Олимпия термаси мухлислар учун ўйнайдими ёки Абрамов учун?
Баҳо: |
+0; -0
|
ёхуд Вадим Абрамов ўзбек футболининг гегемони эканлигига яна бир мисол
Дунёда футбол мухлислар учун ўйналади. Бизда эса футбол МТЖ ва ОТЖ бош мураббийи Вадим Абрамов учун ўйналади. Ҳамма ерда футбол учрашувлари мухлислар шароитлари ва манфаатларидан келиб чиқиб уюштирилса, бизда «АбраБарса» тактикаси муаллифи Вадим Карленовичнинг талаблари ва манфаатларидан келиб чиқиб уюштирилади.
Ишонмасангиз, футболга оид нашрлар ва сайтларда яқинда эълон қилинган мана бу анонс билан танишишингиз мумкин: Лондон-2012 саралаш баҳслари доирасида 5 феврал куни ўтказиладиган Ўзбекистон ва Австралия олимпия терма жамоалари ўртасидаги учрашув Тошкентдаги «Жар» стадионида соат 20:00 бошланаркан.
Тасаввур қиляпсизми? Ўйин нақд 20:00 да бошланган: қоронғу ва ҳозир давом этаётган изғирин совуқ аллақачон тушиб бўлган, икки терма футболчилари калта иштон ва футболкаларда майдонда югура бошлашган. Вадим Карленович ва унинг ёрдамчилари эса иссиқ курткаларни кийиб олиб, шинам креслоларда ўйин томоша қилишмоқда. Мухлислар ҳам «мазза» қилишмоқда. Стадионга келган мухлислар «мазза» қилишмоқда. Келмаганлари соат 18:00да ишдан чиқиб, уйларига овқатланишга келиб, иссиқ овқатнинг ва хоналарнинг таъсирида, томирлари бўшашиб, стадионга бориш фикридан воз кечишган ҳамда учрашувни телевизорда кўришни маъқул кўришган.
«Жар»га келмаган мухлисларнинг баъзилари эса ўйин тугагандан кейин, яъни соат таҳминан 22:00ларда стадиондан чиқиб, уйига жамоат транспортида эмас, балки ичига терминал, видеокамера, таксометр ўрнатилган, сирти эса қаймоқ рангига бўялган қонуний (лицензияли) таксиларда қайтишдан чўчиб, уйларига равона бўлишган. Стадионни мухлислардан ҳам кеч (соат таҳминан 23:00 да) тарк этаётганлар - журналист аҳли: улар ҳозиргина икки терма мураббийларининг ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этиб келишмоқда. «Жар»дан энг кеч қайтаётганлар эса «Бунёдкор» футбол клубида ишловчи раҳбарлар ва ходимлар: улар ўйиннинг бу пайтда якунланганидан роса «ҳурсанд». Ажойиб манзара...
Ўйинни шу даражада кеч бошлашни ким талаб қилиши мумкин?
ОФК раҳбарияти сўрадимикан? Ахир, бу ташкилот ўйинларни бошлаш вақтини мезбон ва меҳмон тарафнинг ўзларига юклаб қўйган-ку!
Ўзбекистон-Австралия ўйинини соат 20:00га Мираброр Усмонов белгиладимикан? Менимча, йўқ! Чунки ЎФФ президенти авваллари соат 18:00 ёки 19:00да бошланган ўйинларга ҳам бемалол етиб келиб, томоша қилган. Ёки ЎзПФЛ директори Фарҳод Магометов илтимос қилдимикан? Йўғ-е, терма ўйинлари билан унинг нима иши бор?!
Ёки бўлмаса, буни Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг футболчилари сўрашдимикан: «Илтимос, ўйинни кечки саккизда бошлайлик! Бизга илҳом парилари ва куч-қувват айнан кечки саккиздан кейин келади», - деб. Бунга ҳам ишониш қийин. Бу фараз тўғри бўлган тақдирда ҳам, Абрамов ва ЎФФ терма футболчиларининг илтимосини бажаришига ишониш қийин.
Э-ҳа, «кенгурулар»нинг ўзлари ялинишдимикан?! «Ўтинамиз, шу ўта муҳим ўйинни Тошкент вақти билан кечки саккида, яъни Австралия вақти билан тунги иккида бошлайлик. Бизнинг футболчилар уйқусираб тўп суришса, роса зўр ўйнайшади-да!» – деб. Австралия олимпия терма жамоасида руҳий хасталикка чалинган, маъмурлар, мураббийлар ва футболчилар борлигига ишонмайман.
Аминман-ки, учрашув бошланишининг кечки саккизга белгиланиши айнан Вадим Абрамовнинг талабига кўра амалга оширилган. Чунки икки терма жамоа учун ўта муҳим ўйиннинг жуда кеч бошланишидан айнан Абрамов ҳар тарафлама манфаатдор. «Нега?» – дейсизми?
Чунки Тошкентда соат 20:00 бўлганда Австралияда соат тунги 02:00 бўлади. Яъни тунги соат иккида ширин уйқуда ётишга ўрганган австралияликлар бу пайтда яхши тўп суришлари амри маҳол. Қисқаси, уйқусираб юрган футболчиларни енгиш осонроқ. Карленович вазиятдан ҳам, гуруҳдан ҳам осон чиқиб кетиб, Лондон-2012 йўлланмасини шу тариқа қўлга киритмоқчи.
Аммо шуни айтиш керак-ки, ҳамма вақт ҳам инсоннинг фаразлари ва таҳминлари тўғри чиқавермайди. Математикада оддий бир аксиома мавжуд: бир сонга иккинчи бир сон қўшилса, ёки олинса, ёки кўпайтирилса, ёки бўлинса, учинчи бир сон келиб чиқади. Оддий бўлган ушбу аксиома бошқа фанларда ҳам акс этган. Масалан: физикада оқ нурни яшил шишадан ўтказса, ўша оқ нур шишанинг у ёғидан оқ ҳам эмас, яшил ҳам эмас, учинчи бир ранг - сариқ - бўлиб чиқиши аниқланган.
Юқорида келтирилган оддий математик аксиоманинг натижасини аниқ фанларда аниқ айтиш мумкин, аммо ижтимоий ва гуманитар фанларда аниқ айтиб бўлмайди. Масалан, иқтисодиётда солиқлар тушумини ошираман деб, солиқлар миқдорини ошириш натижасида, аксинча, солиқ тушумларини камайтириб юбориш мумкин. Чунки аҳоли катта миқдордаги солиқларни тўламаслик учун даромадини яшира бошлаши эҳтимоли бор.
Ёки шунга ўхшаш мисолни социологиядан ҳам келтириш мумкин. Масалан, одамларни у ёки бу партияга овоз бердираман деб, аксинча, шу партияга нисбатан нафратланадиган қилиб қўйиш мумкин. Яъни, икки ҳаракатнинг натижаси (учинчи сон) умуман кутилмаган бўлиб чиқиши ҳеч гапмас.
Энди футболдан мисол келтираман. Эсингизда бўлса, бир пайтлар БАА терма жамоаси Маҳмуд Раҳимов бош мураббийилигидаги Ўзбекистон термасини енгиш учун шундай ҳийлалар ишлатганди: ўйиндан бир кун олдин, ярим тунда футболчиларимиз ётган меҳмонхона олдида данғир-дунғур парад уюштириб, термамиз аъзоларига эрталабгача уйқу беришмаган. Бундан ташқари, БАА вакиллари ўйинни куннинг роса нам ва иссиқ пайтига белгилашганди. Бироқ, Яратганнинг инояти билан эртаси куни арабларнинг кутган натижаси эмас, тескари оқибат ижобат бўлди: Ўзбекистон термаси бош мураббий Маҳмуд Раҳимовнинг тўғри тактикаси, плеймейкер Миржалол Қосимовнинг ажойиб паси ва Максим Шацкихнинг ягона голи эвазига арабларни мағлуб этишди.
Демоқчиман-ки, «кунгурулар»ни «ухлатамиз» деб, ўзимиз «ухлаб» қолмайлик.
Менимча, Вадим Абрамов бошчилигидаги олимпия термаси австралияликларни ҳар турли найрангларсиз ҳам мағлуб эта олади. Чунки ушбу ўйинга ҳаддан ташқари кўп ва самарали тайёргарлик кўришди. ЎФФ раҳбарияти ҳам ўзини профессионалларча тутиб, ўйинни соат 17:00, 18:00 ёки жуда бўлмаса 19:00га белгиласа ҳам бўларди. Учрашувнинг эртароқ бошланиши биздаги футбол мухлислари учун ҳам қулай бўларди.
Аммо ЎФФ ўйинни 20:00да белгилаб, фақат Вадим Абрамов учун қулайлик яратмоқда, фақат Карленовичнинг манфаатларини эътиборга олмоқда. Шуни қўшимча қилишим мумкин-ки, бундай ҳол биринчи марта рўй бераётгани йўқ: футболимиз раҳбарлари илгарилари ҳам Абрамов манфаатларини биринчи планга олиб чиқишган.
Масалан, 2011 йил 29 май кунига белгиланган «Бунёдкор»-»Пахтакор» учрашуви ЎФФ ва ЎзПФЛ томонидан «номаълум сабабларга кўра» номаълум муддатга кўчирилганди. Аслида эса Тошкент дербиси миллий терма жамоанинг 1 июндаги ўртоқлик учрашуви туфайли кўчирилган эди. Шуниси аниқки, ўша дерби иштирокчилари - «Бунёдкор» ва «Пахтакор» клублари учрашувни бошқа муддатга кўчиришни Федерациядан ҳам, ПФЛдан ҳам, бир-бириларидан ҳам сўрашмаган.
Вадим Абрамовга ҳар томонлама қулайлик яратаётганда Федерация ҳам, ПФЛ ҳам: «Мазкур комфортни Абрамов учун эмас, терма жамоа учун, Ватан учун яратаяпмиз!» - дейишади. Уларнинг бу иддаоларига ишонмайман. Чунки бундан 4-5 йил олдин ҳудди шу икки ташкилот МТЖнинг ўша пайтдаги бош мураббийлари Рауф Инилеев ва Миржалол Қосимов қанчалик сўрасалар ҳам, ўртоқлик ўйинлари ҳам ташкил қилиб беришмаган, дербиларни ҳам кўчиришмаган. Балки, Қосимов ва Инилиеев яхшилаб илтимос қилишмагандир. Абрамов «илтимос» қилишни билади.
Дарвоқе, ўша пайтларда МТЖ бошлиғи, яъни ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш бўйича масъул шахс айнан Вадим Абрамов эди. Ўша пайтда Карленович Инилеев ва Қосимов бошчилигидаги термалар учун ўртоқлик учрашувлари ташкил қилишда негадир унчалик жонбозлик кўрсатмаган. Бундан ташқари, Қосимов пайтида терманинг шу даврдаги бошлиғи жаноб Абрамов ЎФФ раҳбариятига таклиф билан чиқиб, терма аъзоларига ғалаба учун мукофот пуллари берилишини тўхтаттирган.
Карленовчининг бу «саъй-ҳаракатлари»нинг боиси бизга аён бўлмагани билан Яратганга аён! Жон куйдирмасанг, жонона, э-э-, кечирасиз, терма жамоа қайда?!
Аммо вақт ўтиб, терма жамоа бош мураббийи лавозимини ўзи эгаллагач, Карленович мукофот пуллари берилишини дарров йўлга қўйди. Терма жамоа учун ўртоқлик учрашувлари ҳам ташкил қилина бошланди. Инилеев ва Қосимов пайтида терма учун, Ватан учун қилинмаган ишлар, яратилмаган шароитлар Абрамов пайтида бинойидек қилинмоқда, яратилмоқда. «Терма учун!». «Ватан учун!»
