Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Учрашув тафсилоти

Ла-лига - 2015-16 / 13-тур / 29.11.2015 20:00

Эйбар

0
:
2

Реал Мадрид

Гарет Бэйл (43)
Криштиану Роналду (82-пенальти)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Ла-лига - 2015-16 / 13-тур / 29.11.2015 20:00

Эйбар

0
:
2

Реал Мадрид

Гарет Бэйл (43)
Криштиану Роналду (82-пенальти)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+3'
Ўйин якунланди. "Реал" муҳим 3 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди
90+3'
Верди огоҳлантириш олди
90+2'
Вууууууҳ! Бензема жарима майдончасига кирди ва олис бурчак томон зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Роналду ижросидаги жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
89'
Шундоққина жарима майдончаси ярим айланаси устида жарима зарбаси белгиланди. Модрич зарба бериб бўлганидан кейин Эскаленте уни чалиб йиқитди ва сариқ карточка олди
88'
Инуи чап томондан жарима майдончасига кирди, аммо тўни майдонда олиб қола олмади
85'
"Реал"да ўзгариш: Карвахаль ўрнига Карим Бензема тушди. "Эйбар"да ҳам бирданига иккита ўзгариш бўлди
82'
ГОООЛ! Криштиану Роналду, 0:2! Марказ бўйлаб ерлатиб йўлланган зарбани дарвозабон қайтара олмади. У ён томонга ташланганди
81'
Пенальти! "Эйбар" дарвозасига! Лукас Васкес жарима майдончасига кириб ҳимоячини алдаб ўтаётганида унинг оёғига урилиб йиқилди
79'
"Реал"да ўзгариш: Ковачич ўрнига Каземиро тушди
77'
Жаримадан етказилган узатмани Пепе қайтарди. Қайтган тўпни Инуи дарвоза томон тепди. Ноаниқ
77'
Лукас ВАскес сариқ карточка олди. У Хайровични ортдан чалиб йиқитди. Чап қанотдан жарима зарбаси тепилади
73'
Бурчакдан етказилган узатмага КриРо баланд сакради ва бош билан зарба берди. Муваффақиятли чиқмади
71'
Эҳҳҳҳҳҳ, Роналдуууууу! Васкеснинг ўнг қанотдан берган узаимасини ҳимоячи ўтказиб юбориши натижасида Криштиану дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди ва зарба берди. Тўп тўрга ён томондан тегди
70'
"Эйбар"да ўзгариш: Гонсалес ўрнига Симоне Верди тушди
69'
"Мадрид" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият содир бўлмади
65'
"Реал"да ўзгариш: Хамес ўрнига Лукас Васкес туширилди
64'
"Эйбар" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бэйл уни майдон марказига қайтарди
63'
Данило рақиб жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи Роналдуни ортдан туртди ва Криштиану йиқилди. Ҳакам унга ишонмади, пенальти белгиламади
61'
Жаримадан етказилган узатмани "Реал" ҳимоячиси қайтарди. Қайтган тўпни Инуи жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон тепди. Зарба аниқ бўлди. Навас тўпни эгаллади
61'
Пепе сариқ карточка олди. Майдон марказида ҳужумчига нисбатан қўпол ўйнади
59'
"Эйбар" кетма-кет уч марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Аввалги иккитасини Пепе майдон ташқарисига чиқарган бўлса, учинчисида Пантич бош билан ноаниқ зарба берди
58'
Инуи ўнг қанотдан юқоридан узатма берди. Энрич бош билан тўпни дарвоза томон бурди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
55'
Оҳо! Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Роналду қайчи услубида зарба йўллашга ҳаракат қилди. Тўп дарвозага аниқ бормади
54'
Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Қарши ҳужум пайтида олис масофадан етказилган узатмага Навас биринчи бўлиб етиб олди ва тўпни тепиб юборди
53'
Андер Капа Ковачични чалиб йиқитди. Дарвозагача 27 метрлар
52'
Мезбонлар бу сафар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Қанотдан етказилган тўпни Кейлор эгаллади
50'
Ўнг қанотдан етказилган тўпни Инуи жарима майдончаси ичида қабул қилди ва Начон алдаб ўтиб дарвозабон майдончасига юқоридан узатма берди. Навас тўпни эгаллади
47'
Ўнг қанотдан узатма берилганидан кейин Роналду жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам симуляция учун Криштиануни оғзаки огоҳлантирди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди. Биринчи бўлимга якун ясалди. Ҳозирча "Эйбар" - "Реал" - 0:1. Танаффус.
45+1'
