A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Блог

Супермағлубият. “Илоҳ”нинг қулаши

Баҳо:
+2; -0

14 март куни араблар Ўзбекистон олимпия термасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўзбекистонлик айрим футбол мутасаддилари, мухлислари ва ҳаттоки баъзи журналистлари томонидан яратилган “ИЛОҲ” – Вадим Абрамовни қулатиб, ерга тушириб кетишди.

БААлик олимпиячиларнинг биринчи таймда бутун майдон бўйлаб тотал прессинг уюштиришларини, тўп тушган зонага кўпчилик бўлиб кириб боришларини кўриб, амирликлар устози замонавий футболдан хабардор етук мутахассис эканлигига, унинг шогирдлари эса тактик, техник ва жисмоний жиҳатдан мукаммал футболчилар эканлигига гувоҳ бўлдим.

Арабларнинг тотал прессингига қарши ўзбекистонлик футболчилар нима билан жавоб қайтаришди? Ўзлари ўрганиб қолган қисқа пас узатишлар ва довдираш билан жавоб беришди. Араблар бизникиларнинг устига кўпчилик бўлиб бостириб келишди, футболчиларимиз эса яқин масофада турган шерикларига қисқа пас оширишдан бошқа нарсани билишмади. Ахир, рақиб яқин масофада турган шеригингнинг устига ҳам келяпти-ку! Нима қиласан шеригингни ҳам довдиратиб? Ундан кўра тўпни куч билан араблар тарафга, жуда бўлмаса, аутга тепмайсанми? Ютқазаётган ва шошаётган рақиб ҳаммасини бошдан бошлашга мажбур бўларди, натижада унинг шашти ҳам сал пасаярди.

Бу кўрсатмаларни футболчиларимизга Вадим Абрамов тушинтириши керак эди. Аммо аксарият футбол мухлисларнинг бугунги “ИЛОҲИ” ҳар доимгидек қисқа паслар билан тўпни назорат қилишни буюрди. Шунинг учун ҳам Ойбек Қиличев тўпни бир ўзи олиб юришга уринди, ҳимоячилар эса прессинг қилаётган рақибдан чўчиб, тўпни Бобур Омоновга узатишди. Кейин нима бўлганини биласиз: олдига катта тезликда келаётган арабдан қўрқиб, тўпни олдирди, сўнг жарима тўпи белгиланди, кейин эса Аҳмад Ҳалилнинг оддий зарбаси арабларнинг биринчи голи билан интиҳо топди. Ана шу учрашувда Абрамов эскириб қолган кўрсатмаларни бергани учун ҳам, Шерзод Каримов тўпни дарвозага тепиш ўрнига ҳадеб шерикларига ошираверди. Ва “ИЛОҲ”нинг топшириқларига мос ҳатти-ҳаракатларни амалга оширди. Буни “АбраБарса” тактикаси дейишади!

Аксарият мухлис ва баъзи журналистларнинг “ИЛОҲИ” ўйинчи алмаштиришда ҳам қўлбола мураббийлигини намойиш қилди. Мисол учун, гол уришга жон-жаҳди билан ҳаракат қилиб, тинмай югураётган Иван Нагаевнинг ўрнига тезлиги ва шашти анча паст Шерзод Каримовни туширди. “АбраБарса” тактикаси муаллифи ўйинга чиқадиган бошланғич таркибни белгилашда ҳам хол қўйди ва натижада майдонга жароҳат билан тушган шогирди Абдуқаҳҳор Хожиакбаровни биринчи таймнинг ўзида алмаштиришга мажбур бўлди. Унинг ўрнига эса бундай муҳим ўйинга руҳан тайёр бўлмаган Владимир Козакни туширди.

Аммо ўйиндан кейинги матбуот анжуманида “ИЛОҲ” ўз хатоларини тан олишни хоҳламади. Масалан, мен ундан: “Бобур Омонов Ироққа қарши ўйинда ҳам хол қўйганди. Шуни билатуриб, нега уни бугунги ўйинга ҳам туширдингиз?” – деб сўрадим. Абрамовнинг жавоби шундай бўлди: “Унинг ўрнида ўйнайдиган Акбар Исматуллаев жароҳат олгани учун шундай қилдим. Кимни қўйишим керак эди? Бугунги мағлубиятга фақат Бобур Омонов эмас, бутун жамоа айбдор!” – деди. Ва мағлубиятда яна футболчиларни айблади. Ҳудди Дохада австралияликлардан 0:6 ҳисобида “егандан” кейин барча айбни Анзур Исмоиловга ва бошқа футболчиларга тўнкагандек.

Абрамовнинг бу қилиғидан мен жунбушга келдим ва ортиқ чидай олмасдан унга иккинчи саволимни бердим. Шунда ўртамизда қуйидаги оғзаки тортишув юз берди:

-Сиз мағлубиятда яна футболчиларни айблаяпсиз. Ўзингизнинг тактик хатоларингизни тан оласизми?

-Мен футболчиларни айбладмадим, қачон шундай дедим?

-“Мағлубиятда бутун жамоанинг айби бор”, - дедингизку.

-Қандай тактик хатога йўл қўйибман?

-Масалан, рақибнинг қарши хужумлари...

-Бўлди, ҳаммасига мен айбдорман. Ўзи футболда доим шундай: жамоа ютса, футболчилар ютган бўлишади, мағлубиятга учраса эса мураббий ютқазган бўлади. Сизлар футболни мендан зўр тушунасизларку!

Кўряпсизми: “ИЛОҲ” ўз хатоларига ихтиёрий равишда эмас, журналистнинг қистови билан иқрор бўляпти. Шунда ҳам, жиззакилик ва кесатик билан иқрор бўляпти. Ушбу вазиятда Вадим Абрамов нимага ўзини шундай тутди, биласизми? Чунки мутасаддилар-у мухлислар, футболчилар-у журналистлар уни мақтайвериб, талтайтириб юборишганди. “Круглосуточний” тарзда ўз шаънига мадҳия эшитаверса, одам талтайиб кетади!

Буни ўша матбуот анжуманида ҳукм сурган муҳитдан ҳам билса бўларди. Масалан, анжуманлар хонасига қовоғини осиб кирган Абрамовга мендан ташқари фақат Норбек Ниёзов ва Бобур Акмалов дадил саволлар беришди. Қолган журналистлар эса бўрига қараган қўйдек жим ўтиришди. Ёки савол беришса ҳам, ўзларининг юввошлиги ва юмшоқтабиатлигини намойиш қилишди.

Юраклари фақат қон айлантириш учун урадиган, баданларидаги руҳлари фақат тирик юриш учун қимирлайдиган қўрқоқ ва қулоқлар орасида яшаш нақадар азоб!

Шундайлар Абрамовни илоҳийлаштиришганди, бироқ араблар асл ИЛОҲ кимлигини кўрсатиб кетишди!

Мана энди, кечагина: “Абрамов – даҳо!” - дея оғиз кўпиртириб юрганлар бугун ё сукут сақлашмоқда ёки бўлмаса: “Абрамов йўқолсин!” – деб, томоқларини йиртишмоқда. Қани уларнинг кечаги позициялари? Ёки улар ўзлари яратган "ТАНГРИ"дан воз кечиб юборишдими? Шунчалику тез-а?!

Давлат террори назариясининг асосчиси ҳамда инқилобчи фирибгар В. И. Ленин ўз вақтида бир тўғри гапни айтиб кетган. У: "Оммада ақл бўлмайди, оммада фақат ҳиссиёт бўлади. Шунинг учун омманинг ҳиссиётларини жўштирадиган нарсаларни гапириб, оломонга кўпроқ ваъда бериш керак, айниқса, унинг орзуларини ваъда қилиш лозим", - деганди. Бу усулдан кўпчилик шоуменлар, санъаткорлар , айниқса депутат ва сиёсатчилар бугунги кунда ҳам унумли фойдаланишмоқда. Улар ўз обрўларини ошириш ва бошқа мақсадларига эришиш учун шундай қилишади. Бу усулдан Вадим Абрамовнинг ҳам хабари бор, шекилли: доим мухлисларимизнинг орузларига мос ваъдалар беради.

Шу пайтда кимдир чиқиб: “Ваъдалар берилаверади! Кичик ғалабалардан ҳаволанмасдан, камчиликларни эътибордан четдан қолдирмайлик!” - деса ёки камчликларини кўрсатса, оломон бундай сергакни хушламайди. Пессимистга, ёмон ниятли адоваткорга ва ҳаттоки Ватан хоинига чиқариб қўйишади. Сергакларнинг “айби” оломоннинг орзуларини ваъда қилмаслигидами? Ёки омманинг сал ақллироқ, вазминроқ бўлишга чақиришидами?

14 март кунидаги супермағлубиятдан кейин ўзимга ўзим: “САЛОМ, ХАНОЙ! ХАЙР, ЛОНДОН!” – деб юрибман. Чунки Вьетнам пойтахтидаги мусобақадан омон чиқсак ҳам, Сенегал термасидан ўтишимизга ишонмайман. Ана энди ҳар қандай нопок пулпарвар киши (НПК) севадиган йиғинлар, сафарлар ва ўйинлар бошланади!

Олимпия терма жамоаси инқирозга юз тутиб бўлди. Ушбу мағлубиятдан вақт борида тўғри хулосалар чиқаришимиз керак. Гапни чўзиб ўтирмасдан дангал айтаман:

Энди ҳеч бўлмаса миллий терма жамоани инқироздан сақлаб қолиш керак. Бунинг учун ЎФФ мутасаддилари бугундан эътиборан Ўзбекистон миллий терма жамоасига Европадан малакали мураббий топиб, Ватанимизнинг асосий жамоасини хорижлик тажрибали мутахассисга топширишлари лозим. Акс ҳолда Бразилиядаги мундиалдан ҳам қуруқ қоламиз!

Бобомурод АБДУЛЛА

Киритилган сана: 21.03.2012 13:56. Ўкилди: 2903 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


USMONALI
Сана: 25.03.2012 12:32. USMONALIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FATHQUQON
Сана: 25.03.2012 05:50. FATHQUQONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 24.03.2012 23:43. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 24.03.2012 20:19. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUNIS
Сана: 24.03.2012 00:15. MUNISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BOTIR
Сана: 22.03.2012 20:43. BOTIRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAULSTAR
Сана: 22.03.2012 10:31. RAULSTARга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 22.03.2012 08:18. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAULSTAR
Сана: 22.03.2012 01:17. RAULSTARга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JORESMA
Сана: 22.03.2012 00:41. JORESMAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NASAF
Сана: 21.03.2012 22:52. NASAFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NASAF
Сана: 21.03.2012 22:52. NASAFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 21.03.2012 20:45. ALBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 21.03.2012 20:02. ALBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 21.03.2012 18:44. ABITURIYENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAMANGAN
Сана: 21.03.2012 18:22. NAMANGANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOHIBKOR
Сана: 21.03.2012 17:54. SOHIBKORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 21.03.2012 17:28. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 21.03.2012 17:26. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NASAF
Сана: 21.03.2012 16:45. NASAFга ёзиш
+3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALISHERD
Сана: 21.03.2012 16:42. ALISHERDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAULMADRID
Сана: 21.03.2012 16:11. RAULMADRIDга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOHIBKOR
Сана: 21.03.2012 15:56. SOHIBKORга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAXLIT
Сана: 21.03.2012 15:47. MAXLITга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOHIBKOR
Сана: 21.03.2012 15:30. SOHIBKORга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SPITAMEN
Сана: 21.03.2012 15:21. SPITAMENга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PLANUS
Сана: 21.03.2012 14:43. PLANUSга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANVAR
Сана: 21.03.2012 14:42. ANVARга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FANATIZM
Сана: 21.03.2012 14:40. FANATIZMга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PLANUS
Сана: 21.03.2012 14:34. PLANUSга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PLANUS
Сана: 21.03.2012 14:31. PLANUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEGALI
Сана: 21.03.2012 14:26. BEGALIга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AVTOGOL
Сана: 21.03.2012 14:24. AVTOGOLга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BIGBON
Сана: 21.03.2012 14:14. BIGBONга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAVA
Сана: 21.03.2012 14:14. SHAVAга ёзиш
+-3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAULSTAR
Сана: 21.03.2012 14:09. RAULSTARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.