Ҳозир давру даврон Абрамовники. Чунки у натижа беряпти. Мухлислар ҳурсанд. ЎФФ мамнун. Аммо Абрамовнинг ғалабаларидан сармаст бўлишга, тўйдан олдин ноғора чалишга ҳали эрта! Чунки Абрамов ўтган босқичлардан, жумладан, жаҳон чемпионати 3-чи саралаш босқичидан ҳамма мураббиймиз ўтган. Рауф Инилеев ҳам Осиёда тўртинчи қила оларди Ўзбекистон миллий термасини, агар Саудия Арабистони билан бўлган чорак финал ўйинида ҳакамлар адашишмаганда.
ЎФФ ва ПФЛ ҳам Абрамовнинг натижаларидан эйфорияга тушавермаслиги керак. Бир шахс манфаатлари йўлида миллий чемпионатимиз ўйинларини, мухлислар манфаатларини қурбон қилишга бу икки идоранинг ҳам ҳаққи йўқ. Ҳатто ўша одам натижа бераётган бўлса ҳам. Мана, Абрамов учун VIP-комфорт яратиш йўлида ҳийла-найрангларга ҳам қўл урила бошланди: австралияликларни уйқусиратиб ютмоқчи бўлишмоқда.
Ишқилиб, «кенгурулар»ни «ухлатамиз» деб, ўзлари «ухлаб» қолишмаса бўлди.
Бобомурод АБДУЛЛА
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
ALBARS |
Сана: 21.03.2012 20:20. ALBARSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SHAHRIXON |
Сана: 22.02.2012 09:55. SHAHRIXONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SARQURGON |
Сана: 20.02.2012 12:33. SARQURGONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
IBRAKADABRA |
Сана: 09.02.2012 00:46. IBRAKADABRAга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
ATSTEYKA |
Сана: 02.02.2012 21:24. ATSTEYKAга ёзиш |
+2; -0
|
0
|
KATALONIYA |
Сана: 02.02.2012 15:26. KATALONIYAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
KATALONIYA |
Сана: 02.02.2012 15:25. KATALONIYAга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
ROSSONERI |
Сана: 02.02.2012 11:44. ROSSONERIга ёзиш |
+2; -0
|
0
|
SKYWORTH |
Сана: 02.02.2012 11:33. SKYWORTHга ёзиш |
+-4; -0
|
0
|
SKYWORTH |
Сана: 02.02.2012 11:27. SKYWORTHга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ABBOS |
Сана: 02.02.2012 10:51. ABBOSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
JAMOLIDDIN |
Сана: 02.02.2012 09:26. JAMOLIDDINга ёзиш |
+4; -0
|
0
|
FIRUZALLAYEV |
Сана: 02.02.2012 03:58. FIRUZALLAYEVга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
KHARITON |
Сана: 02.02.2012 01:12. KHARITONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ALMUNIYA |
Сана: 02.02.2012 00:26. ALMUNIYAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
OFTALMOLOG |
Сана: 02.02.2012 00:25. OFTALMOLOGга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
KASIMOV |
Сана: 02.02.2012 00:19. KASIMOVга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
NASAF |
Сана: 01.02.2012 23:51. NASAFга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ABITURIYENT |
Сана: 01.02.2012 22:38. ABITURIYENTга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
MILAN |
Сана: 01.02.2012 22:37. MILANга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
MILAN |
Сана: 01.02.2012 22:32. MILANга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
BOBBMK |
Сана: 01.02.2012 22:30. BOBBMKга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ALMUNIYA |
Сана: 01.02.2012 22:25. ALMUNIYAга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
BUXOROGI |
Сана: 01.02.2012 22:25. BUXOROGIга ёзиш |
