” клубининг икки нафар футболчиси билан кучайтирмоқчи.

Киритилди: 22:16, 20.05.2026. Ўқилди: 11552 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:42, 17.05.2026. Ўқилди: 11279 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото)

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати АПЛнинг 37-тури доирасида бўлиб ўтган «Борнмут»га қарши ўйин олдидан жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсанинг суратини ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этди.

Киритилди: 12:05, 20.05.2026. Ўқилди: 11240 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо яқин орада Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигига қайтади.

Киритилди: 16:10, 18.05.2026. Ўқилди: 11179 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

Ҳужумчи Винисиус Жуниор «Реал»ни тарк этиши мумкин.

Киритилди: 20:49, 19.05.2026. Ўқилди: 10431 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50583 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 43936 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Килиан Мбаппе кутилмаганда АПЛга йўл олиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.

Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29671 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе ўзини фош қилиб қўйди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.

Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28530 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Вальверде ва Тчуамени ўртасидаги муштлашувга нима сабаб бўлгани маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клубида вазият ўта кескинлигича қолмоқда. 

Киритилди: 19:37, 07.05.2026. Ўқилди: 21457 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш маросимини жонли трансляция қилади

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Телеканаллар / ТВ-дастурлар
Рукн: Янгиликлар

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш мақсадида ташкил этилаётган тадбирни жонли эфирда трансляция қилади.

Киритилди: 06:18, 22.05.2026. Ўқилди: 4436 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Киритилди: 22:38, 21.05.2026. Ўқилди: 4296 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Маркус Рэшфорд билан шартнома бўйича келишувга эришди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ҳужумчи Маркус Рэшфорд билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди, деб хабар берди SPORT нашри.

Киритилди: 23:16, 21.05.2026. Ўқилди: 3014 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Хулиан Альварес «Атлетико»ни фақат битта клуб учун тарк этишга тайёр

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини давом эттириш учун ўзига маъқул бўлган вариантни танлади.

Киритилди: 08:53, 22.05.2026. Ўқилди: 2705 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» «Челси» ҳимоячиси учун «Реал» билан курашади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Челси» ҳимоячиси Леви Колвилл фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Киритилди: 20:55, 21.05.2026. Ўқилди: 2528 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг Ҳоланд анимацион фильмда викинг қаҳрамонига овоз беради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.

Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.

Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2782 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду 1,32 млн долларга машина сотиб олди (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.

Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3524 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШда спортчиларни олиб кетаётган самолёт қулаб тушди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.

Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 964 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Даҳшатли жароҳат ва кутилмаган воқеа: Руминия чемпионатида тез ёрдам машинаси лойга ботиб қолди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.

Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1406 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.

Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания Олий суди Неймар ва «Барселона»нинг собиқ президентларини оқлади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.

Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2386 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Италия футболида навбатдаги можаро — 50 нафар футболчи интим хизматлардан фойдалангани маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1995 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дания клуби футболчиси пичоқбозлик оқибатида оғир жароҳат олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эквадорда футбол ҳаками ўйин пайтида майдоннинг ўзида отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.

Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик