Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Учрашув тафсилоти

Элит ОЧЛ - 2016 / Чорак финал / 23.08.2016 20:30

Ал-Айн

0
:
0

Локомотив

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Элит ОЧЛ - 2016 / Чорак финал / 23.08.2016 20:30

Ал-Айн

0
:
0

Локомотив

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+6'
Ўйин якунланди. "Ал-Айн" ва "Локомотив" ўртасидаги ОЧЛ чорак финалнинг дастлабки ўйинида ҳисоб очилмади. Жавоб ўйини 13 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади
90+5'
Мезбонларнинг хавфли ҳужумини бартараф этдик
90+4'
Вууҳ! Шерзод Файзиев жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни эгаллади
90+2'
"Локомотив" бурчак тўпини ўйинга киритганидан кейин қанотдан икки марта тўпни рақиб дарвозасига узатиб, тахликали вазиятларг юзага келтирди. Аммо иш зарбагача етиб бормади
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
90'
ВУУУУУҲ! Сардор Мирзаев чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва нариги қанотдаги шеригига узатма бераётганида тўп ҳимоячининг оёғида ўз йўналишини ўзгартирди ва яқин бурчакка йўл олди. Эйса оёғи билан бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига чиқарди
88'
Вуууҳ! Умар олис масофадан ноқулай зарба йўллади. Нестеров тўпни қўлдан чиқариб юборди. Яничич тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
86'
ВУУУУУУҲ! Жепаров ён чизиқдан етказилган узатмани қабул қилди, 3 нафар рақиб орасидан ўтиб кетиб, ажойиб узатма билан Шоаҳмедовни яккама-якка вазиятга чиқарди. Санжар ўткир бурчак остида зарба берди. Афсус, тўп тўсин устидан ўтиб кетди
86'
"Локомотив"да сўнгги ўзгариш: Олег Зотеев ўрнига Шерзод Файзиев тушди
85'
Умар Абдулраҳмон олис масофадан ноаниқ зарба берди
84'
"Ал-Айн"да ўзгариш: Кайо майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Иброҳим Диакий тушди
83'
Кайо офсайдда қолди
81'
Вууууууҳ! "Локомотив"чилар кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтиб кетишди. Жепаровнинг ноаниқ узатмаси натижасида рақиб тезкор ҳужумга ўтиб кетди ва Асприллони бига бир вазиятга чиқаришди. Унинг зарбасини Нестеров оёғи билан қайтарди
80'
Муҳаммад Абдулраҳмон жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ
78'
Майдон эгалари тики-така услубида жарима майдончамизга кириб келишди. Ҳимоячилар тўпни олиб қўйишга улгуришди
77'
"Локомотив"да ўзгариш: Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Икром Алибоев тушди
74'
Абдухолиқов марказда тўпни эгаллаб, икки футболчидан ўтиб кетди-ю, аммо кейинги вазиятда тўпнинг ўзи ундан ортда қолиб кетди
72'
БААликлар тўпни назорат қилишмоқда
70'
"Ал-Айн"да ҳам ўзгариш: Дуглас ўрнига Муҳаммад Абдулраҳмон тушди
70'
"Локомотив"да ўзгариш: Артур Геворкян ўрнига Марат Бикмаев тушди
69'
Бурчак тўпи ўйинга киритилди. Темурхўжа тўп учун сакради ва дарвозабонга урилиб кетди. Ҳужумчимиз Эйсадан узр сўраб қўйди
68'
Шоаҳмедов жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга ҳаракат қилди. Бурчак тўпи ишлади
67'
Вууууҳ! Қойил Асприлла! Ажойиб формада у! Ўнг қанотдан бирданига 4 футболчимиздан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирганча зарба берди. Тўпни Нестеров эгаллаб олди
66'
Вуууҳ! Геворкян томонидан йўлланган зарба натижасида тўп устун ёнидан ўтиб кетди
65'
Рақиб жарима майдончаси яқинида Жепаровга нисбатан фол ишлатилди. Жарима зарбаси тепамиз
64'
Ўнг қанотдан етказилган узатмага Дуглас бош билан зарба берди. Тўпни Игнатий эгаллади
62'
Ён чизиқдан улоқтириб берилган тўпни Жепаров рақиб дарвозаси яқинига етказди. Ҳимоячи тўпни бош билан қайтарди
60'
Хавфли вазият! Меҳмонларда хатолар кўпаймоқда. Умар тўпни эгаллаб олиб, Дугласга узатма берди. Унинг нарига қанотга берган узатмасига мезбон футболчиларидан бири етиб келиб зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
59'
Вууууҳ! "Ал-Айн" ҳужумчиси бирга-бир вазиятга чиқиб кетишига бир баҳс қолди. Нестеров дарвозани ташлаб чиқиб, тўп тепиб юборишга улгурди
58'
Олдинга ўтаётган Асприлла томон узатма берилди. Яничич тўпни қайтарди
57'
Тўп асосан "Ал-Айн"да. Қарши ҳужумда имконият бўлиши керак.
53'
Яхши вазият! Геворкян ўнг қанотлдан рақиб дарвозасига яқинига узатма берди. Эйса тўпни қўлидан чиқариб юборди, аммо ўзбекистонликлардан ҳеч ким йўқ эди