+6; -0
|
0
|
FOTIX |
Сана: 01.02.2012 22:17. FOTIXга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
BEKXXX |
Сана: 01.02.2012 22:12. BEKXXXга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ALMUNIYA |
Сана: 01.02.2012 22:08. ALMUNIYAга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
ALMUNIYA |
Сана: 01.02.2012 22:05. ALMUNIYAга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
PREMIER |
Сана: 01.02.2012 22:02. PREMIERга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
ABITURIYENT |
Сана: 01.02.2012 22:00. ABITURIYENTга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
PIRLO |
Сана: 01.02.2012 21:58. PIRLOга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SNICKERS |
Сана: 01.02.2012 21:57. SNICKERSга ёзиш |
+2; -0
|
0
|
XOLIS |
Сана: 01.02.2012 21:55. XOLISга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
XOLIS |
Сана: 01.02.2012 21:53. XOLISга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
TOTTI |
Сана: 01.02.2012 21:53. TOTTIга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
XOLIS |
Сана: 01.02.2012 21:52. XOLISга ёзиш |
+2; -0
|
0
|
PREMIER |
Сана: 01.02.2012 21:51. PREMIERга ёзиш |
+2; -0
|
0
|
YAHYOHON |
Сана: 01.02.2012 21:35. YAHYOHONга ёзиш |
+2; -0
|
0
|
YAHYOHON |
Сана: 01.02.2012 21:33. YAHYOHONга ёзиш |
+3; -0
|
0
|
BELOVV |
Сана: 01.02.2012 21:28. BELOVVга ёзиш |
+-2; -0
|
0
|
ALPHABOSS |
Сана: 01.02.2012 21:10. ALPHABOSSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
NAMANGAN |
Сана: 01.02.2012 21:07. NAMANGANга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
HUQUQSHUNOS |
Сана: 01.02.2012 21:00. HUQUQSHUNOSга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
ABITURIYENT |
Сана: 01.02.2012 20:55. ABITURIYENTга ёзиш |
+6; -0
|
0
|
BEKXXX |
Сана: 01.02.2012 20:55. BEKXXXга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
NAVIK |
Сана: 01.02.2012 20:49. NAVIKга ёзиш |
+-2; -0
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Журнамухлис ғалаёни
- “Юлдуз” хиралашганда, Ёхуд Эрматов доим ҳақми?
- Хавфсиз футбол ва чипта “чемпионати”
- Автоэҳтиёткорлик ва автогол, ёхуд Сеулдаги мағлубият сабаблари ҳақида
- ОФКдаги мафия, пистирмадаги японлар ва “ертўла”даги ЎФФ
- Иккинчи қаватдаги корейслар
- “Cэр” Cаркисяннинг мумтоз фикрлари
- Мурзоевнинг “танка”си борми?
- “Corner”ми ёки “бурчак тўпи”?
- Майдапас футбол ҳақидаги жимлик
- Рақиб олдидаги сусткашликми ёки мураббийга қарши сиёсатми?
- Медлительность перед соперником или политика против тренера?
- Холис ва сахий инсонларни унутмайлик!
- Мунофиқликнинг футболдаги кўриниши (Архивдаги мақола)
- Қаҳрамон Асланов танқидни ёқтирмайдими?
- 1C бухгалтеристика: автоматик муносабат билдириш дастури
- “Жар”даги мили-футбол
- “Турдан тургача” бўлаётган телезиёфат
- Супермағлубият. “Илоҳ”нинг қулаши
- "Хайри"нинг қўли ва "Тоға"нинг қўллаши
- Эҳтиёт бўлинг: телефондаги ва интернетдаги агентлар!
- Адашганимдан ҳурсандман!
- «Эшитдик-да!»
- Сафардаги Абрамов ва интизорликдаги ЎзПФЛ
- Абрамовнинг «қовун»лари
- «Press service»ми ёки «Security service»?
- Олимпия термаси мухлислар учун ўйнайдими ёки Абрамов учун?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги