Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Учрашув тафсилоти

АПЛ - 2015-16 / 35-тур / 23.04.2016 16:45

Манчестер Сити

Фернандо (35)
Серхио Агуэро (43-пенальти)
Келечи Ихеаначо (64, 74)
4
:
0

Сток Сити

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
АПЛ - 2015-16 / 35-тур / 23.04.2016 16:45

Манчестер Сити

Фернандо (35)
Серхио Агуэро (43-пенальти)
Келечи Ихеаначо (64, 74)
4
:
0

Сток Сити

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+4'
Ўйин якунланди. "Ман.Сити" йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва 3-ўринга кўтарилиб олди. "Шаҳарликлар" кейинги баҳсни сешанба куни "Реал"га қарши ўтказишади
90+3'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
85'
Яя Турега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
80'
Имубланинг зарбаси натижасида тўп тўсин устидан ўтиб кетди
79'
Туре рақибни чалди. Дарвозагача 26 метрдан жарима зарбаси
74'
ГОООООЛ! Ихеаначо, 4:0! Бони берган узатмани Келечи олдинга ташлади ва посбон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол қилди.
72'
"Манчестер Сити"да ўзгариш: Фернандо ўрнига Мартин Демичелис тушди
71'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Отаменди бош билан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
67'
Имбула жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Юқорига кўтарилиб кетди
65'
"Реал"га қарши ўйин олдидан Пеллегрини жамоа етакчиларига дам бера бошлади. Агуэро ўрнига Вильфрид Бони тушди
64'
ГООООООЛ! Келечи Ихеаначо, 3:0! Сабалета ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб келди ва ўз вақтида очилган Ихеаначога узатма берди. Келечи дарвозани осонгина ишғол қилди!
59'
ВУУУҲ! Арнаутович ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва жарима майдончасигггггги, 8 метрлардан кучли зарба берди. Жо Харт зарбани қайтарди!
58'
Вуууууҳ! "Манчестер Сити" бурчак тўпини ўйинга киритди. Навас ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси чизиғи устига етказди. Яя Туре 14 метрдан ерлатиб зарба берди. Гивен тўпни ушлаб олди
57'
Мангала ўз дарвозабони томон секин узатма берди. Харт бир амаллаб тўпни тепиб юборди, ҳужум етиб олишига сал қолди
57'
"Манчестер Сити"да ўзгариш: ДавидС ўрнига Фабиан Делф тушди
54'
Меҳмонлар ўнг қанотдан ерлатиб узатма беришди. Отаменди тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчакдан етказилган узатмага Маме Диуф бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
51'
"Шаҳарликлар" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар ҳушёр ўйнашди
49'
Вуууууҳ! Арнаутович чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига етиб келган Хоселуга узатма берди. Ҳужумчи 10 метрдан дарвозани ишғол қила олмади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди...
48'
Жарима майдончаси ташқарисидан белгиланган жарима зарбасини Арнаутович ноаниқ ижро этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Манчестер Сити" - "Сток Сити" - 2:0. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
43'
ГООООЛ! Серхио Агуэро, 2:0! Гивен зарба йўналишини топди, аммо тўп юқорироққа йўналтирилгани учун зарбани қайтара олмади!
42'
ПЕНАЛЬТИ! Ҳимоячи Ихеаначони тортиб йиқитди
40'
Вуууҳ! Фернандо рақибдан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга асос солди. Агуэро ҳимоячидан ўтиб, жарима майдончасига кирдию, аммо зарба беришга улгурмади
38'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавф бартараф этилди
37'
Агуэро ҳимоячилар орасидан ўтиб, рақиб жарима майдончасига кирмоқчи бўлди, аммо тўпни олдирди
35'
ГОООООЛ! Фернандо, 1:0! Бурчакдан етказилган узатмани ярим ҳимоячи бош билан дарвозага жойлади!
34'
Навас ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
30'
Вууууҳ! Арнаутович 11 метрли нуқта устига юқоридан узатма берди. Хоселу бош билан аниқ зарба бера олмади.
29'
Вуҳ! Имбула ўнг қанотдан Арнаутович етказган узатмани қабул қилди, ҳамда 18 метрдан сакраб турган тўпга зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
27'
"Сток" яхши ҳимояланмоқда
23'
Мезбонлар жарима майдончаси ташқарисидан зарба беришди. Тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди
21'
Муниеса чап қанотдан "Сити" жарима майдончасига узатма берди. Тўп Харт устидан ошиб ўтиб, олис устун ёнидан майдонни тарк этди
18'
Жарима майдончасининг ўнг чизиғи яқинида Навасга нисбатан фол ишлатди. Хесуснинг ўзи узатмани амалга оширди. Тўп Отамендининг бошидан Шей Гивенга борди. Николас муваффақиятли зарба бера олмади
15'
"Сток" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Иккинчисида Шоукросс зарба беришга муваффақ бўлди. Ноаниқ
14'
Ўнг қанотда белгиланган жарима зарбасини Уилан тўппа-тўғри дарвоза томон йўналтирди. Тўп Хартнинг қўлидан майдонни тарк этди
12'
Силванинг узатмасини Ихеаначо жарима майдончаси чизиғи олдида тўхтата олмади
11'
Тўп назорати "шаҳарликлар" томонига ўтмоқда
7'
Вуууҳ! Дастлабки голил вазият! Агуэро ўнг қанотда икки рақиб орасида ўтиб кетди ва жарима майдончаси чизиғи устида турган Ихеаначога узатма берди. Келечининг зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди
5'
Ҳозирча ўйин асосан майдон марказида, тайинли ҳужумлар ва вазиятлар йўқ
1'
Агуэро чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдига узатма беришга уринди. Тўп ҳимоячининг оёғидан жарима майдончасини тарк этди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Хабарингиз бор, "Ман.Сити" чемпионликдан умидини узиб бўлган, жамоа 3-ўрин учун кураш олиб бормоқда
'
Футболчилар майдонга чиқиб келишди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Манчестердаги "Этиҳад Стэдиум"да АПЛнинг 35-турига старт берилмоқда. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Сток Сити"ни қабул қилмоқда
АПЛ - 2015-16 / 35-тур / 23.04.2016 16:45

Манчестер Сити

Фернандо (35)
Серхио Агуэро (43-пенальти)
Келечи Ихеаначо (64, 74)
4
:
0

Сток Сити


АПЛ - 2015-16 / 35-тур / 23.04.2016 16:45

Манчестер Сити

Фернандо (35)
Серхио Агуэро (43-пенальти)
Келечи Ихеаначо (64, 74)
4
:
0

Сток Сити


A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined property: stdClass::$title_uz

Filename: site/match_center.php

Line Number: 353

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 25915 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Opta суперкомпьютери 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоаларнинг имкониятларини ҳисоблаб чиқди.

Киритилди: 23:58, 15.05.2026. Ўқилди: 18388 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди.

Киритилди: 20:39, 17.05.2026. Ўқилди: 17116 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Бўлим: ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Англия: ФА кубоги
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги финали доирасида “Челси” — “Манчестер Сити” учрашувида (0:1) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Киритилди: 23:39, 16.05.2026. Ўқилди: 12732 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» якшанба куни мавсумдаги ўз майдонидаги сўнгги учрашувини ўтказди.

Киритилди: 19:11, 18.05.2026. Ўқилди: 11743 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:42, 17.05.2026. Ўқилди: 11275 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Испаниялик мутахассис Хаби Алонсо “Челси” таркибини Мадриднинг “Реал” клубининг икки нафар футболчиси билан кучайтирмоқчи.

Киритилди: 22:16, 20.05.2026. Ўқилди: 11236 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо яқин орада Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигига қайтади.

Киритилди: 16:10, 18.05.2026. Ўқилди: 11159 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото)

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати АПЛнинг 37-тури доирасида бўлиб ўтган «Борнмут»га қарши ўйин олдидан жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсанинг суратини ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этди.

Киритилди: 12:05, 20.05.2026. Ўқилди: 11046 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

Ҳужумчи Винисиус Жуниор «Реал»ни тарк этиши мумкин.

Киритилди: 20:49, 19.05.2026. Ўқилди: 10361 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50583 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 43936 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Килиан Мбаппе кутилмаганда АПЛга йўл олиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.

Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29669 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе ўзини фош қилиб қўйди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.

Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28528 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Вальверде ва Тчуамени ўртасидаги муштлашувга нима сабаб бўлгани маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клубида вазият ўта кескинлигича қолмоқда. 

Киритилди: 19:37, 07.05.2026. Ўқилди: 21453 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» Хосеп Гвардиоланинг бош мураббий сифатида сенсацион тарзда жамоага қайтишига тайёргарлик кўрмоқда.

Киритилди: 18:50, 21.05.2026. Ўқилди: 7252 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Киритилди: 22:38, 21.05.2026. Ўқилди: 3797 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Винисиус учун мавсум тугади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор мавсумнинг сўнгги ўйинини ўтказиб юборади.

Киритилди: 17:58, 21.05.2026. Ўқилди: 3532 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Маркус Рэшфорд билан шартнома бўйича келишувга эришди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ҳужумчи Маркус Рэшфорд билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди, деб хабар берди SPORT нашри.

Киритилди: 23:16, 21.05.2026. Ўқилди: 2667 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бернарду Силва фаолиятини Испанияда давом эттиришга яқин турибди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Бернарду Силва «Атлетико»га ўтишга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Marca нашри.

Киритилди: 18:34, 21.05.2026. Ўқилди: 2472 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг Ҳоланд анимацион фильмда викинг қаҳрамонига овоз беради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.

Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.

Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2782 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду 1,32 млн долларга машина сотиб олди (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.

Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3522 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШда спортчиларни олиб кетаётган самолёт қулаб тушди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.

Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 964 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Даҳшатли жароҳат ва кутилмаган воқеа: Руминия чемпионатида тез ёрдам машинаси лойга ботиб қолди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.

Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1406 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.

Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания Олий суди Неймар ва «Барселона»нинг собиқ президентларини оқлади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.

Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2386 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Италия футболида навбатдаги можаро — 50 нафар футболчи интим хизматлардан фойдалангани маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1993 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дания клуби футболчиси пичоқбозлик оқибатида оғир жароҳат олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эквадорда футбол ҳаками ўйин пайтида майдоннинг ўзида отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.

Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик