A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация

Блог

«Эшитдик-да!»

Баҳо:
+0; -0

ёхуд Ўзбекистон ОТЖнинг кейинги тақдирига оид шубҳа ва фаразлар битилган фантастик мақола

Ушбу мақолани ёзишимга БАА нашрларида бир ҳафтадан бери тинмаётган баландпарвоз мақолалар-у, ушбу юрт олимпия термаси мураббийларининг ўта оптимистик чиқишлари сабабчи бўлди.

Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ Ироққа 1:2 ҳисобида енгилгач ҳамда БАА олимпиячилари австралиялик тенгқурларини 1:0 ҳисобида енггач, БАА нашрларида бу хусусда чиққан мақолаларда ёзилган иддаоларга қаранг: «Тошкентда камида дуранг бўлади», «Ўзбекистонга расмиятчилик учун бориб келамиз», «Ўзбеклар плей-оффга тайёрлана бошлашди» ва ҳоказо.  

Ушбу турдаги хабарлар асосида ЎФФ матбуот хизмати ходимлари Дубай шаҳридан туриб, ташкилотнинг расмий сайтига «14 март куни 5 та самолёт тўла БАА мухлислари Тошкентга келиши мумкин», деган хабарни жойлаштирди. Унда, жумладан, шундай дейилади: «Амирлик ОАВ гуруҳдаги вазиятни яхшилаб ҳисоб-китоб қилмай, хатога қўл уришди. Улар Лондон-2012 йўлланмаси муддатидан олдин қўлга киритилгани ҳақида бутун мамлакатга жар солишди».

Амирлик мураббийлари ва журналистларининг бу тарзда баёнот беришлари юзаки қараганда сармастликнинг ёки адашишнинг белгисидек туюлади. Лекин бу ҳолатга чуқурроқ назар солса, эйфория ва янглишиш хусусида сал гумонлар пайдо бўлади.

ФАРАЗЛИ ШУБҲАЛАР

Наҳотки олимпия мусобақаси регламентидан хабардор амирлик мураббийлари ва журналистлари: «14 мартдаги ўйин натижаси қандай бўлишидан қатъий назар гуруҳдаги биринчи ўрин бизники!» – деб, адашишган бўлишса? Менимча, охирги ўйинда БАА ютқизса, Лондонга Ўзбекистон боришини араблар ҳам жуда яхши билишади. Лекин шунга қарамай уларнинг оптимизми чегарадан чиқиб, таъкидга ўхшаб боряпти.

Нега араблар катта гапиришяпти? «Тошкентда камида дуранг бўлади», «Ўзбекистонга расмиятчилик учун бориб келамиз», «Ўзбеклар плей-оффга тайёрлана бошлашди», - деган гапларни улар қаердан олишмоқда? Нега 14 март куни Тошкентда бўладиган ўйин тўғрисида сўз очганда араблар БААнинг ғалабаси ҳақида эмас, айнан дуранг ҳақида гапиришмоқда? Ёки, раҳматли қизиқчи Ҳожибой Тожибоев айтганидек, араб журналистлари бир нарсаларни эшитдимиканлар. Масалан:

- 14 март куни Тошкентда бўладиган Ўзбекистон-Ироқ ўйини дуранг билан якун топармиш...
- Ие, сиз буни қаердан биласиз?
- Эшитдик-да!

«Шпакнинг магнитофони, элчининг медальони...», - деганларидек, шубҳа ва гумонлар ортиб бормоқда. Келинг, шубҳа ва гумонларнинг урчишини шу ерда тўхтатамиз-да, ана шу ёмон хаёлларни ҳақиқат деб қабул қиламиз. Ҳамда кейинчалик гумонлар платформасига ўтириб, бир фикр юритиб, фараз қилиб кўрамиз. Вақтинча, атиги 10-15 дақиқага.

Ёмон фаразларларга ўтишдан олдин бир нарсани айтиб қўяй: Ўзбекистон МТЖ ва ОТЖ бош мураббийи Вадим Абрамовнинг покдомон, ҳалол, «порядочний» инсонлигига ишончим комил. У киши Ўзбекистон термаларини жаҳон чемпионатига ва олимпиадага олиб чиқишга қаттиқ бел боғлаганлигига, ватанпарварилигига ҳам шубҳам йўқ. Қуйида номаълум, тахминий ва фаразий киши тўғрисида фикр юритиб кўраман.

ШУБҲАЛИ ФАРАЗЛАР

Энди ёмон фаразларга ўтсам. Мабодо, 21 февраль кунги Ироқ-Ўзбекистон учрашувидан олдин ўша пок ва ватанпарвар Вадим Абрамов ўрнида нопок ва пулпарвар киши (НПК) бўлганида нима бўларди? Тахминан шундай бўларди.

НПК аввало мусобақа регламентига ва мусобақа жадвалига яна бир кўз югуртиради. Регламентда очколар тенг келса, аввал тўплар нисбати, кейин ўзаро ўйинлар натижалари ҳисобга олиниши ёзилган. Мусобақа жадвалида Ўзбекистон Ироққа ютқазса ҳам, БАА Австралияни ютган тақдирда ҳам Лондон йўлланмасининг гуруҳдаги эгаси барибир Тошкентда, Ўзбекистон - БАА ўйинидан кейин аниқланиши кўриниб турибди. Устига-устак, Ироққа ҳеч нарсанинг кераги йўқ: улар олимпиада йўланмасидан умидини узиб бўлишган.  

Бундай вазиятда ҳар қандай НПК мўмай пул ишлаш учун катта имконият туғилганини кўради. У бундай имкониятни қўлдан чиқармасликка ҳаракат қилади. НПК соддароқ бўлса, БАА ОТЖ вакиллари билан алоқага чиқади-да, улардан пул сўрайди. Ироқ билан бўладиган ўйинни бой бериш учун пул сўрайди. Агар НПК тулкироқ бўлса, принципиал рақиб билан алоқага чиқиб, обрўсини тушириб ўтирмайди-да, тўғри тотализаторга боради. Чунки у ерга қимордан енгил ва кўп пул топиш ниятида келганларнинг аксарияти Ироққа қарши ўйинда Ўзбекистон ютишига иккиланишмайди.

Сабаблари маълум: Ироқ «путёвка»дан умидини узган, боз устига, БААдан техник мағлубиятга учрагани учун амирликлардан аламзада, керак бўлса, ўзбекларга атайлаб ютқазиши ҳам мумкин. Аламзадалигидан «назло» ютқазиши мумкин. Ўзбекистон-чи, Ўзбекистон қандай аҳволда? Унга сув ва ҳаводек ғалаба зарур. Шу сабабдан бўлажак ўйинда ўзбеклар тиш-тирноғи билан тўп суришлари кундек равшан. Мана шундай фикр-у хаёллар билан қиморзбозлар Ўзбекистон ОТЖга пул тикишлари аниқ.

Бу вазиятда НПК тотализаторда ўз жамоасига, яъни Ўзбекистонга эмас, Ироққа пул тикади. Иккиланмасдан пул тикади. Чунки Ироққа ютқазиш-ютқазмаслик ўзининг қўлида-да. Албатта, НПК тотализаторда ўз номидан эмас, бошқа, «подставной» кишиларнинг номидан иштирок қилади. Чунки ФИФА мураббийларнинг тотализаторларда иштирок қилишини тақиқлаб қўйган. Боз устига, илгариги олимпия саралаш баҳсларида айнан Осиёлик бир мураббий ўз термасининг мағлубиятини «башорат» қилиб, тотализаторларда катта маблағ ишлаганидан, кейинчалик ўша мураббий Умумжаҳон тотализаторлар уюшмасининг  «қора» рўйхатига тушганидан кўпчиликнинг хабари бор. Хулласи калом, бундай вазиятда тулкироқ НПК бошқа кишиларнинг номидан пул тикади.

Шундан кейин НПК ўйинни ютқазиш режасини туза бошлайди. НПК соддароқ бўлса, битта ҳимоячи ёки дарвозабонни чақиради-да, бўлажак ўйинда қандай қилиб бўлса ҳам ютқазиш зарурлигини, бунинг учун вазиятга қараб, ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбориш лозимлигини уқтиради. НПК тулкироқ бўлса, ортиқча гап-сўзларга қолиб, шогирдлари олдида обрўсини тўкиб ютирмайди-да, ўйинга энг ожиз таркибни туширади ёки бўлмаса энг аҳмоқ тактикани танлайди. Қарабсиз-ки, ўйин бой берилади.

Учрашувдан сўнг журналистлар турли саволлар-у танқидий мақолалар билан ҳужум уюштиришса, НПКнинг жавоблари тайёр: «Ҳали ҳаммаси олдинда, ҳеч нарса йўқотилгани йўқ, Лондон «путёвкаси»нинг эгаси охирги турда аниқланади» ва ҳоказо. Мағлубиятнинг эртаси куни эса НПК «ҳосил»ни йиғиштириб олади: ёки БАА тарафдан, ёки тотализаторлардан.   

Иштаҳа овқат пайти келади, деганларидек, фараз қилишда тўхтамаймиз, давом этамиз!

Агар НПК очкўзроқ бўлса, олимпия саралашининг охирги ўйинидан ҳам мўмай пул ишлашни режалаштиради. Соддароқ НПК тўғридан-тўғри арабларнинг ўзига чиқади-да, 14 мартдаги охирги ўйинда дуранг ўйнаб беришини, яъни Лондон йўлланмасини уларга тақдим қилишга тайёр эканлигини, бунинг учун араблар «тўлаб» қўйишлари лозимлигини билдиради. Тулкироқ НПК бу хатарли йўлдан бормайди, у яна тотализаторга боради. Бу сафар у ўз жамасининг мағлубиятига эмас, дурангга пул тикади. Чунки сўнгги турда ўз майдонида, мухлисларнинг кўз ўнгида ютқазса, мухлисларнинг: «Позор! Позор! Позор!» – деган ҳайқириқларини эшитишга ҳамда ЎФФ раҳбариятининг дашномларини тинглашга мажбур бўлишини яхши билади. Шунинг учун тулкироқ НПК сўнгги турда мўътадилроқ йўлни – дурангни танлайди.

Дурангга «эришиш» механизми эса юқоридаги каби, яъни мағлубиятга учраш механизми билан бир хил бўлади: «ўқланган» ҳимоячи ёки дарвозабон, ожиз таркиб ёки аҳмоқ тактика. Қарабсиз-ки, ўйинда дуранг қайд этилади.

Учрашувдан сўнг журналистлар турли саволлар-у танқидий мақолалар билан хужум уюштиришса, НПКнинг жавоблари тайёр: «Чуқур афсусдаман! Аммо дурангдан ҳеч ким кафолатланмаган! Ҳали ҳаммаси олдинда, ҳеч нарса йўқотилгани йўқ, ҳали плей-офф бор! Ўзбекистон ОТЖ умрида биринчи марта қитъа плей-оффига чиқяпти. Ҳали бунақаси бўлмаган. Шунга ҳам шукр қилайлик! Шукр қилиб яшовчи одамлар эканлигимизни эсдан чиқармайлик» ва ҳоказо. Қўшимчасига эса НПК: «Аммо лекин-чи, қитъа плей-оффида ютиб, қитъалараро плей-оффга чиқишга, у ерда эса Сенегал термасини ер тишлатишга сўз бераман! Ишонаверинг!» – деб ҳам қўяди.  

Учрашувнинг эртаси куни эса НПК «ҳосил»ни йиғиштириб олади: ё рақиб тарафдан, ё тотализаторлардан.

Молиявий, тўғрироғи, шахсий чўнтагини тўлдириш нуқтаи назаридан олиб қараганда, ҳар қандай НПК олимпия саралаш баҳсларининг имкон қадар кечроқ тугашидан манфаатдор. Чунки унинг жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, Лондон йўлланмасини қўлга киритса, ўйинлар, сафарлар, йиғинлар тугайди. Агар НПК жамоаси олимпиада йўлланмасини гуруҳнинг ўзида ҳал қилиб қўйса, жамоа фақат Лондон-2012 баҳслари олдидан атиги битта тайёргарлик йиғини ўтказади ва нари борса 5-6 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади холос.

Аммо ОТЖ гуруҳдан Лондонга эмас, Осиё қитъасининг плей-оффига, ундан кейин эса қитъалараро плей-офф учрашувига йўл олса, вазият тубдан ўзгаради: сон-саноқсиз сафарлар, ўйинлар, йиғинлар ва ҳоказо.  Бу эса яна минг-минг ва ҳаттоки миллион-миллион доллар миқдоридаги сафар ва йиғин харажатлари деганидир. Масалан, ҳар бир футболчининг «суткалик» овқатланиш пулидан ҳеч бўлмаса 10 доллардан «уриб» қолинса, йиғинга чиққан 20-30 футболчининг «суткалиги»дан бир кунда жами 200-300 доллар «ишласа» бўлади. 10 кунда бу маблағ 2-3 минг долларни ташкил қилади. У ёғи оддий арифметика.

Шу сабабдан ҳар қандай НПК олимпия саралаш баҳсларининг иложи борича кеч тугишини хоҳлайди. Ич-ичидан хоҳлайди, аммо буни ҳеч кимга билдирмайди.

ЯХШИ НИЯТ – ЯРИМ ЙЎЛЛАНМА

Юқоридагилар оддий, тўғрироғи, қуруқ фаразлар эди холос. Фараз бўлганда ҳам ёмон хаёлларнинг, шубҳа-гумонларнинг устига қурилган фаразлар эди. Шу сабабдан, ҳеч кимни иблисликда айблаганим йўқ! Агар кимнидир иблисликда айблаган бўлсам, ўзим ўйлаб топган, шахсий фантазиямнинг маҳсули бўлмиш НПКни айбладим, холос. НПК – ҳақиқатдан ҳам иблис!

Машҳур ва маълум ўзбек халқ мақолини ўзгартириброқ айтадиган бўлсак, яхши ният – ярим йўлланма. Оддий йўланма эмас, Лондон олимпиадасининг йўлланмаси. Ишқилиб, юқорида битилган гумон-шубҳалар ўринсиз ва нотўғри бўлиб чиқсин! 14 март куни олимпиячиларимиз БААни мағлуб этишсин! Бўлажак учрашувда Ўзбекистон ОТЖни дуранг ҳам, мағлубият ҳам четлаб ўтсин! Ишқилиб, ёзган фаразларим тўғри чиқиб, мухлисларимиз: «Эшитгандик-да! Ёзишганди-да!»  - деб юришмасин!

Бобомурод АБДУЛЛА

Киритилган сана: 28.02.2012 09:40. Ўкилди: 3108 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


VOLUME
Сана: 24.03.2012 17:10. VOLUMEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 22.03.2012 17:25. ALBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MOBITEL
Сана: 16.03.2012 11:08. MOBITELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SSSSSS
Сана: 16.03.2012 02:13. SSSSSSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SNICKERS
Сана: 15.03.2012 06:15. SNICKERSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SSSSSS
Сана: 11.03.2012 23:53. SSSSSSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 29.02.2012 19:44. ABITURIYENTга ёзиш
+4; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CHEMIST
Сана: 29.02.2012 19:33. CHEMISTга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BURGUT
Сана: 29.02.2012 15:50. BURGUTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHINAVANDA
Сана: 29.02.2012 10:34. SHINAVANDAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JANUB
Сана: 28.02.2012 23:41. JANUBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GAYRATBEK
Сана: 28.02.2012 21:15. GAYRATBEKга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 28.02.2012 20:36. ALMUNIYAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 28.02.2012 17:38. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALISHERD
Сана: 28.02.2012 17:05. ALISHERDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUDBOLQIROLI
Сана: 28.02.2012 16:58. FUDBOLQIROLIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PARTIZAN
Сана: 28.02.2012 16:41. PARTIZANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 28.02.2012 16:38. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XOLIS
Сана: 28.02.2012 14:33. XOLISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MENEJER
Сана: 28.02.2012 14:24. MENEJERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


STOMATOLOG
Сана: 28.02.2012 14:21. STOMATOLOGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MENEJER
Сана: 28.02.2012 14:18. MENEJERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 28.02.2012 14:15. ABITURIYENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MENEJER
Сана: 28.02.2012 14:14. MENEJERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SARQURGON
Сана: 28.02.2012 14:10. SARQURGONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAXIMUS
Сана: 28.02.2012 14:05. MAXIMUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FORLAN
Сана: 28.02.2012 13:50. FORLANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SARQURGON
Сана: 28.02.2012 13:45. SARQURGONга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ASLKOMILJON
Сана: 28.02.2012 13:44. ASLKOMILJONга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XOLIS
Сана: 28.02.2012 13:24. XOLISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 28.02.2012 13:21. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 28.02.2012 13:14. ABITURIYENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLKIPER
Сана: 28.02.2012 13:08. GOLKIPERга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAGISTR
Сана: 28.02.2012 12:56. MAGISTRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FORLAN
Сана: 28.02.2012 12:35. FORLANга ёзиш
+5; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XALILBEK
Сана: 28.02.2012 12:34. XALILBEKга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XALILBEK
Сана: 28.02.2012 12:30. XALILBEKга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MEDIK
Сана: 28.02.2012 12:16. MEDIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUNIS
Сана: 28.02.2012 12:03. MUNISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XOLIS
Сана: 28.02.2012 11:47. XOLISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAULMADRID
Сана: 28.02.2012 11:44. RAULMADRIDга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PLANUS
Сана: 28.02.2012 11:42. PLANUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KASIMOV
Сана: 28.02.2012 11:35. KASIMOVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEGALI
Сана: 28.02.2012 11:27. BEGALIга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TANQIDCHI
Сана: 28.02.2012 11:24. TANQIDCHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PIRLO
Сана: 28.02.2012 11:22. PIRLOга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 28.02.2012 11:15. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AVTOGOL
Сана: 28.02.2012 11:15. AVTOGOLга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ASLKOMILJON
Сана: 28.02.2012 11:08. ASLKOMILJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELDARADO
Сана: 28.02.2012 10:59. ELDARADOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELDARADO
Сана: 28.02.2012 10:56. ELDARADOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CHIRURGIEN
Сана: 28.02.2012 10:55. CHIRURGIENга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 28.02.2012 10:43. ATSTEYKAга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MEDIK
Сана: 28.02.2012 10:43. MEDIKга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MINISTER
Сана: 28.02.2012 10:42. MINISTERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ULUGBEK
Сана: 28.02.2012 10:39. ULUGBEKга ёзиш
+3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ULUGBEK
Сана: 28.02.2012 10:29. ULUGBEKга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ULUGBEK
Сана: 28.02.2012 10:27. ULUGBEKга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHOXZOD
Сана: 28.02.2012 10:26. SHOXZODга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KIMSANBOY
Сана: 28.02.2012 10:20. KIMSANBOYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEKMILAN
Сана: 28.02.2012 09:57. BEKMILANга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.