| Элит ОЧЛ - 2015 / 1-тур / 24.02.2015 16:30 | ||||
ПахтакорКахи Махарадзе (48)Игорь Сергеев (85) |
2
:
1
|
Нафт ТеҳронАли Қурбоний (59) |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| Элит ОЧЛ - 2015 / 1-тур / 24.02.2015 16:30 | ||||
ПахтакорКахи Махарадзе (48)Игорь Сергеев (85) |
2
:
1
|
Нафт ТеҳронАли Қурбоний (59) |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| ' |
![]() |
Эътиборингиз учун раҳмат! Ғалаба муборак бўлсин! |
| 90+5' |
![]() |
Ўйин якунланди! "Пахтакор" ғалаба қозонди! Бир киши кам бўлиб ўйнаб, ғалаба қозонди! Табриклаймиз! |
| 90+4' |
![]() |
"Нафт" бурчак тўпини ўйинга киритишганидан кейин "Пахтакор" даврозаси олдида тахликали вазият юзага келди. Барчаси хайрли тугади биз учун! |
| 90+3' |
![]() |
"Нафт"да ўзгариш: Ғуломризо Ризоий ўрнига Сиамак Кураший туширилди |
| 90+2' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилгани маълум қилинди. Унинг ярми ортда қолди |
| 90+2' |
![]() |
Олис масофадан йўлланган зарба давроза устидан ўтиб кетди |
| 90+1' |
![]() |
Вууҳ! Машарипов етказиб берган тўпга Сергеев бироз ета олмади. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди |
| 90' |
![]() |
Ҳакам дарвозамизга бурчак тўпини белгилашда хатога йўл қўйди. Етказилган тўпни Лобанов эгаллаб олди |
| 89' |
![]() |
"Нафт" футболчиси чалқанча услубда зарба бериш чоғида тўпни бош билан қайтарган Ораховацнинг юзига тепиб юборди. Ўйин тўхтатилди |
| 87' |
![]() |
Олис масофадан жарима майдончасига етказилган узатмани ҳужумчи бош билан ортга ўтказди. Лобанов тўпни эгаллаб олди |
| 86' |
![]() |
Чап қанотдан йўлланган зарбани Лобанов эгаллаб олди |
| 85' |
![]() |
ГООООООООЛ! Игорь Сергеееееввв! 2:1! Владимир Козак жарима зарбасини жуда кучли ва аниқ йўналтирди. ДАврозабон тўпни қўлидан чиқариб юборди ва Игорь қайтган тўпни дарвоза тўрига жойлади! |
| 85' |
![]() |
Яна бир стандарт! Эронлик футболчи тўпни қўли билан ўйнади |
| 83' |
![]() |
Эҳҳҳҳҳҳ, "Пахтакор"нинг бирданига 4 нафар футболчиси тўпни дарвозага йўллай олмади! Козак чиройли тарзда ҳаводан узатма берганди. Машарипов ва Сергеев бир бирига халал бериб қолишди! |
| 83' |
![]() |
Сергеев чап қанотдан жарима зарбаси ишлади |
| 82' |
![]() |
Эҳҳҳҳ, Козак техникага эмас, кучга таянди жарима зарба бериш чоғида. Анча баланддан ўтиб кетди тўп... |
| 80' |
![]() |
Шундоққина жарима майдончаси остонасида эронлик ҳимоячи Махарадзени чалиб йиқитди. Жарима зарбаси! |
| 79' |
![]() |
Яхшииии! Жалолиддин чап қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Сергеев 12 метрлардан зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! |
| 79' |
![]() |
"Нафт"да ўзгариш: Воҳид Амирий ўрнига Бозар Аббос туширилди |
| 78' |
![]() |
Меҳмонлар футболчиси жарима майдончаси бурчагидан чалқанча услубда зарба йўллади. Ноаниқ |
| 78' |
![]() |
"Пахтакор" бурчак тўпини ўйинга киритди. Даврозабон мушт билан тўпни қайтарди. Исматуллаев йўллаган зарбани дарвозабон қайта эгаллаб олди |
| 76' |
![]() |
Олис масофадан йўлланган зарбани Лобанов қийинчилик билан қайтарди ва эгаллаб олди |
| 76' |
|
Демак, такрорий лавҳага кўра, Шерзод Каримов тўқнашувдан кейин рақибга нисбатан яхши иш қилмаганга ўхшади... |
| 75' |
![]() |
"Нафт" футболчиси томонидан олисдан йўлланган зарба ноаниқ бўлди |
| 74' |
![]() |
Кримец 35 метрлардан жарима зарбасини йўллади, анча ноаниқ |
| 73' |
![]() |
Мобалий олис масофадан йўллаган зарбани дарвозабон эгаллаб олди |
| 72' |
![]() |
"Нафт"да ўзгариш: Али Қурбоний ўрнига Арсалан Мутаҳҳарий майдонга туширилди |
| 72' |
![]() |
"Пахтакор" яхши ҳужум ташкил килаётганди, аммо Махарадзе пас беришда бироз кеч қолди ва Мерзляков офсайдда қолди |
| 70' |
![]() |
Мерзляковнинг чап қанотдан узатмасидан кейин тўп яна Сергеевга етиб борди. Қайтган тўпни футболчиларимиз ўнг қанотдаги Ҳошимовга беришди ва Давроннинг кучли зарбасига аниқлик етишмади... |
| 68' |
![]() |
Эҳҳ, Сергеееев! Мерзляков чап қанотдан етказган тўпни Игорь оёғи билан қайтарди. Аммо зарба беришга чоғлангунга қадар, ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди! |
| 66' |
![]() |
"Пахтакор"да иккинчи ўзгариш: Жамшид Искандаров ўрнига Жалолиддин Машарипов туширилди |
| 66' |
![]() |
Тўп назорати тўлалигача "Нафт" томонида. Вакилларимиз ҳимояланишга мажбур |
| 62' |
![]() |
Вууууҳ! Меҳмонлар қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келиб, чап томондан дарвозабон майдончасига узатма берилди. Қурбоний 5 метрдан бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! |
| 62' |
![]() |
Ташаббус теҳронликлар томонида |
| 59' |
![]() |
ГООЛ! Али Қурбоний, 1:1! Кримец ҳужум томон етказилган узатмани ўтказиб юборди ва Қурбоний жарима майдончаси чизиғи устида зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди! |
| 58' |
![]() |
Юқоридан етказилган узатмани посбонимиз эгаллаб олди |
| 57' |
![]() |
"Нафт" чап қанотдан белгиланган жарима зарбасини амалга оширишди. Бош билан берилган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 57' |
![]() |
"Пахтакор"да дастлабки ўзгариш: Станислав Андреев ўрнига Владимир Козак майдонга туширилди |
| 55' |
![]() |
Эҳҳҳ, Сергееев! Адреевнинг узатмасидан кейин Игорь дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб, жарима майдончасига кира солиб зарба беришга улгурмади! Ҳимоячи унга халал бериб қолди... |
| 54' |
![]() |
Эронлик ҳужумчи офсайдда қолиб кетди. |
| 51' |
![]() |
Тушунарсиз ҳолат! Япониялик ҳакам Шерзод Каримовга қизил карточка берди! Майдон марказида ҳаводаги тўп учун курашда эронлик футболчи бош билан тўпни олдинга йўналтирди. Ён томондан тўпга сакраган Шерзод рақиб футболчисига келиб урилди. Тўғри, қоида бузилиши бор, аммо бу қизил карточкага тортадиган вазият эмаску! |
| 48' |
![]() |
ГООООООООООЛ! Кахи Махарадзеееее, 1:0!!!!! Шерзод Каримов ўнг қанотдан диагонал бўйича ҳаракат қилди ва юқоридан тўпни жарима майдончасига етказди. Эронликлар офсайдни юзага келтиришда хатога йўл қўйишди. Дарвозабонга нисбатан чаққонроқ ҳаракат қилган Кахи бош билан дарвозани ишғол қилди! |
| 46' |
![]() |
"Нафт" футболчиси майдон марказидан белгиланган жарима зарбасини тўғри дарвоза томон тепди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди! |
| ' |
|
"Пахтакор"нинг 3-дақиқадаги вазияти гол билан якунланганида ўйин бошқача тус олиши мумкин эди. Аммо бундан кейин теҳронликлар ҳимояда ўта тартибли ўйнашмоқда. |
| 45+1' |
![]() |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Пахтакор" - "Нафт" - 0:0. Танаффус |
| 45+1' |
![]() |
Вууууууҳ! Лобанов "Пахтакор"ни муқаррар голдан қутқариб қолди! Олис масофадан узатилган тўп учун курашда Ораховац тезликда ютқазди ва "Нафт" ҳужумчи жарима майдончаси чизиғи устида дарвозабон билан ёлғиз қолди ва тўпни Александр устидан оширишга ҳаракат қилди. Лобанов зарбани қайтарди! |
| 45' |
![]() |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' |
![]() |
Андреев 35 метрлардан зарба йўллашга қарор қилди. Регби дарвозаси бўлганида чиройли гол бўларди... |
| 42' |
![]() |
Жарима майдончасига узатилган тўпга Игорь етиб бора олмади, тўпни посбон эгаллаб олди |
| 41' |
![]() |
"Нафт" футболчиси Воҳид Амирий сариқ карточка олди. У Ҳошимовни қўли билан тортиб қолди... |
| 41' |
![]() |
Вуууҳ, Андреевнинг узаатмаси Сергеевгача етиб бормади. Акс ҳолда Игорь бирга бир вазиятга чиқиб кетарди |
| 39' |
![]() |
Бабаян шогирдлари бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавфли вазият содир бўлмади |
| 38' |
![]() |
Уууууҳ! Эронлик футболчи бош билан йўллаган зарбасни Лобанов ушлаб олди |
| 36' |
![]() |
Мерзляков яна ҳужумга қўшилди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолди |
| 33' |
![]() |
Исматуллаев майдон марказидан жарима майдончаси томон берган узатмасига Сергеев ва Андреев етиб бора олишмади |
| 32' |
![]() |
Вуууҳ! Меҳди Шири жарима майдончаси ичида - ўнг томонда тўпни қабул қилди ва зарба йўллади. Яхшиямки, зарба ноаниқ бўлди |
| 30' |
![]() |
"Нафт" футболчилари томонидан қўлланилаётган прессинг вакилларимизга муаммо туғдиряпти |
| 28' |
![]() |
Эҳ, Ораховац, эътиборсиз тарзда тўпни Лобановга етказди. Буни пойлаётган ҳужумчи дарҳол тўп томон югурди. Дарвозабонимиз бир амаллаб тўпни тепиб юборишга улгурди |
| 26' |
![]() |
Мерзляков чап қанотдан узатма берди. Тўп дарвоза тўри устига юқоридан келиб тушди |
| 26' |
![]() |
Меҳмонларнинг бразилиялик футболчиси Леандро Подавани ўз бутсасини алмаштиришга мажбур бўлди |
| 25' |
![]() |
"Нафт" бурчак тўпини ўйинга киритди. Вакилларимиз тўпни эгаллаб олиб, марказдаги Искандаровга етказишганида, Жамшид ҳимоячидан ўтиб кета олмади |
| 24' |
![]() |
Чап қанотдан белгиланган жарима тўпни Иман Мобалий жарима майдончасига етказиб берди. Мураккаб вазиятда Махарадзе тўпни қайтариб қолди... |
| ' |
|
Мутлақо тенгма-тенг ўйин кечмоқда |
| 22' |
![]() |
Жамоамиз яхши ҳужум ташкил қилди. Искандеров-Сергеев-Андреев комбинациясидан сўнг Стас чап қанотдан жарима майдончасига кириб бораётган Мерзляковга пас берди. ҲИмоячи тўпни тўхтатиб қолди |
| 20' |
![]() |
Форслар хавфли ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончасига кирган футболчиига тўп етказилди. У эса ўнг томондаги жамоадошларига узатма берган пайтда Мерзляков тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 18' |
![]() |
Андреев ҳимоячидан тўпни олиб қўйиши натижасида қарши ҳужумга ўтаётганди, бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. Теҳронликларнинг қарши ҳужуми пайтида Ораховац рақибдан тўпни олиб қўйди |
| 16' |
![]() |
"Пахтакор" таваккал қилиб, катта куч билан олдинга ўтиб кетмаганидан кейин форслар ҳам позицион ҳужум ташкил этишга ҳаракат қилишди. Жарима майдончасига етказилган тўпни ҳимоячиларимиз эгаллаб олишди |
| 13' |
![]() |
Тўп назорати асосан пахтакорчиларда. "Нафт" ҳимояда мустаҳкам ўйнаб, қарши ҳужумга эътибор қаратиш тактикасини танлаган |
| 11' |
![]() |
Мезбонлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Ҳимоячилар Ҳошимовга ҳам, Каримовга ҳам тўпни жарима майдончасига узатишга йўл қўйишмади. Искандеровнинг узатмасини эса ҳимоячи эгаллаб олди |
| 8' |
![]() |
Андреев ўз қанотидан ҳаводан узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллади |
| 7' |
![]() |
"Нафт"нинг хавфли ҳужуми: Амирий чап қанотдан жарима майдончасига кириб бориб, тўпни марказроққа етказди. Ҳимоячиларимиз тўпни эгаллаб олишди ва хавфни бартараф этишди |
| 6' |
|
Майдонда ҳар бир қарич ер учун жиддий кураш кечмоқда |
| 3' |
![]() |
Вуууууууҳ! "Нафт"ни голдан дарвоза тўсини қутқариб қолди! Бурчак тўпини ўйинга киритилганидан сўнг дарвозабон мушти билан тўпни қайтарди. Андреев зарба йўллади, ҳимоячи қайтарди. Ораховац йўллаган зарбада тўсинга тегиб қайтди. Қайтган тўпга Сергеев бош билан зарба берди. Бейрайнванд тўпни ушлаб олди! |
| 2' |
![]() |
Вуууууҳ! "Пахтакор"нинг хавфли ҳужуми! Андреев-Мерзляков комбинациясидан кейин Александр тўпни жарима майдончасига узатди. Ҳимоячи тўпни жарима майдончаси ташқарисига қайтарди. Каримовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди! |
| 1' |
![]() |
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
| ' |
|
"Пахтакор" оқ, "Нафт" сариқ рангли формада майдонга тушиб келди |
| ' |
![]() |
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. |
| ' |
![]() |
Ўйин бошланишига 7 дақиқа қолмоқда. Афсус, стадинда "Пахтакор" фан-клубидан ташқари стадионда деярли ҳеч ким йўқ. 4та сектор тўлган холос. |
| ' |
|
Иккинчидан, жамоа негадир бугунги ўйин учун захира таркибига улар дарвозабонни киритишмади |
| ' |
![]() |
"Нафт" ўз тарихида илк марта ОЧЛда иштирок этади. Шу боис бўлса керак, улар ташкилий жиҳатдан кўп хатоларга йўл қўйишмоқда. Жумладан, жамоа бош мураббийнинг виза учун ҳужжатларни Ўзбекистонга юбормасдан, тўғридан тўғри учиб келишган. Натижада мураббий Тошкент аэропортида 8-9 соат қолиб кетди. |
| ' |
|
Нисбатан совуқ ва ёмғирли ҳаво мухлисларнинг стадионга ташрифига ўз таъсирини кўрсатади шекилли. Ҳозирча стадионнинг тўлиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ. 10 минг атрофида мухлис ташриф буюрса ҳам, "Пахтакор"га анча далда бўлишарди. |
| ' |
|
ОЧЛ гуруҳ босқичининг ўзбек клублари орасида биринчилардан бўлиб "Пахтакор" бошлаб беради. Бабаян шогирдлари бугун ўз майдонларида Теҳроннинг "Нафт" жамоасини қабул қилмоқда |
| ' |
|
Юртимизда қишнинг сўнгги кунларида бироз совуқ ҳаво ҳукмронлиқ қилаётган бўлса-да, қайноққина футбол мавсуми бошланмоқда! |
| ' |
![]() |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |
| Элит ОЧЛ - 2015 / 1-тур / 24.02.2015 16:30 | ||||
ПахтакорКахи Махарадзе (48)Игорь Сергеев (85) |
2
:
1
|
Нафт ТеҳронАли Қурбоний (59) |
||
| Элит ОЧЛ - 2015 / 1-тур / 24.02.2015 16:30 | ||||
ПахтакорКахи Махарадзе (48)Игорь Сергеев (85) |
2
:
1
|
Нафт ТеҳронАли Қурбоний (59) |
||
Sport TV ва Futbol TV телеканаллари 2026 йил 23-сентябрь куни қуйида кўрсатувлар ва трансляцияларни амалга оширишни режалаштирган.
Киритилди: 08:29, 23.09.2026. Ўқилди: 8230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
УЕФА Этан Мбаппени жазолаш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.
Киритилди: 22:13, 28.09.2026. Ўқилди: 7379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Байер", "Бавария", "Челси" ва Германия терма жамоаларининг собиқ ярим ҳимоячиси Михаэль Баллак иккинчи марта турмуш қурмоқда.
Киритилди: 22:30, 28.09.2026. Ўқилди: 6984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинлари ярим финалидаги рақиби маълум бўлди.