Вууууҳ! Бэйл олис масофадан етказилган узатмани жарима майдончаси ичида қабул қилди ва икки ҳимоячи орасида бўлишига қарамай, йиқилаётган ҳолатда кучсиз бўлса-да зарба беришга улгурди. Тўп дарвозабоннинг қўлидан майдонни тарк этди.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
43'
ГООООЛ! Гарет Бэйл, 0:1! Модрич бурчак тўпини яқин масофадан турган жамоадошига узатиб, қайта қабул қилиб олди бироз орқароқдан дарвоза яқинига узатма берди. Бэйл бош билан ҳисобни очди!
41'
Модрич жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллаш имкониятга эга бўлди. Асьер Риесго тўпни эгаллаб олди
37'
Матео Ковачич сариқ карточка олди. "Эйбар" футболчисининг оёғини босиб олди
35'
Серхи Энрич офсадда қолди
33'
Жаримадан етказилган тўпни қайтариш чоғида "Эйбар"нинг икки ҳимоячиси бир бирларига жароҳғат етказиб қўйишларига сал қолди
32'
Данилога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳар эҳтимолга қарши Арбелоа машғулотни бошлаб юборди
31'
Мауро дос Сантос огоҳлантирилди. Данилога нисбатан қўполлик учун
30'
"Эйбар" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтарган тўпни жарима майдончаси ташқарисидаги футбочли дарвоза томон тепди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
28'
Энрич бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, агар офсайд бўлмаганида
24'
Данило чап қанотдан олдинга ўтди ва дарвоза яқинига узатма берди. Бу тўп посбоннинг "насиба"си
22'
Модричнинг узатмасидан кейин Роналду бирга бир вазиятга чиқди. Риесго жарима майдончасини ташлаб чиқиб, "подкат" орқали тўпни тепиб юборишга улгурди. Криштиану офсайдда деб топилди
19'
Вуҳ! Такаши Инуи жарима майдончасининг чап томонидан зарба йўллади. Навас иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди. Энрич тўпга улгурмади
18'
Бэйлнинг узатмасидан Ковачич жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. "Эйбар" посбони тўпни эгаллади
17'
Қарши ҳужум пайтида Саул жарима майдончаси ташқарисида на аниқ зарба берди, на аниқ узатма...
15'
Эҳҳҳҳ, Роналду! Майдон марказидан етказилган узатма натижасида Криштиану дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. У тўпни дарвозабоннинг устидан оширишга ҳаракат қилди. Риесго зарбани қайтарди. Қайтган тўпни Ковачич дарвоза томон тепди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
14'
Қизиқ вазият юзага келди! Мезбонлар ҳужумчилари Навасга нисбатан босим уюштиришди. Кейлор тўпни тепиб юбораётганида аввал Энричнинг оёғига, сўнгра бошқа ҳужумчининг бошига тегиб, майдонни тарк этди
13'
Вуууҳ! "Эйбар" ҳужумчиси рақиб жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида дарвозага аниқ борди. Навас чизиқ устида тўпни эгаллаб олди
11'
Бэйл чап қанотдан олдинга ўтди, аммо мезбонлар жарима майдончасига аниқ узатма бера олмади. Тўп майдонни тарк этди
9'
Басклар номдор рақибга нисбатан прессинг қўллашга ҳаракат қилишмоқда. "Реал" ҳозирча кўзга ташланадиган ҳужум ташкил қила олмади
8'
Энди Бэйл офсайдда қолди
6'
"Эйбар" яхши ҳужум ташкил этаётганди. Энрих жарима майдончаси ичида офсайдда қолди
5'
Меҳмонлар тўп назоратини ўз оёқларига олишди
2'
Бурчакдан етказилган узхатмани мадридликлар эгаллашди ва кўпчилик бўлиб қарши ҳужумга ўтишаётганида Бэйл аниқ узатма бера олмади. Хавф йўққа чиқди
1'
Биринчи ҳужумчини "Эйбар" ташкил этди ва бурчак зарбаси ишлади
1'
Ўйин бошланди!
'
"Эйбар" стадионига бор-йўғи беш минг мухлис сиғади. Стадон тўлиб тошган
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўйин бошланиш арафасида
'
Ла лига. "Эйбар" - "Реал" учрашувидан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
Ла-лига - 2015-16 / 13-тур / 29.11.2015 20:00

Эйбар

0
:
2

Реал Мадрид

Гарет Бэйл (43)
Криштиану Роналду (82-пенальти)

Ла-лига - 2015-16 / 13-тур / 29.11.2015 20:00

Эйбар

0
:
2

Реал Мадрид

Гарет Бэйл (43)
Криштиану Роналду (82-пенальти)

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined property: stdClass::$title_uz

Filename: site/match_center.php

Line Number: 353

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 26167 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Opta суперкомпьютери 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоаларнинг имкониятларини ҳисоблаб чиқди.

Киритилди: 23:58, 15.05.2026. Ўқилди: 18443 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди.

Киритилди: 20:39, 17.05.2026. Ўқилди: 17168 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Бўлим: ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Англия: ФА кубоги
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги финали доирасида “Челси” — “Манчестер Сити” учрашувида (0:1) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Киритилди: 23:39, 16.05.2026. Ўқилди: 12766 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Испаниялик мутахассис Хаби Алонсо “Челси” таркибини Мадриднинг “Реал” клубининг икки нафар футболчиси билан кучайтирмоқчи.

Киритилди: 22:16, 20.05.2026. Ўқилди: 11963 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» якшанба куни мавсумдаги ўз майдонидаги сўнгги учрашувини ўтказди.

Киритилди: 19:11, 18.05.2026. Ўқилди: 11844 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото)

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати АПЛнинг 37-тури доирасида бўлиб ўтган «Борнмут»га қарши ўйин олдидан жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсанинг суратини ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этди.

Киритилди: 12:05, 20.05.2026. Ўқилди: 11429 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:42, 17.05.2026. Ўқилди: 11281 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо яқин орада Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигига қайтади.

Киритилди: 16:10, 18.05.2026. Ўқилди: 11204 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

Ҳужумчи Винисиус Жуниор «Реал»ни тарк этиши мумкин.

Киритилди: 20:49, 19.05.2026. Ўқилди: 10528 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50586 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 43938 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Килиан Мбаппе кутилмаганда АПЛга йўл олиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.

Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29674 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе ўзини фош қилиб қўйди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.

Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28530 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Вальверде ва Тчуамени ўртасидаги муштлашувга нима сабаб бўлгани маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клубида вазият ўта кескинлигича қолмоқда. 

Киритилди: 19:37, 07.05.2026. Ўқилди: 21457 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш маросимини жонли трансляция қилади

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Телеканаллар / ТВ-дастурлар
Рукн: Янгиликлар

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш мақсадида ташкил этилаётган тадбирни жонли эфирда трансляция қилади.

Киритилди: 06:18, 22.05.2026. Ўқилди: 5635 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Киритилди: 22:38, 21.05.2026. Ўқилди: 4927 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Хулиан Альварес «Атлетико»ни фақат битта клуб учун тарк этишга тайёр

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини давом эттириш учун ўзига маъқул бўлган вариантни танлади.

Киритилди: 08:53, 22.05.2026. Ўқилди: 4661 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Маркус Рэшфорд билан шартнома бўйича келишувга эришди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ҳужумчи Маркус Рэшфорд билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди, деб хабар берди SPORT нашри.

Киритилди: 23:16, 21.05.2026. Ўқилди: 3427 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Йошко Гвардиол «Манчестер Сити»дан бошқа гранд клуб сафига ўтмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол клубини ўзгартиришга тайёр.

Киритилди: 09:26, 22.05.2026. Ўқилди: 2210 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг Ҳоланд анимацион фильмда викинг қаҳрамонига овоз беради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.

Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.

Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2782 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду 1,32 млн долларга машина сотиб олди (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.

Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3525 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШда спортчиларни олиб кетаётган самолёт қулаб тушди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.

Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 964 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Даҳшатли жароҳат ва кутилмаган воқеа: Руминия чемпионатида тез ёрдам машинаси лойга ботиб қолди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.

Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1408 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.

Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания Олий суди Неймар ва «Барселона»нинг собиқ президентларини оқлади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.

Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2386 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Италия футболида навбатдаги можаро — 50 нафар футболчи интим хизматлардан фойдалангани маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1995 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дания клуби футболчиси пичоқбозлик оқибатида оғир жароҳат олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эквадорда футбол ҳаками ўйин пайтида майдоннинг ўзида отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.

Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик