| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / Нимчорак финал / 28.06.2014 21:00 | ||||
БразилияДавид Луис (18) |
1
:
1
|
ЧилиАлексис Санчес (32) |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| Пенальтилар серияси - 3:2 | |
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / Нимчорак финал / 28.06.2014 21:00 | ||||
БразилияДавид Луис (18) |
1
:
1
|
ЧилиАлексис Санчес (32) |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| ' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат! Яна бир соатдан кейин бошланадиган Колумбия - Уругвай баҳсидан уюштириладиган онлайн трансляцияни ҳам ўтказиб юборманг! |
| ' |
![]() |
Вуууҳҳҳ, қандай ўйин а? Қойил-қойил! Барча футболчиларга қойил! Ўйиннинг ўзи ҳам, пенальтилар серияси даҳшатнинг ўзгинаси! Бу кеча омад пентакампеонлар томонида бўлди! |
| 3:2' |
![]() |
Гонсало Хара! Штангааааа!!!! Бразилия чорак финалга чиқмоқда! |
| 3:2' |
![]() |
Неймар! Бравони алдай олди ва тўпни бурчакка михлаб қўйди! Бразилия - Чили - 3:2! |
| 2:2' |
![]() |
Диас! Чилилик футболчи дарвоза маркази томон зарба берди ва ҳисобни тенглаштирди, Бразилия - Чили - 2:2! |
| 2:1' |
![]() |
Халк! Вуууҳҳҳ, Браво! "Зенит" футболчисининг кучли зарбасини оёғи билан қайтарди! Бразилия - Чили - 2:1! |
| 2:1' |
![]() |
Гутьеррес! Кучли зарба билан Чилининг пенальтилар сериясида дастлабки голини урмоқда! Бразилия - Чили - 2:1! |
| 2:0' |
![]() |
Марсело! "Реал" ҳимоячисининг зарбаси Бравонинг қўлига тегди, аммо тўп барибир дарвоза тўрига бориб тушди! Бразилия - Чили - 2:0! |
| 1:0' |
![]() |
Алексис Санчес! Вууууҳҳҳ, Сезар! "Барса" ҳужумчисининг бурчакка йўллаган зарбасини қайтарди! Бразилия - Чили - 1:0! |
| 1:0' |
![]() |
Виллиан! Эҳ, "Челси" футболчисининг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Браво бошқа томонга ташланганди! Бразилия - Чили - 1:0! |
| 1:0' |
![]() |
Чилилик Пинильянинг зарбасини Сезар қайтарди! Бразилия - Чили - 1:0! |
| 1:0' |
![]() |
Гол! Бразилия - Чили - 1:0! |
| ' |
![]() |
Бразилия пенальтилар сериясини бошлаб беради. ДАвид Луис нуқта олдида! |
| ' |
|
Ҳакам дарвозабонларга қоидаларни тушунтириб ўтди |
| ' |
|
Яна Уэбб ва жамоа сардорлари. Ким биринчи бўлиб тепади? |
| ' |
![]() |
Жамоалар майдон марказидаги айлана томон йўл олишмоқда. Ҳаяжонли дақиқалар... |
| ' |
|
Умуман олганда, Уэбб ўйинни яхши бошқарди. |
| ' |
|
Агар ўйиннинг 120-дақиқасида Пинилья тепган тўп дарвозага кирганида борми, бутун Бразилия мотам тусига кирарди... |
| ' |
|
Пенальтилар сериясида пенальти тепадиган футболчининг маҳорат ва албатта кўп нарса дарвозабонларга боғлиқ! Сезар ёки Браво, Бразилия ёки Чили? |
| ' |
|
Мураббийлар пенальти тепадиган футболчилар рўйхатини тузишмоқда |
| 120+2' |
![]() |
120 ва яна қанчадир дақиқа давом этган ўйини якунланди. Навбат пенальтилар сериясига! |
| 120+2' |
![]() |
Бурчак тўпидан кейин тўп жарима майдончаси ташқарисига қайтарилди ва Рамирес кучли зарба йўллади! Ноаниқ |
| 120+1' |
![]() |
Бразилия қарши ҳужумга ўтди ва Неймар тўпни ўнг томондан жарима майдончасига кириб келган Жога узатди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарсига чиқариб юборишди |
| 120+1' |
![]() |
Уэбб яна 2 дақиқа қўшиб берди |
| 120' |
![]() |
Вуууууууууҳҳҳҳҳ!! ВУҳҳҳҳҳҳ! Пинильянинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтмоқда!!!! Бразилияни устун қутқармоқда! |
| 120' |
![]() |
Халкнинг зарбаси анчагина ноаниқ бўлди |
| 120' |
![]() |
Сўнгги дақиқа! |
| 117' |
![]() |
Бразилия ярим ҳимоячиси жарима зарбасини тўғри жарима майдончаси томон узатди. Чили тўпни қайтарди |
| 116' |
![]() |
Ўйин тугашига 4 дақиқа қолди. Бразилия тўлиқ ҳужумда. Чили бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда |
| 113' |
![]() |
Чили ҳужумга ўтди ва Диаснинг 25 метрлардан ноаниқ зарбаси билан якунланди |
| 112' |
![]() |
Виллиан жарима тўпини тўғридан-тўғри жарима майдончасига эмас, нариги томонда бўш турган Алвешга узатди. Данининг зарбаси анча ноаниқ бўлди |
| 110' |
![]() |
Пинилья жарима майдончаси остонасида тўпни кўкраги билан қабул қилди ва дарҳол зарба йўллади. Зарба анча нноаниқ |
| 110' |
|
Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқаси... |
| 108' |
![]() |
Чилилик Медель жароҳат олибди. У майдонни замбилда тарк этмоқда. Унинг ўрнига Рохас туширилди |
| 107' |
![]() |
Бурчакдан етказилган тўпга Жо бош билан зарба берди. Ноаниқ |
| 106' |
![]() |
Марселонинг узатмасдан кейн Неймар чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатаётгинад чилилик ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди |
| 106' |
![]() |
Тўртинчи бўлим бошланди! |
| 106' |
![]() |
Бразилияда ўзгариш. Оскар ўрнига Виллиан туширилди |
| ' |
|
Сколари шогирдларига сўнгги кўрсатмаларни бермоқда. У бекорга Чилидан хавотир олмаган экан |
| ' |
|
Томоқ хўлланади, томонлар алмашинади ва сўнгги 15 дақиқа ўйналади |
| 105+2' |
![]() |
Қўшимча бўлимнинг дастлабки 15 дақиқаси тортда қолди |
| 105+2' |
![]() |
Алексис томонидан йўлланган зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
| 105+1' |
![]() |
Дани Алвеш огоҳлантириш олди |
| 105' |
![]() |
Қўшимча бўлимнинг биринчисига 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 104' |
![]() |
Чилиликлар ҳужум ташкил қилишди. Санчес тўпни ўнг қанотга етказди. Ярим ҳимоячи тўпни жарима майдончасига узатаётганида бразилиялик ҳимоячи тўпни қайтариб қолди |
| 103' |
![]() |
Вууууҳ, Халк! 23 метрлардан чап оёқда кучли зарба йўллашга муваффақ бўлди. Браво тўпни қайтариб юборди! |
| 102' |
![]() |
Дави Луисни ортидан йиқитгани учун Пинилья огоҳлантириш олди |
| 101' |
![]() |
Халк ўнг қанотдан бир ҳимоячи таъқиби остида тўпни жарима майдончасига етказишга муваффақ бўлди. Оскар бош билан зарба берди ва Браво тўпни эгаллаб олди |
| 100' |
![]() |
Жо олис масофадан етказилган тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилди ва зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб ўз кучини йўқотди ва Браво тўпни эгаллаб олди |
| 99' |
![]() |
Тўп билан кўпроқ мезбонлар муомалада бўлишмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ |
| 95' |
![]() |
Оҳо! Диас деярли майдон марказидан белгиланган жаримадан тўпни тўғри дарвоза томон тепди. Кучли, аммо ноаниқ |
| 94' |
![]() |
Чили посбони тўпни эгаллаб олганидан кейин Жо дарвозабоннинг қорни аралаш қўлига тепиб юборди. Бунинг учун ҳужумчи огоҳлантирилди |
| 93' |
![]() |
Неймар жаримадан тўпни тўғри дарвозага йўлламоқчи бўлди. Тўп ҳимоячининг бошига тегиб, майдонни тарк этди |
| 92' |
![]() |
Халк тўп билан марказдан чап қанот томон кўчди ва жарима майдончаси чизиғи олдида унга нисбатан ўйин қоидаси бузилди |
| 91' |
![]() |
Учинчи бўлимни Чили бошлаб берди. |
| ' |
|
ЖАмоа сардорлари ва ҳакамлар қўшимча бўлимни қайси жамоа бош бериши кераклиги ҳақидаги саволга ойдинлик киритишди. |
| ' |
![]() |
Бизни яна 30 дақиқа қизиқарли ўйин ва балки, пенальтилар серияси ҳам кутмоқда |
| ' |
|
Ҳозирча ҳисоб - 1:1 |
| ' |
|
Тахминан 5-6 дақиқадан кейин қўшимча бўлимлар бошланади. Хабарингиз бор, ҳар бири 15 дақиқадан иборат 2та қўшимач бўлимлар ўйналади |
| ' |
![]() |
Хакамнинг хуштаги билан ўйиннинг асосий вақти якунланди, ўйиннинг ўзи эмас. |
| 90+3' |
![]() |
Санчес томонидан етказилган тўп ҳеч кимга тегмай, нариги қанотдан майдонни тарк этди |
| 90+2' |
![]() |
Чили бурчак тўпи ишлади |
| 90+1' |
![]() |
Уэбб 3 дақиқа қўшиб берди |
| 90' |
![]() |
Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида Чили рақиб жарима майдончасига дадил кириб боришди. Футболчилар сўнгги зарбани беришга улгуришмади |
| 90' |
![]() |
Бразилия жарима майдончаси остонасида чилилик футболчилардан бири йиқилди, аммо жарима зарбаси йўқ деб ҳисобланди |
| 87' |
![]() |
Артуро Видаль майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Пинилья тушурилди |
| 85' |
![]() |
Бразилия босимни оширмоқда. Чили эса ўйин темпини туширишга ҳаракат қилмоқда |
| 83' |
![]() |
Вууууҳҳҳ, Халк! У 3 нафар ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб, жарима майдончаси ичидан зарба йўллади. Бравога "браво"! У жамоани голдан қутқарди! |
| 82' |
![]() |
Мезбонларнинг яна бир хавфли ҳужуми! Жо қанотдан етказилган тўпга тавани билан зарба бермоқчи бўлди. Ҳимоячилар бир амаллаб хавфни бартараф этишди |
| 81' |
![]() |
Алвеш чиройли узатма билан жарима майдончаси ичига кириб борган Неймарнинг бошига тўпни "қўндирди"! "Барса" ҳужумчисининг зарбасини эса Сезар эгаллаб олди! |
| 76' |
![]() |
Халк чап қанотдан чап оёқда ноаниқ зарба йўллади |
| 74' |
![]() |
Вуууууҳҳҳҳ, Жо! Халк чап томондан тўпни дарвозабон майдончачига етказиб берди. Тўп Жо оёғига тегмай қолди! |
| 70' |
![]() |
Ўйин темпи бироз тушди. Меҳмонлар тўпни назорат қилиш эвазига ўйин темпини туширишга муваффақ бўлишди. |
| 67' |
![]() |
Олис масофадан узатилган тўпни Халк жарима майдончасининг чап қанотида қабул қилди ва бир ҳимоячини алдаб ўтмоқчи бўлганида, ҳимоячига урилиб, майдонга йиқилди. Пенальти йўқ албатта |
| 65' |
![]() |
Вуууууҳҳҳҳҳ, Жулио Сезар Бразилияни голдан қутқарди! Чили футболчилари ўнг қанотдан қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келишди ва Арангис 8-9 метрлардан зарба йўллади. Тўп бурчакроққа йўлланганида Сезарга ва Бразилияга қийин бўларди! |
| 64' |
![]() |
Фред майдонни тарк этди, Жо ўйинни давом эттиради |
| 61' |
![]() |
Тўп назорати қизиллар томонида. Бразалия тезкор қарши ҳужумда ўйнамоқда |
| 60' |
![]() |
Бразилиялик ярим ҳимоячи Густаво Видалга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди |
| 58' |
![]() |
Дарвоқе, Халқ гол уришдан аввал тўпни қўли билан тўхтатгани учун сариқ карточка ҳам олганди. |
| 57' |
![]() |
Чилида футболчи алмашди. Варгас ўрнига Гутьеррес туширилди. |
| 55' |
![]() |
Халк зарба беришдан олдин жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан эмас, билаги билан қайтарганини ҳакамлар аниқлай олишди |
| 55' |
![]() |
Халк тўпни дарвозага йўллади, аммо бу гол инобатга олинмади! |
| 54' |
![]() |
Чили посбони Браво жарима майдончаси ташқарисида жамоадоши узатган тўпни кўкраги билан қайтарди ва Фред югуриб келаётганини кўриб, тўпни аутга тепиб юборди! |
| 53' |
![]() |
Алвеш ўз қанотидан тўпни жарима майдончаси томон узатди. Браво эгаллаб олди |
| 49' |
![]() |
Фернандиньо 24 метрлардан кучли зарба йўллади. Зарбага аниқлик етишмади |
| 48' |
![]() |
Жаримадан етказилган тўпни Сезар муштлари билан узоқлаштирди |
| 47' |
![]() |
Видалга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Ўнг қанотдан жарима тўпи |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| ' |
|
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Ўйинчилар майдонга чиқиб келишмоқда |
| ' |
|
Бундай ўйинларда ўйиннинг сўнгги қисмида кўч сақлаб қолган жамоа ғалаба қозонади. Кўрамиз, кузатишда давом этамиз |
| ' |
|
Биринчи бўлим юқори суръатда ўтди. Тўп майдон марказида умуман сақланмади. Фақат ҳужум, ҳужум ва яна ҳужум. |
| 45+3' |
![]() |
Биринчи бўлим якунланди |
| 45+3' |
|
Бу сафар ҳимоячилар қайтарган тўпни Мена дарвоза томон тепди. Ноаниқ |
| 45+2' |
![]() |
Яна бир бурчак тўпи. Тьягу Силва тўпни қайтариб юборди |
| 45+1' |
![]() |
Чили бурчак тўпи ишлади |
| 45' |
![]() |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' |
![]() |
Неймар икки ҳимоячидан ўтиб кетиб, майдоннинг сўнгги чизиғидан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Фред бош билан тўпни дарвоза томон бура олмади |
| 44' |
![]() |
Энди чилиликлар ўз дарвозаларига яқин жойда тўпни ён чизиқдан ўйинга киритишганидан кейин мезбонлар тўпни эгаллаб олишди! Фред жарима майдончаси ичида зарба йўллаганда эса ҳимоячи тўпни қайтаришга улгурди |
| 42' |
![]() |
Оҳоҳоҳо! Дани Алвеш олис масофадан кучли зарба йўллади. Дарвоза тўсини остига йўл олаётган тўпни Браво майдон ташқарисига чиқариб юборди! |
| 41' |
![]() |
Видаль офсайдда қолиб кетди |
| 40' |
![]() |
Чили футболчиси Франциско Силва огоҳланлантириш олди |
| 39' |
![]() |
Вууууҳҳҳҳ, Неймар ва Фред! Узоқдан етказилган тўпни Неймар ҳимоячилардан қочиб кетиб, жарима майдончаси ичида кўкраги билан қайтарди зарба беришга улгурмади. ҲИмоячи тўпни қайтармоқчи бўлган пайтда эса Фред тўпга оёқ қўйди. АМмо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! |
| 38' |
![]() |
Бразилия 2та бурчак тўпини ўйинга киритди. Браво тўпни қайтарди |
| 36' |
![]() |
Вуууууҳҳҳҳ, Неймааааррррр! Оскар ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига кўтариб берди. Неймарнинг бош билан берган зарбаси Чили ҳимоячисига тегиб, дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди! |
| 32' |
![]() |
Бразилия ҳимоячилари қўпол хатога йўл қўйишди. Улар тўпни ён чизиқдан ўйинга киритишди, аммо прессинг уюштирган чилиликлар тўпни эгаллаб олиб, дарҳол жарима майдончасига узатишди. Санчас тўпни эгаллаб олди ва 12-13 метрлардан йўллаган зарба билан олис бурчакни нишонга олди! |
| 32' |
![]() |
ГОООООЛЛЛЛЛЛ! Алексиииис Санчессссс, 1:1! |
| 30' |
![]() |
Ҳар дақиқада фол. Жамоалар бир-бирларини аяшмаяпти |
| 29' |
![]() |
Видаль Неймарга нисбатан ўта қўпол ўйин намойиш қилди. Уэбб яна карточкани олишга шошилмаяпти. Бунақада назоратни қўлдан чиқариб қўяди ҳакам |
| 28' |
![]() |
Бразилия футболчиси ўнг қанотда ўзи томон узоқ масофадан узатилган тўпни қабул қилди ва жарима майдончаси томон узатди. Аммо Фред у ерда йиқилиб тушганди. Тўпни ҳимоячи эгаллаб олди |
| 27' |
![]() |
Чили рақиб мудофаасини ёриб ўтишга қийналмоқда |
| 26' |
![]() |
Неймаааар! Юқори тезлик билан бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва жарима майдончасига кириб бориб, ўзи учун ноқулай бўлган чап оёқда зарба берди. Ноаниқ |
| 24' |
![]() |
Гол урилган вазият бир неча марта такроран намойиш қилди. Тўп Луиснинг эмас, чилилик Харанинг оёғига тегиб дарвоза тўрига бориб тушибди |
| 22' |
![]() |
Марсело Алексисга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Ўнг қанотдан жарима тўпи |
| 18' |
![]() |
Бурчакдан етказиб берилган тўпни Тягу Силва бош билан дарвозанинг олис устуни томон берди. Ҳимоячилар билан бир чизиқда турган Луис тўпни оёғи билан дарвозага буриб юборди! |
| 18' |
![]() |
ГОООООЛЛЛЛ!!! Давид Луис! 1:0! |
| 17' |
![]() |
Бу сафар Халқ ўнг қанотдан жарима тўпини дарвоза томон айлантирди. Браво муштлари билан тўпни дарвоза устидан ошириб юборди. Бурчак тўпи |
| 16' |
![]() |
Неймар деярли майдон марказидан тўп билан қочди, 2 ҳимоячи таъқиби остида. Жарима майдончаси ичига кирди, зарба бериш учун қулай вазиятга эга бўлди. Аммо зарба бермади ва тўпни шеригига узатди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди! |
| 15' |
![]() |
Бразилия рақиб жарима майдончасининг чап томонидан стандартга эга бўлди. Неймар томонидан дарвозабон майдончасига етказилган тўпни посбон Браво эгаллаб олди |
| 13' |
![]() |
Халк Неймар билан "девор" ўйнади ва жарима майдончаси ичида йиқилди. Луис уни бироз туртганди, аммо бу пенальти эмас. Уэбб - ҳақ! Бундан 2 дақиқа аввал Варгас Бразилия жарима майдончаси ичида худди шундай тарзда йиқитилганди. Ўшанда ҳам пенальти берилмаганди |
| 9' |
|
Ўйин темпи анча юқори |
| 6' |
![]() |
Чилилик футболчи олис масофадан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 5' |
![]() |
Бразилия бурчак тўпини ўйинга киритиб берди. Қайтарилган тўпни Марсело жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон йўллади. Бироз ноаниқ! |
| 4' |
|
Бу сафар меҳмонлар майдон марказида Неймарга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Ушбу вазият ҳам огоҳлантиришга тортиши мумкин эди. Аммо Ховард энди сариқ карточка бера олмайди. Бу борада ҳисоб тенглашди |
| 3' |
|
Фернандиьо чилилик ХАрага нисбатан ўта қўпол ўйин намойиш қилди. Вазият ҳеч шубҳасиз "сариқ"қа тортарди. Аммо ўйиннинг дебюти бўлгани учун Уэбб Фернандиьнони аяди. |
| 2' |
![]() |
Чили чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. ЖАрима майдончасига етказилган тўпни мезбон ҳимоячилари бартараф этишди |
| 1' |
![]() |
Учрашув бошланди! |
| ' |
|
Чили қизил, Бразилия сариқ рангли футболкаларда ҳаракат қилишади |
| ' |
|
Учрашувни Чили терма жамоаси бошлаб берадиган бўлди |
| ' |
|
Ўйинни Ховард Уэбб бошчилигидаги инглиз ҳакамлари гуруҳи бошқариб боради |
| ' |
|
Ҳар иккала давлат мадҳиялари янграйди |
| ' |
![]() |
Диққат қилинг, Бразилия ва Чили терма жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда! |
| ' |
|
Ҳар иккала жамоа етакчилари, клубдошлар — Неймар ва Санчес трибунча остида майдонга чиқиш йўлакчасида қучоқлашиб кўришишди |
| ' |
|
Сколари шогирдлари ўйиндан ўйинга кучайиб боришмоқда. Чили эса чемпионатга юқори формада ташриф буюргани кўзга ташланди |
| ' |
|
Мусобақа мезбони Бразилия бугун Чили билан тўқнаш келади |
| ' |
|
ЖЧ-2014да энг муҳим ва интригага бой паллалар бошланмоқда |
| ' |
![]() |
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари |
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / Нимчорак финал / 28.06.2014 21:00 | ||||
БразилияДавид Луис (18) |
1
:
1
|
ЧилиАлексис Санчес (32) |
||
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / Нимчорак финал / 28.06.2014 21:00 | ||||
БразилияДавид Луис (18) |
1
:
1
|
ЧилиАлексис Санчес (32) |
||
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 353
Испания маликаси Леонор Ферран Торресга 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан олдин берган ваъдасини эслатди.
Киритилди: 10:42, 24.07.2026. Ўқилди: 39024 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Polymarket платформаси 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг «Олтин тўп» соврини учун коэффициентларни янгилади.
Киритилди: 09:47, 20.07.2026. Ўқилди: 16784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 11:44, 24.07.2026. Ўқилди: 14756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Goal нашри 2026 йилги жаҳон чемпионати финалидан кейин жорий мавсум якунларига кўра «Олтин тўп» совринига асосий даъвогарлардан иборат янгиланган топ-20 рейтингини эълон қилди.
Киритилди: 08:07, 21.07.2026. Ўқилди: 13928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати жамоа машғулотидан видеони қилди.
Киритилди: 08:06, 25.07.2026. Ўқилди: 11361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 01:17, 20.07.2026. Ўқилди: 11234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Transfermarkt портали 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларининг трансфер нархларини янгилади.
Киритилди: 19:23, 22.07.2026. Ўқилди: 9700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Майкл Олисе «Реал»га ўтишга қарор қилди.
Киритилди: 16:54, 24.07.2026. Ўқилди: 8951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Score 90 нашри 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан кейин “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун асосий даъвогарларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Киритилди: 22:25, 24.07.2026. Ўқилди: 8276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду клубнинг трансфер сиёсатига кўпроқ таъсир кўрсатиш ниятида.
Киритилди: 18:22, 25.07.2026. Ўқилди: 7765 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Пахтакор» клубларининг собиқ ҳужумчиси Азамат Абдураимов Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Ўзбекистон — Португалия (0:5) учрашувидан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Криштиану Роналду ўртасида кечган суҳбат ҳақида гапирди.
Киритилди: 11:56, 01.07.2026. Ўқилди: 79346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
FIFA президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистон миллий терма жамоасига Жаҳон чемпионатидаги илк иштирок учун миннатдорлик билдириб, келгуси мусобақаларда омад тилади.
Киритилди: 20:52, 02.07.2026. Ўқилди: 57276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистонлик таниқли MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоевга Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга тегишли бўлган “Ахмат” жанговар клуби томонидан янги “Roewe М7” русумидаги автомобили совға қилинди.
Киритилди: 20:40, 02.07.2026. Ўқилди: 31209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 бош соврини учун ҳал қилувчи баҳс хавф остида қолди.
Киритилди: 07:50, 17.07.2026. Ўқилди: 24971 марта. Фикрлар сони: 0 та.
ЖЧ-2026 мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган Франция — Парагвай (1:0) учрашувида ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташевнинг ҳаракатлари халқаро спорт жамоатчилиги, хусусан, нуфузли нашрлар томонидан жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Киритилди: 10:35, 05.07.2026. Ўқилди: 21427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Бавария» ҳамда Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн 2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилиши ва «Олтин тўп» соҳиби бўлиши учун асосий даъвогар ҳисобланмоқда.
Киритилди: 05:25, 26.07.2026. Ўқилди: 7531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.
Киритилди: 09:05, 26.07.2026. Ўқилди: 5430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаяпти.
Киритилди: 23:15, 25.07.2026. Ўқилди: 3300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби жорий трансфер ойнасида испаниялик Родри Эрнандесни сотиб олишга эришса, таянч ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени билан хайрлашиши мумкин.
Киритилди: 10:36, 26.07.2026. Ўқилди: 2500 марта. Фикрлар сони: 0 та.
UFC матбуот хизмати БААнинг Абу-Даби шаҳридаги “Etihad” аренасида ўтказилган UFC Fight Night 282 турнири якунларига кўра, бонус соҳибларини эълон қилди.
Киритилди: 06:20, 26.07.2026. Ўқилди: 1915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Лондоннинг «Арсенал» клуби вингер Винисиус Жуниорга клуб тарихидаги энг қиммат шартномани таклиф қилишга тайёр.
Киритилди: 22:57, 26.07.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
X ижтимоий тармоғидаги The Touchline саҳифаси "Барселона"нинг янги мавсум учун таркибини тахмин қилди.
Киритилди: 22:33, 26.07.2026. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал" "РБ Лейпциг" вингери Ян Диомандени ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.
Киритилди: 22:27, 26.07.2026. Ўқилди: 286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клуби "Бавария" вингери Луис Диасни ўз сафига қўшиб олмоқчи ва колумбиялик футболчи учун йирик таклиф тайёрламоқда.
Киритилди: 22:21, 26.07.2026. Ўқилди: 288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси миллий терма жамоадаги шерикларига совғалар топширди.
Киритилди: 22:17, 26.07.2026. Ўқилди: 229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Суперлига 14-турининг илк учрашувида "Пахтакор" "Бунёдкор" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Киритилди: 22:14, 26.07.2026. Ўқилди: 189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Суперлигада 14-тур ўйинлари старт олди.
Киритилди: 22:05, 26.07.2026. Ўқилди: 432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Суперлига 14-турини очиб берган баҳсда "Пахтакор" "Бунёдкор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Киритилди: 22:01, 26.07.2026. Ўқилди: 330 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Вингер Жейдон Санчо фаолиятини Европадан ташқарида давом эттириши мумкин.
Киритилди: 21:29, 26.07.2026. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Англиянинг "Фулхэм" клуби "Реал" ҳужумчиси Гонсало Гарсиянинг трансфери учун катта сумма ажратишга тайёр.
Киритилди: 20:38, 26.07.2026. Ўқилди: 787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|