52'
Иккинчи бўлимда мезбонлар олдинга боришга мажбур. Уларни дуранг қаноатлантирмайди. Темирйўлчилар кўпчилик бўлиб ҳимояланишмоқда
46'
Мезбонлар қисқа паслар орқали "Локо" жарима майдончасига киришга уринишди. Уларнинг ҳужуми тўхтатилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Ал-Айн" - "Локомотив" - 0:0. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
43'
Данило Асприлло огоҳлантирилди. У Зотеевга нисбатан қўпол ўйнади
42'
Вуууҳ! "Ал-Айн" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Умарнинг узатмасини Асприлла жарима майдончаси ичида қабул қилди ва шеригига узатма берди. Тўхтахўжаев тўпни қайтарди
40'
"Ал-Айн" ўйиндаги илк бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келди. Кайонинг ўткир бурчак остида берган зарбасини Нестеров эгаллади
40'
Ўйин темпи бироз тушди
37'
Зотеев олдинги чизиққа узатма берди. Тўпни ҳимоячи эгаллади ва вазиятдан узоқлаштирди
34'
Муҳаммад Фаёз сариқ карточка олди. У Шоаҳмедовнинг оёғи тагига хавфли ташланди
33'
Геворкян ўз қанотида Абдулраҳмонга нисбатан фол ишлатди
30'
Тайм-аут. Томоқ хўллаб олиш учун ҳакам ўйинни тўхтатди
30'
"Локомотив" навбатдаги бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп қайта олдинга етказилган пайтда Яничич офсайдда қолди
29'
Бурчакдан узатилган тўпни мезбонлар қайтаришди
28'
ВУУУУҲ! Тезкор комбинациядан кейин Шоаҳмедов рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпни кўкраги билан қабул қилди ва кучли зарба берди. Тўсин остига йўл олаётган тўпни Холид тўсин устидан кўтариб юборди!
25'
Вууууууҳ! Гол уриш керак эди! Футболчиларимиз рақиб жарима майдончаси атрофида тўпни бир-бирларига тез-тез узатиш орқали яхши комбинация ташкил қилишди. Геворкян ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Сардор Мирзаев дарвозабон майдончаси чизиғи устида тўпга оёқ қўйди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
24'
Жепаров майдон марказида тўпни йўқотди. Умарнинг узатмасидан кейин вакилларимиз тўпни эгаллаб олишди
23'
Асприлла майдон марказида тўпни эгалалди ва катта тезликдан олдинга ўтиб, 20 метрлардан зарба берди. Тўп Яничичга тегиб, ён томондан майдонни тарк этди
19'
Вуууууҳ! Умарнинг зарбаси ўта хавфли бўлди! Олис бурчакка берилган айланма зарбани Нестеров ажойиб сэйв билан қайтарди!
18'
Яничич яна қоида бузди. Бу сафар дарвозага яқинроқ. 22 метр
17'
Умарнинг зарбаси анча ноаниқ бўлди
16'
Яничич Дугласга нисбатан фол ишлатди. "Ал-Айн" жарима зарбаси тепади. Дарвозагача 27 метрлар
15'
Кайо жарима майдончамиз ичида ҳимоячиларни чалғитиб зарба беришга муваффақ бўлди. Зарба кучли бўлмади, Нестеров тўпни эгаллади
15'
Вакилларимиз рақибнинг икки ҳужумини бартараф этишди
13'
Вуууҳ! Умар Абдулраҳмон йўл-йўлакай уч футболчимиздан ўтиб кетди ва жарима майдончасига кираётган Дугласга узатма берди. Дянфрес тўпни ўзига бўйсундира олмади. Акс ҳолда у яккама-якка вазиятга чиқаётганди
11'
Асприлла икки ҳимоячимиз орасидан ўтиб, йиқилди. Зотеев яхши ўйнади. Фол йўқ
10'
Хавфли вазият. Асприлла ўнг қанотда ҳимоячимизни чалғитиб, дарвозабон майдончасига узатма берди. Лукас Кайо тўпга бироз ета олмади
8'
Вууууҳ! Умарнинг чиройли узатмасини Ли Муюнг Жу "Локо" жарима майдончаси яқинида тўпни қабул қилди ва ичкаридаги шеригига узатма берди. Дуглас қабул қилди ва ўгирилганча кучли зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
7'
Олег Зотеев чап қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Холид Эйса тўпни эгаллади
3'
Вуууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Неманья Яничич дарвозабон майдончасининг олис бурчагидан бош билан зарба берди. Бироз ноаниқ
3'
Жамоалар ўйинни фаол бошлашди. Кападзе марказ бўйлаб юриш қилди ва чап оёқда зарба йўллади. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
0'
Диққат! Ўйин бошланди!
'
Бугун "Ал-Айн" тўқ бинафшаранг, "Локомотив" эса оқ рангли формада ҳаракат қилади. Ҳакамлар сариқ формани танлашган
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келиш арафасида
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Осиё чемпионлар лигасининг кузги мавсуми бошланди. Ушбу босқичнинг дастлабки ўйини доирасида "Локомотив" сафарда БААнинг "Ал-Айн" клубини қабул қилмоқда.
Элит ОЧЛ - 2016 / Чорак финал / 23.08.2016 20:30

Ал-Айн

0
:
0

Локомотив


Элит ОЧЛ - 2016 / Чорак финал / 23.08.2016 20:30

Ал-Айн

0
:
0

Локомотив


Кукурелья ваъдасида турди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 20:15, 28.07.2026. Ўқилди: 10800 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо “Реал”даги 6 нафар футболчига чиқиш эшигини кўрсатди

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши кутилаётган футболчилар рўйхатини шакллантирди.

Киритилди: 08:34, 30.07.2026. Ўқилди: 10392 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал»да ҳеч қачон сотилмайдиган тўрт футболчи номи маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Реал Мадрид» раҳбарияти таркибдаги ҳеч қандай суммага сотилмайдиган тўрт нафар асосий футболчини белгилаб олди.

Киритилди: 14:26, 30.07.2026. Ўқилди: 8223 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Ман Сити» Осиё турнеси учун қайдномасини эълон қилди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 09:18, 29.07.2026. Ўқилди: 7552 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Флик «Барселона» учун янги трансфер бўйича қарор қабул қилди — Sport.es

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» бош мураббий Ханс-Дитер Флик талабига биноан Ла Лиганинг янги мавсуми олдидан янги ҳужумчи излашда давом этмоқда.

Киритилди: 09:00, 29.07.2026. Ўқилди: 7205 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» ўртоқлик учрашувида «Леганес»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видеошарҳ)

Бўлим: ЕВРОПА / Ўртоқлик учрашувлари / Клублар ўртасида
Рукн: Янгиликлар

2026/27 йилги мавсумга тайёргарлик доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Мадриднинг «Реал» ва «Леганес» жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Киритилди: 23:19, 28.07.2026. Ўқилди: 6452 марта. Фикрлар сони: 0 та.

UFC собиқ чемпиони Жон Жонс Роналду ва Месси ўртасида танлов қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Янгиликлар

Ярим оғир ва оғир вазн тоифаларида собиқ UFC чемпиони, 38 ёшли америкалик Джон Джонс замонавий футболдаги энг яхши ўйинчи — Криштиану Роналду ёки Лионель Месси деган баҳслар бўйича ўз фикрини билдирди.

Киритилди: 20:08, 28.07.2026. Ўқилди: 6284 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мартинес Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда Аргентина терма жамоаси нега ортини ўгириб олганини тушунтирди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Лисандро Мартинес ЖЧ-2026 финалида Испанияга кубок топширилиш маросимида жамоасининг хатти-ҳаракати ва турнирдаги танқидлар бўйича изоҳ берди.

Киритилди: 19:41, 28.07.2026. Ўқилди: 6099 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ўртоқлик учрашуви. "Бавария" 15:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Бўлим: ЕВРОПА / Ўртоқлик учрашувлари / Клублар ўртасида
Рукн: Янгиликлар

Германиянинг "Роттах-Эгерн" ва "Бавария" (Мюнхен) клублари ўртасида 2026/2027 йилги мавсумга тайёргарлик доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашуви якунланди. Мюнхен клуби 15:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Киритилди: 23:12, 30.07.2026. Ўқилди: 5481 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Жозе Моуриньо «Реал»даги бош талабини маълум қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньонинг «Реал»даги иш стратегияси маълум бўлди.

Киритилди: 11:07, 28.07.2026. Ўқилди: 5322 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания маликаси Ферран Торресга ваъдасини эслатди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Испания маликаси Леонор Ферран Торресга 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан олдин берган ваъдасини эслатди.

Киритилди: 10:42, 24.07.2026. Ўқилди: 41935 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026 финали қолдирилиши мумкин

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 бош соврини учун ҳал қилувчи баҳс хавф остида қолди.

Киритилди: 07:50, 17.07.2026. Ўқилди: 25139 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ЖЧ-2026 ярим финали тугаганидан сўнг Аргентина терма жамоаси ўйинчиси Валентин Барко билан тортишиб қолди.

Киритилди: 12:04, 16.07.2026. Ўқилди: 21612 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

ЖЧ-2026 мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган Франция — Парагвай (1:0) учрашувида ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташевнинг ҳаракатлари халқаро спорт жамоатчилиги, хусусан, нуфузли нашрлар томонидан жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Киритилди: 10:35, 05.07.2026. Ўқилди: 21478 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Испаниядан учралган мағлубиятдан (0:1) сўнг ижтимоий тармоқларда қисқача муносабат билдирди.

Киритилди: 09:08, 09.07.2026. Ўқилди: 17939 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Родри трансфери учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри учун курашга қўшилиши мумкин.

Киритилди: 12:47, 03.08.2026. Ўқилди: 3884 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» Винисиус бўйича баёнот берди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Реал» ўз расмий сайтида Винисиус Жуниор ҳақида эълон жойлаштирди. 

Киритилди: 15:56, 03.08.2026. Ўқилди: 3294 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду Мессини тўйига таклиф қилиш бўйича қарор қабул қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг севгилиси Жоржина Родригес тўй маросимига тайёргарлик кўрмоқда.

Киритилди: 23:22, 03.08.2026. Ўқилди: 3147 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Трабзонспор” Элдор Шомуродов учун бир футболчисини ва пул таклиф қилди

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Туркиянинг бошқа клубида давом эттириши мумкин.

Киритилди: 20:27, 03.08.2026. Ўқилди: 3108 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Винисиус «Арсенал»га ўтса, қанча маош олиши маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олиш учун 150 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Киритилди: 23:29, 03.08.2026. Ўқилди: 2272 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал» ярим ҳимоячиларининг креативлик даражасидан хавотирда

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 09:16, 04.08.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Фабрицио Романо: Родри «Реал»га ўтишга мойил, аммо «Барселона» ҳам курашга қўшилиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри яқин ҳафталар ичида Ла Лигага қайтиши мумкин.

Киритилди: 09:10, 04.08.2026. Ўқилди: 36 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду ўз тўйига Конор Макгрегор ва Хабиб Нурмагомедовни таклиф этди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Жоржина Родригес билан бўлиб ўтадиган тўйига UFC'нинг собиқ чемпионлари Конор Макгрегор ва Хабиб Нурмагомедовни таклиф қилди.

Киритилди: 09:06, 04.08.2026. Ўқилди: 118 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Журналист «Ливерпуль»га Трентни қайтаришни таклиф қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Ливерпуль»га ҳимоянинг ўнг қанотидаги муаммолар сабабли ҳимоячи Трент Александер-Арнольдни Мадриднинг «Реал» клубидан қайтариш таклиф қилинди.

Киритилди: 09:02, 04.08.2026. Ўқилди: 110 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бернарду Силва «Реал»ни бир оғиз сўз билан таърифлади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Ярим ҳимоячи Бернарду Силва ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартирди.

Киритилди: 08:57, 04.08.2026. Ўқилди: 196 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» маошининг 90 фоизини тўлайди: Тер Штеген «Аякс»да тиббий кўрикдан ўтди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штегеннинг «Аякс»га ўтиши сешанба куни расман эълон қилинади.

Киритилди: 08:53, 04.08.2026. Ўқилди: 188 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бернарду Силва «Реал»га ўтганидан сўнг ўз кумирлари ҳақида гапирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клубининг янги аъзоси Бернарду Силва футболдаги кумирлари ким эканини айтди, шунингдек, «қаймоқранглилар» устози Жозе Моуриньо ҳақида ўз муносабатини билдирди.

Киритилди: 08:51, 04.08.2026. Ўқилди: 243 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Хендерсон «Челси» мухлисларига ваъда берди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Челси»нинг янги аъзоси Жордан Хендерсон Лондон клубига ўтиши бўйича ўз муносабатини билдирди.

Киритилди: 08:49, 04.08.2026. Ўқилди: 216 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Фулхэм» бразилиялик ҳужумчисини «Рома»га сотишдан бош тортди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Рома» «Фулхэм»га ҳужумчи Кевин бўйича таклиф билан чиқди, аммо Англия клуби бразилиялик футболчини сотиб олишга бўлган бу уринишни рад этди.

Киритилди: 08:47, 04.08.2026. Ўқилди: 214 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Тоттенхэм» Ферран Торреснинг трансфери бўйича «Барселона»га сўров юборди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Тоттенхэм» «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торресга қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 08:46, 04.08.2026. Ўқилди: 233 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик