| 09/10 18:30 | Қўқон-1912 | - | Машъал | ||
| 09/10 19:00 | Пахтакор | - | Бунёдкор | ||
| 09/10 19:00 | Бухоро | - | Андижон | ||
| 09/10 19:30 | Насаф | - | Динамо | ||
| 10/10 18:00 | Қизилқум | - | Сурхон |
| АПЛ - 2016-17 / 1-тур / 14.08.2016 17:30 | ||||
БорнмутАдам Смит (69) |
1
:
3
|
Ман. ЮнайтедХуан Мата (40)Уэйн Руни (59) Златан Ибраҳимович (64) |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| АПЛ - 2016-17 / 1-тур / 14.08.2016 17:30 | ||||
БорнмутАдам Смит (69) |
1
:
3
|
Ман. ЮнайтедХуан Мата (40)Уэйн Руни (59) Златан Ибраҳимович (64) |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+5' |
![]() |
Ўйин якунланди. Жозе Моуриньо ҳам мавсумни ғалаба билан бошлади. "Борнмут" - "МЮ" - 1:3 |
| 90+4' |
![]() |
Вууууҳ! Де Хеа яна бир бирта қутқармоқда! |
| 90+4' |
![]() |
Вууууҳ! Бурчак тўпидан кейин мезбонлар дарвозани ишғол қилишлари мумкин эди. Де Хеа "МЮ"ни голдан қутқарди |
| 90' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
| 89' |
![]() |
"МЮ"да ўзгариш: Уэйн Руни ўрнига Мемфис майдонга тушди |
| 86' |
![]() |
Андер Эррера сариқ карточка олди |
| 84' |
![]() |
Эҳҳ, Ибра! У майдон марказида ҳимоячидан ўтиб кетиб, рақиб жарима майдончасига чап томондан кириб борди. Ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда шеригига узатма беришга қарор қилди. Ҳимоячи тўпни қайтарди |
| 81' |
![]() |
"Борнмут" таркибида ўзгариш: Льюис Кук майдонни тарк этди. Макс Градель майдонга тушди |
| 80' |
![]() |
"МЮ" тўпни назорат қилиб, мезбонларнинг шаштини пасайтириб қўйди. Ўйин сокинлашди |
| 75' |
![]() |
Голдан руҳланган мезбонлар кетма-кет ҳужум қилишга интилишмоқда. Аммо рақиб бунга имкон бераётгани йўқ |
| 69' |
![]() |
ГООООЛ! Адам Смит, 1:3! "Борнмут" футболчиси кесиб берилган узатма билан жарима майдончасига кирган Смитга узатма берди. Адам бир ҳимоячини алдади ва кучли зарба билан Де Хеани доғда қолдирди |
| 68' |
![]() |
"Борнмут"да ўзгариш: Жордан Айб ўрнига Беник Афобе тушди |
| 64' |
![]() |
ГООООООЛ! Златан Ибраҳимович, 0:3! Жарима майдончаси бурчагига яқин жойдан аниқ зарба билан олис бурчакка тўпни йўллади! |
| 63' |
![]() |
Вуууууҳ! Златан Иброҳимович дарвозагача 25 метрлардан белгиланган жарима зарбасини ижро этди. Боруц қийинчилик билан зарбани қайтарди |
| 59' |
![]() |
ГООООООЛ! Уэйн Руни, 0:2! Валенсия ўнг қанотдан узатма берди. Марсиалнинг зарбаси дарвозабон майдончаси чизиғи устида турган Руни учун узатма бўлиб чиқди. Уэйн бош билан дарвозани ишғол қилди! |
| 57' |
![]() |
ВУУУУҲ! Руни! Ибраҳимовичнинг ўзига хос услубда бутсасининг ён томони билан берган узатмасидан кейин Руни жарима майдончаси чизиғи устида ҳимоячи билан елкама-елка кураш олиб бориб, ундан тўпни олиб қўйди ва дарвозабон билан юзма-юз вазиятда зарба берди. Боруц оёғи билан зарбани қайтарди! |
| 53' |
![]() |
Жордан Айб "МЮ" жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ҳамда бир неча ҳимоячиларни чалғитиб, зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди |
| 51' |
![]() |
Златан жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва ичкарига кираётган Рунига узатма берди. Уэйн ичкарига кирдию, йиқилди. Ҳакам пенальти йўқлигига ишора қилди |
| 47' |
![]() |
Мата рақиб жарима майдончасида очилаётган жамоадошига узатма берди. Зарба кучлироқ чиқди ва футболчи унга етиб бора олмади |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди. Таркибларда ўзгаришлар бўлмади |
| 45+2' |
![]() |
Биринчи бўлим якунланди |
| 45' |
![]() |
Ўнг қанотдан "МЮ" дарвоза майдончасига узатма берди. Ҳимояччилар тўпни қайтаришди |
| 40' |
![]() |
ГОООООЛ! Хуан Мата, 0:1! "Борнмут" ҳимоячиси Симон Френсис рақиб ярим ҳимоячиси Хуан Мата гол уриши учун қўлидан келган барча ишни қилди. Албатта, атайлаб эмас. Дастлаб, у тўпни ўз дарвозабонига секин тарзда етказди. Тўпни Мата деярли эгаллаганди, бироқ дарвозабон Хуаннинг оёғига тагига ташланиб, тўпни олиб қолди, аммо тўп яна Френсиснинг оёғига тегиб, бўш дарвоза қаршисида ёлғиз қолган Матага борди. Гол! |
| 39' |
![]() |
Эррера жарима майдончасига яхши узатма бердию, аммо Феллайни тўпга ета олмади |
| 37' |
![]() |
Мезбнлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Жарима майдончасига етказилган узатмани Феллайни бош билан қайтарди |
| 35' |
![]() |
Чап қанотдан "Борнмут" жарима майдончасига етказилган узатмани Боруц қабул қилиб олди |
| 31' |
![]() |
Вуҳ! Айб ўнг қанотдан дарвоза яқинига берган узатма хавфли бўлди, "МЮ" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди. |
| 30' |
![]() |
"Борнмут"нинг ҳужумини меҳмонлар бартараф этишди |
| 29' |
![]() |
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Златан томон етказилган узатмани Боруц эгаллаб олди |
| 27' |
![]() |
Вуууҳ! Ўйиндаги илк хавфли вазият! Валенсия ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва орқароққа узатма берди. Мата жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилиб, нарироқда турган Рунига пас берди. Уэйннинг зарбаси аниқ бўлди, аммо гол бўлиш учун етарли даражада кучли бўлмади. Боруц тўпни эгаллади |
| 22' |
![]() |
"Борнмут" футболчилари тўп билан кўпроқ рақиб жарима майдончаси атрофида муомалада бўлишмоқда |
| 17' |
|
Ўйин асосан майдон марказида. Бирорта жамоанинг устунлуги кўзга ташланмаяпти. Хавфли вазиятлар ҳам йўқ |
| 13' |
![]() |
Ўнг қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмага Ибраҳимович баланд сакради, аммо ҳимоячини йиқитди. Ўйин тўхтатилди |
| 9' |
![]() |
Мата юқоридан жарима майдончаси юқоридан узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди |
| 7' |
![]() |
Ўйин темпи юқори эмас, айни паллада мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда |
| 4' |
![]() |
"Бормунт"нинг ҳужуми. Чап қанотдан етказилган узатмани тўхтатиш чоғида Люк Шоу хатога йўл қўйди. Тўпни мезбон футболчиси эгаллаб олди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Ноаниқ |
| 4' |
![]() |
Руни ўнг қанотдан олдинга ўтди, аммо ҳимоячи таъқиби остида тўпни майдонда олиб қолишнинг иложини топа олмади |
| 0' |
![]() |
Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга манкунианликлар киритиб беришди |
| ' |
|
"Борнмут" қизил-қора йўл-йўл, "МЮ" эса оқ рангли формада ҳаракат қилади |
| ' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўйин бошланиш арафасида |
| ' |
![]() |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! АПЛнинг 1-туридан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз. "Борнмут" ўз майдонида Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилмоқда |
| АПЛ - 2016-17 / 1-тур / 14.08.2016 17:30 | ||||
БорнмутАдам Смит (69) |
1
:
3
|
Ман. ЮнайтедХуан Мата (40)Уэйн Руни (59) Златан Ибраҳимович (64) |
||
| АПЛ - 2016-17 / 1-тур / 14.08.2016 17:30 | ||||
БорнмутАдам Смит (69) |
1
:
3
|
Ман. ЮнайтедХуан Мата (40)Уэйн Руни (59) Златан Ибраҳимович (64) |
||
«Спортинг» клубининг собиқ бош мураббийи Мануэл Жозе Португалия терма жамоасида ҳужумчи Криштиану Роналду билан боғлиқ юзага келган можарога муносабат билдирди.
Киритилди: 07:55, 05.10.2026. Ўқилди: 9138 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Куни кеча Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида дебют қилиб энг ёш ўйинчи бўлиб турган Муҳаммад Ҳакимов Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтиши кутилмоқда.
Киритилди: 07:20, 03.10.2026. Ўқилди: 8973 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоаси қароргоҳини ўзбошимчалик билан тарк этгани билан боғлиқ можаро ҳали ҳам долзарблигича қолмоқда.
Киритилди: 18:52, 02.10.2026. Ўқилди: 8062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
El Nacional нашри маълумотига кўра, "Барселона" "Манчестер Сити" футболчиси Нико О’Райлини кузатиб бормоқда.
Киритилди: 22:15, 05.10.2026. Ўқилди: 7396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар давлат томонидан бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
Киритилди: 17:24, 03.10.2026. Ўқилди: 6573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалиялик футболчи Криштиану Роналду Лионель Мессининг Аргентина миллий жамоаси билан хайрлашувига бағишланган пости остида изоҳ қолдирди.
Киритилди: 23:10, 07.10.2026. Ўқилди: 6065 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ҳужумчи Килиан Мбаппе «Реал»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Жуан Жузес хабар берди.
Киритилди: 23:00, 07.10.2026. Ўқилди: 5717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Томас Мюллер барча даврларнинг энг буюк футболчиси ким — Лионель Месси ёки Криштиану Роналду, деган саволга жавоб берди.
Киритилди: 16:07, 02.10.2026. Ўқилди: 5601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалия терма жамоаси сардори Бруну Фернандеш Миллатлар лигаси 4-туридан ўрин олган Норвегияга қарши ўйин олдидан жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду атрофидаги вазият ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 22:20, 03.10.2026. Ўқилди: 5512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Киритилди: 14:58, 04.10.2026. Ўқилди: 5229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида "Порту" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашув якунида футболчилар ўртасида тортишув юзага келди.
Киритилди: 16:02, 09.09.2026. Ўқилди: 10459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан кимни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтди.
Киритилди: 08:32, 19.09.2026. Ўқилди: 9495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
УЕФА Этан Мбаппени жазолаш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.
Киритилди: 22:13, 28.09.2026. Ўқилди: 9314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо матбуот анжуманида Марк Кукурельянинг майдонга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Киритилди: 16:05, 13.09.2026. Ўқилди: 9164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 18:30, 22.09.2026. Ўқилди: 9088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Олтин тўп" фаворити ўзгарди - бу энди Кейн эмас. Мутахассислар 2026 йилда "Олтин тўп" ғолиби учун коэффициентларини янгиладилар.
Киритилди: 21:20, 08.10.2026. Ўқилди: 4991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Криштиану Роналду Португалия миллий жамоаси қароргоҳини ўзбошимчалик билан тарк этгани учун дисквалификациядан қочиб қутула олмайди.
Киритилди: 07:41, 08.10.2026. Ўқилди: 4132 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик қишки трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин.
Киритилди: 13:18, 08.10.2026. Ўқилди: 3366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо жароҳатдан тикланиш жараёнида Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлган.
Киритилди: 07:20, 08.10.2026. Ўқилди: 2940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби 8 октябрь, пайшанба куни ўтказилган машғулотлар ҳақида расмий маълумот эълон қилди.
Киритилди: 16:59, 08.10.2026. Ўқилди: 2911 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Аргентина прокуратураси афсонавий футболчи Диего Марадона вафотидан олдин уни парвариш қилган тиббиёт ходимларини 12 йилгача озодликдан маҳрум этишни талаб қилди.
Киритилди: 06:44, 09.10.2026. Ўқилди: 380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испаниялик собиқ футболчи ва мураббий Эусебио Сакристан аввалроқ Аргентина миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаган ҳужумчи Лионель Месси ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Киритилди: 06:42, 09.10.2026. Ўқилди: 536 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» Испания чемпионатининг навбатдаги турида «Хетафе»га қарши ўз майдонида ўтказиладиган учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.
Киритилди: 05:27, 09.10.2026. Ўқилди: 925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Сандерленд» бош мураббийи Режис Ле Бри «Манчестер Сити»га нисбатан илгари сурилган айбловлар ҳақида ўз фикрини билдирди.
Киритилди: 05:26, 09.10.2026. Ўқилди: 867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоага қайтиши ҳақидаги гап-сўзларга қандай муносабат билдирганини айтди.
Киритилди: 05:24, 09.10.2026. Ўқилди: 729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес янги агент танлади.
Киритилди: 05:22, 09.10.2026. Ўқилди: 946 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Дарвозабон Люка Шевалье қишки трансфер ойнасида «Пари Сен-Жермен»ни тарк этиши мумкин.
Киритилди: 05:21, 09.10.2026. Ўқилди: 807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Шотландиялик ярим ҳимоячи Скотт Мактоминай келажаги борасида бир қарорга келмаган.
Киритилди: 05:20, 09.10.2026. Ўқилди: 657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Римнинг «Лацио» клубида ўйнаган собиқ футболчи Кристиан Вьери Женнаро Гаттузони жамоа учун муносиб мураббий деб ҳисоблайди.
Киритилди: 05:18, 09.10.2026. Ўқилди: 550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Монако» бюджет тақчиллигини қоплаш учун умумий қиймати 100 миллион евро бўлган футболчиларни сотишга мажбур.
Киритилди: 05:17, 09.10.2026. Ўқилди: 778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|