A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Блог

Майдапас футбол ҳақидаги жимлик

Баҳо:
+102; -0

Қандай кунларга қолди-а, ўзбек мухлиси? Чемпионат грандлари-ю миллий терма жамоанинг ўйинларида 1,5-2 мингдан ортиқ пас, рақиб дарвозасига қарата эса нари борса 10-15 зарба йўлланганини кўради. Гол эса футбол мухлиси учун умуман ноёб ва танқис нарсага айланиб қолди.

Мисол сўраяпсизми? Етакчи клубларимиз ва миллий терманинг ўйинларини синчковлик билан томоша қилинг – юқоридаги гапларим ҳақлигига амин бўласиз! Мана, масалан, “Бунёдкор”нинг Осиё чемпионлар лигасида ўтказаётган уй ўйинларини олайлик. Уч дуранг. Шундан иккитаси – голсиз дуранг.

Дуранг билан тугаган ана шу учрашувлар статистикасига эътибор қаратсак, “Бунёдкор” футболчилари ўнг қанотдан чап қанотга, чап қанотдан ўнг қанотга, ёнларга ва орқага, орқага ва ёнларга – хулласи калом, сон-саноқсиз паслар оширганига гувоҳ бўламиз. 

Лобановскийнинг пас назарияси ва амалиёти

Футболда пас нима дегани? Пас бу фақат рақибига тўпни аниқ етказиб бериш эмас, балки рақибини пасни олиш учун ҳаракатга келтириш ва яна қайтадан янги пас олиш учун бўш зонага “очилиш” дегани ҳам. Яъни, бир футболчи иккинчисига пас берганда шеригини ҳам, ўзини ҳам ҳаракатга келтиради. Ҳар бир пас футболчи ва унинг шериклари учун қўшимча ҳаракат деганидир.

Ана энди яна статистикага қайтсак. Бир ўйинда жамоа ўнг қанотдан чап қанотга, чап қанотдан ўнг қанотга, ёнларга ва орқага, орқага ва ёнларга – хулласи калом, таҳминан 1,5-2 минг пас оширса, жамоа футболчилари жами 1,5-2 минг марта ҳаракатга келганини билдиради. Футболчилар шунча марта ҳаракатга келишса-ю, 90 минут давомида рақиб дарвозасига атиги 10 ёки 15 зарба йўллашса ва шу йўллаган зарбаларидан атиги биттасини ёки иккитасини голга айлантиришса, белкурак турганда игна билан қудуқ қазийдиган одамларга ўхшаб қолишмайдими?

Тўғри, ҳозирги футболда кўпчилик мутахассислар тўпга эгалик қилишга катта эътибор қаратиб, “барселонача” услубдаги пайда паслар орқали тўп назоратини қойиллатяптилар. Лекин яқинда “Бавария” жамоаси тўпни “Барселона”га қараганда анча кам назорат қилиб ҳам, каталонияликларни йирик ҳисобда мағлуб қилди. 

Шуниси эътиборлики, “Барселона” жамоаси бундай йирик мағлубиятни бундан 10-12 йил аввал Валерий Лобановский бошчилигидаги “Динамо” (Киев)дан қабул қилган. Ўшанда ҳали ҳеч ким танимайдиган Шевченко, Ребров, Каладзе каби ёш киевликлар дунё юлдзулари тўпланган “Барса”ни Европа Чемпионлари кубогида икки ўйин натижасига кўра ўта йирик ҳисобда мағлуб қилишганди.

Ўша йиллари ҳам “Барселона” ҳудди ҳозиргидек майда паслар орқали ўйнаб, бутун эътиборини тўп назоратига қаратарди. Аммо футбол профессори Валерий Лобановский бу услубнинг камчиликларини топди ва унга қарши самарали ўйин тактикасини ишлаб чиқди. Мураббийнинг ёш шогирдлари эса таниқли мутахассининг кўрсатмаларини аниқ бажаришди ва кимсан “Барса”ни шармандаларча тиз чўктиришди.

Ҳудди шу ишни 2011 йил Қатар майдонларида ўтган Осиё Кубогида Австралия терма жамоаси ярим финалда Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон термасига қарши қўллаб, йирик ҳисобда ғалаба қозонишганди. Австралияликлар тўп назоратига ва майда пасларга берилиб кетган ўзбекистонликларга майдон марказида қаттиқ прессинг ўтказиб, тўпни тўсатдан 9 марта олиб қўйишди ва 9 та тезкор қарши хужум уюштиришди. Шу хужумларнинг 6 таси гол билан якунланди. Мана сизга кампасли, аммо голли ва ғалабали футбол!

Валерий Лобановский футболчилик фаолиятини якунлагандан кейин Москвадаги Мураббийлар Олий мактабида икки йил таҳсил олиб, яна ўзининг Киев“Динамо”сига қайтган. Қайтганда ҳам бош мураббий бўлиб қайтган.

Кечагина майдонда Валерий Лобановский билан бирга тўп тепиб юрган айрим футболчилар илк кунларда Васильевични мураббий сифатида қабул қилишмаган, унинг машғулотлардаги топшириқларини ҳам ёқар-ёқмас бажаришган. Чунки, биринчидан, улар кечаги шеригини устоз сифатида қабул қилишга руҳий жиҳатдан қийналишган. Иккинчидан, эса улар Лобновскийсиз ҳам мамлакат чемпиони ва вице-чемпиони бўлишган. 

Лекин Валерий Лобановский чемпионлар ва вице-чемпионларнинг ўйинидан ҳам жиддий камчиликлар топган ва футболчиларга кўрсатиб берган. Ўша пайтдаги Киев “Динамо”си ҳам ҳудди ҳозирги “Бунёдкор” ёки Ўзбекистон миллий терма жамоалари каби бутун эътиборини тўп назоратига ва майда пасларга қаратиб, бунинг натижасида кўп югуриб, кам гол уриб юрган.

Лобановскийнинг “Динамо”даги илк ислоҳоти ўйин пайтида ошириладиган паслар сонини камайтиришдан бошланган. Мураббий ўзининг янги ташаббусларини футболчиларга: “Футболда асосий мақсад тўпни назорат қилиш ёки ўзаро майда паслар ошириш эмас, балки имкони борича тезроқ рақиб жарима майдонига яқинлаб, унинг дарвозасини нишонга олиш. Ортиқча пас – бу ортиқча ҳаракат ва ортиқча югуриш”, - дея тушунтирган.

Пасларни камайтириш ишларини В. Лобановский ёнларга ошириладиган пасларни таъқиқлашдан бошлаган. Мураббий ўз шогирдларига: “Ён тарафга оширилган ҳар қандай пас – рақиб учун ярим совға. Ён тарафга оширилган ҳар қандай пас жамоанинг олдинга қилаётган ҳаракатларини тўхтатади. Рақиб жамоа ҳимояга қайтишга улгуришини хоҳласангиз, бемалол ёнларга пас бераверинглар!” – деган.

Лобановский орқага ошириладиган пасларни ҳам қатъиян таъқиқлаб қўйган. Киевлик футбол профессори: “Орқага фақат битта мақсадда – орқадаги футболчи билан олдинга “девор” ўйнаш мақсадида пас бериш мумкин”,  - дея истисно қилган. 

Мана шу ва бошқа кўрсатмаларни ўйинларга татбиқ қилган киевликлар кейинчалик асосан олдинга ёки диагонал паслар орқали ўйнаб, тезкор ва самарали футбол намойиш эта бошлашган. Авваллари мингга яқин пас бериб ва кўп югуриб, атиги 1-0 ёки 2-1 ҳисобида ғалаба қозониб юрган киевликлар эндиликда икки баравар кам пас бериб, камроқ югуриб, рақибларини йирик ҳисобда таслим этишни бошлганлар. Бу борада улар ўзларининг ўша пайтдаги асосий рақиблари Москва спарткачиларини ҳам бемалол 3-0 ёки 4-0 ҳисобида юта бошлашган.

Назариясиз ва илмсиз футбол – кўр-кўрона тўп тепиш

Энди яна ўзимизнинг футболга қайтамиз. Афсуски, ўзбек футболида Лобановскийдек ўткир ва жасур мутахассислар йўқ. Тўғри, бизда футболни теран тушунадиган ўткир мутахассилар кўп. Лекин жасурлари йўқ. Улар миллий футболимиздаги камчиликларни очиқ айтишга “андиша” қилсалар керак. Камчликларни ўзаро гурунгларда ёки чойхона ўтиришларда фош қилиш ҳисобга кирмайди. Шу сабабдан, мутахассисларимиз очиқ айтиши, ёзиши ва огоҳлантириши керак  бўлган хусусларни мутахассис бўлмасак ҳам биз, журналистлар, айтишга ва ёзишга мажбур бўляпмиз.

Менимча, ҳозирги ўзбек футболида назариянинг, яъни илмнинг ўзи бўлмаса керак. Назариянинг, илмнинг нима кераги бор бизга? Ахир, бизда натижа бор-ку! Чамамда, миллий футболимиздаги натижалар футбол назарияси ва илмини чеккага суриб ташламоқда. Акс ҳолда, етакчи клубларимиз ва миллий терма жамоамиз майда пасларга шўнғиб, рақиб дарвозасига зарба йўллашни унутиб қўйганини футбол соҳасидаги олимларимиз аллақачон айтган бўлардилар. Маслаҳатлар бериб, чора ҳам кўрган бўлардилар.

Афсуски, “Дарвозага зарба бермасдан гол уриб бўлмайди” –деган ҳақ гап ва танбеҳни олимларимизнинг ўрнига Ўзбекистон футбол Федерациясининг президенти Мираброр Усмонов айтиб юрибди. Тошкентда ўтган Ўзбекистон-Гонконг  ўйинидан кейин терма жамоамиз аъзоларига айтиб юрибди. Ахир, бу танбеҳни футболимиз доцентлари ва профессорлари айтиши керак эмасми?!

Мана шу майдапас ва дарвозага зарба йўллашга чўчийдиган футбол ичида “Пахтакор” аъзоси Ғулом Ўруновга ўхшаган футболчилар, яъни рақиб дарвозасини ҳар қандай вазият ва масофадан туриб нишонга оладиган жасур футболчилар бу ишни ўз иммасига олишдан ҳадиксирайдиган ўйинчилар орасида оқ қарғаларга ўхшаб қолмоқдалар. Бунга ажабланишнинг ҳожати йўқ, чунки минглаб қўрқоқ ичида бир-иккита ботир ҳамиша шундай оқ қарға бўлиб келган.

Ахир, атрофда қўрқоқлар кўп. Бу кўпчилик майдапас, дарвозага зарба йўлламайдиган футболни ёқтиради. Уларга бошқача футбол ҳақида, Лобановский услуби ҳақида, узоқдан бериладиган зарбалар ҳақида, Ғулом Ўрунов ҳақида оғиз оча кўрманг: оғзингизни натижалар билан ёпишади!

Ўша оломон ҳозирги натижалар ўз поёнига етиб бораётганидан, бундай қўрқоқ, қалтироқ ва майдапас футбол эртага шарманда бўлишидан бехабарлар. Шундай бўлса ҳам, кўпчликнинг бехабарлигидан ҳам оғиз очманг: кўпчилик сизни жиннига ёки ғаламисга чиқаради!

Шунинг учун жимлик сақлансин! Майдапас футбол ҳақида тсссс!

Бобомурод АБДУЛЛА

Манба: "Futbol MUNDIAL" газетасининг 2013 йил 30 апрельдаги 17 (179) сони

Киритилган сана: 04.05.2013 19:24. Ўкилди: 2808 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


KRISHZEVEN
Сана: 06.05.2013 12:34. KRISHZEVENга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


VATANUCHUN
Сана: 06.05.2013 01:15. VATANUCHUNга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 05.05.2013 21:59. ALBARSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 05.05.2013 18:08. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OZODBEKYUZ
Сана: 05.05.2013 12:54. OZODBEKYUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MOBITEL
Сана: 05.05.2013 12:01. MOBITELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARXEOLOG
Сана: 05.05.2013 11:49. ARXEOLOGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SANSIRO
Сана: 05.05.2013 11:11. SANSIROга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BOYOVUTLIK
Сана: 05.05.2013 10:40. BOYOVUTLIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKISTONIM
Сана: 05.05.2013 08:14. UZBEKISTONIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 05.05.2013 03:08. YAHYOHONга ёзиш
+3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 05.05.2013 02:11. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ASTONMARTEN
Сана: 05.05.2013 01:11. ASTONMARTENга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FERGANAQUVA
Сана: 05.05.2013 00:57. FERGANAQUVAга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FINANCER
Сана: 05.05.2013 00:54. FINANCERга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 05.05.2013 00:54. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 05.05.2013 00:51. DINAMACHIга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KNYAZ
Сана: 05.05.2013 00:31. KNYAZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.