A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Блог

Журнамухлис ғалаёни

Баҳо:
+1; -0

18 июнь куни ўтказилган Ўзбекистон-Қатар ўйинидан кейин баъзи журналист ва аксарият мухлис республиканинг футболга оид интернет сайтларида ҳақиқий ғалаённи бошлаб юборишди. Улар илгари сураётган асосий фикр ва талаблар антонимлардан иборат: “Қосимов – ярамас, Абрамов – зўр”, “Қосимов, йўқол!” ва “Абрамов, қайт!”.

“Stadion.Uz”даги ғалаён

Ғалаён қилаётган мухлислар ўзларининг норози фикрларини асосан у ёки бу мақола ва хабар остига шарҳ сифатида қолдиришяпти. Аммо гоҳида баъзи мухлислар ўз талабларини алоҳида мақола тарзида ҳам эълон қилмоқдалар. Улар ёзган мақолалар профессионал журналистларнинг материалларига рақобат яратиб, мақолаларнинг ўзига хос курашига сабаб дўлмоқда.

Бу ҳолат кишини қувонтиради. Чунки футбол журналисти ва мухлиси ўз фикрини эмин-эркин ва очиқ-ойдин баён этишга қўл уриб, ўртада ҳақиқий фикрлар хилма-хиллигини, қарашлар тортишувини юзага келтиришаяпти. Яъни Ўзбекистондаги футбол сайтларида демократиянинг асосий мезонларидан баъзилари (фикрлар қарама-қаршилиги) кузатилмоқда.

Мухлис халқига минбар беришда Stadion.Uz сайти бошқа электрон нашрларга қараганда фаол ва илғор бўлиб турибди. Ушбу сайт мухлис ва журналистларнинг энг кескин фикрлари учун ҳам эркин минбар тақдим этаётгани қувонарли ҳол.

Лекин ҳозирда давом этаёган журнамухлис ғалаёнини акс эттиришда Stadion.Uz сайти баъзи жиддий камчиликларга йўл қўймоқда. Масалан, мухлисларнинг маданият билан баён этилган фикрлари қаторида ҳақорат тўла шарҳларга ҳам минбар берилмоқда. Шу жиҳатдан олиб қарасак, Stadion.Uz электрон нашрининг ҳақиқий стадионлардан фарқи қолмаяпти: унисида ҳам, бунисида ҳам мухлис халқи футболчи ва мураббийларни бемалол сўкиб, ҳақоратлаяпти.

Виртуал “Stadion”нинг реал стадиондан фарқи қолмаётганлиги ҳақида

Яқинда бўлиб ўтган “Пахтакор”-“Бунёдкор” ўйини пайти “халқ жамоаси”нинг стадионига йиғилган баъзи тубан кимсалар “Бунёдкор” футболчилари ва мураббийларини ҳақоратлаш бўйича ўзига хос “аскиябозлик чемпионати”ни ўтказишди. Уларнинг оғизларидан чиққан энг покиза ибора “Акмал – Корея!” бўлди.

Инсон шаънини камситадиган энг оғир ҳақоратлар эса Артём Филипосян, Хайрулла Каримов, Игнатий Нестеров ва, табиийки, Миржалол Қосимовга қарата янгради. Стадионнинг CIP сектордан жой олган баъзи кимсалар “Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийнинг исми-шарифини ва ота-исмини калака қилгани эса ҳаммасидан ошиб тушди. “Пахтакор”нинг CIP секторидан янграган ушбу ҳақоратлар Қосимовга руҳий зарба бўлди, шекилли, “Пахтакор”-“Бунёдкор” ўйинидан кейин бош мураббий узоқ вақтгача майдондаги заҳира ўриндиғида қолиб кетди.

Бу ҳолатга бир мен эмас, кўпчилик журналистлар, шу жумладан, Stadion.Uz сайтини юритувчи журналистлар ҳам гувоҳ бўлишди ва ранжишди. Аммо реал стадиондаги оғзаки ҳақоратлардан ранжиган ҳамкасбларим негадир ўзларининг виртуал “стадиони”да, яъни Stadion.Uz сайтида чоп этилаётган ёзма ҳақоратлардан ҳеч ранжишмаяпти. Ёки улар ҳақоратни ўқишса ранжишмайди-ю, эшитишсагина ранжишадими?

Реал стадионда сўконғич мухлиснинг оғзига элак тутиб бўлмайди. Лекин виртуал “стадион”да, яъни интернет нашрида ҳақоратчи кимсаларнинг ҳақоратларини ўчириб ташласа бўлади-ку! Stadion.Uz маъмурлари нега шу ишни қилишмаяпти? Баъзи тубан мухлисларнинг тубан сўкинишлари битилган “шарҳлар”ни “blocking” ёки “deleting” қилиш Stadion.Uz маъмурлари учун шунчалик қийинми?

Аслида қонун талаблари бўйича ҳар қандай нашр, шу жумладан, веб сайтлар ҳам ўз саҳифаларида ҳақоратлар чоп этилишига йўл қўймасликлари керак. Шу сабабдан Интернет сайтларнинг муҳаррирлари ўз саҳифаларида эълон қилинаётган ҳақоратларни ўчиришга мажбурлар.

Лекин Stadion.Uz сайти муҳаррирлари қонуннинг ушбу талабидан бехабарлар, шекилли, уларнинг нашрида ҳали ҳам ҳақоратомуз “коммент” қолдириш тўхтамаяпти. Ёки муҳаррирлар бу талабдан хабардорлар-у, лекин ҳақоратлар кампанияси уларга маъқул келяптими?

Stadion.Uz муҳаррирларининг ортиқча либерализми сайт юзерларининг ҳаддан ташқари волюнтаризмига олиб келяпти: бир юзер Қосимовни ҳақоратласа, иккинчиси Абрамовни сўкади. Сайт фойдаланувчиларининг “доно”лари эса ЎФФ раҳбарларини ҳақоратлашаяпти. Ўз ҳақоратларини улар танқид деб ҳисоблашаяпти.

Бу вазиятда Stadion.Uz раҳбарияти гўёки нейтрал томон, ўзига хос томошабин бўлиб туришни, амалда эса сўконғич юзерларга минбар бериб, ушбу ҳақорат кампаниясига шерик бўлишни афзал билмоқда.

Табиийки, бу ҳолатга гувоҳ бўлаётган баъзи журналистлар, хусусан, Диёр Имомхўжаев сайт муҳаррирларини “кампаниябозлик”да айбламоқда. Танқид фақат бир томонга йўналтирилса, ҳақорат ҳам фақат бир томонга янграса, ҳар қандай одам ҳам муҳаррирларнинг холислигига шубҳа қила бошлайди-да!

Ҳозир давом этаётган журнамухлис ғалаёни пайтида Stadion.Uz сайти яна бир жиддий хатога йўл қўймоқда: “абрамовчи”ларнинг аксилқосимов кампаниясига берилиб кетиб, иккинчи томоннинг, яъни Қосимов позициясини деярли ёритмаяпти, ёритишга интилмаяпти ҳам.

Муҳарриларнинг вазифаси барча томонга минбар бериб, барча позицияларни олиб чиқиш эмасми? Бундан ташқари, юзага келган ғалаён пайти журналист мухлис халқидан бир поғона юқорироқ туриб, ўқувчига кўпроқ таҳлилга таянган материаллар тақдим этиши керак эмасми?

Афсуски, Stadion.Uz сайтини юритувчи журналистлар мухлис бошлаган ҳақорат кампаниясига шерик бўлиб, журнамухлис ғалаёнида иштирок этишмоқда.

Журнамухлисларга мурожаат

“Журналист” ва “мухлис” сўзларини атайлаб бириктириб ёзаяпман. Чунки бугунги ғалаёнда баъзи мухлисларнинг ҳақорат кампаниясига жимлик билан шериклик қилаётган журналистлардан ташқари, мухлис номидан туриб, мухлис даражасига тушиб, турли никлар ортига беркиниб олиб, фикр билдираётган, шарҳ қолдираётган ва ҳаттоки “Мухлис мақоласи”ни ёзаётган ҳамкасбларим ҳам бор.

Бундай журналистлар Қосимовнинг матбуот анжуманларида бош мураббийга дангал савол беришдан, ичидаги дардини ва танқидини мақола тарзида очиқ-ойдин айтишдан қўрқишади. Лекин турли ник ва тахаллуслар ортига беркиниб олиб, юзерлар қаторида ёзарлик қилиб, “танқид” ва ҳақорат қилишни қойиллатишади. Шунинг учун мен бу тоифа журналистларни мухлис деб биламан ва уларни мухлислар билан бирга қўшиб, “журнамухлис” деб атайман.

“Қосимов – ярамас, Абрамов – зўр”, “Қосимов, йўқол!” ва “Абрамов, қайт!” деб томоқ йиртаётган журнамухлисларга ачинаман. Чунки уларнинг дардини ҳеч ким эшитмаяпти ва ҳали бери эшитмайди ҳам. Журнамухлис ва унинг дарди на ЎФФга, на ПФЛга ва на бошқаларга қизиқ ҳам, эмас, керак ҳам эмас.

Балки, ЎФФ раҳбарияти Қосимовнинг ўрнига ҳозироқ Абрамовни қайтаришни истаётгандир ҳам. Лекин бу ишни қила олмайди. Чунки Қосимовни термага бош мураббий қилиб тайинлаш “таклифи” “тепа”дан келган. Тошкентдаги “Жар” стадионида ўтказилган Ўзбекистон-Эрон ўйинидан кейин келган.

Бошқа томондан олиб қаралса, Миржалол Қосимов ҳам ўз ташаббуси ва ихтиёри билан бош мураббий бўлиб қолмаган: унга ҳам терма “тепа”дан топширилган. Бу вазиятда Қосимов оддий аскар сифатида буйруқни бажаришга – термани ўз қўлига олишга мажбур бўлган.

Хулласи калом, журнамухлис талаб қилгани билан Қосимов ишдан олинмайди ва унинг ўрнига Абрамов қайтарилмайди ҳам. Гап тамом – вассалом!

Шундай экан, бекордан бекорга “Қосимов – ярамас, Абрамов – зўр”, “Қосимов, йўқол!” ва “Абрамов, қайт!” дейвериб, плей-оффнинг муҳим ўйинларидан олдин терма футболчилари ва мураббийларининг руҳиятини чўктиравергандан кўра, бугунги кунда мавжуд мураббийлар штабига ва футболчиларга ишонч билдиринглар.

“Плей оффда Иорданиядан ўтсак ҳам, Жанубий Америка вакилидан барибир ўта олмаймиз!” деган гапни такрорлаб, ўйиндан олдин термамиз футболчи ва мураббийларини мағлуб қилавергандан кўра, “Биз сизларга ишонамиз!” деб, миллатимизнинг бош жамоасини руҳлантирган яхши эмасми?!

Бобомурод АБДУЛЛА

Киритилган сана: 19.07.2013 17:19. Ўкилди: 3037 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


FERGANA
Сана: 26.07.2013 04:50. FERGANAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XUMOYUNSHOX
Сана: 22.07.2013 15:55. XUMOYUNSHOXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAURINHOMI
Сана: 22.07.2013 14:01. MAURINHOMIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 22.07.2013 13:55. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TOLEDO
Сана: 22.07.2013 00:04. TOLEDOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TOLEDO
Сана: 22.07.2013 00:00. TOLEDOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLMASHINASI
Сана: 20.07.2013 23:21. GOLMASHINASIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 20.07.2013 23:18. ALBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 20.07.2013 23:14. ALBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLMASHINASI
Сана: 20.07.2013 16:25. GOLMASHINASIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MANUBARSA

Сана: 20.07.2013 12:11. MANUBARSAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 20.07.2013 10:20. YAHYOHONга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AJUZBEK
Сана: 20.07.2013 01:54. AJUZBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TOLEDO
Сана: 20.07.2013 00:53. TOLEDOга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLMASHINASI
Сана: 19.07.2013 22:47. GOLMASHINASIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLMASHINASI
Сана: 19.07.2013 22:45. GOLMASHINASIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLMASHINASI
Сана: 19.07.2013 22:42. GOLMASHINASIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MANUBARSA

Сана: 19.07.2013 20:59. MANUBARSAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HUSANBOY
Сана: 19.07.2013 20:12. HUSANBOYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERIY
Сана: 19.07.2013 19:17. SERIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 19.07.2013 18:57. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBARSA
Сана: 19.07.2013 18:32. UZBARSAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.