Киритилди: 17:32, 26.09.2026. Ўқилди: 6885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
2026 йилги «Олтин тўп» Лондонда топширилади. Тақдирлаш маросими 26 октябрь куни бўлиб ўтади, овоз бериш жараёни эса душанба куни якунланди.
Киритилди: 04:44, 29.09.2026. Ўқилди: 6128 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Норвегия терма жамоаси ўз майдонида Португалияни қабул қилди.
Киритилди: 10:36, 28.09.2026. Ўқилди: 5971 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес кимни дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблашини айтди.
Киритилди: 14:30, 24.09.2026. Ўқилди: 5737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 11:07, 25.09.2026. Ўқилди: 5213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клубини алмаштириши мумкин.
Киритилди: 16:04, 25.09.2026. Ўқилди: 4990 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Mundo Deportivo маълумотига кўра, «Реал» ёзда Родрини қўлга кирита олмаганидан қаттиқ пушаймон бўлмоқда.
Киритилди: 12:13, 23.09.2026. Ўқилди: 4966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида "Порту" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашув якунида футболчилар ўртасида тортишув юзага келди.
Киритилди: 16:02, 09.09.2026. Ўқилди: 10392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан кимни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтди.
Киритилди: 08:32, 19.09.2026. Ўқилди: 9430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо матбуот анжуманида Марк Кукурельянинг майдонга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Киритилди: 16:05, 13.09.2026. Ўқилди: 9030 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 18:30, 22.09.2026. Ўқилди: 8874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испания чемпионати 4-туридан ўрин олган сафардаги учрашувда Мадриднинг «Реал» клуби Севильянинг «Бетис» жамоасига қарши майдонга тушди.
Киритилди: 15:44, 05.09.2026. Ўқилди: 8647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасидан чиқариб юборилган тақдирда ҳужумчи Эрлинг Холанд бўйича қандай йўл тутишини белгилаб олди.
Киритилди: 13:16, 29.09.2026. Ўқилди: 3463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида Норвегияга қарши 2:1 ҳисобида якунланган учрашувда Португалия бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдуни майдонга туширмади.
Киритилди: 08:47, 29.09.2026. Ўқилди: 3207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Барселона" Рафинья Диас билан янги шартнома бўйича келишувга эришди.
Киритилди: 11:34, 29.09.2026. Ўқилди: 2808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Рафинья Австралияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олди.
Киритилди: 16:46, 29.09.2026. Ўқилди: 2641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Таниқли собиқ германиялик футболчи Месут Ўзил ўз фикрича, барча даврларнинг энг яхши футболчиси ким эканини айтди.
Киритилди: 11:46, 29.09.2026. Ўқилди: 2243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Futbol TV телеканали 2026 йил 30-сентябрь куни Осиё Ўйинлари футбол мусобақасининг ярим финал босқичидан ўрин олган иккита ўйинни жонли трансляция қилади.
Киритилди: 04:21, 30.09.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларининг 10-кунида 2 та олтин ва 1 та бронза медалига эга чиқди.
Киритилди: 04:13, 30.09.2026. Ўқилди: 19 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Порту шаҳрида йиғин ўтказаётган Сергей Чигодаев бошқарувидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Португалияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Киритилди: 04:06, 30.09.2026. Ўқилди: 74 марта. Фикрлар сони: 0 та.
ФИФА президенти Жанни Инфантино бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Киритилди: 23:51, 29.09.2026. Ўқилди: 792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Рома" янги стадион қурилиши учун расмий рухсат олди.
Киритилди: 23:43, 29.09.2026. Ўқилди: 534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган барча футболчиларнинг қарийб 70 фоизи Европа клублари шарафини ҳимоя қилади.
Киритилди: 23:37, 29.09.2026. Ўқилди: 537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Россия терма жамоаси ўз майдонида BetBoom ўртоқлик учрашувида Эронни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Киритилди: 23:35, 29.09.2026. Ўқилди: 1019 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бу ҳақда Daily Mail журналисти Майк Киган Stick to United дастурида маълум қилди.
Киритилди: 23:27, 29.09.2026. Ўқилди: 643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маттейс де Лигт бел қисмидаги муаммолар сабаб қарийб бир йилдан бери майдонга тушмаяпти.
Киритилди: 23:26, 29.09.2026. Ўқилди: 583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Британиялик журналист Пирс Морган "Манчестер Сити"нинг Англия Премьер-лигаси молиявий қоидаларини бузганликда айбдор деб топилишига муносабат билдирди.
Киритилди: 23:24, 29.09.2026. Ўқилди: 532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|